Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1009-2402/320 Дата решения 26.09.2024 Инстанция Апелляция Тип документа Апелляция инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мамадиев Сарвар Носиржонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 332107 Claim ID 2584207 PDF Hash cc0b89b2612170f4... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
исми билан юритилган жиноят иши ЖКнинг 661-моддаси исми билан юритилган жиноят иши ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси збекистон Республикаси ЖК 166 law
банди ва 168-моддаси банди ва 168 law
унга ЖКнинг 166-моддаси унга ЖК 166 law
ЖКнинг 168-моддаси ЖКнинг 168 law
ЖКнинг 62-моддаси ЖКнинг 62 law
исмидан ЖКнинг 168-моддаси исмидан ЖК 168 law
банди ва 166-моддаси банди ва 166 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида Биринчи инстанция суди маърузачи судья: М.Абидов судьяси: С.Мамадиев ТОШКЕНТ ШАҲАР СУДИ ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ А Ж Р И М И 2024 йил 26 сентябрь куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья М.Ахмедов, ҳайъат судьялари Ф.Халилов ва М.Абидовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Бахромовнинг котиблигида, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим бошлиғи ўринбосари М.Комилов ва бўлим прокурори У.Мухсимов, судланувчи О.Хамидуллаев ва унинг ҳимоячиси адвокат А.Алимкулов, судланувчи С.Турсунхўжаев ва унинг ҳимоячиси адвокат М.Матюсупов, жабрланувчи Н.Жалоловнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 10 июлдаги ҳукмига кўра судланган Хамидуллаев Отабек Хабибулла ўғли (Xamidullayev Otabek Xabibulla o‘g‘li), 1998 йил 9 мартда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, бўйдоқ, вақтинча ишсиз, муқаддам жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судининг 2021 йил 29 сентябрдаги ажримига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан юритилган жиноят иши ЖКнинг 661-моддасига асосан тугатилган, Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт тумани, Навқирон маҳалласи, 25-уй, 16-хонадонда яшайди, иш бўйича эҳтиёт чораси сифатида 2024 йил 25 мартдан буён қамоқда сақланаётган Турсунхўжаев Сардорхон Муродхон ўғли (Tursunxo’jayev Sardorxon Murodxon o‘g‘li), 1999 йил 23 февралда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, бўйдоқ, вақтинча ишсиз, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳри, Янгиҳаёт тумани, Навқирон маҳалласи, 24-уй, 24-хонадонда яшайди, иш бўйича эҳтиёт чораси сифатида 2024 йил 25 мартдан буён қамоқда сақланаётган нисбатан 1-1009-2402/320-сонли жиноят иши юзасидан чиқарилган ҳукмга судланувчи О.Хамидуллаев, судланувчи С.Турсунхўжаев ва унинг адвокати М.Матюсупов томонидан келтирилган апелляция шикоятларини жиноят иши билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 10 июль кунидаги ҳукмига кўра, Хамидуллаев Отабек Хабибулла ўғли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этишда айбли деб топилиб, унга ушбу модда билан 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган; Турсунхўжаев Сардорхон Муродхон ўғли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 3-қисми “а” банди ва 168-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этишда айбли деб топилиб, унга ЖКнинг 166-моддаси 3-қисми “а” банди билан 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси, ЖКнинг 59, 61-моддалари тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 5 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, ЖКнинг 62-моддасига асосан ушлаб турилган (2024 йил 11-12 март) ҳар бир кунини озодликдан маҳрум қилиш жазосининг бир кунига тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган жазодан чегириб, узил-кесил ўташ учун 5 йил 28 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси қолдирилган, жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган. Жабрланувчилар С.Умиров, У.Мўминов ва Н.Жалоловларга етказилган моддий зарарнинг ўрни тўлиқ қопланганлиги, уларнинг судланувчиларга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлиги инобатга олинган. Ашёвий далил деб эътироф этилган давлат рақами 01 Т 942 ZB бўлган “Тракер” русумли автомашина эгаси Ж.Бекназаровга, бир дона қора рангли эркаклар устки кийими эгаси С.Турсунхўжаевга тилхат орқали қайтарилганлиги инобатга олинган. Ашёвий далил деб эътироф этилган кузатув камераларидан олинган видеотасвирлар ёзилган бир дона диск жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдирилган. Мазкур ҳукм билан Эгамбердиев Жонибек Санат ўғли ва Бекназаров Жаҳонгир Шавкат ўғли ҳам судланган бўлиб, ҳукмнинг уларга оид қисми шикоят ёки протест келтирилмаганлиги сабабли муҳокама қилинмайди. Суднинг ҳукмига кўра, С.Турсунхўжаев 2024 йил 4 март куни ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш орқали қўлга киритиш мақсадида, Мирзо Улуғбек тумани, Чилонзор йўли кўчасида жойлашган “Хамид Олимжон” номли метр бекати олдида бўла туриб, у ерда бўлган банкомат орқали пул ташлашга келган Мўминов Улуғбек Тохир ўғлига нақд пуллар кераклигини, банкоматдан пул ечиш учун ёнида пластик картаси йўқлигини, телефон воситасидаги “Сliсk” иловаси орқали унга 400.000 сўм миқдоридаги пулларни ташлаб беришини айтиб алдаб, ушбу алдов орқали ишончига кириб, унга ёлғондан “Сliсk” иловаси орқали 400.000 сўм миқдоридаги пулларни унинг карта рақамига ташлаб берганлигини айтиб алдаб, У.Мўминовнинг 400.000 сўм миқдордаги нақд пулларини қўлга киритган. Бундан ташқари, С.Турсунхўжаев, Ж.Бекназаров, Ж.Эгамбердиев ва О.Хамидуллаевлар ўзганинг мулкини талончилик йўли билан қўлга киритиш мақсадида ўзаро олдиндан тил бириктириб, 2024 йил 10 март куни соат 21:00ларда Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, “Машинасозлар” маҳалласи, Тхай кўчасида Ж.Бекназаровнинг бошқарувида бўлган давлат рақам белгиси 01 T 942 ZB бўлган “Traскer-2” русумли автомашинасида ҳаракатланиб кетишаётган вақтида Умиров Сарвар Турғунбой ўғлининг кўчада ёлғиз эканлигидан фойдаланиб, унинг йўлини машинаси билан тўсиб, уни ўлдириш билан қўрқитган ҳолда унинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, ёнида бўлган 2.500.000 сўм миқдоридаги нақд пулларни очиқдан-очиқ талон-тарож қилишиб, ҳодиса жойидан яширинишган. Бундан ташқари, С.Турсунхўжаев ва О.Хамидуллаевлар ўзларининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, такроран, ўзганинг мулкини талончилик йўли билан қўлга киритиш мақсадида олдиндан жиноий тил бириктириб, 2024 йил 24 март куни соат 17:30ларда Чилонзор тумани, Катта Дўмбиробод МФЙ, Олмазор метро бекатида Жалолов Неъматжон Илҳомжон ўғли банкомат орқали пластик картасига пул ташламоқчи бўлиб турганини кўриб, Н.Жалоловга телефон аппаратида гўёки пул ўтказиб берганлигини ҳақидаги чек қоғозини кўрсатиш ва шу орқали ундан 300.000 сўм миқдоридаги пулларни нақд кўринишда олишни, бу вақтда О.Хамидуллаев унинг ёнида туришини айтиб, режаларини амалга оширганларидан сўнг, Н.Жалолов уларни ортидан чақириб, О.Хамидуллаевни қўлидан ушлаб тўхтатиб қолишига қарамасдан, ҳодиса содир бўлган жойдан кетиб қолиб, Н.Жалоловнинг 300.000 сўм миқдордаги пулларини очиқдан очиқ талон-торож қилишиб, пулларини ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборишган. Судланган О.Хамидуллаев апелляция шикоятида, у биринчи инстанция суди томонидан ноҳақ айбланганлиги сабабли, ишни қайта кўриб чиқиб, одилона қарор чиқаришни сўраган. Судланган С.Турсунхўжаев апелляция шикоятида, унга нисбатан чиқарилган туман судининг ҳукмидан норози эканлигини кўрсатиб, ишни қайта кўриб чиқишни сўраган. Адвокат М.Матюсупов апелляция шикоятида, иш ҳолатлари тўлиқ текширилмаганлигини, судланувчи С.Турсунхўжаевнинг жабрланувчи Н.Жалоловга нисбатан содир этилган айб эпизоди бўйича талончилик жиноятини содир этганлиги исботланмаганлигини, унинг ушбу ҳаракати фирибгарлик эканлигини кўрсатиб, суд ҳукмини бекор қилиб, ушбу айб эпизоди бўйича С.Турсунхўжаевнинг ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 3-қисми “а” банди ва 168-моддаси 1-қисмидан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди ва 166-моддаси 1-қисмига қайта малакалашни сўраган. Судлов ҳайъати, иш бўйича судья М.Абидовнинг маърузасини, прокурор М.Комиловнинг суд ҳукмини ўзгаришсиз, шикоятларни қаноатлантирмасдан қолдириш ҳақидаги хулосасини, судланувчи О.Хамидуллаев ва унинг ҳимоячиси адвокат А.Алимкулов, судланувчи С.Турсунхўжаев ва унинг ҳимоячиси адвокат М.Матюсуповнинг апелляция шикоятларини қувватлаб, жабрланувчи Н.Жалоловнинг шикоятларда келтирилган важларни судга ҳавола қилишни сўраб берган фикрларини тинглаб, шикоятлардаги важларни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга таҳлил қилиб, қуйидагиларга асосан суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим деб топди. Апелляция инстанцияси судида судланувчилар О.Хамидуллаев ва С.Турсунхўжаев ҳамда жабрланувчи Н.Жалоловлар биринчи инстанция судида берган кўрсатувларини тасдиқлашларини билдириб, уларни инобатга олишни сўрашди. Биринчи инстанцияси судида судланувчи О.Хамидуллаев айбига иқрорлик билдирмай, 2024 йил 10 март куни соат тахминан 17:00 ларда шахсий ишлари билан кўчага айлангани чиққан вақтида унга олдиндан таниш бўлган Ж.Эгамбердиев унга қўнғироқ қилиб, Тошкент шахрини айланмоқчи эканлигини билдириб, уни қаерда эканлигини сўраб, Сирғали туманида жойлашган “Файз” миллий таомларининг олдига боришини ва уни кутиб туришини маълум қилганлиги, у 15-20 дақиқа Файз миллий таомларининг олдига борганлиги, Ж.Бекназаров, Ж.Эгамбердиев, С.Турсунходжаевлар ушбу ерда қора рангли давлат рақами 01 Т 942 ZB бўлган “Тракер” русумли автомашинанинг ёнида турган эканлиги, ўзаро келишиб, Тошкент шаҳрини айланмоқчи бўлганликлари, Ж.Бекназаровнинг бошқарувида бўлган қора рангли Тракер автомашинасига ўтириб, Тошкент шахрининг турли жойларини айланганликлари, Жонибек пул йўқлиги сабабли пул топишини билдириб Жахонгирни Қўйлиқ дехқон бозорига олиб боришини айтганлиги, Қўйлиқ дехқон бозори олдидаги кўприкда тушиб, кириб кетганлиги, бироз вақт ўтганидан сўнг қайтиб чиқиб келиб автомашинага ўтирганлиги, тахминан 1-2 соат шахарни айланганликларидан сўнг, Ж.Эгамбердиев қандайдир танишига қўнғироқ қилиб, қарз сўраганлиги, шу вақтда унинг таниши Буюк ипак йўли метросига бориш кераклигини айтганлиги ва улар Мирзо Улуғбек метроси томон йўлга тушганликлари, шундан сўнг, Яшнобод тумани худудида жойлашган Тошкент Тиббиёт академиясини олдидан ўтиб кетаётган вақтида Ж.Эгамбердиев Ж.Бекназаровга “машинани тўхтат, кладмен нарса ташаб юрибти” деганлиги, буни эшитган Ж.Бекназаров автомашинани тўхтатганлиги, дастлаб Ж.Эгамбердиев ва С.Турсунходжаев автомашинадан югуриб тушиб кетишганликлари, шу вақтда улар ўзаро гаплашиб туришганликлари ва Ж.Бекназаров автомашинадан кузатиб турган эканлиги, бир вақт Ж.Эгамбердиев ва С.Турсунходжаевлар олдига борган шахс қочиб кетаётганлигини кўриб у хам автомашинадан тушиб унинг олдига югуриб борганлиги, борса Ж.Эгамбердиев унга бақириб, қўрқитиб, ундан телефонини очиб беришини сўраганлиги, унга кейинчалик таниш бўлган Умиров Сарвар унинг гапларига қаршилик билдирганлиги, буни кўрган Ж.Эгамбердиев уни агар телефон апаратини очиб бермаса ўлдириши, хозирда унга ўхшаган шахсларга тезкор тадбир бўлаётганлигини маълум қилиб унга босим қилганлиги, С.Умиров яна қаршилик қилганлиги, шу вақтда унга тўғрисини айтишини ва гиёхвандлик воситаларини тарқатувчи эканлигини сўраганлиги, С.Умиров гиёхвандлик воситаларини тарқатувчи эмаслигини, амакиси касал эканлигини айтиб жуда хам қўрқиб кетганлиги, С.Турсунходжаев эса унга тўғрисини айтишини ва алдамаслигини айтганлиги, Ж.Эгамбердиев С.Умировга яна босим қилиб, қўрқитганлиги, қўрқиб кетиб “менда пулларим бор, пулларимни олақолинглар” деб пулларни чиқазганлиги, шу вақтда Ж.Эгамбердиев пулларни юлиб олиб чўнтагига солганлиги, шу вақтда Ж.Эгамбердиев Ж.Бекназаровга автомашинасини орқароққа олишини, С.Умиров автомашинага ўтиришини бақириб айтганлиги, шунда Ж.Бекназаров автомашинани тахминан 2-3 метр орқароққа олганлиги, Ж.Эгамбердиев С.Умировни автомашинани ўртадаги ўриндиғига ўтиришини айтганлиги, у ўнг тараф ўриндиққа, чап тарафга эса С.Турсунходжаев ўтиришини айтганлиги, ўзи хайдовчининг олдидаги ўриндиққа ўтириб, орқага яъни С.Умировга юзланиб, унга телефон аппаратини очиб, охирги маротаба ишлатган иловаларини кўрсатиб беришини айтганлиги, агарда очмаса ўлдириш билан қўрқитганлиги, С.Умиров телефон аппаратини очиб, кўрсатганлиги, шу вақтда унинг телефон аппаратидан хеч нима аниқланмаганлиги, Ж.Эгамбердиев ўзининг телефон аппаратини видеосини ёқиб С.Умировнинг юзига тушириб, ундан ўзини фамилияси, исми ва шарифини сўраганлиги, буни кўриб С.Умиров йиғлаб юборганлиги, шунда уни рахми келиб С.Умировга ўзида бўлган пуллардан чиқариб, йўл хаққиси учун пул берганлиги, шундан сўнг С.Умиров тушиб кетганлиги, Яшнобод тумани Шастрий чоррахасига борганликлари, у ушбу ердаги дўконга кириб энергетик ичимлик истеъмол қилганлиги, С.Турсунходжаев ва Ж.Эгамбердиевлар банкоматнинг олдига боришганликлари, у автомашинага қайтганлиги, хаммаси кейин Сирғали туманига боришганлиги, шундан сўнг, Ж.Эгамбердиевнинг хонадонига борганликлари ва уни уйида тахминан 5-10 дақиқа ўтирганликлари, шу вақтда Ж.Бекназаровнинг аёли телефон қилиб қолганлиги сабабли хаммаси Бектемир туманига борганликлари, Ж.Эгамбердиев эса уйига кетганлиги, шундан сўнг у ўз уйига кетганлиги, бундан ташқари, 2024 йил 24 март куни соат 16:00ларда таниши Турсунхўжаев Сардорхон билан кўришиб, бошқа танишини кўриш учун Чилонзор тумани Дўмбиробод маҳалласига келганлиги, ўртоқлари билан бир қанча муддат гаплашиб ўтирганидан кейин соат 17:30ларда уйга қайтиб кетиш мақсадида Чилонзор тумани Олмазор метро бекатига қараб юриб келганлиги, йўлда С.Турсунхўжаев моддий томондан қийналиб қолганини, пул керак бўлаётганини айтганлиги, унга ёнимда 50.000 сўм бор истасанг бериб тураман деганлиги, лекин С.Турсунхўжаев бу пуллар етмайди, кўпроқ керак деганлиги, кейин метрога яъни ер ости йўлига тушишганида банкомат олдида кейинчалик исм шарифи маълум бўлган Жалолов Неъматжонни кўриб қолишганлиги, С.Турсунхўжаев сен ёнимда жим тур, мен гапираман, агар пул ташламоқчи бўлса олиб кетамиз деганлиги, нима қилмоқчилигини сўраганида телефонимдан пул ўтказиб беришимни айтаман, эски чеклардан бирортасини кўрсатаман деб Н.Жалоловни ёнига борганлиги, Н.Жалоловдан пластик картасига пул ташламоқчи эканлигини сўраб, агар нақд пул берса телефондан ўтказиб беришини айтганлиги, кейин антенна бор жойга чиқайлик деб Н.Жалоловни ўзлари билан ер ости йўлидан олиб чиқишганлиги, метрога кириш жойининг шундоқ ёнида С.Турсунхўжаев телефонида бир нималарни босгандек бўлиб эски чекни Н.Жалоловга кўрсатиб қўлидаги пулларни олди, бўлди пул ўтди деб айтганлиги, Н.Жалолов телефонига қараб турганида С.Турсунхўжаев билан метрога қайтиб тушиб кетмоқчи бўлишганида уни ортидан Н.Жалолов келиб қўлидан ушлаб олганлиги, “пул тушгани йўқ-ку шеригингиз қани?” деб сўраганлиги, у Н.Жалоловга нима дейишни билмасдан, шу ерда таксичилик қиламиз, машинам сал нарироқда турибди, шеригим ҳам ўша ерга кетган бўлса керак деб уни кўрсатилган жойга боришга кўндирганлиги, юриб кетишаётганида Н.Жалолов олдинроққа ўтиб кетиб қолганидан фойдаланиб у ҳам унинг ёнидан кетиб қолганлиги ҳақида кўрсатувлар берган. Биринчи инстанцияси судида судланувчи С.Турсунхўжаев айбига иқрорлик билдирмай, 2024 йил 4 март куни соат тахминан 19:30 ларда муқаддам ишлаган Шайхонтоҳур тумани “Софизар” МЧЖдан чиқиб, Хамид Олимжон метроси томон борганлиги, метрода харакатланиши учун касса олдига бориб, чек олаётган вақтида, касса олдидаги банкомат олдида унга кейинчалик маълум бўлган Мўминов Улуғбек Тохир ўғли банкоматнинг олдида нималардир қилиб турган эканлиги, унга пластик картасида пуллари мавжудлиги ва ушбу пулларни нақд қилмоқчи эканлиги сабабли унинг олдига бориб, ўзида бўлган 400.000 сўм пулларни нақд шаклига ўтказмоқчи эканлигини айтганлиги, У.Мўминов шу вақтда унга ўзида нақд кўринишидаги 800.000 сўм миқдоридаги пуллар бор эканлигини, ушбу пулларни ўзига тегишли бўлган плстик картасига ташламоқчи эканлигини маълум қилганлиги, бу гапни эшитганидан сўнг, ўзидаги пулларни унга ўтказиб беришини айтганлиги, у эса рози бўлганлиги, телефонида бўлган “Paymе” иловасидан унга ташлаб бермоқчи бўлган вақтида, метронинг остида бўлганлиги сабабли интернет ишламаганлиги, сўнг У.Мўминов билан метронинг ташқарисига чиқиб, У.Мўминовга тегишли бўлган, хозирда ёдимда бўлмаган пластик картага 400.000 сўм миқдоридаги пулларни ўзини ташлагандек тутганлиги, у дастлаб ростан хам ташламоқчи бўлганлиги, сўнгра пуллар тушмаганидан сўнг, унга пулларни тушганлигини айтиб, С.Умировга телефон аппарати экранини кўрсатганлиги ва ундан 100.000 сўмлик купюрадаги 400.000 сўм миқдоридаги пулларни олганлиги, ўзининг йўлида давом этганлиги, бундан ташқари, у 2024 йил 10 март куни кўчага ўз ишлари билан чиққан вақтида тахминан 17:30ларда таниши Эгамбердиев Жонибек қўнғироқ қилиб, бирга учрашишини, кўчада бироз айланишни таклиф қилганлиги, у рози бўлганлиги ва у билан Сергели тумани, Файз кафесига яқин жойга кўришганликлари, у билан бирга Жонибек таниши унга кейинчалик таниш бўлган Жаҳонгир исмли бола билан бирга унинг “Traскer 2” русумли автомашинасида келишганлиги ва уни Жонибек Жахонгир билан таништирганлиги, у билан танишиб бўлгач, 2-3 дақиқа ичида таниши Хамидуллаев Отабек ёнига келганлиги, уни Жонибек чақирган эканлигини, барчаси машинага ўтирган вақтида Жонибек “Қўйлиқ бозорига бориб, акамдан пул олиб, кейин шаҳар айланамиз” деб айтганлиги, барчаси “Қўйлиқ” бозорига келганлиги, у ерга бориб, Жонибек машинадан бозор ичкарисига кириб кетганлиги ва улар машинада уни кутиб турганликлари, орадан бир қанча вақт ўтиб Жонибек бозордан танишидан пул олиб чиққанлиги ва барчаси шаҳар айлангани машинада кетганликлари, улар Яшнобод тумани, эски “ТошМи” биноси олдидан, яъни Тхай кўчасидан ўтиб кетаётган вақтида Жонибек Жахонгирга “Тўхта-тўхта, кладмен (наркотик кўмувчи)” деб айтганлиги ва Жахонгир машинани уни олдига тўхтатганлиги, машинадан биринчи Жонибек, уни кетидан у тушганликлари ва уни олдига бориб, бирга иккиси унга кейинчалик таниш бўлган С.Умировни қўлидан ушлаганликлари ва унга “Кимсан, кладменмисан, бу ерда нима қиляпсан” деб айтганликлари, шу вақтда уларни олдига Отабек билан Жахонгир келганликлари, С.Умировга “Тўғрисини айт! Кладменмисан?” деб айтганлиги, Жонибек эса унга “Олдинда нима бор, чиқар ҳаммасини” деб айтганлиги, С.Умиров эса “Олдимга фақат пули борлигини, бошқа хеч нарсам йўқ” деб айтганлиги, ўша вақтда Жонибек С.Умировга “Ҳозир тадбир бўлаяпти, санмисан кладмен тўғрисини айт” деганлиги, шундан сўнг С.Умиров ёнидан пулларини чиқарган вақтида Жонибек ундан пулларни тортиб олганлиги ва Жонибек Жахонгирга “Машинани орқароқ ол” деб айтганлиги, Жахонгир машинани орқароқ олгандан сўнг Жонибек машинани олдига С.Умировни олиб келганлиги, у машинани ўнг томон эшигини олдида уни ёпмасдан кутиб турганлиги, С.Умиров машинани орқа томонига ўтиргач, машина олд йўловчи томонга Жонибек, хайдовчи томонга Жахонгир, хайдовчи томон орқа томонида Отабек ўтирганлиги, С.Умиров эса машина орқа ўриндиғида ўрта қисмда ўтирган эканлиги, шу вақтда Жонибек С.Умировдан қўл телефонини кўрсатишини сўраганлиги ва С.Умиров унга қўл телефонини кўрсатганлиги, шу вақтда уни телефони ичидан хеч нарса чиқмаганлиги, ўша вақтда машинадан ташқарида бўлган вақтида Жонибек ўзини телефонига С.Умировни видеога олиб, унга нимадирларни гапиришни бошлаганлиги, у ўша вақтда С.Умировни “кладмен” эмаслигини билганлиги ва уни қўрқиб кетганлигини кўриб, уни тинчлантиришга ҳаракат қилганлиги, орадан бироз вақт ўтиб, С.Умиров хамда Жонибек машинадан тушишганлиги ва Жонибек С.Умировга “Бўлди кетавер” деб айтганлиги ва унга қўрқиб кетганлиги учун сув берганлиги ва у ҳам машинага ўтириб, шаҳар айлангани кетганликлари, йўлда улар дўкон олдига бориб тўхтаганликлари ва машинадан у, Жонибек ва Отабек тушиб, Отабек сув олгани дўконга киришганлиги, Жонибек эса банкоматдан номаълум бўлган шахсга пул ташлаб берганлиги, у эса уларни ташқарида кутиб турганлиги ва улар бўлгач машинага чиқиб ўтирганликлари, Жонибек машинада ўтирган вақтида хотинини кўриб чиқишини айтганлиги, уни олдига боришини айтганлиги, улар уни уйини олдига борганликлари ва машинадан Жонибек ва Жахонгир тушиб, бирга уйига кириб кетишганлиги, у ва Отабек машинада қолганликлари ва бироз вақт ўтиб улар ҳам Жонибекни уйига чиқиб кетганликлари, у ерда бироз вақт овқат ва бошқа нарсаларни еб тушганликлари, уни уйидан чиқиб машинада кетаётган вақтида Жахонгирни хотини телефон қилиб қолганлиги ва у уларга “Уйга кетаман” деб айтганлиги, улар эса машинадан тушиб қолганликлари ва Жахонгир эса уйига кетганлиги, ўша вақтда Жонибекни соғлиғи ёмонлашиб қолганлиги, чунки у “апендицит” бўлиб, уни яраси очилиб кетган эканлиги, касалхонага бориб, уни кўрсатганликлари ва уйга тарқалганликлари, бундан ташқари, 2024 йил 24 март куни соат 16:00ларда таниши Хамидуллаев Отабек билан кўришиб, бошқа танишини кўриш учун Чилонзор тумани Дўмбиробод маҳалласига келганлиги, ўртоқлари билан бир қанча муддат гаплашиб ўтирганидан кейин соат 17:30ларда уйга қайтиб кетиш мақсадида Чилонзор тумани Олмазор метро бекатига келганлиги, анчадан бери ишсиз юрганлиги сабабли танишларидан қарз бўлиб қолганлиги, бу ҳақида О.Хамидуллаевга айтганида ёнида 50.000 сўм пули борлигини агар истаса қарз бериб туриши мумкинлигини айтганлиги, лекин бу пул етмаслигини, ундан кўра бошқача йўл билан пул топишини айтиб уни рад қилганлиги, кейин метро бекатининг ер ости йўлига тушишганлиги, ўша ерда унга кейинчалик исм шарифи маълум бўлган Жалолов Неъматжон банкомат олдида турганини кўриб, уни ёнига юришга бошлаганлиги, О.Хамидуллаевга ўша шахснинг пластик картасига пул ўтказиб беришини айтиб, ундан нақд пул олишини, кейин эски чекни алдов йўли билан кўрсатишини айтганлиги, Н.Жалоловнинг ёнига бориб, пул ўтказиб беришни таклиф қилганлиги, кейин антенна бор жойга чиқишларини сўраб ер ости йўлидан Н.Жалоловни тепага олиб чиққанлиги, ўша ерда телефон аппаратига Н.Жалолов айтиб турган пластик карта рақамини ёзиб, унга ҳудди пул ташлаб бераётгандек кўрсатганлиги, кейин Н.Жалоловдан икки дона 100.000 сўм ва икки дона 50.000 сўмлик купюрада жами 300.000 сўм миқдоридаги пулларни олганлиги, унга атайлаб бошқа нарсани номига кўрсатганлиги, кейин телефонини текшириб кўришини тайинлаганлиги, чалғиган пайтда шериги О.Хамидуллаев билан бирга ер ости йўлига тушиб кетишга ҳаракат қилганлиги, ортига қараганида О.Хамидуллаев йўқлигини кўрганлиги, лекин тўхтамаганлиги, орадан беш ўн дақиқа ўтиб О.Хамидуллаев етиб келганлиги, кейин биргаликда уйга кетишганлиги, пулларни ўзининг эҳтиёжларига сарфлаб юборганлиги ҳақида кўрсатувлар берган. Биринчи инстанцияси судида жабрланувчи Н.Жалолов, 2024 йил 24 март куни соат 17:30 ларда уйидан ўқишга кетиш мақсадида Чилонзор тумани Олмазор метро бекатига келганлиги, уйда онасидан ишлатиб туриш учун 300.000 сўм пул олиб келганлиги, пластик картадан ўтказиш ёки бирор нарсага тўлаш осонроқ, кейин беҳавотир бўлади деб ўйлаб ушбу пулларни пластик картага метрода жойлашган банкомат орқали ўтказиб олмоқчи бўлганлиги, банкомат олдида навбат кўп бўлгани учун кутиб турганида унга кейинчалик исми шарифи маълум бўлган Турсунхўжаев Сардорхон ва Хамидуллаев Отабек келиб навбатда турипсизми деб сўраганлиги, ҳа одам кўп-ку деганида келинг мен пластик картангизга пул ўтказиб бераман деб айтиб, интернет ишлайдиган жойга борайлик деб ер ости йўлидан олиб чиқишганлиги, кейин С.Турсунхўжаев телефонида нималарнидир босиб унга чек кўрсатганлиги, кейин пулларни беришини сўраганлиги, у қора рангли сумкасининг ичидан 300.000 сўм миқдорида пулларни олиб турганида, С.Турсунхўжаев мана чек пул тушди деб айтиб, телефонини кўрсатиб, қўлида турган пулларни олиб қўйганлиги, у телефонига такроран қараганида смс хабар келмаганлиги, хабар келгани йўқ-ку деб ёнига қараса С.Турсунхўжаев билан шериги О.Хамидуллаев метро зинасидан тушиб кетишаётган бўлганлиги, у бориб О.Хамидуллаевни қўлидан ушлаганлиги, пул тушгани йўқ-ку қаерга кетаяпсизлар деганида шу ерда таксичилик қиламиз, автотураргоҳда бўлса керак деб айтганлиги, кейин О.Хамидуллаев юк автомашиналари томонга юришга ишора қилганлиги, у кўрсатилган томонга юриб бориб орқага қараса О.Хамидуллаев ҳам кетиб қолган бўлганлиги, кейин, ўша ернинг ўзида ИИБга мурожаат қилганлиги, ҳозирда унга етказилган зарарлар тўлиқ қопланганлиги, судланувчи С.Турсунхўжаев ва О.Хамидуллаевларга ҳеч қандай даъвоси йўқлиги ҳақида кўрсатувлар берган. Биринчи инстанция суди томонидан жиноят ишини судда кўришда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22, 26-моддалари талабларига тўлиқ риоя қилинган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Судланган О.Хамидуллаев ва С.Турсунхўжаевларнинг суд ҳукмида баён этилган жиноятларни содир этганликдаги айби, гарчанда улар судда айбига иқрор бўлмасалар-да, суд мажлисида сўроқ қилинган судланувчи Ж.Эгамбердиев ва Ж.Бекназаров, жабрланувчи Н.Жалолов ва С.Умировларнинг кўрсатувлари, жабрланувчи У.Мўминовнинг дастлабки терговда берган кўрсатувлари, жабрланувчиларнинг аризаси, тушунтириш хатлари, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш, шахсни фотосуратдан таниб олиш, нарсани кўздан кечириш, юзлаштириш баённомалари, ашёвий далиллар, нарсани ашёвий далил деб топиш тўғрисидаги қарор ҳамда жиноят ишида мавжуд бошқа асосли далиллар билан ўз исботини тўлиқ топган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1999 йил 30 апрелдаги “Ўзгалар мулкини ўғирлик, талончилик ва босқинчилик билан талон-торож қилиш жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 3-бандида, айбдор, жабрланувчи ва бошқаларнинг кўз олдида ўзганинг мулкини эгаллаб олаётганлигини ва улар унинг ҳаракатларининг жиноий хусусиятини тушунганлигини англаганда, ўзганинг мулкини ошкора талон-торож қилиш талончилик ҳисобланиши ҳақида тушунтиришлар берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июндаги “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 17-сонли қарорининг 16-бандида, агар алдов шахс томонидан ўзганинг мулкини қўлга киритишни енгиллатиш мақсадида ишлатилган бўлиб, мулкни олиб қўйиш жараёнида мулкдор, мулк эгаси ёки бошқа шахс унинг асл ниятини сезиб қолган, айбдор буни англаса-да, бироқ мулкдор ёки мулк эгасининг эркига зид равишда мулкни ушлаб туришни давом эттирган бўлса, қилмиш талончилик сифатида квалификация қилиниши лозимлиги ҳақида тушунтиришлар берилган. Иш ҳужжатлари ва судда аниқланган ҳолатларга кўра, С.Турсунхўжаев ва О.Хамидуллаевлар Олмазор метро бекатида Н.Жалолов банкомат орқали пластик картасига пул ташламоқчи бўлиб турганини кўриб, Н.Жалоловга телефон аппаратида гўёки пул ўтказиб берганлигини ҳақидаги чек қоғозини кўрсатиш ва шу орқали ундан 300.000 сўм миқдоридаги пулларни нақд кўринишда олишни, бу вақтда О.Хамидуллаев унинг ёнида туришини айтиб, режаларини амалга оширганларидан сўнг, Н.Жалолов уларни ортидан чақириб, О.Хамидуллаевни қўлидан ушлаб тўхтатиб қолишига қарамасдан, ҳодиса содир бўлган жойдан кетиб қолиб, Н.Жалоловнинг 300.000 сўм миқдордаги пулларини очиқдан очиқ талон-торож қилишган. Ушбу ҳолат, судланган С.Турсунхўжаев ва О.Хамидуллаевлар жабрланувчи Н.Жалоловнинг пул маблағларини талончилик йўли билан қўлга киритганликларини тасдиқлайди. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддасида, суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд ишдаги барча ҳолатларни синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона кўриб чиқишга асосланган ҳолда қонунга ва ҳуқуқий онгга амал қилиб ўзларининг ички ишончлари бўйича далилларга баҳо бериши назарда тутилган. Шу сабабли, апелляция инстанцияси суди, апелляция шикоятларида келтирилган судланган О.Хамидуллаевнинг ноҳақ айбланганлиги, судланган С.Турсунхўжаевнинг жабрланувчи Н.Жалоловга нисбатан содир этилган айб эпизоди бўйича талончилик жиноятини содир этганлиги исботланмаганлиги, унинг ушбу ҳаракати фирибгарлик эканлиги ҳақидаги важларга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95 ва 112-моддалари талаби асосида баҳо бериб, иш материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси бўйича синчковлик билан тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, келтирган важларни тўла ишончга сазовор эмас деб ҳисоблайди, қонун ва ҳуқуқий онгга амал қилиб, ички ишонч бўйича далилларга таяниб танқидий баҳолаб, жавобгарликдан қутулиш ва айбини енгиллаштириш мақсадида келтирилган деган хулосага келади ҳамда ушбу важлар жабрланувчиларнинг ишончга сазовор кўрсатувлари, ишдаги далиллар ва объектив аниқланган ҳолатлар билан тўлиқ рад қилинади. Биринчи инстанция суди томонидан О.Хамидуллаевнинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 3-қисми “а” банди билан, С.Турсунхўжаевнинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 3-қисми “а” банди ва 168-моддаси 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган. Биринчи инстанция суди судланувчилар О.Хамидуллаев ва С.Турсунхўжаевларга жазо тайинлашда, Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қароридаги тушунтиришларига амал қилиб, уларнинг шахсини, ёшини ҳамда жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи барча ҳолатларни инобатга олиб, озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, тўғри хулосага келган. Қайд этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати суд ҳукмини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, апелляция шикоятларини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 49717, 26, 31-моддаларига амал қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати А Ж Р И М Қ И Л Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 10 июль кунидаги ҳукмининг Хамидуллаев Отабек Хабибулла ўғли ва Турсунхўжаев Сардорхон Муродхон ўғлига нисбатан қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Апелляция шикоятлари қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози тарафлар Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш ёки протест билдиришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи судья /имзо/ М.Ахмедов Ҳайъат судьялари: /имзо/ Ф.Халилов /имзо/ М.Абидов Аслига тўғри, судья: