Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2409/521 Дата решения 02.10.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ахлоқ тузатиш ишларини жазонинг бошқа тури билан алмаштириш тўғрисида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 333389 Claim ID 2634308 PDF Hash 66d639f2a9b13e25... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси збекистон Республикаси ЖК 122 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 74-моддаси збекистон Республикаси ЖК 74 law
амда ЖКнинг 46-моддаси амда ЖК 46 law
Эрбаев ишга бормаганлиги сабабли ЖКнинг 46-моддаси Эрбаев ишга бормаганлиги сабабли ЖК 46 law
збекистон Республикаси ЖК 46-моддаси збекистон Республикаси ЖК 46 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси збекистон Республикаси ЖК 481 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 499-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 499 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ 2024 йил сентябрь ойининг 18 куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, раислик қилувчи судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси Н.Юнусовнинг котиблигида, тарафлардан туман прокурорининг ёрдамчиси Ў.Ахмедов, туман ИИО ФМБ пробация бўлими инспектори У.Исматов ва маҳкум Ш.Эрбаевнинг иштирокида, Чилонзор туман ИИО ФМБ бошлиғининг ИИО пробация бўлими ҳисобида турувчи маҳкум: Эрбаев Шерзоджон Шухрат ўғли (ERBAYEV SHERZODJON SHUXRAT OʼGʼLI), 26.09.1999 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, оиласи ажрашган, бир нафар фарзанди бор, вақтинча ишсиз, муқаддам судланмаган, Сирдарё вилояти, Сирдарё шаҳар, Дўстлик МФЙ, Х.Олимжон кўчаси, 108-уйда рўйхатда туриб, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, 8-мавзе, 24-уй, 61/62-хонадонда яшовчига нисбатан ўталмай қолган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини бошқа турдаги жазо билан алмаштириш ҳақидаги тақдимномасини кўриб чиқиб, қўйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Ш.Эрбаевга жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 24 июндаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси 1-қисми билан 5 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жиноят ишлари бўйича Пскент туман судининг 2024 йил 14 августдаги ажримига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 74-моддасига асосан ўталмаган 3 ой 10 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси шу муддатга ҳар ойлик иш ҳақидан давлат даромади ҳисобига 15 фоиз ундириш шарти билан ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган. Бироқ, маҳкум Ш.Эрбаев ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаб, суд томонидан ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни қуйидаги ҳолатларда бажармаган. Жумладан, Ш.Эрбаевга нисбатан чиқарилган суд ажрими Чилонзор тумани ИИО ФМБ Пробация бўлими томонидан 20.08.2024 йилда рўйхатга олиниб ижрога қаратилган. Маҳкум Ш.Эрбаевга жазо ўташ тартиб қоидалари тўлиқ тушунтирилиб ёзма равишда тилхат олинган ҳамда ЖКнинг 46-моддаси билан расман огоҳлантирилган. Шу куни Ш.Эрбаевга ишга жойлашиши учун Чилонзор тумани Ободонлаштириш бошқармасига йўлланма берилган. Маҳкум Ш.Эрбаев ишга бормаганлиги сабабли ЖКнинг 46-моддаси билан огоҳлантирилиб, 10.09.2024 йилда Чилонзор тумани камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига йўлланма берилган. Лекин, Ш.Эрбаев ишга жойлашмасдан ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан қасддан бўйин товлаб келмоқда. Судда маҳкум Ш.Эрбаев, жазони ўтай олмагани, лекин келгусида бу ҳолат такрорланмаслиги, унга яна бир имконият бериб, тақдимномани рад қилишни сўради. Суд, Ш.Эрбаевнинг суд томонидан берилган енгилликларни суиистеъмол қилиб, ҳеч қаерда ишламасдан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан қасддан бўйин товлаб юрганлигини, бу ҳолат келажакда у томонидан жиноят содир этилишига сабаб бўлиши мумкин деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ЖК 46-моддасида “Агар шахс суд томонидан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари муддатининг жами бўлиб ўндан бир қисмидан кўпроғини ўташдан бўйин товласа, суд ахлоқ тузатиш ишларининг ўталмаган муддатини худди шу муддатга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштиради” деб кўрсатилган. Суд, Ш.Эрбаев ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, суд томонидан зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармасдан, берилган енгилликларни суиистеьмол қилиб, ҳеч қаерда ишламасдан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташ тартибини бузиб келаётганлиги, тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари муддатининг жами бўлиб ўндан бир қисмидан кўпроғини ўташдан бўйин товлаганини инобатга олиб, ўталмаган 3 ой 10 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосини шу муддатга озодликни чеклаш жазосига алмаштиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддаси ва ЖПК 539, 542-моддаларига асосланиб, суд, А Ж Р И М Қ И Л А Д И: Тақдимнома қаноатлантирилсин. Эрбаев Шерзоджон Шухрат ўғли (ERBAYEV SHERZODJON SHUXRAT OʼGʼLI)га нисбатан жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 24 июндаги ҳукми юзасидан ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг ўталмаган 3 ой 10 куни шу муддатга озодликни чеклаш жазосига алмаштирилсин. Жазони Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, 8-мавзе, 24-уй, 61/62-хонадонда ўташ белгиланиб, Ш.Эрбаевнинг тунги соат 22:00дан эрталаб 06:00гача яшаш жойидан чиқиши чеклансин. -ҳар ойда бир маротаба яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ Пробация бўлимидан рўйхатдан ўтиб туриш; - назорат қилувчи орган розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик чиқмаслик; - алкоголли ичимликлар истеъмол қилинадиган кўнгилочар жойлар (кафе, бар, ресторан, тунги клуб ва бошқалар)га бормаслик қўшимча тақиқлар (чеклашлар) юклатилсин ва унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси 5 ва 6-қисмлари талаблари тушунтирилсин. Жазони ўташ муддати у жазони ижро этиш органида ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин. Жазони ижро эттириш Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ИИО ФМБ зиммасига юклатилсин. Ажрим устидан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 499-моддасида кўрсатилган шахслар томонидан кассация тартибида хусусий шикоят (хусусий протест) берилиши мумкинлиги тушунтиилсин. Раислик қилувчи, судья: Аслига тўғри: (имзо) А.А.Мухиддинов