Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2405/903 Дата решения 20.09.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 330139 Claim ID 2614762 PDF Hash 40c59c68c4750a36... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ЖПКнинг 224-моддаси ЖПКнинг 224 law
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 276 code_article
збекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси збекистон Республикаси ЖК 276 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси збекистон Республикаси ЖК 276 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1-1006-2405/903-сонли 2024 йил сентябрь ойининг «20» куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, Чилонзор тумани “Чўпонота” МФЙ биносида, сайёр суд мажлисида, ZOOM иловаси орқали, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси Н.Юнусовнинг котиблигида, тарафлардан: давлат айбловчиси - Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Ж.Ғуломов ва унинг ҳимоячиси адвокат Ю.Хасановларнинг иштирокида, Ғуломов Жавохир Хайрулла ўғлига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Ғуломов Жавохир Хайрулла ўғли (G’ULOMOV JAVOXIR XAYRULLA O’G’LI), 2000 йил 18 январь куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, бўйдоқ, маълумоти ўрта, ишсиз, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, массив Гулистон кўчаси, 55-уй, 52-хонадонда яшовчи, ЖПКнинг 224-моддаси тартибида 1 кун ушлаб турилган, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан айбланган. Суд, судланувчи ва гувоҳнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи Ғуломов Жавохир Хайрулла ўғли гиёҳвандлик воситасини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаш, эгаллаш ёки ташиш мақсадида келгусида ўзининг шахсий истеъмоли учун 2024 йил 02 апрель куни “телеграм” мессенжеридаги “Bla-bla” боти орқали номаълум шахсдан 705.000 сўм эвазига 4-метилметкатинон (мефедрон) гиёҳвандлик воситасини сотиб олиб, ушбу гиёҳвандлик воситасини Чилонзор тумани 3-мавзеда жойлашган “Макро” савдо мажмуаси олдидаги ҳожатхона ичида истеъмол қилаётган вақтида ИИБ ходимларида шубҳа уйғотганлиги сабабли, холислар иштирокида ҳожатхона ичкариси кўздан кечирилганда ҳожатхона ичидаги сув идиши устида турган Ж.Х.Ғуломовга тегишли “Redmi Note 9” русумли уяли телефон аппаратининг экрани устида пушти рангли кукунсимон моддалар борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун тегишли тартибда расмийлаштириб олинган. Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг 03.04.2024 йилдаги №-1452сонли экспертиза хулосасига кўра, Ж.Ғуломовдан олинган кристаллкукунсимон оч пушти рангли модда оғирлиги 0,06 грамм бўлган 4-метилметкатинон (мефедрон) воситаси эканлиги аниқланган. Судланувчи Ж.Ғуломов суд мажлисида айбига иқрор бўлиб, 2024 йил март ойи бошидан бошлаб ўзига тегишли бўлган телефон аппарати орқали “телеграм” ижтимоий тармоғида мажуд бўлган “Blabla” номли бот орқали бир неча маротаба “мефедрон” гиёҳвандлик воситасини харид қилиб истеъмол қилганлигини, 2024 йил 02 апрель куни соат 14:00ларда телеграм ижтимоий тармоғида мажуд бўлган “Bla-bla” номли ботга кирган вақтида гиёҳвандлик воситасининг рўйхати ва белгиланган нархлари чиққанлигини, у ўзи истеъмол қилишиш учун “мефедрон мука” номли гиёҳвандлик воситасини танлаганлигини ва 0,08 грамм оғирликдаги мефедрон гиёҳвандлик воситасига буюртма берганлигини, буюртмадаги маҳсулотни олиши учун унга, ушбу ботдан тўлов қилиши учун рақамлар жўнатилганлигини, у ушбу рақамларга, яъни унга нотаниш бўлган шахснинг ҳисоб рақамига банкомат орқали 705.000 миқдоридаги пулларни ўтказиб берганлигини, ушбу пулларни ўтказиб бўлганидан сўнг бот орқали унга “мефедрон” гиёҳвандлик воситаси жойлашган ернинг манзили келганлигини, у такси орқали ушбу юборилган манзилга “3-Катта Чилонзор” МФЙ ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйлар орасига борганлигини, унга юборилган жойлашув манзили орқали борганлигини ва 1 дона тошнинг ёнида турган қора рангли целофан пакетга ўралган нарсани кўрганлигини, ушбу целофан пакетни очиб кўрган вақтида “мефедрон” воситаси эканлигига ишонч хосил қилганлигини, ушбу гиёҳвандлик воситаси қора рангли изолентага ўралган ҳолатдалигини, у ушбу маҳсулотни олиб Чилонзор тумани 3-мавзеда жойлашган “Макро” супермаркети олдига келганлигини ва шу ерда бўлган жамоат ҳожатхонасига кирганлигини, “мефедрон” воситасини хидлаб истеъмол қилиш учун ўзига тегишли бўлган “Redmi Note 9” русумли уяли телефон аппаратининг экран қисми устига тўкканлигини, ҳожатхона умумий бўлганлиги сабабли ушбу телефон аппаратини ҳожатхона сув идиши устига қўйганлигини, шу вақтда ҳожатхона эшигини қулфлаш ёдидан чиқиб қолганлигини, бир нафар ИИБ ходими ҳожатга кирмоқчи бўлиб эшикни очган вақтида шубҳали кўрингалиги сабабли ушбу ходим ҳамкасбларини ва икки нафар холисларни чақирганлиги ва ҳожатхона сув идиши устида турган телефон аппаратини экран қисмида бўлган 2 пушти рангли кукунсимон моддани ва телефон аппаратини холислар иштирокида расмийлаштириб олишгани, у “Bla-bla” номли ботни ишлатаётган шахсларни танимаслигини, улар ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини, ҳозирда қилган ишидан пушаймонлигини, сотиш ёки кимгадир ўтказиш, ҳадя қилиш мақсади бўлмаганлигини, ҳозирда қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини инобатга олиб, унга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўради. Судланувчи Ж.Ғуломов унга эълон қилинган айбловга иқрор бўлсада, унинг айби жиноят иши хужжатларида мавжуд бўлган қуйидаги далиллар билан ўз тасдиғини топган. Жумладан, гувоҳ Ф.Алиев ZOOM иловаси орқали суд мажлисида, ҳақиқатдан ҳам 2024 йил 02 апрель куни соат 16:40ларда ўз ишлари билан Чилонзор тумани, 3-мавзе, “Макро” савдо мажмуаси олдидан пиёда ҳаракатланиб кетаётган вақтида ИИО ходимлари уни ва қариндоши Р.Ғаниевни холис сифатида таклиф қилишганлигини, уларга ҳуқуқ ва мажбуриятлар тушунтирилгани, сўнг ўз ихтиёри билан холис сифатида қатнашишга рози бўлгани, ходимлар билан бирга “Макро” савдо мажмуаси олдида жойлашган эркаклар ҳожатхонасига кирган вақтида унга нотаниш бўлган Жавохир Ғуломовга тегишли “Redmi Note 9” русумли уяли телефон аппарати ҳожатхонага сув қуйиш мосламаси устида турганлигини, ушбу телефон аппаратининг экран қисми устида пушти рангли кукунсимон майда-майда моддалар борлигини кўрганлиги, шунда ИИБ ходимлари Ж.Ғуломовдан ушбу модда қандай модда эканлигини ва уни қаердан олганлигини, нима мақсадда ҳожатхонага кириб телефон аппаратининг устига қўйганлигини сўрашган вақтида, Ж.Ғуломов ушбу модда “мефедрон” гиёҳвандлик воситаси эканлигини, ушбу моддани “Телеграм” ижтимоий тармоғида мавжуд бўлган “Bla-bla” номли бот орқали ўзига нотаниш бўлган шахсдан сотиб олганлигини, ушбу гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилиш мақсадида ҳожатхонага кириб телефон аппаратининг устига қўйганлигини, мазкур ҳолат юзасидан Ж.Ғуломовга тегишли бўлган ушбу модда ва телефон аппарати уларнинг иштирокида тегишли тартибда расмийлаштириб олингани ҳақидаги кўрсатуви билан; бундан ташқари, судланувчи Ж.Ғуломовнинг жиноят содир этганликдаги айби, унинг ўзи ва гувоҳларнинг кўрсатувлари, билдирги, тушунтириш хатлари, ашёвий далилни олиш баённомаси, суд кимёвий экспертизаси ва суд наркология экспертизаси хулосалари, ашёвий далил деб эътироф этиш қарори ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топди. Суд, дастлаби тергов органи томонидан судланувчи Ж.Ғуломовнинг “0,06” грамм 4-метилметкатинон (мефедрон) 3 гиёҳвандлик воситасини ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда эгаллаш, сақлаш, ташиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи Ж.Ғуломовга жазо тайинлашда судланувчининг айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини, муқаддам судланмаганини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-воситасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-воситасида назарда тутилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмас деб баҳолайди. Шу билан бирга, судланувчи Ж.Ғуломовга жазо турини танлашда содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини эътироф этган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7,8-моддаларида кўрсатиб ўтилган одиллик ва инсонпарварлик тамойиллари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан ушбу модда санкцияси доирасида жарима жазосини тайинлашни лозим топади. Шунингдек, суд иш бўйича ашёвий далил сифатида олиниб, Ўзбекистон Республикаси ДХХ МТТБга вақтинча сақлаш учун топширилган 0,06 грам 4-метилметкатинон (мефедрон) гиёҳвандлик воситасини тегишли тартибда йўқ қилишни ҳамда Тошкент шаҳар наркология диспансерининг 2024 йил 23 августдаги 1959-сонли далолатномасига кўра, Ж.Ғуломов гиёҳвандлик касаллиги билан оғримаслиги ва мазкур касаллик билан даъволанишга муҳтож эмаслиги кўрсатиб ўтилганини инобатга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-воситасини қўлламасликни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд Ҳ У К М Қ И Л Д И: Ғуломов Жавохир Хайрулла ўғли (G’ULOMOV JAVOXIR XAYRULLA O’G’LI) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилсин. Ғуломов Жавохир Хайрулла ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари, яъни 8.500.000 сўм жарима жазоси тайинлансин. Ғуломов Жавохир Хайрулла ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-воситасига асосан унинг 2024 йил 02 апрелдан 03 апрелга 4 қадар ушлаб турилган вақти тайинланган жазо миқдоридан чегириб ташланиб, узил-кесил базавий ҳисоблаш миқдорининг 24,5 баравари, яъни 8.330.000 (саккиз миллион уч юз ўттиз минг) сўм жарима жазоси қолдирилсин. Ж.Ғуломовга нисбатан қўлланилган “муносиб ҳулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор қилинсин. Ҳукм қонуний кучга киргач, ашёвий далил сифатида эътироф этилиб, Ўзбекистон Республикаси ДХХ МСБга вақтинча сақлаш учун топширилган 0,06 грамм 4-метилметкатинон (мефедрон) гиёҳвандлик воситаси белгиланган тартибда йўқ қилинсин. Ашёвий далил, бир дона CD диск жиноят ишида қолдрилсин, “Redmi Note 9” русумли уяли телефон апарати қонуний эгаси Ғуломов Жавохир Хайрулла ўғлига қайтарилсин. Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин. Раислик қилувчи (имзо) Нусхаси аслига тўғри: 5 А.А.Мухиддинов