Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2401/673 Дата решения 24.09.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Сабиров Илгизар Матякубович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 330272 Claim ID 2578423 PDF Hash 5cc52ea1cf426f58... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси ЖПК 4151-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 4151 law
збекистон Республикаси ЖК 33-моддаси збекистон Республикаси ЖК 33 law
Раджабовга ЖК 168-моддаси Раджабовга ЖК 168 law
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 10-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 10 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 15 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
збекистон Республикаси Жиноят Кодекси 168-моддаси збекистон Республикаси Жиноят Кодекси 168 code_article
збекистон Республикаси ЖК 46-моддаси збекистон Республикаси ЖК 46 law
збекистон Республикаси ЖПК 4974-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 4974 law
збекистон Республикаси ЖПК 498-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 498 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1 2024 йил сентябрь ойининг 24 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи туман судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси Б.Эгамназаровнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Ў.Ахмедов, жабрланувчилар Қ.Каримжонов, Қ.Отажонов ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи “Lawyer Zulunov advokatlik byurosi” адвокатлик бюроси адвокати С.Зулунов, судланувчи А.Раджабов ва унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи “Mahkam himoya” адвокатлик фирмаси адвокатлари Х.Ахраров, А.Махмудовларнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 2-қисмининг “а” банди, 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан айбланган Раджабов Алишер Тохир ўғлига нисбатан №1-1009-2401/673-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Раджабов Алишер Тохир ўғли (Radjabov Alisher Toxir o’g’li), 1991 йил 26 октябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, вақтинча ишсиз, оилали, икки нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган, Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Эркин МФЙ, 36-уйда яшовчи, эҳтиёт чораси сифатида “гаров” қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Суд, судланувчи, жабрланувчилар ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Айбланувчи А.Раджабов, фирибгарлик, яъни ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан талон-торож қилиш мақсадида, таниши Қ.Каримжонов билан ўрталарида яқин дўстона муносабат мавжудлигидан фойдаланиб, унга маиший техника воситалари савдоси билан шуғулланишини ва яхши даромад олишини билдириб, ушбу бизнесни ривожлантириш учун айланма маблағларни берган тақдирида, берган пулларини фойдаси билан қайтаришини айтиб алдаб, дастлаб олган пулларини ўз вақтида, муайян миқдорда фойда пуллари билан қайтариш йўли билан унинг ишончига кириб, сўнгра 2022 йил май ойидан август ойига қадар 3.500 АҚШ доллари (Ўзбекистон Республикаси миллий валютасига нисбатан қиймати 38.030.790 сўмни ташкил қилади) ва 13.000.00 сўм маблағларини эгаллаб, ваъдасини бажармасдан ва пулларни қайтариб бермасдан, пулларни шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган. Бундан ташқари, А.Раджабов, ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, фирибгарлик, яъни ўзганинг мулкини такроран алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан талон-торож қилиш мақсадида, таниши К.Отажоновнинг укаси Қ.Каримжонов билан ўрталарида яқин дўстона муносабат мавжудлигидан фойдаланиб, унга маиший техника воситалари савдоси билан шуғулланишини ва яхши даромад олишини билдириб, ушбу бизнесни ривожлантириш учун айланма маблағларни берган тақдирида, берган пулларини фойдаси билан қайтаришини айтиб алдаб, дастлаб олган пулларини ўз вақтида, муайян миқдорда фойда пуллари билан қайтариш йўли билан унинг ишончига кириб, сўнгра 2022 йил май ойидан август ойига қадар 3.400 АҚШ доллари (Ўзбекистон Республикаси миллий валютасига нисбатан қиймати 36.944.196 сўмни ташкил қилади) ва 6.200.000 сўм маблағларини эгаллаб, ваъдасини бажармасдан ва пулларни қайтариб бермасдан, пулларни шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган. Судланувчи А.Раджабов суд мажлисида, айбига иқрорлик билдирмасдан, 2022 йилда маиший техника ва ошхона анжомлари савдоси билан шуғулланиб келганлиги, 2022 йил март ойида таниши Қ.Каримжонов унинг ушбу ишига қизиқиш билдириб, бизнесни ривожлантириш учун пул тикишини айтганида, унга савдо ишини тўлиқ тушунтириш, айланма маблағ сифатида пул берган тақдирида, ҳар 15 кунда 10 фоиз фойдаси билан пулларини қайтаришини маълум қилганлиги, шундан сўнг Қ.Каримжонов унга дастлаб 3.000.000 сўм берганлиги ва ушбу пулларни Қ.Каримжоновга келишилган муддатда 3.500.000 сўм қилиб қайтарганлиги, сўнгра Қ.Каримжонов унга 500 АҚШ доллари берганлиги, ушбу пулларни ҳам Қ.Каримжоновга фойдаси билан 550 АҚШ доллари қилиб қайтарганлиги, шундан сўнг Қ.Каримжонов унга 600 АҚШ доллари берганида 700 АҚШ доллари, 300 АҚШ доллар берганида 350 АҚШ доллари, 1.000 АҚШ доллари берганида 1.200 АҚШ доллари, 800 АҚШ доллари берганида 900 АҚШ доллари ҳамда 1.000 АҚШ доллари берганида 1.200 АҚШ доллари қилиб қайтарганлиги, бу орада Қ.Каримжоновнинг акаси К.Отажонов ҳам укаси яхши даромад кўраётганини билиб, бирга ишлаш таклифини берганлиги, шунда К.Отажоновга ҳам савдо ишини тушунтирганлиги, К.Отажонов унинг бизнеси ривожланиши учун дастлаб унга пластик картасидан 3.000.000 сўм маблағларни ечиб берганлиги, орадан 5 кун ўтиб, яна 500 АҚШ доллари, 1.200 АҚШ доллари ва 1.400 АҚШ долларини берганлиги, ушбу пулларни К.Отажоновга фойдаси билан 3.400 АҚШ доллари ва 7.500.000 сўм қилиб қайтарганлиги, бунда Қ.Каримжонов ва К.Отажоновлар унга пулларни берганларидан сўнг, мазкур пуллар фойдаси билан қайтарилмагунга қадар бошқа пул беришмаганлиги, шу тариқа 2022 йил август ойида унинг илгаридан маиший техника воситалари ва ошхона анжомларини Қирғизистон Республикасидан олиб келиб берадиган таниши “Шухрат”, жуда арзон нархда маиший техника воситалари ва ошхона анжомлари олиб келиб беришни таклиф қилганлиги, бу ҳақда К.Отажонов ва Қ.Каримжоновларга айтганида, улар пул тикишга рози бўлишганлиги, шу тариқа К.Отажонов, жами 2.600 АҚШ доллари, Қ.Каримжонов эса 2.000 АҚШ доллари берганлиги, мазкур пулларга ўзининг 1.500 АҚШ долларини қўшиб, “Шухрат”га жами 6.100 АҚШ долларини маиший техника воситалари ва ошхона анжомлари олиб келиб бериши учун берганлиги, бироқ “Шухрат” ушбу пулларни олганидан сўнг қайтиб келмаганлиги ва уни топа олмаганлиги, шундан сўнг Қ.Каримжонов ва К.Отажоновларга вазиятни тушунтирганлиги, бироқ Қ.Каримжонов ва К.Отажоновлар ҳақиқий ҳолатни билсаларда, ундан пулларни беришни талаб қилиб келишганлиги, К.Отажонов унга телефон орқали Қ.Каримжоновга 4.000 АҚШ доллари қарзи борлигини айтган тақдирида, 600 АҚШ долларидан воз кечишини айтганлиги, шунда Қ.Каримжоновга бу ҳақда айтишга мажбур бўлганлиги, шундан сўнг Қ.Каримжонов ва К.Отажоновлар аслида 4.600 АҚШ доллари бўлган қарздорликни устамаси билан талаб қила бошлашганлиги ва Қ.Каримжонов гўёки 7.000 АҚШ доллари, К.Отажонов эса 3.400 АҚШ доллари ва 7.500.000 сўм беришганлигини билдириб, шу мазмунда ариза билан мурожаат қилишганлиги, ўзаро фаолиятлари давомида К.Отажонов 300 АҚШ доллари ва 4.500.000 сўм, Қ.Каримжонов эса 1.000 АҚШ доллари ва 7.000.000 сўм миқдорида, жами 2.299 АҚШ доллари миқдорида фойда кўришганлиги, К.Отажонов ва Қ.Каримжоновларни алдамаганлиги, уларнинг пулларини бера олмаганига ўзи ҳам алданганлиги сабаб бўлганлигини билдириб, суддан унга нисбатан оқлов ҳукми чиқаришни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Гарчанд судланувчи А.Раджабов айбига иқрорлик билдирмасада, унинг айби қуйидаги далиллар билан тўлиқ тасдиқланади. Жабрланувчи Қ.Каримжонов суд мажлисида, А.Раджабов билан 10 йилдан ортиқ муддат давомида таниш эканлиги, А.Раджабов у фаолиятини бошқариб келадиган тренажёр залига келиб шуғулланиб турганлиги, муносабатлари анча яхши бўлганлиги, 2022 йил июнь ойларида А.Раджабов унга бизнесга пул тиккан тақдирида, яхши даромад олиши мумкинлигини айтганлиги, шунда А.Раджабовдан айнан нима иш билан шуғулланишини сўраганида, А.Раджабов унга маиший техника воситалари ва ошхона анжомларини сотиб олиб, “Абу Сахий” бозорида улгуржи сотишини ва яхши даромад кўришини, ушбу ишга пул тиккан тақдирида 15-20 кунда пулларини фойдаси билан олишини айтганлиги, шунда ушбу ишга қизиқиб қолиб, дастлаб А.Раджабовга 1.000 АҚШ долларини берганлиги, А.Раджабов келишилган муддатда унга ушбу пулларини 1.250 АҚШ доллари қилиб олиб келганлиги, шунда А.Раджабовга нисбстан ишонч ҳисси янада ошиб, унга ушбу пулларни қайтариб бериб, ушбу пулларни бизнесга тикишни, пулларини фойдаси билан кейинроқ олишини билдирганлиги, А.Раджабов пулларни олиб кетганлиги ва келишилган муддатда ушбу пулларни фойдаси билан олиб келганлиги, шунда ушбу пуллардан 100 АҚШ долларини олиб қолиб, қолган пулларни А.Раджабовга бизнесга тикиши учун бериб юборганлиги, А.Раджабов ҳар сафар келганида қанча кўп пул тикса, шунча кўп фойда олишини айтиб уни қизиқтириб келганлиги, шу сабабли, ҳар сафар А.Раджабовдан пулларни олмасдан, яна бизнесга тикиши учун қайтариб берганлиги, бундан ташқари ўзининг шахсий пулларини ҳам унга берганлиги, шу тариқа ораларидаги олди-берди миқдори 7.000 АҚШ доларини ташкил қилганлиги, А.Раджабов шахсан ўзи “телеграм” иловаси орқали амалга оширилган ёзишмаларда берилган пул ва фойда миқдорини ҳисоблаб келганлиги, бу орада акаси К.Отажонов ҳам А.Раджабовнинг бизнесига пул тикканини эшитганлиги, 2022 йил июль ойларида А.Раджабов унга арзон баҳода маиший техника ва ошхона анжомлари етказиб берадиган шахс қамалиб қолганини, барча пуллар унда қолиб кетганини айтганлиги ва пул бермасдан қўйганлиги, А.Раджабовни учрашиб гаплашиб олиш ва ҳисобкитоб қилиш учун чақирганида, А.Раджабов ҳар сафар унга турли баҳоналарни рўкач қилиб, учрашмасдан қочиб юрганлиги, акаси К.Отажонов А.Раджабовга қўнғироқ қилганида, А.Раджабов 4.000 АҚШ доллари қарзи борлигини айтиб, сўзлашувни ўчирганлиги, шундан сўнг улар билан учрашишдан бош тортиб, пулларни ҳам тўлаб бермаганлиги, орадан анча вақт ўтгач, А.Раджабовнинг пулларни қайтариш нияти йўқлигини тушуниб, ҳолат юзасидан ички ишлар идораларига ариза билан мурожаат қилганлиги, ҳозирда унга етказилган 7.000 АҚШ доллари миқдоридаги моддий зарар ўрни умуман қопланмаганлигини билдириб, судланувчи А.Раджабовдан ушбу моддий зарарни ундириб ва унга қонуний жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Жабрланувчи К.Отажонов суд мажлисида 2022 йил май ойларида укаси Қ.Каримжонов унга таниши А.Раджабов билан бизнес юритишаётганини, яъни А.Раджабов маиший техника воситалари ва ошхона анжомлари савдоси билан шуғуланишини, унинг ушбу бизнесига сармоя киритаётганини айтганлиги, шундан сўнг А.Раджабов билан гаплашганида, А.Раджабов унга арзон баҳода маиший техника воситалари ва ошхона анжомларини сотиб олиб, уларни “Абу Сахий” бозорида улгуржи сотиш билан шуғулланишини, ушбу фаолият яхши даромад келтиришини, сармоя киритган тақдирида, пулларини фойда билан қайтаришини айтганлиги, шунда А.Раджабовнинг таклифига қизиқиш пайдо бўлганлиги ва 2022 йил 27 май куни Чилонзор тумани, 3-мавзеси, 49-уй, 48-хонадон олдида 500 АҚШ долларини берганлиги, орадан уч кун ўтиб, А.Раджабов унга ушбу пулларини 550 АҚШ доллари қилиб қайтарганлиги, шунда А.Раджабовга нисбатан ишонч пайдо бўлиб, 2022 йил 08 июнь куни унга 1.400 АҚШ доллари, 1 июль куни 1.400 АҚШ доллари, 07 июль куни 600 АҚШ доллари, 11 июль куни 6.200.000 сўм, 01 авгут куни 1.550 АҚШ доллари, 02 август куни 7.500.000 сўм ва 300 АҚШ доллари, 03 август куни 1.200 АҚШ доллари, яъни жами ҳисобда 6.900 АҚШ доллари ва 13.700.000 сўм пулларни берганлиги, А.Раджабов ушбу пуллар ҳисобидан унга 3.500 АҚШ долларини қайтариб, қолган 3.400 АҚШ доллари ва 13.700.000 сўмни эса турли баҳоналарни рўкач қилиб қайтармасдан, вақтни чўзиб келганлиги, шунда алданганини тушуниб, ҳолат юзасидан ички ишлар идораларига ариза билан мурожаат қилганлиги, тергов жараёнида аслида А.Раджабов бирор бизнес билан шуғулланмаганлиги, балки пулларни шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборганлиги маълум бўлганлиги, ҳозирда унга етказилган 3.400 АҚШ доллари ва 13.700.000 сўм модидй зарар ўрни қопланмаганлигини билдириб, суддан судланувчи А.Раджабовдан ушбу моддий зарарни ундириб ва унга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Гувоҳ Д.Хабибуллаев суд мажлисида Қ.Каримжонов фаолиятини бошқариб келадиган спорт залда шуғулланиб келиши, судланувчи А.Раджабовни ҳам ушбу спорт залида кўп маротаба кўрганлиги, 2022 йил тахминан июнь ойларида Қ.Каримжонов унга ўзи ва акаси А.Раджабовнинг маиший техника воситалари ва ошхона анжомлари савдоси бизнесига пул тикишганини ва яхши даромад олишларини айтганлиги, шахсан ўзи ҳам А.Раджабов бир неча маротаба спорт залга келиб, Қ.Каримжоновдан пул олиб кетганини гувоҳи бўлганлиги, орадан маълум вақт ўтиб, А.Раджабов Қ.Каримжонов ва унинг акаси К.Отажоновлардан олган пулларини қайтармасдан, уларни алдаб кетганини эшитганлиги, шахсан ўзи А.Ражабовга пул бермаганлиги, Қ.Каримжонов А.Раджабовга айнан қанча миқдорда пул берганини билмаслиги, бу ҳолатларда бевосита иштирок этмаганлиги ҳақида кўрсатув бериб ўтди. Гувоҳ Л.Раджабова суд мажлисида судланувчи А.Раджабов унинг ўғли эканлиги, кўрсатув беришга розилиги, Чилонзор туманидаги 31-сонли оилавий поликлиникада ишлаб келиши, 2022 йил куз ойларида унинг ишхонасига жабрланувчилар Қ.Каримжонов ва К.Отажоновлар келиб, ўғли А.Раджабовнинг улардан қарзи борлигини ва қочиб юрганини айтиб, жанжал кўтаришганлиги, яхшиликча қарзларни тўлашни, акс ҳолда ўғлига нисбатан жисмоний куч ишлатишларини айтиб, қўрқитишганлиги, шахсан ўзи ўғли А.Раджабов Қ.Каримжонов ва К.Отажоновлардан пул олганини кўрмаганлиги ва гувоҳи бўлмаганлиги, олинган пуллар миқдори ҳақида маълумотга эга эмаслиги, Қ.Каримжонов ва К.Отажоновларга Дўмбиробод даҳасида жойлашган хонадонини сотиб, А.Раджабовнинг қарзларини тўлаб беришини, А.Раджабов уни қийналмасин деб ҳақиқий аҳволини айтмаганлиги ҳақида кўрсатув бериб ўтди. Суд, жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, судланувчи, жабрланувчилар ва гувоҳларнинг кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95,112-моддалари талаблари бўйича баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси талаблари асосида синчковлик билан, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, А.Раджабовнинг содир этган жиноятидаги айби терговга қадар текширув даврида олинган ариза ва тушунтириш хатлари, ёзишмалар скриншотлари, сўзлашувлар стенограммалари, тилхатлар, юзлаштириш баённомалари ҳамда жиноят ишидаги бошқа объектив далиллар билан тўлиқ ўз тасдиғини топади деб ҳисоблайди. Суд судланувчи А.Раджабовнинг жабрланувчилар Қ.Каримжонов, К.Отажоновларни алдамаганлиги, балки ўзи ҳам алданиб қолганлиги ҳақидаги кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПК 95,112-моддалари тартибида баҳо бериб, унинг мазкур кўрсатувлари жабрланувчилар Қ.Каримжонов ва К.Отажонов, гувоҳ Д.Хабибуллаевларнинг кўрсатувлари, А.Раджабовнинг Қ.Каримжонов, К.Отажоновлар билан телефон сўзлашувлари стенограммаси, ёзишмалари скриншотлари, шу билан бирга, А.Раджабовнинг дастлабки тергов ва суд жараёнида Қ.Каримжонов ва К.Отажоновларга нима сабабдан пулларни қайтармаганлиги, ҳақиқатда мавжуд бўлган қарздорлик миқдори, қайтарилган пуллар миқдори юзасидан бир неча марта ўз кўрсатувларини ўзгартирганлиги ҳолатлари билан тўлиқ рад этилади деб ҳисоблаб, судланувчи томонидан мазкур кўрсатувлар судни чалғитиш ва жавобгарликдан қутулиб қолиш мақсадида берилган деб баҳолаб, мазкур қарама-қаршилик суд тергови жараёнида тўлиқ бартараф қилинди деб ҳисоблайди. Суд дастлабки тергов органи томонидан судланувчи А.Раджабовга нисбатан эълон қилинган айбловларни муҳокама қилиб, қуйидаги тўхтамга келади. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 22-моддаси 1-қисмида, суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жиноят юз берганлигини, унинг содир этилишида ким айбдорлигини, шунингдек у билан боғлиқ барча ҳолатларни аниқлаши шартлиги; 455-моддасида, ҳукм қонуний, асосли ва адолатли бўлиши шартлиги, ҳукм қонуннинг барча талабларига амал қилинган ҳолда ва қонун асосида чиқарилган бўлса, қонуний деб эътироф этилиши, ҳукм ишнинг ҳақиқий ҳолатлари унда кераклигича тўла ва юз берганига ҳақиқатан монанд тарзда аниқланган бўлса, асосли деб эътироф этилиши, ҳукм айбдорга нисбатан жазо ёки бошқа таъсир чораси у содир этган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ва унинг шахси эътиборга олиниб тайинланган бўлса, айбсиз шахс эса оқланган ва реабилитация этилган бўлса, адолатли деб эътироф этилиши, суд ҳукмни фақат суд муҳокамасида текширилган далиллар билан асослаши, суднинг ҳукмда ифодаланган барча хулосалари асослантирилган бўлиши лозимлиги қатъий белгилаб қўйилган. Тергов органи томонидан судланувчи А.Раджабовга жабрланувчи Қ.Каримжоновнинг анча миқдорни ташқил қилувчи 7.000 АҚШ долларини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан талон-торож қилганликда Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 2-қисмининг “а” банди, такроран, жабрланувчи К.Отажоновнинг 3.400 АҚШ доллари ва 13.700.000 сўмини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан талон-торож қилганликда Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан айблов эълон қилинган. Суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга кўра, А.Раджабов жабрланувчи Қ.Каримжонов билан яқин муносабатларда бўлганидан фойдаланиб, уни алдаб, 3.500 АҚШ доллари ва 13.000.000 сўм пулларини, шунингдек, жабрланувчи К.Отажонов Қ.Каримжоновнинг акаси бўлганидан фойдаланиб, уни алдаб, 3.400 АҚШ доллари ва 6.200.000 сўм пулларини эгаллаб, пулларни шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган. Ушбу ҳолат, суд тергови жараёнида синчковлик билан ўрганиб чиқилган судланувчи А.Раджабовнинг жабрланувчи Қ.Каримжонов ва К.Отажоновлар билан сўзлашувлари стенограммаси, “телеграм” иловаси орқали олиб борилган ўзаро ёзишмалари скриншотлари билан исботланади. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 4151-моддаси 1-қисмида, суриштирув, дастлабки терговнинг тўлиқ эмаслиги ёки жиноят-процессуал қонуни нормаларининг жиддий бузилишлари жиноят ишини кўриб чиқиш чоғида суд томонидан бартараф этилиши белгиланган. Суд суд муҳокамаси даврида аниқланган ҳақиқий ҳолатлардан келиб чиқиб, жиноят оқибатида етказилган моддий зарар суммаси ва миқдорига аниқлик киритиб, судланувчи А.Раджабов томонидан жабрланувчи Қ.Каримжоновга 3.500 АҚШ доллари ва 13.000.000 сўм, жабрланувчи К.Отажоновга 3.400 АҚШ доллари ва 6.200.000 сўм миқдорида моддий зарар етказилганлигини эътироф этишни лозим топади. Суд дастлабки тергов органи томонидан судланувчи А.Раджабовнинг фирибгарлик, яъни жабрланувчи Қ.Каримжоновнинг 3.500 АҚШ доллари, яъни Ўзбекистон Республикаси миллий валютасига нисбатан қиймати 36.944.196 сўм ва 6.200.000 сўм, жами 51.030.000 сўм маблағларини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан талон-торож қилишда ифодаланган ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 2-қисмининг “а” банди, фирибгарлик, яъни жабрланувчи К.Отажоновнинг 3.400 АҚШ доллари, яъни Ўзбекистон Республикаси миллий валютасига нисбатан қиймати 38.030.790 сўм ва 13.000.00 сўм, жами 51.230.790 сўм маблағларини такроран алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан талон-торож қилишда ифодаланган ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 168моддаси 3-қисмининг “б” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Суд Ўзбекистон Республикаси ЖК 33-моддаси талабларидан келиб чиқиб, судланувчи А.Раджабовга ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан жазо тайинлашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги Қарорининг 28-бандида “Судларнинг эътибори, ҳукм чиқаришда уларнинг жазо тайинлашнинг умумий асослари тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай риоя қилиш шартлиги, жиноят қонунининг асосий тамойилларидан бири инсонпарварлик тамойили эканлиги ва унинг мазмунига кўра жиноят содир этган шахсга нисбатан у аҳлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклигига қаратилиши лозим”лиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг: 1-бандида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга қаратилсин” – деб, 2-бандида “Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлик принципи ҳар доим ҳам жазо қўлланилиши шартлигини англатмайди” – деб, 3-бандида эса “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз объекти (инсон ҳаёти ва соғлиғи, мулк, жамоат хавфсизлиги ва ҳ.к.), айб шакли, жиноий қилмишнинг қонунда қайси тоифага (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддаси) киритилганлиги билан белгиланади. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси қилмиш содир этилиши ҳолатлари (жиноий ниятнинг амалга оширилганлиги даражаси ва босқичлари, жиноятни содир этиш усули, зарар миқдори ёки келиб чиққан оқибатлар оғирлиги, иштирокчиликда содир этилган жиноятда судланувчининг роли) билан белгиланади” – деб таъкидланган. Суд судланувчи А.Раджабовга жазо чораси ва турини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖК 55, 56-моддалари талабларига риоя қилиб, юқорида қайд қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорлари раҳбарий кўрсатмаларидан келиб чиқиб, унинг оилавий шароитини, ёшини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб ҳисоблаб, ғаразли ва паст ниятларда жиноят содир этганини жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, шунингдек, жиноят оқибатида етказилган моддий зарар ўрни тўлиқ қопланмаганлигини инобатга олиб, ЖК 168-моддаси 5-қисми талабларидан келиб чиққан ҳолда, шунингдек, у айбли деб топилаётган модданинг қисми санкциясида назарда тутилган аҳлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлашни лозим топади. Суд, мазкур жиноят иши юзасидан етказилган моддий зарар масаласини муҳокама қилиб, судланувчи А.Раджабовдан жабрланувчи Қ.Каримжонов фойдасига 3.500 АҚШ долларининг ҳукм чиқарилган кундаги сўмга нисбатан қийматида 44.615.515 сўм ва 13.000.000 сўм, жабрланувчи К.Отажонов фойдасига 3.400 АҚШ долларининг ҳукм чиқарилган кундаги сўмга нисбатан қийматида 43.340.786 сўм ва 6.200.000 сўм моддий зарар ундиришни, ундирувни 2024 йил 11 сентябрь кунги 80-сонли квитанцияга асосан Судлар Департаменти Тошкент шаҳар ҳудудий бўлими депозит ҳисоб-рақамига тўланган 50.000.000 сўм маблағларга мутаносиб равишда қаратишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси 1-қисми, 138-моддаси талабидан келиб чиқиб, Жиноят-процессуал кодексининг 454457, 460, 463, 465-468, 471-473-моддаларига риоя қилиб, суд ҲУКМ Қ И Л А Д И: Раджабов Алишер Тохир ўғли (Radjabov Alisher Toxir o’g’li) Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 168-моддаси 3-қисмининг “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин. Раджабов Алишер Тохир ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖК 168моддаси 3-қисмининг “б” банди билан ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат фойдасига ушлаб қолинган ҳолда 3 (уч) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Тайинланган жазо мазкур жазо ижросини назорат қилувчи органлар белгилаб берадиган бошқа жойларда ўтаттирилсин. Жазони ўташ муддати маҳкум ҳақиқатда ишга жойлашган ва ойлик иш ҳақидан чегирмалар ушлаб қолинган кундан бошлаб ҳисоблансин. Жазо ижросини назорат қилиш А.Раджабовнинг яшаш жойи бўйича Тошкент вилояти Зангиота туман ИИО ФМБ Пробация гуруҳи зиммасига юклатилсин. А.Раджабовга Ўзбекистон Республикаси ЖК 46-моддаси 4-қисмининг талаби тушунтирилсин, агар у суд томонидан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари муддатининг жами бўлиб ўндан бир қисмидан кўпроғини ўташдан бўйин товласа, суд ахлоқ тузатиш ишларининг ўталмаган муддатини худди шу муддатга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштириш тушунтирилсин. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг А.Раджабовга нисбатан танланган “гаров” эҳтиёт чораси бекор қилинсин. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг 2024 йил 25 июндаги 24458-сонли квитанцияга асосан Тошкент шаҳар ИИББ МИБ депозит ҳисоб-рақамига топширилган 15.000.000 сўм гаров пуллари, Ражабова Лобар Тахировнага қайтарилсин. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг судланган маҳкум А.Раджабовдан жабрланувчи Қ.Каримжонов фойдасига 3.500 АҚШ долларининг ҳукм чиқарилган кундаги сўмга нисбатан қийматида 44.615.515 сўм ва 13.000.000 сўм, жабрланувчи К.Отажонов фойдасига 3.400 АҚШ долларининг ҳукм чиқарилган кундаги сўмга нисбатан қийматида 43.340.786 сўм ва 6.200.000 сўм моддий зарар ундирилсин. Ундирув 2024 йил 11 сентябрь кунги 80-сонли квитанцияга асосан Судлар Департаменти Тошкент шаҳар ҳудудий бўлими депозит ҳисобрақамига тўланган 50.000.000 сўм маблағларга мутаносиб равишда қаратилсин. Ҳукмдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаги Ўзбекистон Республикаси ЖПК 4974-моддасига асосан ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, жабрланувчи ва уларнинг қонуний вакиллари ҳукмнинг кўчирма нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши ёхуд ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг Ўзбекистон Республикаси ЖПК 498-моддасига асосан кассация тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи судья: Ҳукм нусҳаси аслига тўғри: И.Сабиров