← Назад
Решение #119254 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Нармурадов иштирокида ЖК | 104 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law | |
| аракатлари ЖК | 104 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 72 | — | law | |
| тиб туриши каби мажбуриятларни юклатишни ва унга ЖК | 72 | — | law | |
| ЖКнинг | 72 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 104 | — | law | |
| Дилмуродовга ЖК | 104 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 72 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 4974 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲУКМ
2024 йил сентябрь ойининг 24 куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор
туман суди, ўзининг биносида, очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи судья Ф.Эргашев,
судья ёрдамчиси Х.Махмадиярованинг котибалигида, тарафлардан
давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Н.Рустамов,
судланувчи
Ш.Дилмуродов
ҳамда
унинг
ҳимоячиси
адвокат
Д.Яквалходжиев, жабрланувчи А.Нармурадов иштирокида ЖК 104-моддаси
2-қисмининг “е” банди билан айбланган
Дилмуродов
Шаҳзод
Шарофиддин
ўғли
(Dilmurodov Shahzod Sharofiddin o`g`li), 1999 йил 9
апрелда Бухоро вилоятида туғилган, ўзбек,
Ўзбекистон фуқароси, бўйдоқ, маълумоти
тугалланмаган олий, Миллий Университет 3-курс
талабаси,
судланмаган,
Бухоро
вилояти,
Шофиркон тумани, Чандир МФЙ, 428-уйда
доимий рўйхатда турган, иш бўйича 2024 йил 1
майдан
қамоққа
олиш
эҳтиёт
чораси
қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини 2024
йил 28 июль куни олган
нисбатан 1-1006-2403/688-сонли жиноят ишини кўриб чиқиб, судланувчи,
жабрланувчиларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб ва ишда тўпланган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Судланувчи Ш.Дилмуродов жамиятда юриш-туриш қоидаларини
қасддан менсимасдан, қасддан баданга оғир шикаст етказиш мақсадида
2024 йил 1 май куни соат тахминан 04:50да Чилонзор тумани, Боғзор МФЙ,
7-мавзеда жойлашган “Жиззах файз” кафесига мижоз сифатида кириб,
спиртли ичимлик истеъмол қилган маст ҳолатда, Н.Зайниддинов кафе
ишчилари билан тортишиб қолганидан сўнг, жанжалдан кейин ҳеч бир
сабабсиз, Нармурадов Азамат Ихтияр ўғлини оёқ ва қўли билан бош
қисмига қасддан уриб, безорилик оқибатида қасддан баданга оғир шикаст
етказиш жиноятини содир этган.
Ўтказилган судга оид тиббий экспертизасининг 2024 йил 3 июндаги
№3340-Х-ЙЎЛ-сонли хулосасига кўра, А.Нармуратовда бош мия ёпиқ
жароҳати. Бош мия лат ейиши оғир даражаси. Энса суягининг калла асоси
ва энса катта тешигига ўтган чизиқсимон синиши. Бош мия тўқимасига,
пардалари остига ва калла асос суягини орқа чуқурчасига ўткир қон
қуйилишлари. Юқори лаб лат еб йиртилган яраси. Юқори жағ ўнг томон 11
ва 2-тишларини синиши. Энса соҳаси юмшоқ тўқималарини лат ейиши ва
тери ости гематомаси. Ўзбекистон Республикаси ССВнинг 01.06.2012
йилдаги 153-сонли буйруғини 2-илова 15.2 ва 15.2 бандларига асосан
юқоридаги жароҳатлар ҳаёт учун хавфли ҳисобланади ва шу белгиларига
кўра оғирлик даражаси бўйича оғир тан жароҳатларига кирмшм
аниқланган.
Судланувчи Ш.Дилмуродов суд мажлисида, эълон қилинган айбловга
қисман иқрорлик билдириб, дастлабки терговда берган кўрсатувларини
тасдиқлаб, судда у Н.Зайниддинов билан танишлигини, шу вақт ичида
Н.Зайниддинов билан кўришиб гаплашиб турганини, 2024 йил 30 апрель
куни соат тахминан 21:00да Нодир ва Хасан билан кўришиб, Нодирга
тегишли Бухоро премиум ресторанида ўтириб, спиртли ичимлик истеъмол
қилганини, кейин ресторан ёпиладиган вақт бўлиб қолгани учун ишчилари
кетишга бошлаганини, сутка давомида ишлайдиган энг яқин жой Жиззах
Файз кафеси бўлгани учун ўша ерга боришганини, 2024 йил 1 май куни соат
тахминан 03:30да таниши Зайниддинов Нодир ва Хасан билан ўтириб
овқатланиб кетиш мақсадида Чилонзор тумани Боғзор маҳалласи 7мавзеда жойлашган Жиззах Файз номли кафега борганини, ушбу кафенинг
пастки қисмида яъни ертўласида жойлашган залга кириб овқатланиб,
спиртли ичимлик истеъмол қилишганини, тахминан бир соат ўтиб
Н.Зайниддинов ҳисоб китоб қилиш учун турганини, сабаби ушбу кафе ҳам
ёпилишини эълон қилганини, сўнг нима сабабдандир Н.Зайниддин ва
бошқа кафе ходимлари орасида жанжал бошланиб кетганини, шу вақт у
жанжални ажратиш мақсадида борибю ажратиб турганида кимдир келиб
ҳеч бир сабабсиз унинг орқа томонидан оёғи билан урганини, у айнан ким
урганини кўрмаганини, сўнг жанжал тугаб улар кафедан ташқарига чиққан
вақтида, у кафе ходими А.Нармурадовни олдига бориб уни ким орқа
томонидан урганини суриштирганини, А.Нармурадов унга билмаслигини
айтганини, аммо А.Нармурадов жанжал вақтида ўша ерда бўлгани ва ҳамма
нарсани кўриб тургани сабабли ҳам у А.Нармурадов қайта қайта
сўраганини, аммо А.Нармурадов унга билмайман деб жавоб бергани баттар
жаҳлини чиқаргани сабабли уни қўли ва оёғи билан урганини, зарбадан
А.Нармурадов ерга йиқилганини ва у қочиб кетганини, бўлган ҳолат шу
эканини, А.Нармурадов бошидаги жароҳатини у уриб етказмаганини, ушбу
жароҳатни А.Нармурадов зарбадан сўнг ерга йиқилиб ердан олганини ва бу
кузатув камерасидаги ёзувда ҳам кўринганини айтиб кўрсатув бериб ўтган.
Гарчанд судланувчи Ш.Дилмуродов ўзига эълон қилинган айбловга
тўлиқ иқрор бўлса-да, суд унинг айби қуйида келтирилган далиллар билан
ўз исботини топган деб ҳисоблайди:
Жумладан жабрланувчи А.Нармурадов ўзининг дастлабки терговда
берган кўрсатувларини тасдиқлаб, судда у Тошкент шаҳар Чилонзор
тумани 7-мавзесида жойлашган “Жиззах файз” номли кафеда ишлаб
келаётганини, отаси И.Айдаров у билан бирга ушбу кафеда қоровул бўлиб
ишлашини, 2024 йил 30 апрель кунидан 1 май куни ўтар кечаси соат
тахминан 03:30да иш жойида ўтирганида Ш.Дилмуродов билан бирга
2
келган мижоз Б.Сангилов билан жанжал қилганини, сўнг барча жанжални
ажратиш билан шуғулланганини, сўнг мижозларни кафедан ташқарига
чиқариб юборишганини, сўнг у ташқарида турган вақтида Ш.Дилмуродов
уни олдига келиб, уни айнан ким урганини суриштира бошлаганини, аммо
у Ш.Дилмуродовни жанжални давом эттирмаслиги мақсадида уни ким
урганини билмаслигини айтганини, бошқа нима бўлганини эслай
олмаслигини ўзига келганида у касалхонада бўлганини, айнан нима ҳолат
содир бўлганини кейинчалик кузатув камерасидаги ёзувларни кўриб
билганини, аммо айнан ўзи ҳеч нарсани эслай олмаслигини, аммо ҳозирга
келиб судланувчининг оила аъзолари унга келгусида даволаниши учун
етарлича маблағ беришганини ва унинг ҳеч кимга нисбатан даъвоси
йўқлигини айтиб берган кўрсатувлари билан;
Гувоҳ Б.Сангилов ўзининг дастлабки терговда берган кўрсатувларини
тасдиқлаб, судда у Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 7-мавзесида
жойлашган “Жиззах файз” номли кафеда кассир бўлиб ишлаб
келаётганини, у билан бирга ушбу кафенинг юқори қаватида А.Нармурадов
ишлашини, 2024 йил 30 апрель кунидан 1 май куни ўтар кечаси соат
тахминан 03:30да иш жойида ўтирганида уч нафар мижоз кириб келганини,
улардан бирини аввал ҳам бир неча маротаба келганида кўрганини, яъни
доимий мижоз Н.Зайниддинов билан бирга келишганини, улар кечга қадар
ўтириб ароқ ичишганини, сўнг кафе ёпилаётгани эълон қилинганида,
Н.Зайниддинов унинг олдига ҳисобни ёпишни сўраганини, у ҳисоб
берганида, ўз ўзидан Н.Зайниддинов жанжал бошлаб уни бир маротаба
урганини, сўнг кафедаги барча ходимлар жанжалга аралашганини ва
Н.Зайниддинов ва унинг танишларини ташқарига чиқариб юборишганини,
сўнг улар ташқарига чиқиб кетишганида у ичкарида қолганини, шу вақт
ташқарида ҳам жанжал бошланганида у ташқарига чиққанини, сўнг шу
ерда А.Нармурадов ерга ётганини кўриб унга биринчи ёрдам кўрсатиш
масаласини кўрганини, кейинчалик кузатув камерасидан кўрганида
А.Нармуратовни Ш.Дилмуродов уриб тан жароҳати етказганини кўрганини
айтиб берган кўрсатувлари билан;
Гувоҳ С.Ортиқов ўзининг дастлабки терговда берган кўрсатувларини
тасдиқлаб, судда у Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 7-мавзесида
жойлашган “Жиззах файз” номли кафеда новвойлик билан шуғулланиб
келаётганини, нонвойхона кафе ён томонидан ундан алоҳида фаолият олиб
боришини, 2024 йил 1 май куни соат тахминан 04:00да ўрнидан туриб нон
ёпиш мақсадида хамир қоришга чиққанини, шунда кафеда бухгалтер бўлиб
ишловчи А.Нармурадов мижоз сифатида кирган Н.Зайниддинов ва
Ш.Дилмуродов билан келиб чиққан жанжал натижасида тан жароҳати
олганини эшитганини, у тез тиббий ёрдамга ҳамда ИИБга хабар берганини
айтиб берган кўрсатувлари билан;
Гувоҳ И.Нарзуллаев ўзининг дастлабки терговда берган
кўрсатувларини тасдиқлаб, судда у Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 7мавзесида жойлашган “Жиззах файз” номли кафеда ошпазлик билан
шуғулланиб келаётганини, 2024 йил 30 апрель кунидан 1 май кунига ўтар
3
кечаси соат тахминан 02:30да иш жойида ўтирганида уч нафар мижоз
кириб келганини, соат тахминан 03:45да Н.Зайниддинов келиб у билан
ишловчи Б.Сангилов билан гап талашиб кетганини, ўша вақтда у ишини
қилиб бўлганидан кейин бошқа болаларни ёнига ўтирганини, у ўтирган
жойда Б.Сангиловдан ташқари С.Нарзуллаев, А.Нармурадов ва Лазиз ҳам
бўлганини, Н.Зайниддинов ўзидан ўзи келиб Б.Сангиловни сўкиб
ҳақоратлаб кетганини, жанжал чиқаришга ҳаракат қилса ҳам Б.Сангилов
унга эътибор бермасдан столда жим ўтираверганини, Н.Зайниддиновни
тинчлантиришга ҳаракат қилиб туришганини, лекин у гапга қулоқ
солмаганини, жанжал бошланиб кетганини, аммо улар жанжални
тинчлантириб мижозларни кафедан ташқарига қувиб юборишганини,
аммо ташқарида дастлаб улар тинчлантиришган бўлишса-да, улар
кетишмасдан қайтиб келишганини, кафе ташқарисида А.Нармурадов
бўлганини ва уни уриб тан жароҳати етказишганини, сўнг улар яна ажратиб
тез тиббий ёрдамни чақиришганини айтиб берган кўрсатувлари билан;
Гувоҳ А.Исабеков ўзининг дастлабки терговда берган кўрсатувларини
тасдиқлаб, судда у Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 7-мавзесида
жойлашган “Жиззах файз” номли кафеда зал кузатувчиси бўлиб ишлаб
келаётганини, 2024 йил 30 апрелдан 1 майга ўтар кечаси соат тахминан
02:30да иш жойида ўтирганида, Н.Зайниддинов ва яна унинг иккита
шериги келганини, улар ўтириб овқат ва спиртли ичимликларни буюртма
беришганини, аммо ҳисоб китоб вақтида Н.Зайниддинов ва кассада ўтирган
Б.Сангилов орасида жанжал бўлганини, ҳамма жанжални тинчлантириб
мижозларни ташқарига олиб чиқишганини, сўнг у ва А.Нармуратов
мижозларни ичкарига киришга қўймасдан ташқаридаги эшик олдида
туришганини, ташқарига чиқишганидан кейин ҳам Ш.Дилмуродов ва
Н.Зайниддинов қайтиб келиб тортиша бошлашганини, айнан
Н.Зайниддинов билан у гаплашиб турганини, А.Нармуратов эса
Ш.Дилмуродов билан гаплашиб турган вақтида Ш.Дилмуродов уни ким
урганини уни топиб беришни айтиб тортишиб турганини ва бирданига
А.Нармурадовни оёғи билан бош қисмига урганини, А.Нармурадов ерга
йиқилганини ва Ш.Дилмуродов қочиб кетганини, сўнг улар А.Нармурадовга
тез тиббий ёрдам чақиришганини айтиб берган кўрсатувлари билан;
Қўшимча гувоҳ Н.Зайниддинов ўзининг дастлабки терговда берган
кўрсатувларини тасдиқлаб, судда у танишлари Ш.Дилмуродов ва Хасан
билан 30 апрель куни бирга ўтириб ароқ ичишганини, сўнг тонгга яқин
яъни 1 май куни соат тахминан 1-00дан сўнг Жиззах файз кафесига бориб
яна ароқ ичишни мақсад қилишганини, у доим шу ерга бориб тургани
сабабли деярли ҳамма уни у ерда танишини, у шу ерга бориб ўтириб ароқ
ичиб бўлганидан сўнг кафе ходимлари ҳисоб китоб қилишни улар
ёпилаётганини айтишганини, шу вақт у кассада турган бола билан ўзаро
тортишиб қолганини ва уни бир маротаба урганидан сўнг жанжал
бошланиб кетганини, сўнг кафе ходимлари уларни ташқарига чиқариб
юборганини, сўнг ташқарида турганида Ш.Дилмуродов нима сабабдандир
А.Нармурадовни урганини, сўнг улар қочиб кетишганини, ҳозирда кафега
4
етказилган зарарни тўлиқ қоплаб берганини, бўлган ҳолатдан пушаймонда
эканини айтиб берган кўрсатувлари билан;
Қўшимча гувоҳ И.Айдаров судда берган кўрсатувида у ҳам “Жиззах
файз” кафесида ишлашини, ўғли А.Нармурадов билан бирга, 2024 йил 1 май
куни кафе ходимлари унга жанжал бўлганини ва ўғли жанжалда тан
жароҳати олганини айтишганини, сўнг у ўғлини олдига борганида у хушида
эмаслигини билганини, ва унга тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун олиб
кетишганини, барча касалхона харажатлари кафе раҳбари томонидан
қилинганини, ҳозирда ўғлининг соғлиғи ёмонлигини, у яна даволаниши
кераклигини, аммо судланувчининг оила аъзолари ўғлини келгусидаги
даволаниши учун етарли миқдордаги пулни уларга беришгани сабабли ҳам
ҳеч кимга нисбатан даъвоси йўқлигини айтиб берган кўрсатувлари билан;
Судланувчи Ш.Дилмуродовнинг жиноят содир этишдаги айби,
ўзининг берган кўрсатувларидан ташқари, жабрланувчиларнинг аризаси,
тушунтириш хатлари, бирламчи тўпланган иш ҳужжатлари, ҳодиса жойини
кўздан кечириш баённомаси ва илова фото суратлар, видео тасвирни олиш
баённомаси, видео тасвирни кўздан кечириш баённомаси ва илова фото
суратлар, нарсани ашёвий далил деб эътироф этиш тўғрисидаги қарор,
судга оид тиббий экспертиза хулосаси ҳамда жиноят ишида тўпланган ва
суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ
текширилган далиллар билан тасдиқланади.
Суд, судланувчи Ш.Дилмуродовнинг у жабрланувчини урган бўлса-да
жароҳатларни уни урганидан эмас балки ерга йиқилиб олган бўлиши
мумкинлигини, сабаби у қаттиқ урмаганини айтиб, келтирган важларини
муҳокама қилган экан, мазкур важларни асоссиз, ўзини ўзи оқлашга
қаратилган ва муқаррар жавобгарликдан қутулиб қолиш учун қилинган
уриниш сифатида баҳолаб, унинг айби ўтказилган судга оид тиббий
экспертиза хулосасида жабрланувчини иккала кўзида, бош қисмида ва
тирсакларида тан жароҳатларини аниқлангани, олинган кузатув
камерасининг видео тасвирида судланувчи дастлаб жабрланувчининг юз
қисмига қўи билан сўнг бош қисмига оёғи билан зарба бергани аниқ
кўришганини, шунингдек, ҳодиса жойида бўлган гувоҳ А.Исабековнинг
судда берган кўрсатувлари билан ўз исботини топган деб ҳисоблаб,
келтирилган важларни рад қилиш лозим деб ҳисоблайди.
Суд, судланувчи Ш.Дилмуродовнинг жиноий ҳаракатларини юридик
квалификациясини муҳокама қилиб, дастлабки тергов органи томонидан
унинг ҳаракатлари ЖК 104-моддаси 2-қисмининг “е” банди - “Безорилик
оқибатида, содир этилаётган пайтда ҳаёт учун хавфли бўлган қасддан
баданга оғир шикаст етказиш”да ифодаланган жиноий ҳаракатларни билан
тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2006 йил 3
февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги 1-сонли Қарорининг 3-бандида “Жиноят кодексининг 8, 54моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда
индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик
5
даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва
оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” деб кўрсатилган.
Суд, юқорида қайд этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленуми Қарорининг раҳбарий кўрсатмаларини эътиборга олиб,
судланувчи Ш.Дилмуродовга жазо тури ва меъёрини белгилашда, айбига
тўлиқ иқрорлигини, ёшини, оилавий шароитини, унинг муқаддам
судланмаганини, талаба бўлганини, жабрланувчиларнинг унга нисбатан
даъвоси йўқлигини, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик
даражасини,
тайинланадиган
жазонинг
судланувчини
қайта
тарбияланишига ва оиласининг яшаш шароитига таъсирини ҳамда жазони
ҳам енгиллаштирувчи ҳам оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб,
судланувчига нисбатан айбланаётган модда санкциясида кўрсатилган
озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни лозим деб топади.
Суд, судланувчи Ш.Дилмуродовга нисбатан тайинланадиган
озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ўташ режимини белгилашда, ЖК
50-моддаси 7-қисмининг “б” бандида “озодликдан маҳрум этишга ҳукм
қилинаётган эркакларга нисбатан қасддан оғир жиноят содир этганлик ва
ўта оғир жинояти учун биринчи марта озодликдан маҳрум этишга ҳукм
қилинаётганларга нисбатан жазони умумий тартибли колонияларда ўташ
тайинланади”-деб кўрсатиб ўтилганлигини инобатга олишни лозим деб
ҳисоблайди.
Суд, судланувчи Ш.Дилмуродовнинг Миллий Университет 3-курс
талабаси эканини, унга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо реал
ижрога қаратилган тақдирда ҳаётининг кейинги қисмида жиддий таъсири
борлигини инобатга олиб, унга нисбатан тайинланган озодликдан маҳрум
қилиш жазосини ўтамасдан туриб ҳам хулқини назорат қилиш орқали
тузатиш мумкин деган қатъий фикрга келиб, унга нисбатан Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 72-моддасини қўллаб, шартли жазо тайинлашни ва
синов муддатини белгилашни, синов даврида А.Тошпўлатовнинг яшаш
жойи ўзгариб қолса, бу ҳақда ўзи яшайдиган ИИБга хабар бериб туриши,
вақти-вақти билан келиб, бу органларда рўйхатдан ўтиб туриши каби
мажбуриятларни юклатишни ва унга ЖК 72-моддасининг 6 ва 8қисмларида кўрсатилган оқибатлари тушунтиришни лозим деб
ҳисоблайди.
судланувчи жазони ўтамасдан туриб ҳам ўзига тегишли хулоса
чиқариб, ижобий томонга ўзгариши мумкин деган хулосага келиб, ЖКнинг
72-моддаси тартибида ҳукмни шартли ҳисоблаб, унга синов муддати бериш
лозим деган хулосага келади.
Суд ашёвий далиллар масаласини муҳокама қилиб, ашёвий далил деб
эътироф этилган 1 дона дискни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга
сақлашни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
454-457, 460-463, 465-468, 472-473-моддаларига мувофиқ, суд
6
Sharofiddin o`g`li) Ўзбекистон Республикаси ЖК 104-моддаси 2-қисмининг
“е” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб
топилсин.
Ш.Дилмуродовга ЖК 104-моддаси 2-қисмининг “е” банди билан 5
(беш) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида ушлаб
туришнинг, қамоққа олишнинг ҳар бир кунини озодликдан маҳрум
қилишнинг бир кунига тенглаштириб ҳисоблаб, яъни Ш.Дилмуродовни
ушлаб туришда ва қамоқда 2024 йил 1 майдан 2024 йил 24 сентябрга қадар
(147 кун) бўлганини инобатга олиб, узил-кесил Ш.Дилмуродовга ўташ учун
4 (тўрт) йил 7 (етти) ой 3 (уч) кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўташ
учун қолдирилсин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 72-моддасига асосан тайинланган
озодликдан маҳрум қилиш жазоси шартли ҳисобланиб, Ш.Дилмуродовга 1
(бир) йил синов муддати белгилансин.
Ш.Дилмуродовнинг хулқи устидан назорат олиб бориш Шофиркон
туман ИИБ Пробация хизмати зиммасига юклатилсин.
Ш.Дилмуродовга синов даврида яшаш жойи ўзгариб қолса, бу ҳақида
ўзи яшайдиган ИИБга хабар бериб туриш, вақти-вақти билан келиб, бу
органларда рўйхатдан ўтиб туриш, кўнгил очиш ва дам олиш жойларида
бўлмаслик каби мажбуриятлар юклатилсин.
Ш.Дилмуродовга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 72- моддаси 6 ва
8-қисмларида кўрсатилган оқибатлар тушунтирилсин.
Синов муддати 2024 йил 24 сентябрдан, яъни ҳукм эълон қилинган
кундан, бошлаб ҳисоблансин.
Ш.Дилмуродовга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” эҳтиёт
чораси бекор қилиб, ҳукм қонуний кучга киргунига қадар “муносиб хулқатворда бўлиш ҳақидаги тилхат” эҳтиёт чорасига ўзгартирилсин ва суд
залидан қамоқдан озод этилсин.
Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг ашёвий далил деб эътироф
этилган 1 дона диск жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 4974-моддасига мувофиқ,
апелляция шикояти ва протестлари ҳукми (ажрими) эълон қилинган
кундан эътиборан 10 сутка ичида, маҳкум (оқланган шахс) ва жабрланувчи
томонидан эса ҳукм нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида
берилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган суд ҳукм (ажрими) устидан ушбу суд орқали
юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест
билдирилиши мумкин.
Раислик қилувчи
/имзо/
Ҳукм нусхаси аслига тўғри:
7
Ф.Эргашев