Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2402/808 Дата решения 25.09.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мамадиев Сарвар Носиржонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 335219 Claim ID 2597190 PDF Hash 089dfacffc41c74e... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 266 1 law
збекистон Республикаси ЖК 266-моддаси збекистон Республикаси ЖК 266 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддаси збекистон Республикаси ЖК 56 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
ЖКнинг 45-моддаси ЖКнинг 45 law
унга нисбатан ЖКнинг 45-моддаси унга нисбатан ЖК 45 law
ал этишда суд ЖПК 467-моддаси ал этишда суд ЖПК 467 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲУКМ жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья С.Мамадиев, суд мажлиси котиби - судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаев, тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Н.Ахмедов, судланувчи Б.Арипов ва унинг ҳимоячиси “ADVOKAT MIRA” адвокатлик бюросининг адвокати А.Юлдашев, жабрланувчи Р.Бурхановнинг иштирокида, судланувчи Арипов Бахтиёр Абдувахитовичга нисбатан 1-1006-2402/808-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Арипов Бахтиёр Абдувахитович (ARIPOV BAXTIYOR ABDUVAXITOVICH), 1982 йил 28 июнда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, ҳайдовчи, оилали, тўрт нафар фарзанди бор, 2-гуруҳ ногирони, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қора-Қамиш 2/1-мавзеси, 7-уй, 57-хонадонда яшайди, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини муддатида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 1-қисми билан айбланган. Суд, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишдаги мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи Б.Арипов 2024 йил 17 июнь куни соат 21:15да бошқарувидаги турмуш ўртоғи Арипова Барно Мизалиевнага тегишли давлат рақами 01 Z 502 OC бўлган “Onix” русумли автомобилни бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар билан Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Байналминал кўчаси бўйлаб, Нурафшон кўчаси томондан Бунёдкор шох кўчаси томонга қатнов қисмининг чапдан биринчи бўлагида тахминан 55 км/соат тезликда бошқариб келиб, ушбу кўчада жойлашган жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди биноси қаршисига келган вақтда амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 4-банди, 11-банди “г” қисми, 77-банди 1 ва 3 кичик бандлари, 109-банди, яъни “Йўл ҳаракати қатнашчилари бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаракатланишига хавф туғдирмасликлари керак”, “Ҳайдовчи ҳаракатланиш жараёнида пиёдалар, айниқса, қарияларга нисбатан эҳтиёткорлик чораларини кўриши керак”, “Ҳайдовчи ҳаракатнинг серқатновлигини, транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти ҳамда ҳолатини, йўл ва об-ҳаво шароитини, шунингдек ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт воситаси тезлигини белгилангандан оширмасдан бошқариши керак. Ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини у тўла тўхташни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак”, “Тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойига яқинлашаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси қатнов қисмини кесиб ўтаётган пиёда(лар)ни ўтказиб юбориш учун тезлигини камайтириши ёки тўхташи шарт” деб кўрсатиб ўтилган талабларига риоя қилмасдан ушбу ерда мавжуд тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойида қатнов қисмини унга нисбатан ўнгдан чапга кесиб ўтаётган пиёда 1955 йилда туғилган Бурханов Равшанни автомобилининг чап ён қисми билан уриб юборган. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида пиёда Р.Бурханов тан жароҳати олиб шифохонага олиб борилган. Судга оид тиббиёт экспертизасининг 2024 йил 25 июнь кунидаги 4236-Х-Хуж. сонли хулосасига кўра, Р.Бурханов танасида “чап қўл елка суягини пастки учлигидан ва чап қўл тирсак суягини ўсиғини ёпиқ синиб силжиши, умуртқа поғонаси ёпиқ жароҳати, 1-2-3-4-бел умуртқалари кўндаланг ўсиқларини ёпиқ асоратсиз синиб сиуяк бўлакларини қониқарли туриши, кўкрак қафаси ёпиқ жароҳати, чап томонлама 12-қовурғани қўлтиқ ости чизиғи бўйлаб ёпиқ асоратсиз синиб суяк бўлакларини қониқарли туриши, чап ўпкани лат ейиши, чап бел соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши ва қонталаши” каби тан жароҳатлари мавжуд бўлиб, оғирлик даражаси бўйича оғир тан жароҳати деб бахоланганлиги аниқланган. Судга оид трассологик экспертизасининг 2024 йил 20 июнь кунидаги №1139-сонли хулосасига кўра, “Onix” русумли давлат рақами 01 Z 502 OC бўлган автомобилнинг чап ён олд қисмларида мавжуд бўлган шикастланиш бўйлама ёки шунга яқин ҳолдаги ўтмас, металдан юмшоқроқ, ўткир қирали бўлмаган жисмга ёки пиёдага урилиши натижасида юзага келадиган шикастланишлар ҳарактерли эканлиги, автомобиль ва пиёда ўртасидаги биринчи контакт автомобилнинг чап ён орқани кўрсатувчи ойна қисмига тўғри келишлиги аниқланган. Судланувчи Б.Арипов суд мажлисида айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, 2024 йил 17 июнь куни тахминан соат 21:15да бошқарувидаги ўзига тегишли давлат рақами 01 Z 502 OC бўлган “Onix” русумли автомобилни Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Байналминал кўчаси бўйлаб, Нурафшон кўчаси томондан Бунёдкор шоҳ кўчаси томонга алоҳида бўлакларга ажратилган қатнов қисмининг чапдан биринчи бўлагида тахминан 50-55 км/соат тезликда ҳаракатланиб келганлиги, орқа томонида нотаниш бўлган енгил русумли автомобиль келганлиги, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди биноси олдига келганида мавжуд бўлган тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан унга кейинчалик маълум бўлган пиёда Бурханов Равшанни йўлни эркин юрган ҳолда йўлни кесиб ўтаётганлигини кўрганлиги, пиёда қатнов қисмини у келаётган йўналишини кесиб ўтиб, қарама-қарши қатнов бўлакларини ажратиб турувчи узун сидирға чизиқ олдида тўхтаганлиги, у эса ҳаракатланишда давом этиб, ушбу пиёдани олдидан ўтиб бораётганида пиёда бироз ортга ҳаракатланиб қолганлиги, шу вақтда у пиёдадан рул бошқарувини ўнгга олиб қочганлиги, лекин тўлиқ олиб қоча олмагани боис пиёда Р.Бурхановни автомобилнинг чап орқани кўрсатувчи ойнаси билан уриб юбориб, тахминан 5-6 метр масофа ўтиб тўхтаганлиги, ЙТҲ натижасида ерга йиқилиб тан жароҳати олган пиёдани олдига келиб ушбу ера келган нотаниш шахслар билан бирга ўрнидан тургазган ҳолда автомобилига ўтказганлигини сўнг ушбу шахсга шифохонага олиб боришлигини айтганида, у танишининг хонадонида телефон аппарати қолиб кетганлигини айтиб, ушбу ерга олиб боришликни сўраганлиги, у унинг сўзларига кўра мазкур жойга яқин бўлган манзилга пиёдани олиб бориб, унинг телефон аппаратини танишидан олиб сўнг шифохонага олиб боришлигини айтиб ўтганлиги, пиёда ўғлига телефон қилиб бўлган ҳолатни айтиб берганлиги, у эса пиёдани аввалига 1-сон ШКШга олиб борганлиги, шифохонада биринчи тиббий ёрдам кўрсатишганидан сўнг РШТЁИМга юборишганлиги, бу вақтда унга ЙҲХБ ходимлари қўнғироқ қилиб ҳодиса содир бўлган жойга қайтиб келишлигини сўрашганлиги, шунга кўра ҳодиса содир бўлган жойга қайтиб бориб, ходимларга бўлган ҳолатни айтиб кўрсатиб берганлигини, жабрланувчидан имкони етганича хабар олиб турганлигини, умумий ҳисобда жабрланувчи учун 8.000.000 сўм пул сарфлаганлигини, оилада ягона боқувчи эканлигини, касалликлари туфайли ишлай олмасдан, банк кредити хисобига автомобил олиб оиласини боқиб келганлигини билдириб, қилмишидан пушаймонлигини инобатга олиб, суддан ўзига нисбатан енгиллик беришни сўради. Жабрланувчи Р.Бурханов суд мажлисида, 2024 йил 17 июнь куни тахминан соат 21:15да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Байналминал кўчасида жойлашган жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди биноси олдига келганлиги, Байналминал кўчасини суд биноси томондан қарама-қарши томонга кесиб ўтиш учун ушбу ердаги тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойига келганлиги, Нурафшон кўчаси томондан келаётган автомобиллар узоқда бўлганлигини кўриб, қатнов қисмини ушбу йўналишини кесиб ўтган ҳолда қатнов қисми ўртасига келиб, қарама-қарши томондан келаётган автомобиллар тўхтамаслигини билиб, йўлнинг ўртасида тўхтаганлиги, тўхтаб турганида Нурафшон кўчаси томондан ҳаракатланиб келган унга кейинчалик маълум бўлган ҳайдовчи Арипов Баҳтиёр бошқарувидаги “Onix” русумли автомобилида уни уриб юборганлиги, ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлиги, ҳайдовчи Б.Арипов автомобилдан тушиб, пиёдани ўз бошқарувидаги автомобилда шифохонага олиб борганлигини билдириб, унга етказилган зарарларни ундириб беришни сўраб кўрсатув берди. Суд, судланувчи Б.Ариповнинг жиноят содир этишдаги айби, ўзининг айбига тўлиқ иқрор бўлиб берган кўрсатуви ва жабрланувчиларнинг берган кўрсатувларидан ташқари, йўл-транспорт ҳодисаси бўйича маълумотнома, судга оид тиббий, трасологик экспертизалари хулосалари ҳамда жиноят иши бўйича барча тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланган далиллар билан тўлиқ исботланган деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи Б.Ариповнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериб, дастлабки тергов органи томонидан унинг транспорт воситасини бошқарувчи шахс бўла туриб, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиши натижасида баданга оғир шикаст етказишига сабабчи бўлишда ифодаланган қилмиши Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 1қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи Б.Ариповга нисбатан жазо тури ва миқдорини тайинлашда, ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасида назарда тутилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини инобатга олиб, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, 2гуруҳ ногирони эканлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, ЖКнинг 45-моддаси қўлланилган тақдирда судланувчи ва унинг оила аъзоларининг моддий аҳволини янада қийинлаштириши, жабрланувчига етказилган зарар ўрни қопланмай қолиши мумкинлигини инобатга олиб, унга нисбатан ЖКнинг 45-моддасини қўлламасдан, ЖКнинг 266моддаси 1-қисми билан модда санкцияси доирасида жарима жазосини тайинлашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги “Жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплашга оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 26-сон қарорининг 9-банди иккинчи хатбошисида фуқаровий даъвога оид масаласини ҳал этишда суд ЖПК 467-моддасига мувофиқ айблов ҳукмининг тавсиф қисмида даъвони тўла ёки қисман қаноатлантириш ёхуд рад этиш асосларини, жиноят натижасида етказилган мулкий зиён хусусияти ва миқдорини кўрсатиши, шунингдек, мулкий зиён миқдорига тегишли ҳисоблаш якунларини келтириши ҳамда фуқаровий даъвони ҳал қилиш учун асос қилиб олинган қонун нормасини қайд этиши лозимлиги ҳақида раҳбарий тушунтиришлар берилган. Суд, иш бўйича етказилган зарарларни ундириш масаласини муҳокама қилиб, жабрланувчи Р.Бурхановнинг даволаниши учун кетган харажатларни тасдиқловчи судга тақдим этилган квитанция ва чекларга кўра аниқланган ҳамда судланувчи Б.Арипов қоплаганидан қолган 9.808.538 сўм миқдоридаги моддий зарарни судланувчи Б.Ариповдан жабрланувчи Р.Бурхановнинг фойдасига ундиришни; жабрланувчи Р.Бурхановга унга етказилган бошқа зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 454-457, 462, 463, 465468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд ҲУКМ Қ И Л Д И: Бахтиёр Абдувахитович (ARIPOV BAXTIYOR ABDUVAXITOVICH) Ўзбекистон Республикаси ЖК 266моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин ва унга шу модда бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 (ўн) баравари миқдорида, яъни 3.400.000 (уч миллион тўрт юз минг) сўм жарима жазоси тайинлансин. Тайинланган жарима давлат даромадига ундирилсин. Б.Ариповга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқатворда бўлиш ҳақида тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилинсин. Судланувчи Б.Ариповдан жабрланувчи Р.Бурхановнинг фойдасига 9.808.538 сўм моддий зарар ундирилсин. Жабрланувчи Р.Бурхановга унга етказилган бошқа зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилсин. Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум ва жабрланувчилар томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида ҳукм чиқарган суд орқали Тошкент шаҳар судига берилиши мумкинлиги, агар ҳукм апелляция тартибида кўрилмаган бўлса кассация тартибида қайта кўрилиши мумкинлиги тушунтирилсин. Раислик қилувчи, судья С.Мамадиев Маъсул судья: Мамадиев Сарвар Носиржонович