Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2405/896 Дата решения 23.09.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 330861 Claim ID 2617188 PDF Hash 1948a525fe43f302... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
банди билан ЖКнинг 62-моддаси банди билан ЖК 62 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
банди ва 227-моддаси банди ва 227 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 227-моддаси збекистон Республикаси ЖК 227 law
судлар Конституциянинг 28-моддаси судлар Конституция 28 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 30-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 30 law
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 55-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 55 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 56-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 56 code_article
збекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 227-моддаси збекистон Республикаси ЖК 227 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1-1006-2405/896-сонли 2024 йил сентябрь ойининг “23” куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, ВКА режими орқали, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси Н.Юнусовнинг котиблигида, тарафлардан: давлат айбловчиси - Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Ф.Тешаев ва унинг ҳимоячиси адвокат Ю.Хасанов, жабрланувчи М.Абдумуродовларнинг иштирокида, Тешаев Фурқат Холмахаматовичга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Тешаев Фурқат Холмахаматович (TESHAYEV FURQAT XOLMAXAMATOVICH), 1987 йил 09 июнь куни Андижон вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, оилали, бир нафар вояга етмаган фарзанди бор, муқаддам Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Избоскан туман судининг 2023 йил 18 августдаги хукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан ЖКнинг 62-моддаси тартибида иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил 2 ой 18 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган, ўталмай қолган жазо муддати 1 йил 9 ой 18 кунни ташкил қилади, Андижон вилояти, Булоқбоши тумани, “Нурзамин” МФЙ, “Интилиш йўли” кўчаси, 232-хонадонда яшовчи, иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, 27.07.2024 йилдан буён қамоқда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди ва 227-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланган; Суд, судланувчилар ва жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи Тешаев Фурқат Холмахаматович хавфли рецидивист бўла туриб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида 2024 йил 19 июль куни соат 13:30да Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “Бешқўрғон” МФЙ ҳудудида жойлашган “Абу-Саҳий” жомеъ масжидига “жума” намозини ўқиш учун кирган вақтида, ушбу масжидга намоз ўқиш мақсадида ўзларига тегишли бўлган нарсабуюмларини намозхонанинг деразасини токчасига қўйган фуқароларнинг бирини нарса-буюмларини ўғирлашни мақсад қилиб, у “жума” намозини ўқиб бўлганидан сўнг, бошқа одамларга нисбатан бироз эртароқ ҳаракат қилиб, фуқароларни оқими сезиларли даражада кўп бўлганлигидан фойдаланиб, масжиднинг деразасини токчасида турган Абдумуродов Миржалол Фурқат ўғлига тегишли баҳоси 30.000 сўмлик сумка, , ичида 1 дона 200 ва 4 дона 100 Россия рубли, 2 дона 50 Россия рубли купюрадан жами 800 Россия рубли, 2 дона банк пластик картаси, бир дона баҳоси 600.000 сўмлик “Samsung Galaxy A3” русумли телефон аппарати, телефони орқасида 20 тожик сомони, 3 дона ҳар бирининг баҳоси 15.000 сўмлик мушкамбар, 1 дона баҳоси 100.000 сўмлик телефон аппаратини қуватлаш воситаси, 1 дона баҳоси 180.000 сўмлик қулоқчин, 3 дона ҳар бириниг баҳоси 50.000 сўмлик билак узук, М.Абдумуродовга тегишли ҳорижга чиқиш биометрик паспорти ва ID карта (шахс гувоҳномаси)ни ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган, сумка, фуқаролик паспорти ва ҳорижга чиқиш паспортларни Учтепа туман ҳудудида жойлашган “Ўрикзор” бозори ёнидаги қаровсиз ва одам ўтмайдиган жойга ташлаб кетиб, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган. Судланувчи Ф.Тешаев суд мажлисида эълон қилинган айбловга иқрор бўлиб, 2024 йил 19 июль куни соат 12:30да Чилонзор тумани Бешқўрғон маҳалласи ҳудудида жойлашган Абу-Сахий жомеъ масжидига “жума” намозини ўқиш учун борганлигини, намозхона ичига кирган вақтида одамлар кўп бўлганлигини, ўзига бўш жой топиб сумкасини масжид деразасига қўйиб, намоз ўқигани, ҳамма одамлар тарқалагач, у сумкасини қўйган жойга бориб, олмоқчи бўлганида, сумкаси олдида яна бир қора рангли сумка турганлигини, шунда унда ушбу сумкани ўғирлаш фирки пайдо бўлиб қолганлигини, у орқа жамоат билан ҳаракатланиб, одамлар гавжумлигидан фойдаланиб, ушбу сумкани гуёки иккита сумкаси бордек, қўлига олиб чиқиб кетганлигини, у масжиддан чиқиб кетаётганида, ортидан ҳеч ким келмаганлигини ва бақирмаганлигини, шунда у масжиддан чиқиб, тезда юра бошлаганлигини, у Чилонзор туман ҳудудида жойлашган “Абу-Сахий” бозори олдидаги автобуслар бекатига бориб, 122-сонли автобусга чиққанлигини, автобусда одамлар кўплиги сабабли автобуснинг орқа қисмида туриб кетганлигини, автобус Учтепа туманида жойлашган Ўрикзор бозоридан ўтгач автобусдан тушиб қолганлигини, у Ўрикзор бозори ёнидаги маҳаллага кирганлигини, кўчада ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, жиноий йўл билан топган 2 сумкани ичини очиб қараганида, фуқаролик паспорти, ҳорижга чиқиш паспорти, иккита банк пластик картаси, бир дона носоз ҳолатдаги “Samsung Galaxy” русумли уяли телефон аппарати ва ушбу телефон орқасида 4 дона 100 Россия рубли купюралик, 1 дона 50 Россия рубли купюралик жами 450 Россия рубли ва 10 тожик сомони борлигини кўрганлигини, сумкадан 450 Россия рублини олиб, сумка ва ичидаги бошқа нарсаларни ўша ерга ташлаб юборгани, сўнгра Чилонзор туманида жойлашган “Чилонзор” метроси ёнига бориб, шу ердаги гул бозори олдида унга нотаниш бўлган шахсдан 450 Россия рублини 56.000 сўмга алмаштиргани, у ушбу пулларни сўмга алмаштирган номаълум шахсга пуллар жиноий йўл билан топилганлиги ҳақида айтмаганлигини, у Бектемир тумани ҳудудида жойлашган “Қўйлиқ” бозорида юрган вақтида ИИО ходимлари томонидан ушлангани, ундан Чилонзор тумани “Бешқўрғон” маҳалласи ҳудудида жойлашган “АбуСаҳий” масжидида содир этилган ўғирлик ҳолати, яъни намозхонадаги сумкани олиб чиқиб кетганлиги бўйича сўрашганида, у юқорида бўлиб ўтган ҳолатни айтиб берганлигини, ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини, унга енгилроқ жазо тайинлашни сўради. Судланувчи Ф.Тешаев эълон қилинган айбловга иқрор бўлиб кўрсатув берсада, унинг айби суд мажлисида текширилган ва тўпланган қуйидаги далиллар билан ҳам ўз исботини топади. Жумладан, жабрланувчи М.Абдумуродов ВКА режими орқали суд мажлисида, 2024 йил 19 июль куни соат 12:00ларда Сурхондарё вилоятига кетиш мақсадида Чилонзор тумани “Бешқўрғон” МФЙ ҳудудида жойлашган “Абу-саҳий” савдо мажмуасига борганлигини, жума вақти бўлганлиги сабабли жума намозини ўқиш учун “Абу-саҳий” масжидига кирганлигини, қўлидаги сумкасини намозхонаниг ўнг тарафдаги деразаси олдига қўйиб, ўзи эса имомга яқинроқ ўтириш мақсадида олдинроқа ўтганлигини, тахминан 15 дақиқа имом маъруза қилгач намоз ўқишга киришганлигини, жума намозиниг барча ибодатларини адо қилиб бўлгач сумкасини қўйган деразаси олдига борганида сумкаси йўқлигини кўрганлигини, одамлар кўплигидан кимдур адашиб олиб кетган деб ўйлаб кузатув камераларини кўриш учун борганлигини, кузатув камерасидан унга нотаниш шахс олиб кетаётганлигини кўрганлигини, сўнгра у сумкаси ичидаги пулларни олиб сумкасини ташлаб юборар деб ўйлаб ахлат ташлаш жойлари ва ариқларни қараб чиққанлигини, сумкасини 30.000 сўмга олганлигини, ичида 1 дона 200 ва 4 дона 100 Россия рубли, 2 дона 50 Россия рубли купюрадан жами 800 Россия рубли, 2 дона банк пластик картаси, бир дона баҳоси 600.000 сўмлик “Samsung Galaxy A3” русумли телефон аппарати, телефони орқасида 20 сомон, 3 дона ҳар бирининг баҳоси 15.000 сўмлик мушкамбар, 1 дона баҳоси 100.000 сўмлик телефон аппаратини қуватлаш воситаси, 1 дона баҳоси 180.000 сўмлик 3 қулоқчин, 3 дона ҳар бириниг баҳоси 50.000 сўмлик билак узук ва унга тегишли бўлган ҳорижга чиқиш биометрик паспорти ва ID карта (шахс гувоҳномаси) бор бўлганлигини, топа олмаганидан сўнг, ИИОга хабар бергани, ҳозирга қадар ҳорижга чиқиш биометрик паспорти ва ID карта (шахс гувоҳномаси) топилмагани ва унга етказилган моддий зарар ҳам қопланмаганлигини маълум қилиб, суддан унга нисбатан қонуний чора кўриб, моддий зарарни ундириб беришни сўради. Бундан ташқари, судланувчи Ф.Тешаевнинг айби жиноят ишида тўпланган жабрланувчининг унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб ёзган аризаси, тушунтириш хатлари, видеоёзув нусхасини олиш, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш, нарсани кўздан кечириш, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш, юзлаштириш баённомалари, ашёвий далил деб эътироф этиш қарори ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ исботини топган. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95, 951-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Далиллар мақбуллигига оид процессуал қонун нормаларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги Қарори талабларига мувофиқ суд юқорида қайд этилган далилларни мақбул ва қонуний, судланувчининг айби тасдиқланган деб ҳисоблайди. Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи Ф.Тешаевнинг “ўғирлик, яъни хавфли рецидивист томонидан жабрланувчи М.Абдумуродовнинг мол-мулкини яширин равишда талонторож қилиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” бандри ҳамда “жабрланувчи М.Абдумуродовнинг ҳорижга чиқиш биометрик паспорти ва ID карта (шахс гувоҳномаси)ни эгаллаб, нобуд қилиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 227-моддаси 2-қисми “а” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли Қарорининг 3-бандида “Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” деб кўрсатилган. Бундан ташқари, мазкур қарорнинг 26-бандида, озодликдан маҳрум қилиш жазо тариқасида оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этган шахсларга, шунингдек судланувчининг шахсини инобатга олган ҳолда – ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган 4 имкони бўлмаса, қўлланилиши кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июндаги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 17-сонли Қарорининг 8-бандида, судлар Конституциянинг 28-моддаси талабларига мувофиқ айбдорликка оид барча шубҳаларни бартараф қилишнинг имкони йўқлиги шахсни айбсиз деб топишга асос бўлишини инобатга олишлари лозимлиги, шахснинг ўз айбини тан олганлиги унинг айби судда текширилган бошқа далиллар билан исботланган тақдирдагина айблов ҳукми чиқарилишига асос бўла олиши ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30-моддасида, ҳеч ким расмий эълон қилинмаган қонун асосида ҳукм қилиниши, жазога тортилиши, мол-мулкидан ёки бирон-бир ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин эмас. Суд, судланувчи Ф.Тешаевга жазо тури ва миқдорини белгилашда унинг оилавий ва моддий шароитини, қилмишидан пушаймонлигини Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида баҳолайди. Унинг шахсини, ғараз ва бошқа паст мақсадларда жиноят содир этганлигини Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар сифатида баҳолайди. Шу билан бирга, судланувчи Ф.Тешаевга жазо турини танлашда содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини эътироф этган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7,8-моддаларида кўрсатиб ўтилган одиллик ва инсонпарварлик тамойиллари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, у айбли деб топилаётган модда санкциясида назарда тутилган жазони тайинлашни, шунингдек, Ф.Тешаев Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Избоскан туман судининг 2023 йил 18 августдаги хукми билан тайинланган жазони ўтаётган вақтда қасддан янги жиноят содир этганини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60,61-моддалари тартибида узил-кесил жазо тайинлашни лозим топади. Бундан ташқари, суд жабрланувчи М.Абдумуродовга етказилган моддий зарар қопланмаганлиги сабабли унинг фойдасига ундиришни 5 ҳамда етказилган бошқа моддий ва маънавий зарарни ундириш масаласида фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд Фурқат Холмахаматович (TESHAYEV FURQAT XOLMAXAMATOVICH) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди ва 227-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилсин. Тешаев Фурқат Холмахаматовичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан 5 (беш) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Тешаев Фурқат Холмахаматовичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 227-моддаси 2-қисми “а” банди билан иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Тешаев Фурқат Холмахаматовичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59,61-моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан ўташ учун 5 (беш) йил 3 (уч) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Тешаев Фурқат Холмахаматовичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60,61-моддалари тартибида илгариги ҳукм билан тайинланган жазони ўталмаган қисмини қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун 5 (беш) йил 6 (олти) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Тешаев Фурқат Холмахаматовичга нисбатан тайинланган жазо умумий тартибли колонияларда ўташи белгилансин. Жазони ўташ муддати 2024 йил 27 июль кунидан бошлаб ҳисоблансин. Ф.Тешаевга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг: - судланувчи Тешаев Фурқат Холмахаматовичдан жабрланувчи Абдумуродов Миржалол Фурқат ўғлининг фойдасига жами 1.229.710 сўм моддий зарар ундирилсин; - ашёвий далил, бир дона DVD диск жиноят ишида қолдирилсин. Жабрланувчи М.Абдумуродовга етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш масаласида фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилсин. 6 Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин. Раислик қилувчи (имзо) 7 А.А.Мухиддинов