Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2405/917 Дата решения 24.09.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 330863 Claim ID 2630084 PDF Hash 5b18209e7a27f6dc... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси збекистон Республикаси ЖК 266 law
исми ва 117-моддаси исми ва 117 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
ЖКнинг 266-моддаси ЖКнинг 266 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси збекистон Республикаси ЖК 266 law
ЖКнинг 661-моддаси ЖКнинг 661 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 583 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 84 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1-1006-2405/917-сонли 2024 йил сентябрь ойининг 24 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, “3-Чарх Камолон” МФЙ биносида, сайёр суд мажлисида, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси Н.Юнусовнинг котиблигида, тарафлардан: давлат айбловчиси - Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи З.Маликов ва унинг ҳимоячиси адвокат А.Тиловов, жабрланувчи И.Молдавская ва унинг қонуний вакили Т.Молдавскаяларнинг иштирокида, О.Маҳмудовнинг таржимонлигида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми ва 117-моддаси 1-қисми билан гумонланган: Маликов Зухриддин Зайниддин ўғли (MALIKOV ZUXRIDDIN ZAYNIDDIN O’G’LI), 1999 йил 09 декабрь куни Қашқадарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти олий, бўйдоқ, ишсиз, муқаддам судланмаган, Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани, Лолистон МФЙ, Пахтакор кўчаси, 387-уйда яшовчига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Дастлабки тергов органи ҳужжатларига кўра, 2024 йил 07 июль куни соат тахминан 16-00да, хайдовчи 1999 йилда туғилган Маликов Зухриддин Зайниддин ўғли бошқарувидаги давлат рақам белгиси 01 W 697 LC бўлган «НЕКСИЯ 3» русумли автомобилда, тегишли ҳужжатлар асосида, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 10-мавзеда жойлашган, мавзеаро йўл бўйлаб, КХАЙ кўчаси томонидан Қатортол кўчаси томонига ҳаракатланиб келиб, 9-уйнинг 6-кириш йўлаги қаршисида тўхтаб, йўлда бўлган ҳолатга ва ўзгаришларга эътибор бермасдан, орқага 10 км/соат тезликда ҳаракатланган пайтида амалдаги «Йўл ҳаракати қоидаларининг» 4-банди 1-қисми, 11-банди «г» қисми, 63-банди 1-қисми, 77-банди 3-қисми яьни ҳаракатланиш даврида, «йўл ҳаракати қатнашчилари бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларнинг ҳаракатланишига хавф туғдирмасликлари керак», «ҳайдовчи транспорт воситасининг хусусияти ҳамда ҳолатини, ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт воситаси тезлигини белгилангандан оширмасдан бошқариши керак», «транспорт воситасини орқага ҳаракатлантиришда ҳайдовчи йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаши 1 ва бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларига халақит бермаслиги шарт. Зарурат туғилганда ҳайдовчи бошқа шахсларнинг ёрдамидан фойдаланиши керак», «ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини у тўла тўхташни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак» деб кўрсатилган қоидаларга риоя қилмасдан, бир йўналишда олдинга юриб кетаётган пиёда 1961 йилда туғилган Молдавская Ирина Борисовнани автомашинанинг орқа томони билан уриб юборган. Содир этилган йўл-транспорт ходисаси натижасида пиёда И.Молдавскаятан жарохати олиб, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази шифохонасига мурожаат қилган. Судга оид тиббиёт экспертизасининг 2024 йил 25 июль куни ўтказилган судга оид тиббий экспертизасининг 4844-Ҳ-Раж-сонли хулосасига кўра, 1961 йилда туғилган Молдавская Ирина Борисовнада қуйидаги тан жароҳатлари аниқланган – Ўнг елка суяги хирургик бўйинчасидан ёпиқ синиб синиши. Ўнг елка ва кўкрак қафаси соҳалари қонталашлари. Иккала тизза бўғимлари шилинмалари. Бу тан жароҳатлари ўтмас қаттиқ жисм таьсирида тиббий хужжатларда, қарорда кўрсатилган вақт ва ҳолатда ҳосил бўлган бўлиши мумкин. Бу тан жароҳатлар биргаликда, умумий меҳнат қобилиятини салмоқли қисмини яъни, учдан биридан кўпроғини турғун йўқотилишига олиб келади ва ушбу мезонига асосан ОҒИР тан жароҳатига киради. Бундан ташқари, З.З.Маликов ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2024 йил 07 июль куни соат тахминан 16-00да, бошқарувидаги давлат рақам белгиси 01 W 697 LC бўлган «НЕКСИЯ 3» русумли автомобилда, тегишли ҳужжатлар асосида, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 10-мавзеда жойлашган, мавзеаро йўл бўйлаб, КХАЙ кўчаси томонидан Қатортол кўчаси томонига ҳаракатланиб келиб, 9уйнинг 6-кириш йўлаги қаршисида тўхтаб, йўлда бўлган ҳолатга ва ўзгаришларга эътибор бермасдан, орқага 10 км/соат тезликда ҳаракатланган пайтида, бир йўналишда олдинга юриб кетаётган пиёда И.Б.Молдавскаяни автомашинанинг орқа томони билан уриб юбориб, амалдаги «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг 13-банди 2 ва 4-қисмлари талабларини қўпол равишда бузиб «йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда унга дахлдор ҳайдовчилар шикастланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш чораларини кўриши, тез тиббий ёрдам ва фавқулодда қутқарув хизматларини чақириши, шошилинч ҳолларда эса шикастланганларни яқин орадаги даволаш-профилактика муассасасига йўлакай транспорт воситасида жўнатиши, бунинг имкони бўлмаган ҳолларда ўз транспорт воситасида олиб бориши, у ерда ўз исми-шарифи, транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказиш давлат рақам белгиси ҳақида ахборот бериши (ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни ёки 2 ҳайдовчилик гувоҳномасини ва транспорт воситасининг рўйхатдан ўтганлик ҳужжатини кўрсатиши) ва ҳодиса рўй берган жойга қайтиб келиши, ҳодиса ҳақида ИИОга хабар бериши, гувоҳларнинг исмшарифини ва яшаш манзилини ёзиб олиб, ИИО ходимларининг келишини кутиши шарт» деб кўрсатилган қоидаларга риоя қилмасдан, тан жарҳатлари олган пиёда И.Б.Молдавскаяга тиббий ёрдам кўрсатиш чораларини кўрмасдан, йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида ИИОга хабар бермасдан ва уларнинг келишини кутмасдан ҳодиса жойидан яширинган. Гумонланувчи З.Маликов суд мажлисида, ярашув тўғрисида ариза тақдим қилиб, айбига тўлиқ иқрор эканлиги, қилмишидан пушаймонлиги, содир этган қилмишининг оқибатларини англаганлиги, жабрланувчига етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги, ҳозирда жабрланувчи билан ярашиб олганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини тугатишни сўради. Жабрланувчи қонуний вакили Т.Молдавская суд мажлисида, ярашув тўғрисидаги ариза тақдим қилиб, гумонланувчи З.Маликовга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлиги, етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги, аризани ўз хоҳиши билан ёзгани, ярашув суд томонидан тасдиқланганидан кейин келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларини тушунганлигини айтиб, жиноят ишини тугатишни сўради. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг 266-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс ўз айбига иқрор бўлган бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, ярашганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин. Суд, жабрланувчининг қонуний вакили Т.Молдавская ҳамда гумонланувчи З.Маликовнинг ярашув тўғрисидаги аризаларини жиноят иши ҳужжатлари билан ўрганиб, Чилонзор туман прокурори ёрдамчисининг жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатиш ҳақидаги фикрини эшитиб, гумонланувчи нинг айбига иқрорлиги, муқаддам судланмаганлигини, етказилган зарарнинг тўлиқ қопланганлиги, ярашув гумонланувчи ва жабрланувчининг бирон-бир тазйиқсиз, ўз хоҳиши билан бўлаётганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми ва 117-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят, ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ярашувга тушишини инобатга олиб, З.Маликовга нисбатан жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим топади. Суд, жабрланувчининг қонуний вакилари вакили Т.Молдавскаяга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд томонидан тасдиқлангандан сўнг, улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишларини тушунтиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисми, 585-586моддаларига амал қилиб, суд 3 117-моддаси 1-қисмлари билан гумонланувчи Маликов Зухриддин Зайниддин ўғли (MALIKOV ZUXRIDDIN ZAYNIDDIN O’G’LI)га нисбатан жиноят иши, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига асосан томонларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилсин. Жабрланувчининг қонуний вакили Т.Молдавскаяга мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқлари йўқолганлиги тушунтирилсин. Ажримдан норози тарафлар ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида хусусий шикоят берилиши ёки протест билдирилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ажрими устидан ушбу суд орқали юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин. Раислик қилувчи (имзо) Нусхаси аслига тўғри: 4 А.А.Мухиддинов