← Назад
Решение #119261 Уголовные
Апелляция инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
21
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| банди билан ЖК | 59 | — | law | |
| ЖКнинг | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 166 | — | law | |
| ЖКнинг | 73 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 127 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| банди ва | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| ЖКнинг | 169 | — | law | |
| ЖКнинг | 59 | — | law | |
| аракати ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | — | law | |
| аракати ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 127 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 42 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 33 | — | law | |
| шунингдек унга нисбатан ЖК | 59 | — | law | |
| унга нисбатан ЖК | 57 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Тафтиш инстанциясида
маърузачи судья: М.Абидов
Биринчи инстанция судининг
судьяси: Ж.Курбанов
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья: Ф.Эргашев
АЖРИМИ
2024 йил 24 сентябрь куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари
бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанцияси ўз биносида, очиқ суд
мажлисида, раислик қилувчи судья М.Ахмедов, ҳайъат судьялари
Ф.Халилов ва М.Абидовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
А.Бахромовнинг котиблигида, томонлардан Тошкент шаҳар прокуратураси
бўлим бошлиғи ўринбосари М.Комилов, маҳкум ХХХнинг ҳимоячиси
адвокат А.Алимкуловнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор
туман судининг 2023 йил 4 августдаги ҳукмига кўра судланган
ХХХ, 2003 йил 20 сентябрда Қашқадарё вилоятида
туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси
фуқароси, маълумоти тугалланмаган олий, бўйдоқ,
вақтинча ишсиз, муқаддам судланган:
1) жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг
2020 йил 13 августдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди,
25,169-моддаси 3-қисми “а” банди билан ЖКнинг
59-моддаси тартибида базавий ҳисоблаш миқдорининг
20 баравари миқдорида 4.460.000 сўм жарима жазоси
тайинланган, ЖКнинг 62-моддасига асосан қамоқда
ўтиргани ҳисобга олиниб, жарима жазоси тўланган деб
ҳисобланган;
2) жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суднинг 2021 йил
1 апрелдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 166-моддаси 2-қисми “а, б” бандлари билан 1 йил
6 ой озодликни чеклаш жазоси тайинланган, жиноят
ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг 2022 йил
27 июндаги ажримига кўра, ЖКнинг 73-моддаси 3-қисми
“а” банди билан ўталмай қолган 6 ой 12 кун ахлоқ тузатиш
ишлари жазосини ўташдан муддатидан илгари шартли
равишда озод қилинган;
3) жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг
2023 йил 10 февралдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 127-моддаси 3-қисми, 169-моддаси
3-қисми “а” банди билан ЖКнинг 57, 59, 60, 61-моддалари
тартибида 3 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинланган;
2
Қарши шаҳар, “Кат” МФЙ, Лутфий кўчаси, 6-уйда яшаган,
иш бўйича эҳтиёт чораси сифатида 2022 йил 23 октябрдан
қамоқда сақланаётганга
нисбатан чиқарилган ҳукм ва апелляция инстанциясининг ажрими устидан
маҳкум ХХХ томонидан келтирилган тафтиш шикояти асосида 10062309/735-сонли жиноят ишини тафтиш тартибида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йил 4 август
кунидаги ҳукмига кўра, Убайдуллаев Иброхим Шорасул ўғли Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисим “б” банди ва 169-моддаси
3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда
айбли деб топилиб, унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси
2-қисми “б” банди билан иш ҳақининг 10 фоизини давлат даромади
ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси,
ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан 5 йил озодликдан маҳрум
этиш жазоси, ЖКнинг 59, 61-моддалари тартибида тайинланган ҳар хил
турдаги жазоларни қисман қўшиш йўли билан 5 йил 3 ой озодликдан
маҳрум этиш жазоси, ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми тартибида тайинланган
жазога жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг 2023 йил
10 февралдаги ҳукми билан тайинланган жазонинг ўталмай қолган
қисмини қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 5 йил 6 ой озодликдан
маҳрум этиш жазоси тайинланган, жазони умумий тартибли колонияларда
ўташ белгиланган.
Судланувчи ХХХдан жабрланувчи О.Рахимов фойдасига 500.000 сўм
ундириш, Тошкент шаҳар ИИББ МИБга 2022 йил 28 ноябрь куни 21896сонли квитанцияга асосан топширилган 1.300.000 сўмни жабрланувчи
О.Рахимов фойдасига ўтказиб бериш, “Samsung galaxy A10” русумли уяли
телефон аппаратини судланувчи ХХХнинг яқин қариндошига тилхат
орқали топшириш белгиланган.
Жабрланувчи Ж.Пармонов ва А.Зоировларнинг судланувчи ХХХга
нисбатан даъвоси йўқлиги эътиборга олинган.
Тарафларга етказилган бошқа моддий ва маънавий зарарни ундириш
масаласида фуқаролик ишлари бўйича судига мурожаат қилишлари
мумкинлигини тушунтирилган.
Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2023 йил 21 сентябрь кунидаги ажрими билан
туман судининг ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.
Суднинг ҳукмига кўра, ХХХ 2022 йил 1 октябрь куни алдаш йўли
билан ўзганинг мол-мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш
мақсадида, ўзининг таниши А.Р.Очилов билан тузган жиноий режасига
кўра жиноятдаги ролларини бўлиб олиб, А.Р.Очилов вақтинча ижарада
яшаётган Тошкент шаҳар Чилонзор тумани “Наққошлик” МФЙ, 39-уй, 28-
хонадонда ўзининг 3 нафар танишлари билан истиқомат қилиб, яқиндан
танишиб, А.Р.Очиловнинг чақирувига асосан И.Ш.Убайдуллаев Қарши
шаҳридан келиб, А.Р.Очиловнинг илтимоси билан ушбу хонадонга бир
кунга тунаб қолишини айтиб ишонтириб, ушбу хонадонда яшовчи
Рахимов Ойбек Фурқат ўғли Улуғбек исмли танишини кутиб олиш учун
кўчага чиқиб кетаётган вақтида ХХХ О.Рахимовдан унга тегишли баҳоси
1.700.000 сўм бўлган “SAMSUNG S7 EDGE” русумли телефон аппаратини
ундан фойдаланиб туриш учун олиб, қайтиб келганидан сўнг телефонини
қайтариб беришини айтиб алдаб, О.Ф.Рахимов ва А.Ш.Зойировлар
хонадондан чиқиб кетишлари билан берган ваъдасини бажармасдан
“SAMSUNG S7 EDGE” русумли телефон аппаратини қайтариб бермасдан,
А.Очилов билан воқеа жойидан яширинганлар.
Бундан ташқари ХХХ жиноий ҳаракатини давом эттириб, 2022 йил 1
октябрь
куни,
ўзганинг
мол-мулкини
яширин
равишда
талон-торож қилиш мақсадида, ўзининг таниши вояга етмаган 2005 йилда
туғилган Очилов Асилбек Рустамович билан олдиндан ўзаро жиноий тил
бириктириб, вояга етмаган А.Р.Очилов вақтинча ижарада яшаётган
Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Наққошлик МФЙ, 39-уй, 28-хонадондаги
хонадошларини моддий аҳволини ўрганиб чиқиб, биргаликда ўғрилик
содир этиш мақсадида жиноий шериги А.Р.Очиловни чақирувига асосан,
ушбу хонадонга бир кун тунаб қолиш учун келиб, ушбу хонадонда
вақтинча истиқомат қилувчи фуқаро Ж.Х.Пармановга тегишли баҳоси
1.500.000 сўмлик “SAMSUNG A21S” русумли телефон аппаратини,
О.Ф.Рахимов ва А.Ш.Зойировларнинг уйда йўқлигидан фойдаланган
холда, Ж.Х.Пармановни эса ухлаб ётганидан фойдаланиб, А.Р.Очилов
билан ўғирлаб воқеа жойидан яширинган.
Бундан ташқари, ХХХ ўзининг жиноий ҳаракатларини давом
эттириб, 2022 йил 1 октябрь куни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда
талон-торож қилиш мақсадида, ўзининг таниши А.Р.Очилов билан
ўзларининг тузган жиноий режасига кўра жиноятдаги ролларини бўлиб
олиб, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани “Наққошлик” МФЙ, 39-уй, 28хонадонда вақтинча ўзининг 3 нафар танишлари билан истиқомат қилиб,
ушбу танишларини моддий аҳволини аввалдан ўрганиб, сўнг ўғирликни
амалга
ошириш
учун
А.Р.Очиловнинг
чақирувига
асосан
И.Ш.Убайдуллаев Қарши шаҳридан келиб, А.Р.Очиловнинг илтимоси
билан ушбу хонадонга бир кунга тунаб қолишини ушбу хонадонда
яшовчи О.Ф.Рахимов, Ж.Х.Пармонов, А.Ш.Зойировларга айтиб, лекин
О.Ф.Рахимов ва А.Ш.Зойировларни хонадондан чиқиб кетганидан
фойдаланиб, Зойиров Асилбек Шухрат ўғлига тегишли 5.000.000 сўм
миқдоридаги пулларни уни сумкасидан яширин равишда олиб,
Ж.Х.Пармонов эса ухлаб ётган вақтида А.Р.Очилов билан биргаликда
воқеа жойидан яширинган.
Маҳкум ХХХ тафтиш шикоятида, у муҳтожлиги учун ўғирликка қўл
урганлигини, барча зарарларни тўлиқ қоплаганлигини, унинг ҳаракати
ЖКнинг 168-моддаси 2-қисмига нотўғри квалификация қилинганлигини
кўрсатиб, оилавий шароити оғирлигини ва иш бўйича жазони
енгиллаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, адолатли қарор чиқаришни
сўраган.
Тафтиш инстанцияси иш бўйича судья М.Абидовнинг маърузасини,
Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори М.Комиловнинг
суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги хулосасини, адвокат
А.Алимкуловнинг келтирилган шикоятни қувватлаб берган фикрини
тинглаб, шикоятдаги важларни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга
таҳлил қилиб, қуйидагиларга асосан суд қарорларини ўзгаришсиз
қолдиришни лозим топади.
Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабларига мувофиқ жиноят ишини
синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага
келган.
Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ
бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан
асослантирилган.
Судланувчи ХХХнинг айби, унинг биринчи инстанция судида айбига
иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, судда сўроқ
қилинган жабрланувчи О.Рахимов, Ж.Пармонов, А.Зоировларнинг
кўрсатувлари, гувоҳ Очиловнинг дастлабки терговда берган кўрсатувлари,
жабрланувчиларнинг аризаси, тушунтириш хати, нарсани кўздан кечириш
баённомалари ва фотожадвал, ашёвий далил деб эътироф этиш қарорлари,
юзлаштириш баённомалари, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган
жойда текшириш баённомаси ва фотоиловалар ҳамда жиноят ишида
тўпланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан ўз исботини тўлиқ
топган.
Чилонзор тумани ИИБ ТБ терговчиси Э.Ахматовнинг 2022 йил
25 ноябрдаги қарорига кўра, жиноят ишининг Очилов Асилбек
Рустамовичга оид қисми Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддаси
5-қисмининг 1, 3-бандларига асосан тугатилган.
Тафтиш инстанцияси суди шикоятда келтирилган судланувчи
ХХХнинг унинг ҳаракати ЖКнинг 168-моддаси 2-қисмига нотўғри
квалификация қилинганлиги ҳақидаги важларини муҳокама қилиб,
қуйидаги хулосага келади:
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ,
суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд ишдаги барча ҳолатларни
синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона кўриб чиқишга
асосланган ҳолда қонунга ва ҳуқуқий онгга амал қилиб ўзларининг ички
ишончлари бўйича далилларга баҳо бериши назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил
23 июндаги “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги
17-сонли қарорининг 3-бандида: фирибгарлик ўзганинг мулкини ёки
мулкка бўлган ҳуқуқини алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли
билан қонунга хилоф равишда ва текин қўлга киритишда ифодаланиб,
бунинг таъсирида мулкдор (унинг вакили), мулкнинг бошқа эгаси ёки
ваколатли орган мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни бошқа шахсга беради,
ёинки ушбу мулк ёки унга бўлган ҳуқуқ бошқа шахс томонидан олиб
қўйилишига имконият бериши, 4-бандида: фирибгарликда алдаш деганда,
айбдор томонидан, била туриб, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ёлғон
маълумотлар хабар қилиниши ёки иш ҳолати бўйича мулкдор, мулкнинг
бошқа эгасига маълум қилиниши лозим бўлган ҳақиқий фактларни
яшириш ёхуд бундай шахсларни янглиштиришга қаратилган қасддан
содир этилган ҳаракатлар тушунилиши, фирибгарликда жабрланувчини
янглиштиришга қаратилган қасддан содир этиладиган ҳаракатлар
жумласига, масалан, битим ёки тўлов предметини сохталаштириш, қимор
ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ўйнаш чоғида алдов
усулларини қўллаш ва ҳ.к. кириши, 5-бандида: фирибгарликда ишончни
суиистеъмол қилиш деганда, айбдорнинг мулкдор, мулкнинг бошқа эгаси
ёки мулкни учинчи шахсларга бериб юбориш тўғрисида қарор қабул
қилишга ваколатли бошқа шахслар билан ишончли муносабатлардан
ғаразли мақсадларда фойдаланиши тушунилиши лозимлиги, ишончга
турли ҳолатлар, масалан, айбдор шахснинг хизмат мавқеи ёки унинг
жабрланувчи билан шахсий ёки қариндош-уруғлик муносабатлари
сабаб бўлиши мумкинлиги, 7-бандида: мулкни эгаллашга қаратилган
фирибгарлик, мазкур мулк айбдор ёки бошқа шахсларнинг ғайриқонуний
эгалигига ўтган ва улар ундан хоҳлаган тарзда фойдаланиш ёки тасарруф
этиш реал имкониятига эга бўлган пайтдан тугалланган деб топилиши,
8-бандида: агар шахс ўзганинг мулкини ёки унга бўлган ҳуқуқни мазкур
мулк ёки ҳуқуқ унга берилиши шарти билан боғлиқ мажбуриятларни
бажармаслик ниятида олган ёки эгаллаган бўлса, қилмиш айбдорда
ўзганинг мулкини ёки унга бўлган ҳуқуқни қўлга киритишга нисбатан қасд
фақат ўзганинг мулки ёки унга бўлган ҳуқуқ қўлга киритилгунга қадар
пайдо бўлган ҳолдагина фирибгарлик сифатида квалификация қилиниши
лозимлиги ҳақида тушунтиришлар берилган.
Судда аниқланган ҳолатларга ҳамда ишда тўпланган далилларга
кўра, 2022 йил 1 октябрь куни соат 05.00 ларда судланувчи ХХХ
жабрланувчи О.Рахимов ва бошқалар билан бир хонадонда бирга яшаб
туриб, жабрланувчи О.Рахимов бошқа бир танишини кутиб олиш
мақсадида кўчага чиқиб кетаётган вақтида судланувчи ХХХ жабрланувчи
О.Рахимовдан нархи 1.700.000 сўмлик “SAMSUNG S7 EDGE” русумли
уяли телефонини гўёки фойдаланиб туриш учун ташлаб кетишини айтиб,
алдаб, ундан уяли телефони олиб, О.Рахимов уйдан чиқиб кетганидан сўнг
О.Рахимовни уяли телефони билан бирга воқеа жойидан яширинган.
Ушбу ҳолатда судланувчи ХХХда фирибгарлик йўли билан ўзганинг
мулкини қўлга киритишга нисбатан қасд мавжуд бўлганидан далолат
беради.
Шу сабабли, судлов ҳайъати маҳкум ХХХнинг ушбу важларини
ишончга сазовор эмас деб ҳисоблайди, шунингдек ушбу важлар жиноят
ишида тўпланган ва юқорида келтирилган мақбул далиллар билан инкор
этилади, ишдаги ишончли далиллар судланувчи ХХХнинг мазкур
фирибгарлик жиноятини содир қилганлигини тасдиқлайди.
Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан судланган
ХХХнинг
ҳаракатлари
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
168-моддаси 2-қисим “б” банди ва 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан
тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Шунингдек, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳукмда
келтирилган асосларга кўра ХХХнинг айбидан Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 127-моддаси 3-қисмини нотўғри квалификация қилинганлиги
сабабли чиқариш ҳақидаги хулосаси билан келишади.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 42-моддаси 2-қисмига мувофиқ,
жазо маҳкумни ахлоқан тузатиш, унинг жиноий фаолиятни давом
эттиришига тўсқинлик қилиш ҳамда маҳкум, шунингдек бошқа шахслар
янги жиноят содир этишининг олдини олиш мақсадида қўлланилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги 1-сонли Қарорининг 3-бандида, Жиноят кодексининг
8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда
индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик
даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи
ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Юқорида қайд этилган Қонун талаблари ва Пленум қароридаги
тушунтиришларидан келиб чиқиб, биринчи босқич суди томонидан
судланувчи ХХХга жазо тайинлашда, содир этилган жиноятнинг
ижтимоий хавфлилик даражаси ва хусусиятини, унинг шахсини айбига
қисман иқрорлилигини, қилмишидан пушаймонлигини, жабрланувчиларга
етказилган моддий зарар тўлиқ қопланган бўлиб, жабрланувчиларнинг
унга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини, жиноятни ғаразли ва
бошқа паст ниятларда содир этганлигини ҳамда иш бўйича жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи барча ҳолатларни инобатга олиб,
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 33-моддаси талабларидан келиб
чиқиб, озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, шунингдек унга
нисбатан ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми тартибида озодликдан маҳрум
қилиш жазосини тайинлаб, тўғри хулосага келинган.
Шу билан бирга апелляция инстанцияси суди томонидан туман
судининг ҳукмини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли қарор қабул
қилинган.
Судлов ҳайъати жабрланувчиларга етказилган моддий зарарлар
тўлиқ қопланган бўлиб, жабрланувчиларнинг маҳкум ХХХга нисбатан
даъвоси бўлмаса-да, унинг шахсини, муқаддам судланганлигини,
шунингдек ижтимоий хавфлилик даражасига кўра оғир турдаги
жиноятларни содир этганлигини инобатга олиб, уни жамиятдан
ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатиш, унинг жиноий фаолиятни давом
7
эттиришига тўсқинлик қилиш мумкин эмас деган қатъий хулосага келиб,
унга нисбатан ЖКнинг 57-моддасини қўллашни мақсадга мувофиқ эмас
деб ҳисоблайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати
маҳкум ХХХга нисбатан қабул қилинган биринчи инстанция судининг
ҳукмини ва апелляция инстанцияси судининг ажримини ўзгартириш ёки
бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деган хулосага келади ҳамда
келтирилган тафтиш шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 478, 510, 5213, 4, 6-моддаларига
амал қилиб, тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати
ХХХга нисбатан чиқарилган жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман
судининг 2023 йил 4 августдаги ҳукми ва Тошкент шаҳар суди жиноят
ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 21
сентябрдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин.
Тафтиш шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Ажримдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида
шикоят бериш ёки протест билдиришга ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи судья
/имзо/
М.Ахмедов
Ҳайъат судьялари:
/имзо/
Ф.Халилов
/имзо/
М.Абидов
Аслига тўғри, судья: