Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2401/567 Дата решения 26.09.2024 Инстанция Надзор Тип документа Назорат инстанцияси ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Сабиров Илгизар Матякубович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 330879 Claim ID 2624329 PDF Hash ce2aba4104fc7c78... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси збекистон Республикаси ЖК 167 law
исмидан ЖКнинг 73-моддаси исмидан ЖК 73 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
ЖКнинг 50-моддаси ЖКнинг 50 law
амда суд томонидан ЖПКнинг 95-моддаси амда суд томонидан ЖПК 95 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддаси збекистон Республикаси ЖК 56 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖК 168-моддасининг 5-қисми збекистон Республикаси ЖК 168 5 law
банди билан унга нисбатан ЖКнинг 57-моддаси банди билан унга нисбатан ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Тафтиш инстанциясида маърузачи судья: М.Мирзохидов Биринчи инстанция судининг судьяси: И.Сабиров Апелляция инстанциясида маърузачи: судья М.Абидов АЖРИМИ 2024 йил сентябрь ойининг 26 куни, Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг тафтиш инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья М.Мирзохидовнинг раислигида, ҳайъат судьялари: Н.Касимова ва О.Мухаммадиевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Сулаймоновнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Ш.Шомирзаев, маҳкум Ф.И.Онинг манфаатларини ҳимоя қилаётган адвокат Ш.Рашидов, жабрланувчи Д.Саидовларнинг иштирокида, маҳкум Ф.И.Ога оид 1-1006-2401/567-сонли жиноят иши юзасидан чиқарилган ҳукмга адвокат Ш.Рашидов томонидан келтирилган тафтиш шикоятини жиноят иши билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 30 июлдаги ҳукмига кўра, Ф.И.О, 1964 йил 16 март куни Бухоро вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз, оилали, тўрт нафар фарзанди бор, муқаддам судланган, жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят судининг 2017 йил 6 майдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди, 228-моддаси 2-қисми “а, б” бандлари, 228-моддаси 3-қисми, 189-моддаси, 28,205-моддаси 2-қисми “б” банди, 28,209-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 57, 59-моддалари тартибида 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича Бухоро вилояти Ғиждувон туман судининг 2018 йил 26 январдаги ажрими билан жазонинг ўталмаган 1 йил 4 ой 15 кун қисмидан ЖКнинг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинган, судланганлик ҳолати тугалланган, Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани, Чордара маҳалласи, 38-уйда яшаган, иш бўйича эҳтиёт чораси сифатида 2024 йил 16 апрелдан қамоқда сақланаётган Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан, ЖКнинг 50-моддаси 5-қисмига асосан 6 йил 6 ой озодликдан колонияларда ўташ белгиланган. Маҳкум Ф.И.Одан жабрланувчи Д.Саидов фойдасига 36.000 АҚШ долларининг ҳукм чиқарилган кундаги сўмга нисбатан қийматида 452.677.680 сўм моддий зарар ундириш белгиланган. Манфаатдор томонларга Д.Саидовдан “Малибу 2” русумли, давлат рақами 80 X 410 QA бўлган автомашинани талаб қилиб олиш ҳуқуқи ҳамда мазкур жиноят оқибатида етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш масаласида фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилган. Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича апелляция инстанциясининг 2024 йил 5 сентябрдаги ажрими билан жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 30 июлдаги Ф.И.Ога нисбатан чиқарилган ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган. Суднинг ҳукмига кўра, Ф.И.О фирибгарлик, яъни ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан эгаллаш мақсадида, 2022 йил 3 декабрь куни Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Арнасой кўчаси, 7А-уйда жойлашган нотариал идорада бўла туриб, таниши Д.Саидовнинг ишончига кириб, унга тегишли бўлган “Малибу 2” русумли, давлат рақами 01 Q 500 MA бўлган автомашинани 36.000 АҚШ долларига, пулларини 10 кун муддат ичида бериш шарти билан сотиб олишга келишиб, сўнгра мазкур автомашинани ўзга шахсга сотиб юбориб ва автомашина Д.Саидовнинг кўрсатмасига кўра ушбу шахс номига нотариал тарзда расмийлаштирилишига эришиб, ваъдасини бажармасдан, Д.Саидовга келишилган пулларни бермасдан, Д.Саидовнинг унга бир неча бор пулларини бериш ёхуд ўзининг автомашинаси каби автомашина олиб бериш ҳақида талаб қўйганидан сўнг, гаров сифатида унга кредит эвазига турмуш ўртоғининг номига расмийлаштирилган, “Малибу 2” русумли, давлат рақами 80 X 410 QA бўлган автомашинани қолдириб, келишилган 36.000 АҚШ долларини (Ўзбекистон Республикаси миллий валютасига нисбатан қиймати 404.210.880 сўмни ташкил қилади) олиб келгач, автомашинани қайтариб олиб кетишини билдириб, ваъдасини бажармасдан, Д.Саидовга пулларни бермасдан, шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган. Адвокат Ш.Рашидов шикоятда, ҳозирда маҳкум Ф.И.Онинг яқинлари томонидан жабрланувчига етказилган зарар тўлиқ қопланганлигини, жабрланувчи Д.Саидовни Ф.И.Ога нисбатан даъвоси йўқлигини инобатга олиб, унга нисбатан тайинланган жазони озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган енгилроқ жазога алмаштиришни сўраган. Судлов ҳайъати, иш бўйича судья М.Мирзохидовнинг маърузасини, прокурор Ш.Шомирзаевнинг иш бўйича жабрланувчи Д.Саидовга етказилган моддий зарар қоплангани сабабли, ҳукмни ўзгартириб, қонун талабларига мувофиқлаштиришни сўраб берган хулосасини, маҳкум Ф.И.Онинг адвокат Ш.Рашидовнинг шикоят важларини қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўраб берган фикрларини, шикоят важларини жиноят иши ҳужжатлари билан бирга таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд ҳукмини ўзгартиришни лозим топади. Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабларига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94,95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Маҳкум Ф.И.Онинг юқорида қайд этилган жиноятларни содир этганликдаги айби унинг ўз айбига қисман иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, жиноят иши ҳужжатларидаги, жабрланувчининг судланувчига нисбатан қонуний чора кўриш ҳақидаги аризаси, тушунтириш хатлари, гувоҳларнинг кўрсатувлари, шахсни фотосуратдан таниб олиш, юзлаштириш баённомалар ҳамда суд томонидан ЖПКнинг 95-моддаси тартибида текширилган, жиноят ишида тўпланган бошқа объектив далиллар билан ўз исботини тўлиқ топган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2018 йил 24 августдаги “Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 24-сонли қарорида белгилаб қўйилган шартларга мувофиқ, мазкур жиноят иши юзасидан тўпланган ва суд тергови жараёнида текширилган юқорида қайд этилган далиллар мақбул ва қонуний деб топилади. Бундай ҳолатларда, биринчи инстанция суди томонидан Ф.И.Онинг жиноий ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли Қарори 3-бандида, жиноят кодексининг 8,54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак - деб кўрсатилган. Биринчи инстанция суди, ҳукм чиқариш вақтида маҳкум Ф.И.Ога жазо тури ҳамда миқдорини белгилашда жиноятларни ғараз ниятларда содир этганлигини ҳамда иш бўйича жабрланувчиларнинг манфаатларига етказилган моддий зарар ўрни қопланмаганлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасида назарда тутилган жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб топиб, унинг шахсини, оилавий ҳолатлар сифатида эътироф этиб, унга нисбатан айбли деб топилган модда санкцияси доирасида озодликдан маҳрум қилиш жазо чорасини тайинлаб, тўғри хулосага келган. Тафтиш инстанциясида сўроқ қилинган жабрланувчи Д.Саидов, маҳкум Ф.И.О томонидан етказилган зарар Ф.И.Онинг яқинлари томонидан тўлиқ қопланганлиги, шу сабабли Ф.И.Ога нисбатан даъволари йўқлигини билдириб ўтди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 5-қисми талабларига мувофиқ, етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмаслиги белгиланган. Бундай ҳолатда, тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати иш бўйича жабрланувчи Д.Саидовга етказилган моддий зарар ўрни тўлиқ қопланганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддасининг 5-қисми талабларидан келиб чиқиб, биринчи инстанция судининг ҳукмини ва шу ҳукмни ўзгаришсиз қолдирилган апелляция инстанцияси ажримини ўзгартириб, Ф.И.Ога нисбатан жарима жазоси тайинлашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 478, 510, 52116, 52117-52119моддаларига амал қилиб, тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати АЖРИМ Қ И Л Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 30 июлдаги Ф.И.Ога нисбатан чиқарилган ҳукми ҳамда мазкур ҳукмни ўзгаришсиз қолдирилган Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 5 сентябрдаги ажрими ўзгартирилсин. Ф.И.Ога Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан унга нисбатан ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, базавий ҳисоблаш миқдорини 200 /икки юз/ баравари, яъни 60.000.000 /олтмиш миллион/ сўм миқдорида жарима жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида, Т.Ҳамроевнинг 2024 йил 16 апрелдан 2024 йил 26 сентябрга қадар (жами 160 кун) қамоқда сақланган ҳар бир кунини базавий ҳисоблаш миқдорининг 2/1 қисмига тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган жазо муддатидан чегириб, Ф.И.Ога 32.800.000 /ўттиз икки миллион саккиз юз минг/ сўм миқдорида жарима жазоси қолдирилсин. Ф.И.Ога нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилиниб, дарҳол жазони ижро этиш муассасаларидан қамоқдан озод этилсин. Жабрланувчи Д.Саидовнинг фойдасига 36.000 АҚШ долларининг ҳукм чиқарилган кундаги сўмга нисбатан қийматида 452.677.680 сўм моддий зарар тўлиқ қопланганлиги инобатга олинсин. Тафтиш шикояти қаноатлантирилсин. Ажримдан норози томон Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 510-512-моддалари тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят ёки протест келтириши мумкинлиги тушунтирилсин. Раислик қилувчи: /имзо/ М.Мирзохидов Ҳайъати судьялари: /имзо/ Н.Касимова /имзо/ О.Мухаммадиев