Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2406/940 Дата решения 30.09.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Қахаров Уктам Эгамбердиевич Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 336568 Claim ID 2632899 PDF Hash 24b11d3dc84b5bae... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 168- моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
ЖКнинг 661-моддаси ЖК 661 law
ЖПКнинг 84-моддаси ЖПКнинг 84 law
Бахриевга ЖПКнинг 583-моддаси Бахриевга ЖПК 583 law
илинсин ва унга оид жиноят иши ЖПКнинг 84-моддаси илинсин ва унга оид жиноят иши ЖПК 84 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 583 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ (ярашув муносабати билан жиноят ишини тугатиш ҳақида) 2024 йил 30 сентябрь куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья У.Қахаров раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Рамазоновнинг котиблигида, тарафлардан Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Н.Рустамов, гумон қилинувчи Б.Усмонов ва унинг ҳимоячиси – «SHIROZA-HIMOYA» адвокатлик фирмаси адвокати Ш.Юльчиева, жабрланувчи Ш.Бахриевнинг иштирокида 1-1006-2406/940-сонли жиноят иши кўриб чиқилди. Усмонов Бобурмирзо Мурожиддин ўғли (Usmonov Boburmirzo Murojiddin o’g’li), 1995 йил 14 сентябрь куни Қашқадарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, «Sanitar ekspert» МЧЖда дизенфикционист бўлиб ишлайди, муқаддам судланмаган, оилали, икки нафар фарзанди бор, Қашқадарё вилояти, Шахрисабз тумани, Мевазор МФЙ, Мўминобод ҚФЙ, 3-уйда яшайди, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб этилган. Суд, ишда тўпланган ҳужжатларга ва суд муҳокамасида текширилган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Дастлабки тергов ҳужжатларга кўра, Б.Усмонов алдаш ва ишончни суистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мол-мулкини қўлга киритиш мақсадида, Чилонзор тумани «Халқлар дўстлиги» метро бекати ёнида бўла туриб, «Telegram» ижтимоий тармоғи орқали танишган Ш.Бахриевнинг ишончига кириб, унга ўзини маклер сифатида таништириб, унга ижарага уй олиб беришга ваъда бериб, маклерлик хизмат ҳақи ва бир ойлик тўлов сифатида жами 5.900.000 сўм миқдоридаги пулларни қўлга киритиб, воқеа жойидан яширинган. Мазкур ҳолат юзасидан Б.Усмонов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168- моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган. Дастлабки тергов даврида жабрланувчи Ш.Бахриев Чилонзор туман ИИОФМБ ТБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида Б.Усмонов билан ярашганлигини, етказилган барча моддий ва маънавий зарарларни тўлиқ қоплаганлигини, ҳеч қандай даъволари йўқлигини билдириб, Б.Усмоновни жиноий жавобгарликдан озод этишни сўраган. Худди шу каби гумон қилинувчи Б.Усмонов ҳам ариза билан мурожаат қилиб, ўз айбига тўлиқ иқрорлигини, жабрланувчи Ш.Бахриевнинг етказилган барча моддий ва маънавий зарарларни тўлиқ қоплаганлигини ҳамда бир-бирлари билан ярашганликларини билдириб, уни жиноий жавобгарликдан озод этишни сўраган. Суд, - жабрланувчи Ш.Бахриев ҳамда гумон қилинувчининг ярашув тўғрисидаги аризаларини ўрганиб, прокурор ёрдамчиси, гумон қилинувчи, ҳимоячи, жабрланувчи Ш.Бахриевнинг ўзаро ярашганлиги муносабати билан жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб тугатиш ҳақида билдирган фикрларини эшитиб, Б.Усмоновнинг айбига иқрорлигини, етказилган зарарнинг тўлиқ қопланганлигини, тарафлар ўртасида бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини, гумон қилинувчи муқаддам оғир ёки ўта оғир жинояти учун судланмаганлиги, ярашув ўзаро хоҳишлари билан ихтиёрий бўлганлигини эътиборга олиб ва Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят ярашувга тушиши сабабли, ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ Б.Усмоновни жиноий жавобгарликдан озод қилиб, юритилган жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб, ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисмига асосан ярашганлик муносабати билан тугатишни ҳамда - жабрланувчи Ш.Бахриевга ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан, ярашув суд томонидан тасдиқлангач, мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш ҳақида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 585-586-моддаларига амал қилиб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: Гумон қилинувчи Усмонов Бобурмирзо Мурожиддин ўғли (Usmonov Boburmirzo Murojiddin o’g’li) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисмида кўрсатилган кўрсатилган жинояти учун жиноий жавобгарликдан озод қилинсин ва унга оид жиноят иши ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисмига асосан тугатилсин. Жабрланувчи Ш.Бахриевга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси тартибида мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқолганлиги тушунтирилсин. Ажримдан норози томонлар, ажрим эълон қилинган вақтдан бошлаб ўн сутка ичида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида хусусий шикоят бериши ёки прокурор протест келтириши мумкин. Раислик қилувчи: У.Қахаров