Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-3-1006-2403/68 Дата решения 27.09.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Сурункали алкоголизм, гиёвандлик ёки заҳарвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий даволаш ҳақида ажриим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Эргашев Фарход Хамидович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 331631 Claim ID 2634298 PDF Hash 73e11cb784f78135... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 25-моддаси онуни 25 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ҚАРОР 2024 йил 27 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья Ф.Эргашев, судья ёрдамчиси Х.Нарбаевнинг котиблигида, фуқаро Д.Пастухов, Чилонзор туман ИИО ФМБ ходими Б.ашуров, аризачи С.Пастухованинг иштирокида, Д.Пастуховни сурункали алкоголизмдан мажбурий даволанишга юбориш ҳақидаги тақдимномасини тақдим этилган ҳужжатлар билан кўриб чиқди Пастухов Денис Сергеевич 07.12.1977 йил Тошкент шаҳрида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, мукаддам маъмурий жавобгарликка тортилган, маълумоти ўрта, бўйдоқ, ишламайди, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бахористон МФЙ, Гулистон мавзеси, 18-уй, 11-хонадонда яшайди. 1-3-1006-2403/68 А Н И Қ Л А Д И: Иш ҳужжатларига кўра, Чилонзор тумани, Бахористон МФЙ, Гулистон мавзеси, 18-уй, 11-хонадонда яшовчи С.Пастухова туман ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, ўғли Д.Пастуховни мажбурий даволаш муассасига жойлаштириш кераклигини, сабаби Д.Пастухов доимий равишда спиртли ичимлик истеъмол қилиб келаётганлигини, шу сабабли оиласида турли низолар келиб чиқаётганлигини ва доимий жанжал бўлаётганлигини, Д.Пастухов Тошкент шаҳар наркология диспансерига рўйхатга турганлигини маълум қилган. Тақдимномада фуқаро Д.Пастухов оила аъзоларини хавотирга солаётганлигини ҳамда Тошкент шаҳар наркология диспансери томонидан берилган ташаббусномага кўра, уни сурункали алкоголизмдан мажбурий даволанишга мухтож эканлигини маълум қилиб, Д.Пастуховни мажбурий тартибда даволаш муассасасига юборишни сўраган. Тошкент шаҳар наркологик диспансерининг 23.09.2024 йилдаги 181-сонли хулосасига кўра, Д.Пастухов сурункали алкоголизм истеъмол қилишдан мажбурий даволанишга муҳтожлиги ҳақида хулоса берган. Суд, иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, Д.Пастухов Тошкент шаҳар наркология диспансери хулосасига кўра, сурункали алкоголизмдан даволанишга муҳтожлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 27 октябрдаги “Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида”ги Қонунининг 25-моддасида “Мажбурий даволаш атрофдагиларнинг хавфсизлиги ва соғлиғига таҳдид солаётган ёхуд жамоат тартибини, бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузаётган, психоактив моддалар таъсиридан мастлик ҳолатида маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этганлик учун бир йил ичида бир мартадан ортиқ маъмурий жавобгарликка тортилган ҳамда ушбу Қонунга мувофиқ мажбурий даволашга юборилиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирилган наркологик касалликка чалинган шахсга нисбатан суднинг қарорига асосан қўлланилади. Бунда мажбурий даволаш диспансер кузатуви остида (диспансер ҳисобида) бўлган ва ихтиёрий даволанишни рад этаётган наркологик касалликка чалинган шахсга нисбатан қўлланилади” деб кўрсатилганига асосланиб, фуқаро Д.Пастуховни сурункали алкоголизмдан мажбурий даволашга юборишни лозим топди. Юқоридагиларга биноан, Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 27 октябрь кунги “Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида”ги Қонунига асосан, суд туман ИИО ФМБ бошлиғи тақдимномаси қаноатлантирилсин. Пастухов Денис Сергеевич Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги махсус даволаш-олдини олиш муассасасида сурункали алкоголизмдан мажбурий даволашга юборилсин. Қарор нусхаси ижро қилиш учун Чилонзор туман ИИО ФМБ бошлиғи ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги махсус даволаш-олдини олиш муассасаси бош шифокорига юборилсин. Қарордан норози томонлар 10 суткалик муддат ичида шикоят келтиришлари мумкин. Раислик қилувчи, судья: Қарор нусхаси аслига тўғри 1-3-1006-2403/68 /имзо/ Ф.Эргашев