Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2406/942 Дата решения 03.10.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Қахаров Уктам Эгамбердиевич Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 336567 Claim ID 2622779 PDF Hash e4ee047038d84773... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
ЖКнинг 661-моддаси ЖКнинг 661 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
илинсин ва унга оид жиноят иши ЖПКнинг 84-моддаси илинсин ва унга оид жиноят иши ЖПК 84 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 583 law
Текст решения Оригинал (узб.)
А Ж Р И М (ярашув муносабати билан жиноят ишини тугатиш ҳақида) 2024 йил 3 октябрь куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи – туман судининг судьяси У.Қахаров, судья ёрдамчиси Ш.Рамазоновнинг котиблигида, тарафлардан Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Х.Хошимов ва унинг ҳимоячиси – «SHIROZA HIMOYA» адвокатлик фирмаси адвокати Ш.Юльчиева ва жабрланувчи С.Боймановнинг иштирокида 1-1006-2406/942-сонли жиноят иши кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра, Хошимов Хасанжон Акбар ўғли (Xoshimov Xasanjon Akbar o’g’li), 1993 йил 11 январь куни Тожикистон Республикасида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, вақтинча ишсиз, бўйдоқ, муқаддам судланмаган, Тошкент вилояти, Бекобод шаҳар, Ал Хоразмий МФЙ, 10-уй, 13-хонадонда яшайди, иш бўйича 28.07.2024 йилда «муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат» эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган. Суд, ишда тўпланган ҳужжатларга ва суд муҳокамасида текширилган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Дастлабки тергов органи томонидан аниқланган ҳолатларга кўра, Х.Хошимов ўзганинг мулкини яширин равишда талон-тарож қилиш мақсадида, 2024 йил 30 июнь кунидан 1 июль кунига ўтар кечаси, ижарада яшаб келаётган Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Катта Қозиробод МФЙ, 5-уй, 53-хонадонда бўла туриб, шу ерда ўзи билан бирга истиқомат қилувчи С.Боймановга тегишли қора рангли эркаклар сумкаси қаровсиз қолдирилганлидан ва хонадонда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, сумка ичида бўлган жами 2.500.000 сўм миқдоридаги пулларни яширин равишда қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинган. Суд мажлисида жабрланувчи С.Бойманов ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида Х.Хошимов билан ярашганлигини, унга етказилган моддий зарар депозит ҳисоб рақамига қўйилганлигини, агар мазкур маблағлар унга ўтказиб берилса, судланувчига нисбатан ҳеч қандай моддий ёки маънавий даъвоси йўқлигини, ярашувга рози эканлигини, унга нисбатан бирон бир тазйиқ бўлмаганлигини билдириб, жиноят ишини тугатишни сўраган. Худди шу каби судланувчи Х.Хошимов ҳам ўз айбига тўлиқ иқрорлигини, жабрланувчи С.Боймановга етказилган барча моддий зарарларни тўлиқ қоплаганлигини ҳамда бир-бирлари билан ярашганликларини билдириб, уни жиноий жавобгарликдан озод этишни сўраган. Суд: - жабрланувчи С.Бойманов ва судланувчининг ярашув тўғрисидаги аризаларини ўрганиб, прокурор ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи, унинг ҳимоячиси ва қонуний вакили, жабрланувчи С.Боймановнинг ўзаро ярашганлиги муносабати билан жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб тугатиш ҳақида билдирган фикрларини эшитиб, Х.Хошимовнинг айбига иқрорлигини, етказилган зарарнинг тўлиқ қопланганлигини, тарафлар ўртасида бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини, судланувчи муқаддам оғир ёки ўта оғир жинояти учун судланмаганлиги, ярашув ўзаро хоҳишлари билан ихтиёрий бўлганлигини эътиборга олиб ва Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1- қисмида назарда тутилган жиноят ярашувга тушиши сабабли, ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ Х.Хошимовни жиноий жавобгарликдан озод қилишни ҳамда - Тошкент шаҳар ИИББ Молия-иқтисод бошқармаси депозит ҳисоб рақамида 27.08.2024 йилдаги 24831-сонли квитанцияга асосан сақланаётган 2.500.000 сўм миқдоридаги маблағларни жабрланувчи С.Боймановнинг фойдасига ўтказиб беришни ҳамда - жабрланувчи С.Боймановга мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш ҳақида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 585-586-моддаларига амал қилиб, суд А Ж Р И М Қ И Л Д И: Судланувчи Хошимов Хасанжон Акбар ўғли (Xoshimov Xasanjon Akbar o’g’li) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жинояти учун жиноий жавобгарликдан озод қилинсин ва унга оид жиноят иши ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисмига асосан тугатилсин. Ажрим қонуний кучга кирганидан сўнг Х.Хошимовга нисбатан қўлланилган «муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат» эҳтиёт чораси бекор қилинсин. Жабрланувчи С.Боймановга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси тартибида мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқолганлиги тушунтирилсин. Ажрим қонуний кучга кирганидан сўнг Тошкент шаҳар ИИББ Молия-иқтисод бошқармаси депозит ҳисоб рақамида 27.08.2024 йилдаги 24831-сонли квитанцияга асосан сақланаётган 2.500.000 (икки миллион беш юз минг) сўм миқдоридаги маблағлар жабрланувчи С.Боймановнинг фойдасига ўтказиб берилсин. Ажримдан норози томонлар, ажрим эълон қилинган вақтдан бошлаб ўн сутка ичида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида хусусий шикоят бериши ёки прокурор протест келтириши мумкин. Раислик қилувчи: /имзо/ У.Қахаров Аслига тўғри: