Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2406/824 Дата решения 24.09.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Қахаров Уктам Эгамбердиевич Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 334776 Claim ID 2601631 PDF Hash e976466aead753b9... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси збекистон Республикаси ЖК 105 law
«и» бандлари ва 277-моддаси «и» бандлари ва 277 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси збекистон Республикаси ЖК 277 law
ЖКнинг 105-моддаси ЖКнинг 105 law
онунининг 3-моддаси онуни 3 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси збекистон Республикаси ЖК 105 law
«в» бандларидан ЖКнинг 109-моддаси «в» бандларидан ЖК 109 law
исми «и» банди ва 109-моддаси исми «и» банди ва 109 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси збекистон Республикаси ЖК 109 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси збекистон Республикаси ЖК 59 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси збекистон Республикаси ЖК 481 law
исми «и» банди ва 109-моддаси исми «и» банди ва 109 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲУКМ 2024 йил 24 сентябрь куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья У.Қахаровнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Рамазоновнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Б.Мухторов ва Г.Мухтарова ҳамда уларнинг ҳимоячиси – «ADVOKAT MIRA» адвокатлик бюроси адвокати А.Юлдашев, жабрланувчилар Ж.Абдураҳмонов ва У.Мухаммадиевнинг иштирокида 1-1006-2406/824-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Мухторов Бобомурод Хамдам ўғли (Muxtorov Bobomurod Xamdam o’g’li), 2002 йил 12 март куни Самарқанд вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз, бўйдоқ, муқаддам судланмаган, Самарқанд вилояти, Булунғур тумани, Ўзбекистон кўчаси, 1-уйда доимий рўйхатда туриб, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 20мавзе, 49-уй, 605-хонадонда яшайди, иш бўйича 13.07.2024 йилда «муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат» эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 2-қисми «а», «и» бандлари ва 277-моддаси 2-қисми «б», «в» бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган ва Мухтарова Гулчехра Хамдам қизи (Muxtarova Gulchexra Xamdam qizi), 1991 йил 28 июль куни Самарқанд вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз, бева, бир нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган, Самарқанд вилояти, Булунғур тумани, Ўзбекистон кўчаси, 1-уйда доимий рўйхатда туриб, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 20-мавзе, 49-уй, 605-хонадонда яшайди, иш бўйича 13.07.2024 йилда «муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат» эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 2-қисми «а», «и» бандлари ва 277-моддаси 2-қисми «б», «в» бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган. Суд судланувчилар, жабрланувчилар ва гувоҳларнинг кўрсатувларини эшитиб, дастлабки тергов жараёнида, судда тўпланган далилларни текшириб ва муҳокама қилиб, жиноят ишидаги ҳужжатларни таҳлил қилиб, тарафларнинг музокаралари ва судланувчининг охирги сўзини тинглаб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Б.Мухторов опаси Г.Мухтарова билан бир гуруҳ бўлиб, 2024 йил Чилонзор тумани, Яккатут МФЙда жойлашган 202-сонли умумтаълим мактаби биноси олдига чақиришиб, У.Мухаммадиев билан шу куни уларнинг жияни С.Буроновага нисбатан содир этган ножоиз хаттиҳаракатлари учун гаплашиб олиш давомида ўзаро жанжаллашиб, уни ва уларни ажратишга ҳаракат қилган Ж.Абдураҳмоновни қўллари ва ўзлари билан олиб келган ўқлов билан уриб, тан жароҳатлари етказишган. Суд-тиббий экспертизасининг 28.03.2024 йилдаги 1770-Хуж-Курсонли хулосасига кўра, У.Махаммадиевнинг танасида «чап қўл бешинчи проксимал фалангаси ўрта учлигидан ёпиқ силжимасдан синиши, бурун суяклари ёпиқ синиб силжиши, бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, бош тепа соҳаси эзилиб-йиртилган яраси, иккала кўз ости соҳаси, чап елка юқори учлиги олд юзаси қонталашлари, ўнг қўл тирсак бўғими орқа юзаси, ўнг билак ўрта учлиги ташқи юзаси, чап қўл билак ўрта учлиги олд юзаси шилинмалари» каби тан жароҳатлари мавжудлиги, ушбу тан жароҳатлари оғирлик даражаси бўйича ўртача оғир турдаги тан жароҳатлари туркумига кириши кўрсатилган. Суд-тиббий экспертизасининг 28.03.2024 йилдаги 1770-Хуж-Курсонли хулосасига кўра, Ж.Абдураҳмоновнинг танасида «бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, бош тепа соҳаси эзилиб-йиртилган яралари, ўнг қулоқ супрасини қамраган, чап елка камари олд юзаси, ўнг қўл елка ўрта учлиги ташқи юзаси, ўнг ёнбош соҳаси қонталашлари ва юмшоқ тўқималари лат ейиши» каби тан жароҳатлари мавжудлиги, ушбу тан жароҳатлари оғирлик даражаси бўйича соғлиқнинг қисқа муддатга бузилишига олиб келган енгил турдаги тан жароҳатлари туркумига кириши кўрсатилган. Суд мажлисида судланувчи Б.Мухторов эълон қилинган айбловга тўлиқ иқрор бўлиб қуйидагиларни, яъни Тошкент шаҳрида опаси Гўзал Мухторова, унинг қизи С.Буронова, опаси Г.Мухтарова ва жияни билан ижарада яшаб келишини, 2024 йил 19 март куни соат 20:30ларда уйига келган вақтида уйнинг ёнида опаси Гўзал Мухторова ва Г.Мухтарова шу ерда турган Ж.Абдураҳмонов ва У.Мухаммадиев билан жанжаллашиб турганлигини кўрганлигини, уларнинг олдига борган вақтида У.Мухаммадиев опаларига қўпол оҳангда гапирганлигини, бундан жаҳли чиқиб, уни қўллари билан уриб ташлаганлигини, опалари ҳам унга қўшилиб, У.Мухаммадиевни уришганлигини, Ж.Абдураҳмонов ўртоғига қўшилиб, уларни ҳақорат қилганлигини, шунда опаси Г.Мухтарова билан Ж.Абдураҳмоновни уриб ташлашганлигини, шу пайт нотаниш ёши катта киши келиб уларни ажратганлигини, бошқа бегона болалар ҳам уларни ажратиб қўйишганлигини, уйига қайтиб келган вақтида опаси Г.Мухтаровадан нима бўлганлигини билганлигини, лекин ўша куни ёнида ҳеч ким бўлмаганлигини, бошқа шахсларни ҳам чақириб келмаганлигини, Ж.Абдураҳмонов ва У.Мухаммадиев уларга туҳмат қилаётганлигини, қўлида ҳам қаттиқ жисм ёки бошқа буюмлар бўлмаганлигини, ўша пайтда ўқловни жияни С.Буронова олиб тушганлигини, лекин ўқлов билан опаси 2 Г.Мухтарова урганлигини, ҳозирда қилган ишидан пушаймонлигини, оилавий аҳволини инобатга олиб енгилроқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатувлар берди. Суд мажлисида судланувчи Г.Мухтарова эълон қилинган айбловга тўлиқ иқрор бўлиб қуйидагиларни, яъни Тошкент шаҳрида опаси Гўзал Мухторова, жияни С.Буронова, укаси Б.Мухторов ва ўзининг бир нафар фарзанди билан истиқомат қилиб келишини, жияни С.Буронова «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» масжиди олдида жойлашган ўқув курсида таҳсил олишини, 2024 йил 19 март куни тушликка яқин вақтда жияни С.Буранова унинг фарзандини мактабдан олмаганлигини билганлигини, шундан сўнг жиянига бир неча марта қўнғироқ қилганлигини, лекин унга жавоб бермаганлигини, шундан сўнг мактабга бориб, фарзандини уйига олиб келганлигини, соат 15:00ларда ҳам жияни қайтиб қўнғироқ қилмаганлиги учун ўқув марказидаги жиянининг дугоналарига қўнғироқ қилганлигини, дугоналари жияни соат 12:00ларда ўқув марказидан чиқиб кетганлигини айтганлигини, шундан сўнг жиянига қўнғироқ қилганида, жияни жавоб бериб, ҳозир йўлда эканлигини айтганлигини ва телефон аппаратини ўчириб қўйганлигини, қайтиб қўнғироқ қилганида У.Мухаммадиевнинг овози эшитилганлигини, жиянига телефонни У.Мухаммадиевга беришини айтиб, у билан ўзи гаплашганлигини ва жиянини тезда уйига олиб келишини айтганлигини ва телефонни ўчириб қўйганлигини, шундан сўнг У.Мухаммадиев ўзининг рақамидан унга қўнғироқ қилганлигини, ўзаро гап талашиб кетишганлигини, шу куни соат 18:00га қадар жиянининг телефон рақами ўчирилганлиги сабабли гаплаша олмаганлигини, соат 18:00ларда жияни бегона рақамдан унга қўнғироқ қилиб, уйига яқин жойда эканлигини айтганлигини, шунда кўчага чиқиб, жиянини қидириб топиб, уйига олиб келганлигини, жиянининг аҳволи яхши бўлмаганлигини, жияни унга ҳеч нарса айтмаганлигини ва фақат йиғлаб ўтирганлигини, жияни ўзининг қизидек бўлиб кетганлиги сабабли ундан нима бўлганлигини қатъий сўраганидан сўнг жияни шу куни У.Мухаммадиев уни автомашинасида Самарқанд дарвоза савдо мажмуаси автотураргоҳига олиб бориб, номусига текканлигини айтганлигини, шундан сўнг У.Мухаммадиевга қўнғироқ қилганлигини, У.Мухаммадиев унга ҳозир кайф қилаётганлигини, гаплаша олмаслигини айтиб телефонни ўчириб қўйганлигини, шундан сўнг жаҳли чиқиб, унга бир неча марта қўнғироқ қилганлигини, соат 20:00ларда унинг қўнғироғига жавоб берганлигини, У.Мухаммадиевга жиянига нима қилганлигини сўраганлигини ва гаплашиб олиш учун уйига келишини айтганлигини, У.Мухаммадиев рози бўлганлигини, бироздан сўнг опаси Гўзал Мухторова ишдан келганлигини, опасига ҳам бўлган ҳолатни айтиб берганлигини, соат 20:30ларда У.Мухаммадиев ўртоғи Ж.Абдураҳмонов билан келганлигини, опаси билан пастга тушиб, 202-сонли мактаб дарвозаси олдида улар билан учрашганлигини, бу пайтда жияни С.Буранова уйда қолганлигини, У.Мухаммадиевдан жиянига нима қилганлигини сўраганида, ҳеч нарса қилмаганлигини айтганлигини, шунда 3 у билан гап талашиб кетишганлигини, бу пайтда укаси Б.Мухторов ҳам келиб қолганлигини, У.Мухаммадиевдан жиянининг номусига текканлиги маъносида «шундай иш қилдингми?» деб сўраганида, У.Мухаммадиев «ҳа» деб жавоб берганлигини, бундан жаҳли чиқиб, У.Мухаммадиевни қўллари билан уриб, оёқлари билан тепиб ташлаганлигини, опаси Гўзал Мухторова ва Б.Мухторов ҳам қўшилиб урганлигини, шу пайт жияни уйдан ўқлов олиб тушганлигини ва У.Мухаммадиевни урмоқчи бўлганлигини, лекин жиянининг қўлидан ўқловни олиб, уларни ўқлов билан урганлигини, Ж.Абдураҳмонов уяли телефон аппаратида видеотасвирга олаётганлигини кўриб, уни ҳам уриб ташлаганлигини, укаси Б.Мухторов Ж.Абдураҳмоновни ушлаб турганидан фойдаланиб, ўқлов билан Ж.Абдураҳмоновни бир неча марта уриб ташлаганлигини, лекин ўша куни улардан бошқа ҳеч ким бўлмаганлигини, бошқа шахсларни ҳам чақириб келмаганлигини, Ж.Абдураҳмонов ва У.Мухаммадиев уларга туҳмат қилаётганлигини, қўлида ҳам ўқловдан бошқа қаттиқ жисм ёки бошқа буюмлар бўлмаганлигини, ҳозирда қилган ишидан пушаймонлигини, оилавий аҳволини инобатга олиб енгилроқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатувлар берди. Суд иш бўйича тўпланган далилларга баҳо бериб, судланувчиларнинг содир қилган жинояти ўз тасдиғини топган ва қуйидаги далиллар билан исботланган деб ҳисоблайди. Суд мажлисида жабрланувчи У.Мухаммадиев қуйидагича, яъни С.Буранова билан 1 йилдан буён «Instagram» ижтимоий тармоғида гаплашиб келишини, 2024 йил март ойи ўрталарида Россия Федерациясидан қайтиб келганлигини, С.Буранова у билан учрашишни бир неча марта сўраганлигини, 19 март куни тушликка яқин вақтда С.Буранова унга ёзиб, учрашишни таклиф қилганлигини ва турган жойи локациясини ташлаб берганлигини, шунда бошқарувидаги «Nexia-3» русумли автомашинасида «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» масжиди олдига бориб, у ердан С.Бурановани олганлигини, С.Буранова ҳижобда бўлганлиги ва бегона одамнинг фарзанди бўлганлиги учун у билан хилватроқда учрашиш мақсадида Самарқанд дарвоза савдо мажмуаси автотураргоҳига олиб борганлигини, С.Буранованинг розилиги билан у билан ўпишиб, кўкракларини ушлаганлигини, лекин унинг номусига тегмаганлигини ва орқасига жинсий алоқа қилмаганлигини, шу пайт автотураргоҳ қоровули келиб, унга бу ердан кетишини айтганлигини, шундан сўнг у ердан кетганлигини, С.Бурановани шаҳарни бир нечта жойларига олиб бориб, айлантириб юрганлигини, бу пайтда С.Буранованинг телефон аппаратига бир неча марта тинимсиз қўнғироқ бўлганлигини, С.Бурановага телефонга жавоб беришини айтганида, телефонга жавоб берганлигини, С.Буранова унга қўнғироқ қилган холаси Г.Мухтарова билан гаплашганлигини ва телефонни унга берганлигини, Г.Мухтарова уни қўпол сўзлар билан ҳақорат қилганлигини, соат 18:00ларда С.Бурановани уйининг олдига ташлаб кетганлигини, шу куни соат 20:00ларда Г.Мухтарова қўнғироқ қилиб, жиянига нима 4 қилганлигини, уйига келиб гаплашиб олишни айтганлигини, шу пайт ўртоғи Ж.Абдураҳмонов билан учрашиб, Г.Мухтарова айтган манзилга борганлигини, у ерда Г.Мухтарова, унинг опаси Гўзал Мухторова ва С.Буранова келишганлигини, Г.Мухтарова унга жиянининг номусига текканлигини, унга уйланиши кераклигини айтиб, қўпол сўзлар билан гапирганлигини, Г.Мухтаровага бундай иш қилмаганлигини айтганлигини, шу пайт Б.Мухторов ёнида бир ўртоғи билан келганлигини ва уни бир марта урганлигини, ерга йиқилиб қолганидан фойдаланиб, Б.Мухторов, Г.Мухтарова ва бошқалар уни уриб ташлаганлигини, шу пайт бир автомашинада 5-6 нафар нотаниш болалар қўлларида қаттиқ жисмлар билан келишиб, уни ва Ж.Абдураҳмоновни турли жойларига уриб ташлашганлигини, шу пайт шу ерда яшовчи ёши катта одамлар уларни ажратиб олишганлигини, Б.Мухторовнинг танишлари кетиб қолишганлигини, ўртоғи Ж.Абдураҳмонов уни РШТТЁИАМ шифохонасига олиб борганлигини, Г.Мухтарова ва С.Буранова унга туҳмат қилаётганлигини, С.Буранованинг номусига тегмаганлигини ва орқасига ҳам жинсий алоқа қилмаганлигини, Б.Мухторовга туҳмат қилмаётганлигини, ўша куни ҳақиқатдан ҳам бир нечта нотаниш шахслар келиб, уларни урганлигини, агар Б.Мухторов ва уч нафар аёллар урганида, бунчалик тан жароҳатлари олмаган бўлишини, ҳозирда судланувчиларга нисбатан моддий даъвоси йўқлигини, уларга нисбатан қонун доирасида жазо тайинлашни сўраб кўрсатувлар берди. Суд мажлисида жабрланувчи Ж.Абдураҳмонов қуйидагича, яъни 2024 йил 19 март куни соат 20:00ларда ўртоғи У.Мухаммадиев билан унинг автомашинасида айланиб юрган вақтида У.Мухаммадиевга Г.Мухтарова қўнғироқ қилиб, уйининг олдига келишини, гаплашиб олишини айтиб бақирганлигини, У.Мухаммадиев ҳозир боришини айтганлигини, ўртоғидан нима гап эканлигини сўраганида, бир жойга бирга бориб келишини айтганлигини, у рози бўлганлигини, шундан сўнг Чилонзор туманидаги 202-сонли мактаб олдига борганлигини, у ерда уларни Г.Мухтарова, Б.Мухторов, Гўзал Мухторова ва С.Буранова бўлганлигини, Г.Мухтарова ўртоғидан нима сабабдан С.Буранованинг номусига текканлигини ва энди унга уйланишини айтиб, қўпол сўзлар билан ҳақорат қилганлигини, У.Мухаммадиев бундай ҳолат умуман бўлмаганлигини айтганлигини, шунда Б.Мухторовнинг ўртоғи У.Мухаммадиевни уриб, ерга йиқитганлигини, шундан сўнг улар биргалашиб У.Мухаммадиевни уриб ташлашганлигини, уларни ажратмоқчи бўлган вақтда атрофдан бир нечта нотаниш болалар қўлларида қаттиқ жисмлари билан келишиб, уни ҳам уриб ташлашганлигини, бироздан сўнг нотаниш шахслар келиб, уларни ажратиб олишганлигини, нотаниш болалар у ердан кетиб қолишганлигини, У.Мухаммадиевнинг аҳволи оғир бўлганлиги учун уни РШТТЁИАМ шифохонасига олиб борганлигини, Б.Мухторовга туҳмат қилмаётганлигини, ўша куни ҳақиқатдан ҳам бир нечта нотаниш шахслар келиб, уларни урганлигини, агар Б.Мухторов ва уч нафар аёллар урганида, бунчалик тан жароҳатлари 5 олмаган бўлишини, ҳозирда судланувчиларга нисбатан моддий даъвоси йўқлигини, уларга нисбатан қонун доирасида жазо тайинлашни сўраб кўрсатувлар берди. Суд мажлисида гувоҳ С.Буранова қуйидагича, яъни У.Мухаммадиев билан 1 йилдан буён «Instagram» ижтимоий тармоғида гаплашиб келишини, 2024 йил март ойи ўрталарида У.Мухаммадиев Россия Федерациясидан қайтиб келганлигини ва бир неча марта учрашишни сўраганлигини, 19 март куни тушликка яқин вақтда яна таклиф қилгнаида рози бўлганлигини ва турган жойи локациясини ташлаб берганлигини, шунда У.Мухаммадиев бошқарувидаги «Nexia-3» русумли автомашинасида «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» масжиди олдига келиб, уни олиб кетганлигини, йўлда У.Мухаммадиев ундан автомашинанинг олдига ўтиришни сўраганлигини, автомашинанинг олди йўловчи ўриндиғига ўтирганлигини, соат 15:00ларда У.Мухаммадиев уни Самарқанд дарвоза савдо мажмуасининг автотураргоҳига олиб борганлигини ва автомашинанинг орқа ўриндиғига ўтиришни айтганлигини, автомашинанинг орқа йўловчи ўриндиғига ўтирганидан сўнг У.Мухаммадиев ҳам келиб, унинг ёнига ўтирганлигини, шунда унинг қаршилигига қарамасдан кўкракларидан ушлаб, жинсий алоқа қилмоқчи бўлганлигини, унга ҳали қиз бола эканлигини айтганида, унда орқа тарафига ёки оғзига алоқа қилишини, шунса йўл босиб қуруқ кетмаслиги кераклигини айтганлигини, У.Мухаммадиевга қатъий рад жавоби берганлигини, У.Мухаммадиев уни мажбурлаб, жинсий аъзосини ушлатганлигини, бу ҳолат унга ёқмаганлигини ва рад жаоби берганида У.Мухаммадиевнинг жаҳли чиқиб, унга шу ишни ҳозир қилишини, бўлмаса ўзига ёмон бўлишини айтганлигини, шунда қўрқиб кетганлигини, У.Мухаммадиев унинг пастки кийимларини ечганлигини ва уни орқасига жинсий аъзосини тиқмоқчи бўлганлигини, оғриқдан бақириб юборганлигини, У.Мухаммадиев бошқа киргизмаганлигини, ўша кунлари ҳайз кўрганлиги сабабли, жинсий аъзосида иссиқ суюқлик оққанлигини сезганлигини, шу пайт қоровул келиб, автомашина ойнасини таққиллатганлигини, У.Мухаммадиев кийимларини кийиб автомашинадан тушиб кетганлигини, бироздан сўнг келиб, ҳужжатларини олиб кетганлигини, бироздан сўнг қайтиб келиб, автомашинасини Чорсу бозори томонга бошқариб кетганлигини, шу пайт холаси Г.Мухтарова бир неча марта қўнғироқ қилганлигини, холаси билан гаплашиб, ҳозир боришини айтганлигини, шунда холаси У.Мухаммадиевнинг овозини эшитиб, телефонни унга беришини айтганлигини, холаси У.Мухаммадиев билан гаплашиб, уни тезда уйга олиб келишни айтганлигини, У.Мухаммадиев холасига қўпол оҳангда жавоб берганлигини, шундан сўнг соат 17:00га қадар автомашинасида олиб юрганлигини ва унга оғзи билан жинсий алоқа қилсагина уйига ташлаб қўйишини айтиб келганлигини, У.Мухаммадиевга рад жавоб берганлигини, шундан сўнг уни уйига яқин жойга ташлаб кетганлигини, ундан қочиш мақсадида кўп қаватли уйлар орасига кириб кетганлигини, У.Мухаммадиев автомашинасида уни бироз таъқиб 6 қилганлигини, лекин ортига қайтиб кетганлигини, шунда ҳушидан кетганлигини, шу ердан ўтиб кетаётган рус миллатига мансуб аёл киши уни ўзига келтирганлигини, у аёлнинг теелфон рақамидан холасига қўнғироқ қилганлигини, холаси уни қидириб топиб келганлигини ва уйига олиб борганлигини, холасига бўлган ҳолатни айтиб бера олмаганлигини, лекин бўлган ҳолатдан қаттиқ тушкунликка тушиб йиғлаганлигини, бироздан сўнг холасига бўлган ҳолатни айтиб берганлигини, шундан сўнг холаси У.Мухаммадиевга қўнғироқ қилганлигини ва гаплашиб олиш учун чақирганлигини, шу пайт онаси ҳам келганлигини, холаси онасига бўлган ҳолатни айтиб берганлигини, соат 20:00ларда У.Мухаммадиев ўртоғи Ж.Абдураҳмонов билан бирга келишганлигини, холаси ва онаси улар билан гаплашиб олиш учун пастга тушиб кетганлигини, бироздан сўнг У.Мухаммадиевни уруш учун уйдаги ўқловни олиб, у ҳам пастга тушганлигини, у ерда холаси, онаси ва тоғаси Б.Мухторов У.Мухаммадиев ва унинг ўртоғи Ж.Абдураҳмоновни ураётганлигини кўрганлигини, холаси унинг қўлидаги ўқловни олиб, уларни уриб ташлаганлигини, бегона одамлар аралашиб, уларни ажратиб олишганлигини, шундан сўнг уйига киришганлигини айтиб кўрсатувлар берди. Суд мажлисида сўроқ қилинган гувоҳ Гўзал Мухторова ҳам судланучилар ва гувоҳ С.Буранованинг кўрсатувларига мазмунан ўхшаш кўрсатувлар берди. Шунингдек, судланувчининг айби тушунтириш хатлари, сўроқ, юзлаштириш, видеоёзувни олиш, нарсани кўздан кечириш, шахсни фотосуратдан таниб олиш баённомалари, суд-тиббий экспертиза хулосаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси тартибида баҳоланган бошқа объектив далиллар мажмуи билан ўз исботини топган. Суд дастлабки тергов органи томонидан судланувчилар Б.Мухторов ва Г.Мухтарованинг «қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни ишлатиб, икки ёки ундан ортиқ шахснинг баданига ўртача оғир тан жароҳат етказиш»да ифодаланган жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 2-қисми «а», «м» бандлари билан ҳамда «бир гуруҳ шахслар томонидан совуқ қурол ёки кишининг соғлиғи учун амалда шикаст етказиши мумкин бўлган нарсаларни қўллаб, безорилик содир этиш»да ифодаланган жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми «б», «в» бандлари билан нотўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Сабаби, Қонун мазмунига кўра, ЖКнинг 105-моддаси 2-қисми «а» банди икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан қасддан баданга ўртача оғир тан жароҳатлари етказилганлиги учун жиноий жавобгарликни назарда тутади. Мазкур жиноят иши бўйича ўтказилган суд-тиббий экспертизасининг 28.03.2024 йилдаги 1770-Хуж-Кур-сонли хулосасига кўра, У.Махаммадиевга ўртача оғир турдаги тан жароҳатлари ва судтиббий экспертизасининг 28.03.2024 йилдаги 1770-Хуж-Кур-сонли хулосасига кўра, Ж.Абдураҳмоновга соғлиқнинг қисқа муддатга 7 бузилишига олиб келган енгил турдаги тан жароҳатлари етказилганлиги кўрсатилган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг 29.07.2019 йилдаги «Қурол тўғрисида»ги ЎРҚ-550-сонли Қонунининг 3-моддасида асосий тушунчалар кўрсатилган бўлиб, унга кўра қурол – тузилишига кўра жонли нишонни ёки бошқа нишонни уриш, сигналлар бериш учун мўлжалланган қурилмалар ва ашёлар кириши, бунда тузилиши жиҳатидан қуролга ўхшаш бўлган хўжалик-маиший ва ишлаб чиқариш мақсадидаги буюмлар сифатида сертификатланган буюмлар, шунингдек тузилиши жиҳатидан қуролга ўхшаш бўлган спорт аслаҳалари қурол жумласига кирмаслиги ҳамда совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёлар – касбий, ишлаб чиқариш ёки спорт фаолиятида ёхуд хўжалик-маиший мақсадларда фойдаланиш учун мўлжалланган, саноат усулида ёки қўлбола тарзда ясалган тиғли, кесувчи ашёлар (пичоқлар, бигизлар ва бошқа учи ўткирланган санчиладиган, кесувчи ашёлар), жисмоний куч ишлатганда шикаст етказиши мумкин бўлган ашёлар (бейсбол биталари, софтбол ўйини учун биталар) сифатида кўрсатилган. Иш ҳужжатларини ўрганиш ва судда тўпланган далилларни муҳокама қилиш давомида Б.Мухторов опаси Г.Мухтарова билан бир гуруҳ бўлиб, 2024 йил 19 март куни соат 20:30ларда У.Мухаммадиевни Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Яккатут МФЙда жойлашган 202-сонли умумтаълим мактаби биноси олдига чақиришиб, У.Мухаммадиев билан шу куни уларнинг жияни С.Буроновага нисбатан содир этган ножоиз хаттиҳаракатлари учун гаплашиб олиш давомида ўзаро жанжаллашиб, уни ва уларни ажратишга ҳаракат қилган Ж.Абдураҳмоновни қўллари ва ўзлари билан олиб келган ўқлов билан уриб, тан жароҳатлари етказишганлиги аниқланди. Шу сабабли суд уларнинг айбловидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 2-қисми «а», «м» бандларини чиқаришни лозим топади. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 14.06.2002 йилдаги «Безориликка оид ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги 9-сонли Қарорининг 13-бандида судлар айбдор қасдининг моҳияти ва у нимага қаратилганлигидан, содир этилган ҳаракатнинг мотиви, мақсади ва муайян ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда безориликни бошқа жиноятлардан фарқлай олишлари кераклиги, жумладан, оилада, уйда (хонадонда) қариндош-уруғ, таниш-билишларга нисбатан содир этилган ҳақоратлаш, уриш-дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш каби ҳаракатлар, агар улар шахсий келишмовчилик натижасида келиб чиққан бўлса ёхуд жабрланувчининг ножоиз хатти-ҳаракатлари оқибатида содир этилган бўлса, шахсга қарши жиноят деб баҳоланиши ва Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддалари билан квалификация қилиниши лозимлиги, башарти шахс ўз хатти-ҳаракатлари билан айни вақтда жамоат тартибини бузаётганлигини ва жамиятга нисбатан очиқданочиқ ҳурматсизлик қилаётганлигини ҳам яққол англаган бўлса, қилмиш 8 жиноятларни назарда тутувчи моддалар билан қўшимча квалификация қилишни талаб этмаслиги, башарти, шахс ўз хатти-ҳаракатлари билан айни вақтда жамоат тартибини бузаётганлигини ва жамиятга нисбатан очиқданочиқ ҳурматсизлик қилаётганлигини ҳам яққол англаган бўлса, қилмиш безорилик сифатида квалификация қилиниши ва шахсга қарши жиноятларни назарда тутувчи моддалар билан қўшимча квалификация қилишни талаб этмаслиги ҳақида раҳбарий тушунтиришлар берилган. Иш ҳужжатларини ўрганиш ва судда тўпланган далилларни муҳокама қилиш давомида Б.Мухторов опаси Г.Мухтарова билан бир гуруҳ бўлиб, 2024 йил 19 март куни соат 20:30ларда У.Мухаммадиевни Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Яккатут МФЙда жойлашган 202-сонли умумтаълим мактаби биноси олдига чақиришиб, У.Мухаммадиев билан шу куни уларнинг жияни С.Буроновага нисбатан содир этган ножоиз хаттиҳаракатлари учун гаплашиб олиш давомида ўзаро жанжаллашиб, уни қўллари ва ўқлов билан уриб тан жароҳатлари етказиш давомида мазкур ҳолатда уларни ажратишга ҳаракат қилган Ж.Абдураҳмоновни ҳам қўллари ва ўқлов билан уриб, тан жароҳатлари етказишганлиги аниқланди. Бундай ҳолатда суд судланувчиларнинг жиноий қасди жамоат тартибига эмас, балки Ж.Абдураҳмоновнинг шахсига қаратилганлиги, тўпланган далилларга кўра, судланувчилар ўз хатти-ҳаракатлари билан айни вақтда жамоат тартибини бузаётганлиги ва жамиятга нисбатан очиқдан-очиқ ҳурматсизлик қилаётганлигини яққол англаганлигини тасдиқловчи ҳолатлар бўлмаганлиги сабабли, суд уларнинг ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми «б», «в» бандларидан ЖКнинг 109-моддаси 2-қисмига қайта квалификация қилишни лозим топади. Айбловнинг қолган қисми бўйича суд судланувчиларнинг «бир гуруҳ шахслар томонидан қасддан баданга ўртача оғир тан жароҳат етказиш»да ифодаланган жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 2-қисми «и» банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Суд: - судланувчи Б.Мухторовга жазо тайинлашда унинг айбига тўлиқ иқрорлигини, ҳозирда қилган ишидан пушаймонлигини, оилавий аҳволини, бўйдоқлигини эканлигини жазосини енгиллаштирувчи ҳолатлар деб ҳисоблаб, шунингдек, жазосини оғирлаштирувчи ҳолатлар йўқ деб ҳисоблаб, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси, унинг шахсини инобатга олиб, унга нисбатан Қонун санкцияларида назарда тутилган озодликни чеклаш жазоси тайинлашни, бунда озодликни чеклаш жазосининг чекловларини жиноят содир этилган вақтда амалда бўлган Қонун санкцияси доирасида белгилашни; - судланувчи Г.Мухтаровага жазо тайинлашда унинг айбига тўлиқ иқрорлигини, ҳозирда қилган ишидан пушаймонлигини, оилавий аҳволини, қарамоғида фарзанди борлигнии жазосини енгиллаштирувчи 9 ҳолатлар деб ҳисоблаб, шунингдек, жазосини оғирлаштирувчи ҳолатлар йўқ деб ҳисоблаб, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси, унинг шахсини инобатга олиб, унга нисбатан Қонун санкцияларида назарда тутилган озодликни чеклаш жазоси тайинлашни, бунда озодликни чеклаш жазосининг чекловларини жиноят содир этилган вақтда амалда бўлган Қонун санкцияси доирасида белгилашни; - иш бўйича моддий зарар мавжуд эмаслигини, бироқ тарафларга жиноят оқибатида етказилган моддий ёки маънавий зарароларни ундиришда тегишли тартибда фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиришни ҳамда - иш бўйича ашёвий далил деб эътироф этилган бир дона ўқловни белгиланган тартибда йўқ қилишни белгилашни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454, 457, 462, 463, 465-468, 471, 473-моддаларига мувофиқ, Қ И Л А Д И: Мухторов Бобомурод Хамдам ўғли (Muxtorov Bobomurod Xamdam o’g’li) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 2-қисми «и» банди ва 109-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилсин. Б.Мухторовга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 2-қисми «и» банди билан 3 (уч) йил озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. Б.Мухторовга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми билан 6 (олти) ой озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. Б.Мухторовга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 3 (уч) йил 1 (бир) ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. Жазо ижросини назорат қилиш Б.Мухторовнинг яшаш жойи бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор туман ИИОФМБ зиммасига юклатилсин. Жазони ўташ муддати маҳкум Чилонзор туман ИИОФМБдан рўйхатдан ўтган кундан бошлаб ҳисоблансин. Б.Мухторовга жазони ўташ даврида қуйидаги чекловлар белгилансин: 1. Назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш ва иш жойини ўзгартирмаслик, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳудудидан чиқмаслик; 2. Яшаш жойи, яъни Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 20-мавзе, 49-уй, 605-хонадонни соат 22:00 дан соат 07:00 гача ташлаб кетмаслик; 3. Оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик; 4. Алкоголли ичимликлар истеъмол қилмаслик. Б.Мухторовга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси 6-қисми талаблари, яъни озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан ўз зиммасига юкланган 10 мажбуриятларни бажармаган тақдирда, жазонинг ўталмаган муддати бошқа жазога алмаштирилиши мумкинлиги тушунтирилсин. Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг Б.Мухторовга нисбатан қўлланилган «муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат» эҳтиёт чораси бекор қилинсин. Мухтарова Гулчехра Хамдам қизи (Muxtarova Gulchexra Xamdam qizi) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 2-қисми «и» банди ва 109-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилсин. Г.Мухтаровага Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 2-қисми «и» банди билан 3 (уч) йил озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. Г.Мухтаровага Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми билан 6 (олти) ой озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. Г.Мухтаровага Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 3 (уч) йил 1 (бир) ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. Жазо ижросини назорат қилиш Г.Мухтарованинг яшаш жойи бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор туман ИИОФМБ зиммасига юклатилсин. Жазони ўташ муддати маҳкум Чилонзор туман ИИОФМБдан рўйхатдан ўтган кундан бошлаб ҳисоблансин. Г.Мухтаровага жазони ўташ даврида қуйидаги чекловлар белгилансин: 1. Назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш ва иш жойини ўзгартирмаслик, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳудудидан чиқмаслик; 2. Яшаш жойи, яъни Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 20-мавзе, 49-уй, 605-хонадонни соат 22:00 дан соат 07:00 гача ташлаб кетмаслик; 3. Оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик; 4. Алкоголли ичимликлар истеъмол қилмаслик. Г.Мухтаровага Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси 6-қисми талаблари, яъни озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, жазонинг ўталмаган муддати бошқа жазога алмаштирилиши мумкинлиги тушунтирилсин. Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг Г.Мухтаровага нисбатан қўлланилган «муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат» эҳтиёт чораси бекор қилинсин. Тарафларга жиноят оқибатида етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш масаласида тегишли тартибда фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқлари тушунтирилсин. Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг иш бўйича ашёвий далил деб эътироф этилган 1 (бир) дона ўқлов белгиланган тартибда йўқ қилинсин. Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб, 11 судланувчилар ва жабрланувчилар ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб, йигирма сутка ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш ёки прокурор протест келтиришга ҳақлидирлар. Тарафларга белгиланган муддат ўтганидан кейин берилган шикоят ёки протест оқибатсиз қолдирилиши тушунтирилсин. Раислик қилувчи: /имзо/ У.Қахаров Маъсул судья: Қахаров Уктам Эгамбердиевич 12