Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2405/562 Дата решения 26.09.2024 Инстанция Апелляция Тип документа Апелляция инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 332061 Claim ID 2589702 PDF Hash 2b67c3c76fa237bc... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 168- моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
банди билан ЖКнинг 62-моддаси банди билан ЖК 62 law
банди билан ЖКнинг 60-моддаси банди билан ЖК 60 law
ЖПКнинг 224-моддаси ЖПК 224 law
ЖКнинг 60-моддаси ЖКнинг 60 law
ЖКнинг 62-моддаси ЖКнинг 62 law
шимча равишда ЖК 211-моддаси шимча равишда ЖК 211 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 23-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 23 law
унга нисбатан ЖКнинг 60-моддаси унга нисбатан ЖК 60 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида Биринчи инстанция суди маърузачи судья: М.Абидов судьяси: А.Мухиддинов ТОШКЕНТ ШАҲАР СУДИ ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ А Ж Р И М И 2024 йил 26 сентябрь куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья М.Ахмедовнинг раислигида, ҳайъат судьялари Ф.Халилов ва М.Абидовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчилари У.Умаров ва А.Бахромовнинг котиблигида, томонлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим бошлиғи ўринбосари М.Комилов, судланувчи Ш.Ўроқов ва унинг ҳимоячиси адвокат Ю.Эгамбердиевнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 23 июлдаги ҳукмига кўра судланган Ўроқов Шахзод Мелибай ўғли (O’ROQOV SHAХZOD MELIBAY O’GLI), 04.08.2001 йилда Қашқадарё вилояти, Шахрисабз туманида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта- махсус, бўйдоқ, Қашқадарё вилояти, Шаҳриcабз туманида жойлашган “Ботир” МЧЖнинг ишчиси бўлган, муқаддам судланган: 1) жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз туман судининг 2022 йил 19 сентябрдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168- моддаси 2-қисми “а” банди билан ЖКнинг 62-моддаси тартибида иш ҳақининг 15 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил 1 ой 15 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган; 2) жиноят ишлари бўйича Оҳангарон туман судининг 2023 йил 14 февралдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168- моддаси 3-қисми “б” банди билан ЖКнинг 60-моддаси тартибида иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил 6 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган, ўталмаган жазо муддати 1 йил 5 ойни ташкил қилади; Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани, “Полмон” МФЙ, “Полмон” қишлоғи, рақамсиз уйда истиқомат қилган, ЖПКнинг 224-моддаси тартибида 2024 йил 24 мартдан 25 мартга қадар ушлаб турилган, иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, 2024 йил 9 апрелдан қамоқда сақланаётганга нисбатан 1-1006-2405/562-сонли жиноят иши юзасидан чиқарилган ҳукмга Чилонзор туман прокурорининг ўринбосари томонидан келтирилган апелляция протестини жиноят иши билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 23 июль кунидаги ҳукмига кўра, Ўроқов Шахзод Мелибай ўғли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,168-моддаси 3-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб. унга шу модда билан иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси, ЖКнинг 60-моддаси тартибида илгариги ҳукм билан тайинланган жазонинг ўталмаган қисмини қисман қўшиш йўли билан узил-кесил иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил 6 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган, ЖКнинг 62-моддаси тартибида уни ушлаб турилган ва қамоқда сақланган 106 куннинг ҳар бир кунини тайинланган жазодан чегириб, ўташ учун иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил 7 ой 12 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қолдирилган. Суднинг ҳукмига кўра, Ўроқов Шахзод Мелибай ўғли хавфли рецидивист бўлгани ҳолда 2024 йил 23 март куни ўзганинг анча миқдордаги мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, ижтимоий тармоқларда мавжуд бўлган телеграм мессенжерида “Мухтор Авезов” номли гуруҳ каналида талабаларни ўқишга киритиш ва кўчириш борасида мутахассис сифатида ёрдам бериши мумкинлиги ҳақида эълон бериб, ушбу эълон бўйича “@Aligarx0408ShE” номли телеграм профилида фуқаро Раимов Жамшидбек Камолиддин ўғлига алоқага чиқиб, унинг ишончига кириб, гўёки 3.000 АҚШ доллари (38.025.000 сўм) эвазига уни Қозоғистон Республикасидаги олийгоҳларнинг бирига ўқишга киритиб қўйишни ва кейинчалик уни ўқишини Самарқанд шаҳрида жойлашган Самарқанд давлат тиббиёт университетининг даволаш факультетига ўтказиб беришни ваъда қилиб, шу куни соат 22:25 ларда Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида жойлашган “INTEGRO” савдо маркази олдида Ж.Райимов билан учрашиб, ундан келишилган 3.000 АҚШ долларидан 1.500 АҚШ долларини олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ашёвий далиллар билан ушланиб, у ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра фирибгарлик жиноятини охирига етказа олмаган. Чилонзор туман прокурорининг ўринбосари апелляция протестида, судланган Ш.Ўроқов фуқаро Ж.Раимовни пора беришга далолат қилганлик ҳолати суд мажлисида объектив далиллар мажмуи билан ўз тасдиғини топганлиги, унинг ҳаракатларида ЖКнинг 28,211-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят аломатлари мавжудлиги, суд унинг айбловидан ушбу моддани ассосиз чиқарганлиги сабабли, туман судининг ҳукмини бекор қилиб, Ш.Ўроқовни ЖКнинг 28,211-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топиш ва унга ЖКнинг 60, 62-моддалари тартибида жазо тайинлаш сўраган. Апелляция инстанцияси иш бўйича судья М.Абидовнинг маърузасини, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим бошлиғи ўринбосари М.Комиловнинг келтирилган протестни қувватлаб берган фикрини, судланувчи Ш.Ўроқов ва унинг ҳимоячиси адвокат Ю.Эгамбердиевнинг суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги фикрларини тинглаб, протестдаги важларни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга таҳлил қилиб, қуйидагиларга асосан суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26- моддалари талабларига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94, 95- моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Хусусан, судланувчи Ш.Ўроқовнинг дастлабки тергов ва биринчи инстанция суди давомида айбига қисман иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, унинг айби, суд мажлисида сўроқ қилинган жабрланувчи Ж.Райимов, гувоҳ С.Тўхтамишов, С.Кудратовларнинг кўрсатувлари, жиноят ишида тўпланган Ш.Ўроқов ва Ж.Райимов ўртасида телеграм тармоғи орқали бир-бирларига юборган СМС хабарлари ва ёзишмалари, ҳужжатни кўздан кечириш, пул маблағларига ишлов бериш, пул маблағлари ва овоз ёзиш мосламасини тақдим қилиш, тезкор тадбир жараёни, фуқаронинг қўлларидан суртмалар олиш, ашёвий далил сифатида олиб қўйиш ва иш ҳужжатларига қўшиш, овоз ёзиш мосламаси (диктафон)ни қайтариб олиш ҳақидаги баённомалар, судга оид кимёвий экспертизанинг 2024 йил 26 апрелдаги хулосаси, нарсани кўздан кечириш ҳамда ундаги маълумотларни эшитиб кўриб стенограмма қилиш, аудио ёзувларни эшитганлик ҳақида баённомалар ҳамда ишда тўпланган бошқа объектив далиллар билан ўз исботини тўлиқ топган. Судлов ҳайъати Чилонзор туман прокурори ўринбосарининг протестида келтирилган судланган Ш.Ўроқов фуқаро Ж.Раимовни пора беришга далолат қилганлик ҳолати суд мажлисида объектив далиллар мажмуи билан ўз тасдиғини топганлиги, унинг ҳаракатларида ЖКнинг 28,211-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят аломатлари мавжудлиги, суд унинг айбловидан ушбу моддани ассосиз чиқарганлиги ҳақидаги важларга ҳуқуқий баҳо бериб қуйидаги хулосага келади: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 24 августдаги “Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 24-сонли қарорида белгилаб қўйилган шартларга мувофиқ, мазкур жиноят иши юзасидан тўпланган ва суд тергови жараёнида текширилган юқорида қайд этилган далиллар суд томонидан мақбул ва қонуний деб топилади. Суд мажлисида судланувчи Ш.Ўроқов, айбига қисман иқрор бўлиб, “Жамшид” исмли шахсни Қозоғистон Республикасидаги олийгоҳларнинг бирига ўқишга киритиш ва кейинчалик уни ўқишини Самарқанд шаҳрида жойлашган Самарқанд давлат тиббиёт университетига ўтказиб бериш мақсади бўлмаганлиги ва бундай имкониятга эга бўлмаганлиги, унинг мақсади “Жамшид” исмли шахсдан пулларни олганидан сўнг ушбу пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиш бўлганлиги, “Жамшид” исмли шахсни алдаш жараёнида уни юқори лавозимларда ишловчи бирорта мансабдор шахсларга пора беришга далолат қилмаганлиги ҳақида кўрсатув берди. Суд мажлисида жабрланувчи Ж.Райимов, биринчи инстанция судида берган кўрсатувларини тасдиқлаб, Ш.Ўроқов 3.000 АҚШ доллари эвазига танишлари орқали уни дастлаб Қозоғистондаги олийгоҳлардан бирига ўқишга киритиб, кейин ўқишини контракт асосида Самарқанд давлат тиббиёт университетига ўтказиб беришни ваъда қилган бўлса-да, ушбу ишни қандай амалга ошириши, танишлари кимлиги ва нима иш билан шуғулланишлари ҳақида айтмаганлиги, Ш.Ўроқов уни ўқишга киритиш масаласида бирор-бир мансабдор шахсларга пул бериши кераклиги ҳақида айтмаганлиги ва уни пора беришга далолат қилмаганлиги ҳақида кўрсатув берди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июндаги “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 17- сонли қарорининг 24-бандига мувофиқ, мансабдор шахс томонидан у мансаб ваколати йўқлиги ёки ўз хизмат мавқеидан фойдалана олмаслиги туфайли аслида амалга ошира олмайдиган муайян ҳаракат (ҳаракатсизлик) учун пул, қимматли қоғоз ва бошқа моддий қимматликлар олиниши, унда мазкур қимматликларни эгаллашга нисбатан қасд мавжуд бўлган тақдирда, фирибгарлик сифатида квалификация қилиниши лозим. Агар шахс (шу жумладан мансаб ваколати йўқлиги ёки ўз хизмат мавқеидан фойдалана олмаслиги туфайли муайян ҳаракат (ҳаракатсизлик)ни аслида амалга ошира олмайдиган мансабдор шахс), гўёки мансабдор шахсга пора сифатида бериш учун пул ёки бошқа қимматликларни олиб, бироқ аслида бундай нияти бўлмасдан, уларни ўзлаштирса, қилмиш фирибгарлик сифатида квалификация қилиниши лозим. Агар қимматликларни эгаллаш мақсадида уларнинг эгаси айбдор томонидан пора беришга далолат этилган бўлса, унинг ҳаракатлари фирибгарликдан ташқари пора беришга далолат этиш сифатида қўшимча квалификация қилиниши лозим. Қимматликлар эгасининг ҳаракатлари эса, бундай ҳолларда, пора беришга суиқасд сифатида квалификация қилиниши керак. Агар пора бериш ташаббуси пора берувчи томонидан билдирилган бўлса, бундай ҳолда шахснинг ҳаракатлари фақат фирибгарлик жинояти сифатида квалификация қилиниб, қўшимча равишда ЖК 211-моддаси билан квалификация қилишни талаб этмайди. Судда аниқланган ҳолатларга кўра, судланувчи Ш.Ўроқов ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, Ж.Райимовнинг ишончига кириб, уни 3.000 АҚШ доллари эвазига Қозоғистон Республикасидаги олийгоҳларнинг бирига ўқишга киритиб қўйишни ва кейинчалик уни ўқишини Самарқанд шаҳрида жойлашган Самарқанд давлат тиббиёт университетининг даволаш факультетига ўтказиб беришни ваъда қилиб, 2024 йил 23 март куни соат 22:25 ларда Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида жойлашган “INTEGRO” савдо маркази олдида Ж.Райимов билан учрашиб, ундан келишилган 3.000 АҚШ долларидан 1.500 АҚШ долларини олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ашёвий далиллар билан ушланган. Судланувчи Ш.Ўроқов ўзининг дастлабки тергов ва суд мажлисида берган кўрсатувларида Ш.Райимовдан олмоқчи бўлган 3.000 АҚШ долларидан 1.500 АҚШ долларини бирор-бир мансабдор шахсларга пора тариқасида бериши тўғрисида кўрсатув бермаган. Ўз навбатида аризаси Ж.Райимов ўзининг аризаси, тушунтириш хати ва сўроқ баённомаларида, Ў.Ўроқов уни 3.000 АҚШ доллари эвазига Қозоғистон Республикасидаги олийгоҳларнинг бирига ўқишга киритиб қўйишни ва кейинчалик уни ўқишини Самарқанд шаҳрида жойлашган Самарқанд давлат тиббиёт университетининг даволаш факультетига ўтказиб беришни ваъда қилиб, келишилган 3.000 АҚШ долларидан олдиндан 1.500 АҚШ долларини беришни сўраганлиги ва ушбу масалани танишлари орқали ҳал қилиб беришни маълум қилганлигини кўрсатган бўлса-да, Ж.Райимов ушбу ариза, тушунтириш хати ва сўроқ баённомаларида Ш.Ўроқов уни ўқишга киритишда бирор бир мансабдор шахсларга пул ёки моддий қийиматликларни пора сифатида бериши ва уларни моддий манфаатдор қилишини айтганлиги кўрсатилмаган. Бундан ташқари, ишда мавжуд Ш.Ўроқов ва Ж.Райимов ўртасида сўзлашувлари қайд этилган аудиоёзув стенограммадаги ўзаро суҳбатда ҳам Ў.Ўроқов Ж.Райимовни бирор-бир мансабдор шахсни номини айтган ҳолда ва унга олган пулидан маълум миқдорини пора тариқасида бериши ҳақида сўзлар айтилмаган. Жиноят иши ҳужжатларида Ў.Ўроқов Ж.Райимовдан олиши лозим бўлган пул маблағларидан бирор бир мансабдор шахсга пора тариқасида бериши лозимлигини айтганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай далиллар мавжуд эмас. Шу сабабли, биринчи инстанция суди дастлабки тергов органи томонидан судланувчи Ш.Ўроқовнинг Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 28,211-моддаси 1- қисми, яъни давлат ташкилоти мансабдор шахсининг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора берган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига унга бевосита ёки воситачи орқали қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этишга далолат қилиш аломатлари билан ортиқча айб эълон қилинган деб ҳисоблаб, унинг айбидан ушбу моддани чиқариш тўғрисида асосли хулосага келинган. Судлов ҳайъати, юқорида қайд этилган ҳолатлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 23-моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда ушбу камчиликларни судланувчи фойдасига ҳал қилиб, дастлабки тергов органи томонидан Ш.Ўроқовга ЖКнинг 28,211-моддаси 1-қисми билан ортиқча айб эълон қилинганлиги сабабли, ушбу модда билан айблаб бўлмайди деб ҳисоблайди. Биринчи инстанция суди томонидан Ш.Ўроқовнинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,168-моддаси 3-қисми “б” банди билан тўғри квалификация қилинган. Биринчи инстанция суди судланувчи Ш.Ўроқовга жазо тайинлашда, Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қароридаги тушунтиришларига амал қилиб, унинг шахсини, ёшини, айбига қисман иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий ва моддий аҳволини, моддий зарар мавжуд эмаслигини, жиноятни ғаразли ва паст ниятларда содир этганлигини ҳамда жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи барча ҳолатларни инобатга олиб, у айбланган модда санкцияси доирасида ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлаб, шунингдек, уни муқаддам судланиб, жиноятни жазо ўташ даврида содир этганлигини инобатга олиб, унга нисбатан ЖКнинг 60-моддаси тартибида жазо тайинлаб, тўғри хулосага келган. Юқоридагиларга асосан апелляция инстанцияси судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳукмини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, ҳукмни ўзгаришсиз қолдириб, апелляция протестини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 49717, 26, 31-моддаларига амал қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати А Ж Р И М Қ И Л Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 23 июль кунидаги Ўроқов Шахзод Мелибай ўғли (O’ROQOV SHAХZOD MELIBAY O’GLI)га нисбатан чиқарган ҳукми ўзгаришсиз қолдирилсин. Апелляция протести қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози тарафлар Тошкент шаҳар судига тафтиш тартибида протест билдиришга ёки шикоят беришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи судья /имзо/ М.Ахмедов Ҳайъат судьялари: /имзо/ Ф.Халилов /имзо/ М.Абидов Аслига тўғри, судья: