Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2401/325 Дата решения 26.09.2024 Инстанция Апелляция Тип документа Апелляция инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 332978 Claim ID 2577490 PDF Hash e547b422fd7c7fea... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖПКнинг 227-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 227 law
збекистон Республикаси ЖК 176-моддаси збекистон Республикаси ЖК 176 law
ЖКнинг 62-моддаси ЖКнинг 62 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддаси збекистон Республикаси ЖК 7 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 510-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 510 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида Биринчи инстанция судининг маърузачи: судья С.Қўчқаров судьяси А.Мухитдинов ТОШКЕНТ ШАҲАР СУДИ ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ А Ж Р И М И 2024 йил 26 сентябрь куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси, суд биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья Ф.Тураходжаев, ҳайъат судьялари Ш.Шерматов ва С.Қўчқаровдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси М.Турсунованинг котибалигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Ш.Шомирзаев, судланувчи ХХХХХХ ва унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи адвокат Ф.Сайсултанов иштирокида 1-1006-2401/325-сонли жиноят ишини адвокат Ф.Сайсултанов ва судланувчи ХХХХХХ томонидан келтирилган шикоятлар асосида апелляция тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 5 июлдаги ҳукмига кўра, Эсанов Рўзимбек Тоғаймуротович (Esanov Ro’zimbek Tog’aymurotovich) 1991 йил 6 апрель куни Қашқадарё вилоятида туғилган, миллати тожик, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, оилали, икки нафар фарзандлари бор, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз, Қашқадарё вилояти, Нишон тумани, “Гулистон” МФЙ, рақамсиз уйда истиқомат қилган, 2023 йил 3 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланиб, 2023 йил 6 декабрь куни “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, 2023 йил 15 декабрь куни қамоқдан озод қилинган, 2024 йил 21 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланган, 2024 йил 21 февралдаги суднинг ажрими билан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш рад қилиниб, 2024 йил 22 февраль куни озод қилинган, иш бўйича “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 14 майдаги ажрими билан унга нисбатан қўлланилган “гаров” тарзидаги эҳтиёт чораси “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасига ўзгартирилган, Ўзбекистон Республикаси ЖК 176-моддаси 3-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, ЖКнинг 62-моддасига асосан 9 йил 11 ой 18 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси қолдирилган, жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган. Шунингдек, ХХХХХХдан олинган 385 донадан иборат 50 АҚШ доллари купюралик жами 19.250 АҚШ доллари миқдоридаги қалбаки пул маблағларини йўқ қилиш, ХХХХХХдан олинган “Samsung Galaxy A32” русумли уяли телефон аппарати унинг яқин қариндошига қайтариш, 1дона DVD диск жиноят ишида қолдириш белгиланган. Мазкур ҳукм билан ХХХХХХ ҳам судланган бўлиб, ҳукмнинг уларга оид қисми бўйича шикоят ёки протест келтирилмаганлиги сабабли муҳокама қилинмайди. Суднинг ҳукмига кўра, судланувчи ХХХХХХ қалбаки банк билетларини келгусида бошқа шахсларга ўтказиш мақсадида ХХХХХХ ва жиноят ишининг бир қисми алоҳида иш юритувга ажратилган шахс билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, ХХХХХХ ва жиноят ишининг бир қисми алоҳида иш юритувга ажратилган шахс билан 50 АҚШ доллари купюралик пулларни жуда кўп миқдорда қалбаки усулда ясаш ҳамда ушбу пулларнинг қалбаки эканлигини билгани ҳолда Тошкент шаҳри бўйлаб ярим нархига сотиш учун ХХХХХХни моддий рағбатлантириш эвазига ёллаб, у орқали қалбаки АҚШ долларини бошқа шахсларга сотиш каби вазифаларни ўзаро тақсимлаб олишган. Хусусан, 2023 йил 3 декабрь куни соат 14:30ларда ХХХХХХ ва жиноят ишининг бир қисми алоҳида иш юритувга ажратилган шахс, ХХХХХХ билан собиқ “Ғофур Ғулом” номидаги истироҳат боғида учрашиб, ХХХХХХга олдиндан сохталаштириб ясалган 4 боғламдан иборат 50 АҚШ доллари купюралик жами 20.000 АҚШ доллари миқдоридаги қалбаки пулларни бериб, тергов ва судда аниқлаш имкони бўлмаган шахслар билан боғланиб, мазкур қалбаки пулларни 10.000 АҚШ долларига алмаштиришини маълум қилиб, ушбу хизмати учун ХХХХХХга 500.000 сўм миқдорида пул беришни ваъда қилиб, жиноий режага кўра, ХХХХХХ ҳамда жиноят ишининг бир қисми алоҳида иш юритувга ажратилган шахс, ХХХХХХнинг кўрсатмасига асосан ўзларини Камолов Нурали Бекмуродович ва Олимов Собитжон Мухторович деб таништирган шахслар билан алоқага киришиб, олдиндан келишилган қалбаки пулларни алмаштириш бўйича учрашув жойи сифатида Чилонзор туманида жойлашган собиқ “Ғофур Ғулом” номидаги истироҳат боғини танлашган. Шундан сўнг, ХХХХХХ ва ХХХХХХ Ўзбекистон Республикаси ДХХ раиси ва Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК Департаменти Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, ХХХХХХ ва бошқаларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйишни ва унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. ХХХХХХ ва ХХХХХХларнинг аризаларига кўра, Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси, ДХХ ҳамда ИИВ тезкор ходимлари томонидан тезкор тадбир ташкил этилиб, аризачи ХХХХХХга тезкор тадбирда фойдаланиш учун Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси махсус фонди ҳисобида турган 100 АҚШ доллари купюралик жами 10.000 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар серия рақамлари ёзилган ҳолда баённома асосида холислар иштирокида тақдим қилиниб, шу куни соат 16:05ларда собиқ “Ғофур Ғулом” номидаги истироҳат боғининг орқа томонидаги сунъий кўл олдида ХХХХХХ, ХХХХХХ ва ХХХХХХлар билан кўришиб, 4 боғламдан иборат 50 АҚШ доллари купюралик жами 20.000 АҚШ доллари миқдоридаги қалбаки пулларни ХХХХХХга ўтказиб, ундан тезкор тадбирга жалб қилинган 10.000 АҚШ долларини олган вақтда ҲМҚО ходимлари томонидан ушланган ҳамда ХХХХХХдан тезкор тадбирга жалб қилинган жами 10.000 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар олиниб, пулларни тақдим қилиш баённомасида қайд қилинган серия рақамлари кўрсатилган купюралар рўйхати билан солиштирилганда мос равишда айнанлиги бир хиллиги маълум бўлди. Мазкур тезкор тадбир амалга оширилган вақтда ХХХХХХга алоқага чиқиб, ундан қалбаки АҚШ доллари сотувидан тушган пулларни олиб кетиш учун шу боғ яқинида турган ХХХХХХ ҳам тезкор тадбир иштирокчилари томонидан ушланган. Тезкор тадбир якунида аризачи ХХХХХХ тезкор тадбир вақтида ХХХХХХдан олган, 4 боғламдан иборат 50 АҚШ доллари купюралик жами 20.000 АҚШ доллари миқдоридаги қалбаки пулларни ўз ихтиёри билан тезкор ходимларга баённома асосида тақдим қилиб, саноқдан ўтказилганда, мазкур пуллар 385 донадан иборат 50 АҚШ доллари купюралик жами 19.250 АҚШ доллари миқдоридаги қалбаки пуллар эканлиги аниқланган. Чилонзор тумани ИИО ФМБ ЭКБнинг 04.12.2023 йилдаги 962-сонли эксперт хулосасига кўра, экспертиза тадқиқотига тақдим қилинган 385 дона 50 АҚШ долларлари махсус технологиялар асосида давлат корхонасида тайёрланмаганлиги, қалбаки купюра ҳисобланиши, мазкур купюрадаги аниқланган белгилар турғун ва ўзларининг мажмуида тадқиқотга тақдим этилган мазкур АҚШ долларлари комбинацион (электрофотографик усулдаги печать ва ясси офсет печати, шунингдек серия рақами рангли лазерли принтер) усулларида қалбакилаштирилганлиги аниқланган. Адвокат Ф.Сайсултанов апелляция шикоятида ҳимояси остидаги ХХХХХХнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари бўлмаганлиги сабабли биринчи инстанция судининг ҳукмини бекор қилиб, ХХХХХХга нисбатан оқлов ҳукми чиқаришни сўраган. Судланувчи ХХХХХХ апелляция шикоятида биринчи инстанция суди томонидан адолатсиз ҳукм чиқарганлиги сабабли қайтадан кўриб чиқишни сўраган. Апелляция инстанцияси судья С.Қўчқаровнинг маърузасини, прокурор Ш.Шомирзаевнинг биринчи инстанция судининг ҳукмини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги хулосасини, судланувчи ХХХХХХ ва адвокат Ф.Сайсултановнинг апелляция шикоятларини қувватлаб берган фикрларини тинглаб, апелляция шикоятларида келтирилган важларни жиноят иши ҳужжатлари асосида текшириб, қуйидагиларга кўра суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 25 мартдаги “Жиноят ишларини апелляция, кассация тартибида кўриш амалиётининг айрим масалалари тўғрисида”ги 7-сонли қарори 15-бандида апелляция, кассация инстанцияси судлари қисман ёки тўлиқ суд тергови ўтказиши, шу жумладан, биринчи инстанция суди томонидан текширилмаган далилларни текшириб чиқиши ва уларга суд мажлисида аниқланган янги ҳолатларни инобатга олган ҳолда ҳуқуқий баҳо бериши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилган. Апелляция инстанцияси судида сўралган судланувчи ХХХХХХ биринчи инстанция судида берган кўрсатувларини тасдиқлаб, ҳақиқатдан ҳам у 5-6 йилдан буён ХХХХХХни таниши, у билан спорт залида танишиб қолганлиги, 2023 йил ноябрь ойининг бошида ХХХХХХ Қашқадарё вилоятида ўзининг бошқарувида бўлган автомашинаси билан йўл-транспорт ҳодисасига учраб, унга шу куни қўнғироқ қилиб, ёрдам сўраганлиги учун 3.000.000 сўм миқдорида қарз бериб, Сурхондарё вилоятига жўнатиб юборганида, ХХХХХХ унга бир ой ичида олган пулларини қайтаришини ваъда берганлиги, сўнг ХХХХХХ билан 2023 йил декабрь ойининг бошида қўнғироқлашиб турганида, унга Тошкент шаҳрида эканлиги, тез орада қарзини қайтаришини айтганлиги, шу вақтда у ҳам Тошкент шаҳрида экани сабабли унга маълум қилиб, унга пулларини олиб кетиш учун қаерга бориши лозимлигини сўраганлиги, 2023 йил 3 декабрь куни ХХХХХХ унга Чилонзор туманидаги “Ғофур Ғулом” истироҳат боғида эканлигини айтиб, ундан пулларини олиб кетиш учун шу ерга келишини сўраганлиги, “Ғофур Ғулом” истироҳат боғининг олдига келиб, унга қўнғироқ қилишни бошлаганлиги, ХХХХХХ дастлаб уни қўнғироқларига жавоб бермаганлиги сабабли уни алдади деб ўйлаб, бироқ унга яна қайта бир неча бор қўнғироқ қилганида, унинг қўнғироғига жавоб бериб, уни қаерда эканини сўраганлиги ва у пулларини олиб кетиш учун истироҳат боғининг эшиги олдидаги чорраҳада кутиб турганини айтганидан сўнг, у тез фурсатда уни олдига келишини маълум қилганлиги, шундан сўнг уни олдига ҳуқуқини муҳофаза қилувчи ходимлари билан келганлигини, ХХХХХХнинг ёнидаги ходимлар ундан нима сабабдан уни кутиб турганини сўрашганида, у уларга ХХХХХХдан пул маблағларини олиши кераклиги, шу сабабли уни кутиб турганини маълум қилганлиги, сўнг унга номаълум сабабларга кўра уни Департаментнинг Чилонзор туман бўлимига таклиф этишиб, ундан ҳолат юзасидан тушунтириш хати олиб, уни қамоққа олишганлиги, ХХХХХХдан нима сабабдан уларни қамоққа олишганини сўраганида, ХХХХХХ унга 20.000 АҚШ доллари миқдоридаги қалбаки пул маблағларини сотган вақтда қўлга олинганлиги ва шу вақтда у қўнғироқ қилгани сабабли тезкор ходимлар ундан уни кимлигини сўрашганлиги, у ходимларга унга пул бериши кераклигини айтганлиги, сўнг ИЖҚК Департамент ходимлари уни олдига ХХХХХХ билан бирга келишганини маълум қилганлиги, у ХХХХХХ қалбаки пул маблағларини унга нотаниш бўлган шахсларга сотганидан ва ушбу қалбаки пул маблағларини кимдан олганидан хабари йўқлиги, тезкор тадбир вақтида ушланганида ва терговда шок ҳолатида бўлгани сабабли кўрсатув беришдан бош тортганлиги, аслида ХХХХХХ ҳамда унга нотаниш шахслар томонидан содир этилган ҳаракатлар ва жиноятларга алоқаси йўқлиги, улар билан жиноий тил бириктирмаганлиги, фақат ХХХХХХдан унга берилиши керак бўлган қарзини олиш мақсадида кўришмоқчи бўлганлиги ҳақида кўрсатув берди. Биринчи инстанция суди ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабларига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94, 95, 951-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Апелляция инстанция суди, судланган ХХХХХХнинг суд мажлисидаги кўрсатувлари ва апелляция шикоятларида келтирган важларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95 ва 443-моддаларига асосан ҳуқуқий баҳо бериб, судланган ХХХХХХнинг важлари содир қилган жинояти учун муқаррар бўлган жиноий жавобгарликдан қутилиб қолиш мақсадида ва жазони енгиллаштириш ниятида қилинган саъй-ҳаракат деб танқидий баҳолайди ва унинг важлари гувоҳ ХХХХХХнинг биринчи инстанция судидаги, 2023 йил декабрь ойи бошида таниши ХХХХХХ билан лойиҳалар устида маслаҳатлашиб гаплашиб турганида, унга ХХХХХХ қўнғироқ қилиб, 100.000 АҚШ долларигача қалбаки долларни ўзининг танишлари орқали топиб беришини, қалбаки АҚШ долларини ҳақиқий АҚШ долларининг тенг ярмига сотишини, ҳозирда унда 50 АҚШ долларилик купюрада қалбаки 20.000 АҚШ доллари пуллари борлигини билдириб, ҳақиқий 10.000 АҚШ долларига сотишни билдирганлиги, ХХХХХХ унга биргаликда ушбу фуқаронинг хатти-ҳаракатлари қонунга зид эканини айтиб, ХХХХХХнинг устидан қонуний чора кўришини сўраб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга мурожаат қилишни таклиф қилганлиги ва ХХХХХХнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан ўтказиладиган тезкор тадбирда ўз ихтиёрлари билан қатнашишга рози бўлишганлиги, ХХХХХХ аризага “Жасур” исмли шахс билан бўлиб ўтган суҳбатни ҳам илова қилганлиги ва шу куннинг ўзида Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармасида ходимлари томонидан холислар иштирокида тезкор тадбир давомида “Жасур” исмли шахсга бериш учун уларга 10.000 АҚШ доллари ҳамда ушбу шахс билан бўлиб ўтадиган суҳбатни ёзиб олиш учун овоз ёзиш мосламаси тақдим қилишганлиги, 2023 йил 3 декабрь куни соат 15:20ларда ХХХХХХ “Жасур” билан қўнғироқлашганлиги ва “Жасур” уларни “Fофур Ғулом” номидаги истироҳат боғига келишларини ва ўша ерда олди-берди қилишини билдирганлиги, улар тезкор тадбир иштирокчилари ва икки нафар холислар иштирокида шу куни соат 15:30ларда Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармасидан енгил автомашиналарга ўтириб, “Жасур” исмли шахс уларни чақирган жойга Чилонзор туманидаги “Ғафур Ғулом” номидаги истироҳат боғига соат 15:50 да етиб келганликлари ҳамда барча ходимлар ўзларига қулай бўлган жойга жойлашгандан сўнг “Жасур” исмли шахснинг олдига холислар ҳамда ходимларнинг кузатуви остида ҳаракатлана бошлаганлиги, бу вақтда холис ХХХХХХ билан кўришиб гаплашиб туришганида, у уларнинг олдига келганлиги ва ХХХХХХ унга қараб “олиб келдингизми ака” деб сўраганлиги ва у “ҳа олиб келдим” деб айтганидан сўнг ХХХХХХ бир оз нарироққа бориб олди-берди қилишни айтганлиги, сўнг улар четроққа чиқиб пулни алмаштириб оладиган бўлганликлари ва улар 150-200 метр юриб, ХХХХХХга тезкор ходимлар унга берган 10.000 АҚШ долларини узатганлиги, ХХХХХХ ҳам уларга ўзи билан олиб келган олдиндан келишилган 4 боғламда бўлган қалбаки 50 АҚШ доллари купюрасидаги валюталарни кўрсатганлиги ва ушбу 4 боғлам АҚШ доллари пулларни унга берганлиги, сўнг олди-берди тўлиқ амалга оширилганлиги юзасидан ходимларга олдиндан келишилган шартли ишорани берганликлари ва шундан сўнг ходимлар зудлик билан уларни олдига етиб келиб, холислар иштирокида гувоҳномаларини кўрсатиб, ўзларини таништириб, ушланган вақтда аризага асосан тезкор тадбир ўтказилаётганини маълум қилиб, ҳозирда нимада гумонланаётганлиги ҳамда қонунда кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари унга тушунтиришганлиги, сўнг ким билан нима мақсадда кўришганлиги, нима олиб, нима берганини сўраб, текширув эълон қилишганлиги, шунда ушланган фуқародан ўзини таништириш сўрагалганда, у ўзини Сурхондарё вилоятида туғилган Абдимуродов Жасурбек деб таништирганлиги, у ва ХХХХХХ билан учрашиб, уларга қалбаки 20.000 АҚШ долларини жами 10.000 АҚШ долларига сотганлиги, ушбу 10.000 АҚШ доллари пулларни шериги ХХХХХХга бериши кераклиги, ХХХХХХ ҳам шу атрофда кутиб турганини маълум қилганлиги, сўнг ХХХХХХ ХХХХХХга қўнғироқ қилиб, қалбаки пулларни сотган ёки сотмаганини сўраб, ўзининг ёнига, яъни “Ғофур Ғулом” номидаги истироҳат боғининг асосий кириш қисми эшиги ёнига чақирганлиги, сўнг тезкор ходимлар ХХХХХХ турган жойни аниқлик киритиб, у айтган жойга қараб ҳаракатланиб кетишганлиги, сўнг унга маълум бўлишича тезкор ходимлар ХХХХХХни ҳам ушлаб бўлимга таклиф қилишганлиги, сўнг уларни Департментнинг Чилонзор туман бўлимига таклиф қилишганлиги ва у ерда у 10.000 АҚШ доллари эвазига ХХХХХХдан сотиб олган 4 боғлам 50 АҚШ долларлик купюрадан иборат бўлган пул маблағларини ихтиёрий равишда тақдим қилганидан сўнг мазкур қалбаки пуллар холислар иштирокида кўздан кечирилиб, саноқдан ўтказилганда, ушбу 4 та боғламда жами 385 дона 50 АҚШ доллари купюрасидан иборат жами 19.250 АҚШ доллари эканлиги аниқланганлиги ва ушбу пуллар ашёвий далил сифатида олиб қўйилганлиги ҳамда тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилганлиги ҳақидаги кўрсатуви; - гувоҳ ХХХХХХ, А.Азимов, И.Тохтамовларнинг биринчи инстанция судидаги ХХХХХХ кўрсатувига ўхшаш берган кўрсатуви; - гувоҳ Ш.Бегматовнинг биринчи инстанция судидаги, 2023 йил 3 декабрь куни тезкор тадбир ташкил қилингани, ушбу тадбирни амалга оширилишига сабаб ХХХХХХ ва ХХХХХХлар мурожаат қилиб, аризада уларга ўзини ХХХХХХ қалбаки АҚШ доллари борлигини, агарда улар хоҳласа исталган суммадаги, яъни 100.000 АҚШ долларигача қалбаки АҚШ долларларини ўзининг танишлари орқали топиб беришини, қалбаки АҚШ долларини ҳақиқий АҚШ долларининг тенг ярим нархига сотишини айтганлиги, ХХХХХХ уларга 20.000 қалбаки АҚШ долларини АҚШ долларига сотмоқчи эканини маълум қилганлиги, шу сабабли ХХХХХХ ва унинг танишларининг хатти-ҳаракатлари ноқонуний эканлиги туфайли, яъни ушбу шахслар қалбаки АҚШ доллари пул маблағларини муомалага киритиш билан шуғулланиб келаётганлиги, уларнинг ушбу ноқонуний ҳаракатларини фош этиш уларга нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраб, уларнинг ушбу ноқонуний ҳаракатларини фош этишда ўтказиладиган тадбирда ўз ихтиёри билан иштирок этишини билдиришганлиги, аризада келтирилган важлар юзасидан ХХХХХХ ва ХХХХХХ билан Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси биносида ўтказилган суҳбатда аризада келтирилган важларни тасдиқлаб, ХХХХХХнинг ноқонуний фаолиятини фош этиш мақсадида ўтказиладиган тезкор тадбирда ўз хоҳишлари билан иштирок этишини ҳамда қалбаки 20.000 АКШ долларини сотиб олиш учун АҚШ долларини ХХХХХХга тақдим этилишини билдиришганлиги, сўнг аризачи ХХХХХХга Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси тезкор тадбирлар учун махсус ажратилган 10.000 АҚШ доллари бўлган пул маблағларини ХХХХХХга тақдим қилинганлиги, ХХХХХХ ва ХХХХХХларнинг аризасида келтирилган важларни текшириб кўриш учун тезкор тадбир ўтказиш мақсадида ХХХХХХ ХХХХХХ ва ХХХХХХ ҳамда холислар иштирокида Чилонзор туманида жойлашган “Ғофур Ғулом” номидаги истироҳат боғида кўришиб олди-берди қилиб олишини билдиргач, соат 15:35ларда барча иштирокчилар Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси биносидан чиқиб, енгил автомашиналарда тезкор тадбир ўтказиладиган жой, яъни “Ғофур Ғулом” истироҳат боғи ёнига соат 15:55ларда етиб келганликлари, сўнг тезкор гуруҳ томонидан аризачи ХХХХХХ ва ХХХХХХнинг ҳаракатлари кузатила бошлаганликлари, ХХХХХХ ва ХХХХХХ “Ғофур Ғулом” истироҳат боғи ҳудудига ён кириш томон қисмидан кириб, у ерда турган ХХХХХХ билан учрашиб, суҳбатлашиб боғнинг ички қисми томонга юришганлиги, орадан 10 дақиқача вақт ўтгандан сўнг ХХХХХХ ХХХХХХдан қалбаки 20.000 АҚШ долларларини харид қилиб, жами 10.000 АҚШ доллари пулларни ХХХХХХга берганлиги ҳақида хабар берганидан сўнг улар холислар иштирокида “Ғофур Ғулом” истироҳат боғи ҳудудида ХХХХХХ билан турган шахснинг ёнига бориб ўзларини таништириб, фуқароларнинг аризасига асосан тезкор тадбир ўтказилаётганини эълон қилиб, нимада гумонланаётганлиги ҳамда ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилганлиги, ушланган фуқароларнинг шахсини аниқлаш мақсадида ундан ўзини таништириш сўралганда, ушбу шахс ўзини Сурхондарё вилоятида туғилган Абдимуродов Жасурбек эканини баён қилганлиги, сўнг ХХХХХХдан ҳозирда ким билан нима мақсадда учрашганлиги сўралганда, ХХХХХХ ҳозирда ХХХХХХ ва ХХХХХХ билан учрашиб уларга қалбаки 20.000 АҚШ долларини жами 10.000 АҚШ долларига сотганлиги, ушбу 10.000 АҚШ доллари пулларни “Бекзод”, яъни ХХХХХХга бериши кераклиги, ХХХХХХ ҳам шу атрофда кутиб турганини маълум қилганлиги, шу вақтда ХХХХХХ ХХХХХХга тинмай қўнғироқ қилиб, қалбаки пулларни сотган ёки сотмаганини сўраб, ўзининг ёнига, яъни “Ғофур Ғулом” истироҳат боғининг асосий кириш қисми эшиги ёнига чақирганлиги, шу заҳоти тезкор ходимлар бирга ХХХХХХни турган жойини аниқлаб, унинг ёнига бориб, ўзларини таништириб, ҳозирда фуқароларнинг аризасига асосан тезкор тадбир ўтказилаётганини эълон қилиб, ҳозирда нимада гумонланаётганлиги ҳамда ҳукуқ ва мажбуриятлари тушунтирилганлиги, ушланган фуқаронинг шахсини аниқлаш мақсадида ундан ўзини таништириш сўралганда, у ўзини Қашқадарё вилоятида туғилган Эсанов Рўзимбек Тоғаймуротович деб таништирганлиги, сўнг ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида текширув қатнашчилари томонидан ХХХХХХ ва ХХХХХХ Департаментнинг Тошкент шаҳар Чилонзор туман бўлими маъмурий биносига таклиф этилганлиги, бўлимда ходимлар томонидан холислар иштирокида ХХХХХХ ва ХХХХХХни шахсий кўздан кечириш жараёни ўтказилганлиги ва бу ҳақда кўздан кечириш ва ихтиёрий тақдим қилиш баённомаси тузилганлиги, шунингдек ХХХХХХ томонидан аризачи фуқарога сотилган қалбаки 50 АҚШ долларлик купюрадан иборат бўлган пул маблағлари аризачи ХХХХХХ томонидан ихтиёрий тақдим қилингандан сўнг холислар иштирокида кўздан кечирилиб саноқдан ўтказилганлиги, ушбу 4 дона боғлам 385 дона 50 АҚШ долларлик купюрадан иборат эканлиги аниқланиб, ушбу пуллар ашёвий далил сифатида олиб қўйилганлиги ҳақидаги кўрсатуви; - аризачига тадбирда ишлатиш учун пул маблағлари ва овоз ёзиш мосламасини тақдим қилиш баённомаси ва фотожадвал, тезкор тадбир ўтказиш, ашёвий далил сифатида олиб қўйиш ва иш ҳужжатларига қўшиш баённомаси, фотожадвал, ихтиёрий тақдим қилиш, шахсни кўздан кечириш ва ашёвий далил сифатида олиб қўйиш баённомаси, аризачидан қалбаки пул маблағларини олиб қўйиш баённомаси, тушунтириш хатлари, нарсани ашёвий далил деб эътироф этиш, иш ҳужжатларига қўшиш ҳамда сақлаш учун топшириш ҳақидаги қарори ва квитанция, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш баённомаси ва фотожадвал, юзлаштириш баённомаси, телефонда сўзлашувларини овоз ёзиш мосламаси (диктофон) орқали ёзиб олинган аудиоёзувларни эшитиб кўриш ҳамда нарсани кўздан кечириш баённомалари, нарсани кўздан кечириш баённомаси, фотожадвал ҳамда жиноят ишида тўпланган объектив далиллар мажмуи ва апелляция инстанциясида тўлиқ, холисона ва ҳар томонлама синчковлик билан текширилган далиллар билан тўлиқ инкор этилади. Биринчи инстанция суди томонидан ХХХХХХнинг жиноий ҳаракати муҳокама қилиниб, унинг “бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, ўтказиш мақсадида жуда кўп миқдордаги қалбаки банк билетлари (банкнотлар) ёхуд чет эл валютасини ясаш ёки уларни ўтказиш”да ифодаланган ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖК 176-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Биринчи инстанция суди ХХХХХХга жазо тайинлашда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддасида белгиланган, жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклиги тўғрисидаги қоидага, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қароридаги тушунтиришларга амал қилиб, унинг шахсини, оилавий шароитини, шунингдек жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини инобатга олиб, уни жамиятдан ажратмаган ҳолда қайта тарбиялаш мумкин эмас деган хулоса келиб, унга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, асосли хулосага келган. Юқоридагиларга кўра, апелляция инстанция суди биринчи инстанция судининг ҳукмини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, ҳукмни ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 482, 483, 49717, 49726, 49731-моддаларига риоя қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати А Ж Р И М Қ И Л А Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 5 июлдаги ҳукмининг Эсанов Рўзимбек Тоғаймуротович (Esanov Ro’zimbek Tog’aymurotovich)га оид қисми ўзгаришсиз, апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 510-моддасига асосан Тошкент шаҳар судига ҳукм чиқарган суд орқали тафтиш тартибида шикоят бериши ёки протест келтириши мумкин. Раислик қилувчи судья: Ф.Тураходжаев Ҳайъат судьялари: Ш.Шерматов С.Қўчқаров