Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2309/1349 Дата решения 19.09.2024 Инстанция Апелляция Тип документа Апелляция инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Курбанов Жаъфар Хайруллаевич Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 329925 Claim ID 2553434 PDF Hash 2e4c3f45a6323d4a... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 23
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 169 1 law
лган жиноят иши ЖКнинг 661-моддаси лган жиноят иши ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖК 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
банди ва 228-моддаси банди ва 228 law
бандлари билан ЖКнинг 59-моддаси бандлари билан ЖК 59 law
йилда ЖПКнинг 221-моддаси йилда ЖПК 221 law
йилда ЖПКнинг 221-моддаси йилда ЖПК 221 law
збекистон Республикаси ЖК 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖПК 83-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 83 law
Шни ЖК 168-моддаси Шни ЖК 168 law
лмаганлиги сабабли ЖК 228-моддаси лмаганлиги сабабли ЖК 228 law
збекистон Республикаси ЖК 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
йича ЖК 228-моддаси йича ЖК 228 law
жиноятлар мажмуи тарзида ЖК 168-моддаси жиноятлар мажмуи тарзида ЖК 168 law
илмиш жиноятлар мажмуи тарзида ЖК 25-моддаси илмиш жиноятлар мажмуи тарзида ЖК 25 law
моддаси ва ЖК 228-моддаси моддаси ва ЖК 228 law
аракатлари ЖК 168-моддаси аракатлари ЖК 168 law
илинади ва ЖК 228-моддаси илинади ва ЖК 228 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 23-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 23 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 28 law
аракатлари ЖК 228-моддаси аракатлари ЖК 228 law
збекистон Республикаси ЖК 59-моддасининг 8-қисми збекистон Республикаси ЖК 59 8 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Апелляция инстанцияси судида маърузачи: судья – А.Икромов Биринчи инстанция судининг судьяси – Ж.Курбанов 2024 йил сентябрь ойининг 19 куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, Раислик қилувчи судья: З.Камолов, Ҳайъат судьялари: Т.Касимов ва А.Икромовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Н.Чориевнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори У.Мухсимов, судланувчи Ф.И.Ш ва унинг ҳимоячиси адвокат Т.Жумашев, судланувчи Ф.И.Ш ва унинг ҳимоячилари адвокатлар Х.Пардаев ҳамда Р.Раимовлар, гувоҳ Б.Юсупалиев ва унинг ҳимоячиси адвокат Д.Ахундов иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 05.06.2024 йилдаги ҳукмига кўра: 20.08.1997 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, вақтинча ишсиз, оилали, икки нафар фарзанди бор, муқаддам бир неча маротаба судланган: 1) жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судининг 15.03.2022 йилдаги ажримига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисми билан бўлган жиноят иши ЖКнинг 661-моддасига асосан тугатилган; 2) жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг 28.02.2023 йилдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди ва 228-моддаси 2-қисмининг “а,б” бандлари билан ЖКнинг 59-моддасига асосан 2 йил 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган; 3) жиноят ишлари бўйича Сирғали туман судининг 09.06.2023 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди ва 228-моддаси 2-қисмининг “а,б” бандлари билан ЖКнинг 57,59, 59-моддасининг 8-қисми ва 61-моддаларига асосан 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 11.07.2023 йилдаги ажримига кўра, суд ҳукми ўзгартирилиб, ЖКнинг 59, 59-моддасининг 8-қисмига асосан 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси 2 тайинланган, жазо ўталмаган, ХХХ-хонадонда яшовчи, 11.10.2023 йилда ЖПКнинг 221-моддасига асосан ушланиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини 2023 йил 20 декабрь куни олган Ф.И.Ш ва ўрта-махсус, вақтинча ишсиз, оилали, муқаддам судланмаган, ХХХ-хонадонда яшовчи, 11.10.2023 йилда ЖПКнинг 221-моддасига асосан ушланган, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини 2023 йил 20 декабрь куни олган Ф.И.Ш га нисбатан чиқарилган ҳукмга нисбатан туман прокурори томонидан келтирилган апелляция протести ва судланувчи Ф.И.Ш томонидан келтирилган апелляция шикоятига асосан 1-1006-2309/1349-сонли жиноят ишини апелляция тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 05.06.2024 йилдаги ҳукмига кўра, судланувчи Ф.И.Ш Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди ва 228-моддаси 2-қисмининг “а,б” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, ЖК 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди билан 8 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси, ЖК 228-моддаси 2-қисмининг “а,б” бандлари билан ойлик иш ҳақининг 10 фоизини давлат даромадига ушлаб қолиш шарти билан 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси, ЖКнинг 59, 61-моддалари тартибида тайинланган ҳархил турдаги асосий жазоларни қисман қўшиш йўли билан билан Ф.И.Шга 8 (саккиз) йилу 3 (уч) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖК 59-моддасининг 8-қисми ва 61-моддалари тартибида, жиноят ишлари бўйича Сирғали туман судининг 2023 йил 9 июндаги ҳукми билан тайинланган ва ўталмаган жазони қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 8 (саккиз) йил 6 (олти) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Ф.И.Ш Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 4-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбсиз деб топилиб, уни содир этилган жиноятга дахли бўлмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖПК 83-моддаси 1-қисмининг 3-бандига асосан оқланган. Оқланган Ф.И.Шга мулкий, маънавий ва бошқа зиённи қоплаш масаласида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 304-313-моддалари тартибида мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилган. Судланувчи Ф.И.Шдан жабрланувчи У.Каримовнинг фойдасига 389.000.000 сўм, У.Абдунабиев фойдасига 103.000.000 сўм, ва С.Химматов фойдасига 101.000.000 сўм ундирилган. Суднинг ҳукмига кўра, судланувчи Ф.И.Ш, жиноят ишининг қисми алоҳида иш юритувга ажратилган ҳамда дастлабки терговда шахсини аниқлаш имкони бўлмаган номаълум шахслар билан ўзаро жиноий тил бириктириб, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, таниши Сердюкова Елена Виктровнага пул кўринишидаги мукофот беришлари билан қизиқтириб, унинг номига “UzAutoMotors” АЖда ишлаб чиқарилувчи автоуловлардан бирини банк орқали кредит эвазига харид қилиб, банкдан олинган кредит тўловларини тўлиқ тўлаб беришларини айтиб, 2021 йил 16 март куни АО “VEHICLE VALLEY” МЧЖ автосалонидан баҳоси 109.025.000 сўмга тенг “Nexia-3” русумли автоулов учун 1-254-2021-01859UA-сонли шартнома расмийлаштириб олиб, сўнг 2021 йил 23 март куни Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, А.Навоий кўчаси, 18Б-уйда жойлашган “InFinBank” АТБ филиалига олдиндан қалбакилаштирилган, яъни айни дамда иш фаолиятида бўлмаган “IMPERO-DI-MOBILI” МЧЖда турли лавозимларда ишлаши ҳақида сунъий ойлик маошлари кўрсатилган 16.03.2021 йилда берилган 29-сонли қалбаки маълумотномани тақдим этиб, банк билан Е.Сердюкова ўртасида 2021-647-сонли автокредит шартномаси расмийлаштирилишига эришиб, шартнома шартларига кўра, автоулов учун бошланғич 27.256.250 сўм тўловларни Е.Сердюкова номидан амалга ошириб, банк томонидан “UzAutoMotors” АЖга тўлиқ тўлов ўтказиб берилгач, “VEHICLE VALLEY” МЧЖ автосалонидан автоуловни олиб чиқиб, кредит шартномаси бандларини қасддан бузиб, автоуловни белгиланган муддат ичида банкка гаров ва тақиқ учун тақдим этмасдан, унга 01 O 736 NB давлат рақам белгисини олиб, кейинчалик автоуловни ишончнома орқали О.Назаровга ва кейинчалик С.Касимовга 103.460.000 сўм эвазига кредит асосида сотиб юборишиб, қўлга киритилган пул маблағларини ўз эҳтиёжлари йўлида сарфлаб юбориб, банк муассасасига зарар етказган. Бундан ташқари, Ф.И.Ш жиноий фаолиятини давом эттириб, жиноят ишининг қисми алоҳида иш юритувга ажратилган ва дастлабки терговда шахсини аниқлаш имкони бўлмаган номаълум шахслар билан ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, фуқароларнинг жуда кўп миқдордаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик кўчаси, 88А-уйда рўйхатдан ўтган қишлоқ хўжалиги техникасини лизинг асосида сотиш билан шуғулланиши кўрсатилган “SOFTLEASE” МЧЖни ва “UNITINO” МЧЖларни ташкил қилиб, “SOFTLEASE” МЧЖни ва “UNITINO” МЧЖларни электрон калитларини жиноят ишининг қисми алоҳида иш юритувга ажратилган шахсга топшириб юбориб, ҳар иккала жамиятга раҳбарлик қилиб, “SOFTLEASE” МЧЖга ходим сифатида Б.Юсупалиевлар ва Ф.И.Шларни ишга қабул қилиб, уларга жиноят ишининг қисми алоҳида иш юритувга ажратилган шахс орқали кўрсатма бериб, фуқароларга лизингга техникалар олиб беришларини маълум қилишиб, 19.12.2022 йилда “SADDAM” фермер хўжалиги ва “SOFTLEASE” МЧЖ ўртасида УЗ-ДЛ0001-22-сонли шартнома тузишга эришиб, ушбу шартнома асосида Каримов Учқун Рустамовичга тегишли 389.345.880 сўм миқдоридаги пулларни, 20.12.2022 йилда “JALAQUDUQ VODIY ALPLARI” фермер хўжалиги ва “SOFTLEASE” МЧЖ ўртасида UZ-DL-0025-22-сонли шартнома тузишга эришиб, ушбу шартнома асосида Абдунабиев Улуғбек Мамировичга тегишли 136.382.770 сўм миқдоридаги пулларни, 20.12.2022 йилда “OQDARYO ODILJON DALASI” фермер хўжалиги ва “SOFTLEASE” МЧЖ ўртасида UZ-DL-0026-22-сонли шартнома тузишга эришиб, ушбу шартнома асосида Химматов Сайфулла Хайдаровичга тегишли 101.346.460 сўм миқдоридаги пулларни Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек туманида жойлашган АТБ “KAPITALBANK” Мирзо Улуғбек тумани филиалидаги “SOFTLEASE” МЧЖнинг ҳисоб рақамига кирим қилдириб, Ф.И.Ш номидаги “Банк Клиент” иловаси орқали масофадан ишлаш учун мўлжалланган 2В6D43578063003D серия рақамли электрон калит орқали 28.11.2022 йилдан бери Ф.И.Ш раҳбарлик қилиб келаётган Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик кўчаси, 88А-уйдан рўйхатдан ўтган “UNITINO” МЧЖнинг Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек туманида жойлашган АТБ “Asia Alliance bank” Мирзо Улуғбек тумани филиалидаги ҳисоб рақамига 22.12.2022 йилда 591.450.000 сўм миқдоридаги пулларни ўтказиб, 23.12.2022 йилда “UNITINO” МЧЖнинг АТБ “Asia Alliance bank” Мирзо Улуғбек филиалидаги ҳисоб рақамидан Ф.И.Ш номига расмийлаштирилган ва “Internet-banking” тизимига уланган “Хаоmi M2006C3LG” номли МАС адреси 13893а-00000000-1325-26а5-000000004737536f-96455 рақами билан расмийлаштирилган телефон аппарати орқали 591.450.000 сўм миқдоридаги пулларни Ф.И.Шнинг номига расмийлаштирилган “8600*********9055” рақамли пластик картасига ўтказиб, Тошкент шаҳрида жойлашган банкоматлар орқали пластик картадаги пулларни нақдлаштириб олиб, пулларни ўзаро тақсимлашиб, ўз шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборган. Апелляция протестида, судланувчи Ф.И.Шнинг мазкур жиноятда айби борлигини, биринчи инстанция суди уни оқлаб асоссиз хулосага келганлигини, хусусан гувоҳ Р.Холмухамедов Ф.И.Ш номига расмийлаштирилган банк клиент калити ноутбукда ўрнатилганлигини, ундан Ойбек, Хуршид, Бахтиёр, Доно ва Камила фойдаланиб келганлигини ҳақидаги кўрсатуви, Ф.И.Ш ва Б.Юсупалиевларнинг ўртасидаги юзлаштириш баённомаси ва ўртасида бўлиб ўтган суҳбат ёзиб олинган аудио ёзувлари, электрон тизимдан олинган, яъни 22.12.2022 йилдаги “Softlease” МЧЖдан соат 20:06 да 580.000.000 сўм миқдоридаги пуллар “Unitino” МЧЖга банк клиент иловаси орқали 05.09.2022 йилда Ф.И.Ш номига расмийлаштирилган №2В6D43578063003D серия рақамли калит билан амалга оширилганлиги ҳақида маълумотномани, Д.Максумованинг кўрсатуви ва бошқа далилларга асосан Ф.И.Шни ЖК 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди билан айбдор деб топишни ва ушбу модда санкция доирасида жазо тайинлашни, Ф.И.Ш томонидан ҳужжатларни қалбакилаштириш қисми бўйича, яъни унга тегишли бўлмаган “IMPERODI-MOBILI” МЧЖда турли лавозимларда ишлаши ҳақида сунъий ойлик маошлари кўрсатилган 16.03.2021 йилда берилган 29-сонли қалбаки маълумотномани қалбакилаштирилган ҳужжатларни ҳақиқатдан ҳам қалбакилаштирилганлиги тасдиқловчи бирор-бир далиллар бўлмаганлиги сабабли ЖК 228-моддаси 2-қисмининг “а,б” бандларини Ф.И.Шнинг айбловидан чиқаришни сўраган. Апелляция шикоятида, Ф.И.Ш жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 05.06.2024 йилдаги ҳукми билан икки эпизод бўйича қўйилган айбловдан норозилигини, қўйилган айблов асоссизлигини, чунки у жабрланувчилар У.Каримов, У.Абдунабиев, С.Химматовларни умуман танимаслигини, улар билан шартнома ҳам тузмаганлигини, шартнома тузиш жараёнида “Softlease” МЧЖда раҳбар бўлмаганлигини, 2022 йил 19 декабрдан 23 декабрь кунига қадар раҳбар лавозимида Б.Юсупалиев ва Ф.И.Шлар ишлаганлигини, ушбу ҳолат бўйича содир этилган жиноятга умуман алоқаси йўқлигини, ушбу эпизодни оқлашни сўраган. Апелляция инстанция судида, судланган Ф.И.Ш унга нисбатан чиқарилган ҳукмдан норозилигини, туман судида берган кўрсатувларини тасдиқлашини, иккинчи эпизод бўйича мижозлар билан шартномани у тузмаганлигини, мижозлар уни танимаслигини, шартномаларни Б.Юсупалиев имзолаб, шартномаларни тузганлигини , расмий раҳбар ҳам Б.Юсупалиев бўлганлигини, банк иловаси унда бўлмаганлигини, Б.Юсупалиевда бўлган банк иловасидан пул унинг картасига тушганлигини, банкоматдан ким пул ечганлигини билиб бўлмаслигини, чунки юз қисми тушмаганлигини, Б.Юсупалиев ишдан бўшадим деб кетиб, ишга қайтган ва ўша куни пул ўғирланганлигини, шартнома қайси фирмалар билан қилинганлигини билмаслигини, Ф.И.Шни ким раҳбар қилганлигини билмаслигини, апелляция инстанциясидан юқоридагиларга асосан биринчи инстанция судининг ҳукми бўйича иккинчи эпизод юзасидан оқлов ҳукми чиқаришни сўради. Апелляция инстанция судида, судланган Ф.И.Ш унга нисбатан чиқарилган ҳукмни асосли ва қонуний деб ҳисоблашини, туман судида берган кўрсатувларини тасдиқлашини, флешкани унга Доно орқали беришганлигини, Б.Юсупалиев кўрсатмаларини ўзгартирганлигини, мижозлар уни ҳам Б.Юсупалиевни ҳам танишлигини, мижозлар Б.Юсупалиевга ишониб пул ўтқизганлигини, Б.Юсупалиев банкни раҳбари бўлган, солиқ бўйича Ф.И.Ш раҳбар бўлганлигини, банк иловасига Б.Юсупалиев қараб турганлигини, доим ким пул ўтқазганлиги ҳақида ҳам Б.Юсупалиев билганлигини, пул ўғирланганлигини эртаси куни банкка борганлигини, Ф.И.Ш ўзини “Рустам” деб таништирганлигини ва раҳбарлигини билганлигини, вазиятга ҳуқуқий баҳо бериб, одилона қарор қабул қилишни ва протестни рад қилишни сўради. Апелляция инстанция судида, гувоҳ Б.Юсупалиев, биринчи инстанция судида берган кўрсатувларини тасдиқлаб, “SOFTLEASE” МЧЖда ишлаганлигини, иккита фирма билан дастлабки лизинг шартномаси имзолаганлигини, “JALAQUDUQ VODIY ALPLARI” фермер хўжалиги, “OQDARYO ODILJON DALASI” фермер хўжалиги билан тузганлигини, дастлабки лизинг шартномаси билан техника олинмаганлигини, аммо ушбу шартнома билан пул ташланмаганлигини, асосий шартнома билан 590 миллион сўм пулларни қайтариб берганлигини, қолганини қайтаришга улгурмаганлигини, у қолган пулларни ҳам қайтариш учун тўлов топшириқномаси яратганлигини, аммо банк рад қилинганлигини, “UNITINO” МЧЖга пул ўтказилганлигини, мазкур МЧЖ раҳбари Ф.И.Ш ҳисобланишини, банкка борганида ундан бошқа кишида ҳам банк иловаси мавжудлигини, ушбу иловадан тўлов топшириқномалари рад қилинганлигини ва “UNITINO” МЧЖга пул ўтказилганлигини билдирди. Апелляция инстанцияси иш бўйича судья А.Икромовнинг маърузасини, давлат айбловчиси У.Мухсимовнинг суд ҳукмини ўзгартириб, келтирилган апелляция протестини қаноатлантиришни ва шикоятни қаноатлантирмасдан қолдириш ҳақидаги хулосасини, судланувчи Ф.И.Ш ва адвокат Т.Жумашевнинг суд ҳукмини ўзгартириб, апелляция шикоятини қаноатлантириш ҳақидаги фикрларини, судланувчи Ф.И.Ш ва унинг ҳимоячилари адвокатлар Х.Пардаев ҳамда Р.Раимовларни апелляция протестини рад қилиш ҳақидаги фикрини тинглаб, протестдаги ва шикоятдаги важларга тегишли баҳо бериб, жиноят иши ҳужжатларини тафтиш қилиб, қуйидагиларга асосан биринчи босқич суди ҳукмини ўзгаришсиз қолдириб, апелляция протестини қисман қаноатлантириб, шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди. Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Судлов ҳайъати Ф.И.Шнинг содир қилинган жиноятдаги айби, унинг ўз айбига қисман иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, жабрланувчиларнинг кўрсатувлари, банк томонидан берилган “SOFTLEASE” МЧЖнинг кирим чиқим тўғрисидаги маълумотлари, банк томонидан берилган электрон калитлар маълумотномалари, банк томонидан берилган пластик карта кирим чиқим тўғрисидаги маълумотлари, нарсани олиш баённомаси, ягона Умум-Республика процессинг маркази томонидан берилган маълумотнома ва илова ҳужжатлари билан, дискни кўздан кечириш, стенограмма баённомалари ва фото иловалари ҳамда ишда тўпланган бошқа объектив далиллар билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблайди. Биринчи босқич суди томонидан Ф.И.Шнинг ҳаракатлари биринчи эпизод бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан тўғри квалификация қилинган бўлса-да, унинг ҳаракатлари мазкур эпизод бўйича ЖК 228-моддаси 2-қисмининг «а,б» бандлари билан нотўғри квалификация қилинган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июндаги “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 17-сонли қарорининг 21-бандида, “Қалбаки ҳужжатдан фойдаланган ҳолда содир этилган фирибгарлик, башарти ҳужжат айбдор томонидан тайёрланган ёки сохталаштирилган бўлса, жиноятлар мажмуи тарзида ЖК 168-моддаси ва 228-моддаси биринчи ёки иккинчи қисмлари билан квалификация қилинади. Шахс фирибгарлик мақсадида ўзи томонидан тайёрланган қалбаки ҳужжатдан фойдаланган, бироқ унга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра ўзганинг мулкини ололмай ёки мулкка нисбатан ҳуқуққа эга бўлолмай қолган ҳолларда қилмиш жиноятлар мажмуи тарзида ЖК 25-моддаси иккинчи қисми, ЖК 168-моддаси ва ЖК 228-моддаси тегишли қисми билан квалификация қилиниши лозим. Бошқа шахс томонидан тайёрланган қалбаки ҳужжатдан фойдаланган ҳолда фирибгарлик содир этган шахснинг ҳаракатлари ЖК 168-моддаси тегишли қисми билан квалификация қилинади ва ЖК 228-моддаси учинчи қисми билан қўшимча квалификация қилишни талаб этмайди, чунки бундай ҳолда ҳужжат айбдор томонидан ўз мақсадига эришиш учун алдаш воситаси сифатида фойдаланилган бўлади” деб тушунтириш берилган. Иш ҳолатларига кўра, жиноят ишининг қисми алоҳида иш юритувга ажратилган ҳамда дастлабки терговда шахсини аниқлаш имкони бўлмаган номаълум шахслар билан ўзаро жиноий тил бириктириб, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, Е.Сердюковага банк орқали кредит эвазига автоулов олиш учун “IMPERO-DI-MOBILI” МЧЖда турли лавозимларда ишлаши ҳақида сунъий ойлик маошлари кўрсатилган 16.03.2021 йилда берилган 29-сонли қалбаки маълумотномани тақдим этиб, банк билан Е.Сердюкова ўртасида 2021-647-сонли автокредит шартномаси расмийлаштирилишига эришиб, банк муассасасига моддий зарар етказишганлиги ҳақида айб қўйилган. Бироқ, “IMPERO-DI-MOBILI” МЧЖда Ф.И.Ш раҳбар бўлмаганлигини, ушбу жамият унга тегишли эмаслигини, мазкур ҳолат бўйича судланган Х.Пирназаров ўша вақтда Е.Сердюкова билан учрашиб, уни банкка олиб борганлигини, яъни сохта ҳужжатлар Х.Пирназаров томонидан тақдим этилганлиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддасида, иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилиши кераклиги, ишда юзага келадиган ҳар қандай масалани ҳал қилишда айбланувчини ёки судланувчини ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган, шунингдек унинг жавобгарлигини ҳам енгиллаштирадиган, ҳам оғирлаштирадиган ҳолатлар аниқланиши ва ҳисобга олиниши лозимлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 23-моддасида, айбдорликка оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозим. Қонун қўлланилаётганда келиб чиқадиган шубҳалар ҳам гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддасида, жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланади. Айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар таъминланади. Айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши кераклиги белгиланган. Юқоридагиларга асосан, апелляция инстанцияси биринчи босқич судининг Ф.И.Ш нисбатан бўлган ҳукмни ўзгартириб, биринчи эпизод бўйича Ф.И.Шнинг ҳаракатлари ЖК 228-моддаси 2-қисмининг «а,б» бандлари билан ортиқча малакаланганлиги сабабли, ушбу моддани унинг айбловидан чиқаришни лозим топади. Шунингдек апелляция инстанцияси судлов ҳайъати, оқланган Ф.И.Ш ва гувоҳнинг апелляция инстанцияси судида берган кўрсатувларини тинглаб, протестда келтирилган биринчи инстанция суди томонидан Ф.И.Ш асоссиз равишда реабилитация қилинганлиги ҳақидаги важларни муҳокама қилиб, ишда тўпланган далилларни мақбуллигини текшириб, қуйидагиларга асосан келтирилган важларни ишончга сазовор эмас деб ҳисоблайди. Хусусан, судланувчи Ф.И.Шга нисбатан айб эълон қилишда гўёки “SOFTLEASE” МЧЖга тегишли бўлган “Банк Клиент” иловаси орқали масофадан ишлаш учун мўлжалланган №2В6D43578063003D серия рақамли электрон калити Ф.И.Ш сақловида бўлганлиги ҳақида важ келтирилган бўлса-да, лекин ушбу электрон калит далилий ашё тариқасида олиниб иш ҳужжатларига қўшиш, ушбу калитни таниб олиш каби процессуал тергов ҳаракатлари амалга оширилмаган. Бундан ташқари биринчи босқич судида сўроқ қилинган гувоҳ Д.Максудова Ф.И.Шнинг номига расмийлаштирилган шифрланган банк электрон калитини номаълум шахсдан олганида унга калитни логин ва паролини айтишмаганлиги, у ҳам А.Қўлдошхўжаевга калитни берганлиги, лекин калитни логин паролини билмаганлиги сабабли унга ҳам айтмаганлиги, Ф.И.Шни ушбу банк электрон калитидан фойдаланганлигини кўрмаганлиги ҳамда эшитмаганлигини маълум қилган. Шунингдек, 2022 йил 22 декабрь куни соат 20.06 ларда “SOFTLEASE” МЧЖнинг ҳисоб рақамидаги 580.000.000 сўм пуллар “UNITINO” МЧЖга АТБ “Капиталбанк” Мирзо Улуғбек филиалининг Ф.И.Шнинг номига расмийлаштирилган “Банк клиент” 2B6D43578063003D рақамли калит орқали ўтказилган ҳамда “UNITINO” МЧЖ Ф.И.Шга тегишли корхона бўлган. Шу билан бирга, банк ҳужжатларига кўра, 2022 йил 22 декабрь куни соат 20.06 ларда “SOFTLEASE” МЧЖнинг ҳисоб рақамидаги 580.000.000 сўм пуллар “UNITINO” МЧЖга IP рақами 185.139.139.233 бўлган “Банк клиент” калит орқали ўтказилган бўлиб, "Азиа Алианс" банк томонидан берилган маълумотномага кўра, Xaomi M2006C3LG телефон аппаратига уланган МАС адреси 13893а-00000000-1325-26а5-0000-00004737536f96455 рақам билан расмийлаштирилган телефон аппарати ҳам 185.139.139.233 IP рақамдан фойдаланиб, 580.000.000 сўм миқдоридаги пулларни Ф.И.Шни номига расмийлаштирилган банк пластик картасига ўтказилганлиги аниқланган. Юқорида кўрсатилганларни инобатга олиб, жиноят ишини апелляция инстанцияси судида кўриш давомида протестда келтирилган важларни асослантирувчи далиллар аниқланмаганлиги сабабли, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати биринчи инстанция суди Ф.И.Шни мазкур жиноят иши бўйича айби йўқлиги ҳақида тўғри хулосага келган деб ҳисоблаб, ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни ва апелляция протестини мазкур қисмини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим деб топади. Жиноят иши ҳужжатларида, Ф.И.Шга нисбатан чиқарилган оқлов ҳукмини ўзгартириш ёки бекор қилишга асослар мавжуд эмас. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 49716, 49718, 49726, 49731моддаларига амал қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати 10 Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 05.06.2024 йилдаги Ф.И.Ш га нисбатан чиқарилган ҳукми ўзгартирилсин, Ф.И.Шга нисбатан оид қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Судланган Ф.И.Шга Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 4қисмининг “а” банди билан 8 (саккиз) йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖК 59-моддасининг 8-қисми ва 61-моддалари тартибида, Ф.И.Шга жиноят ишлари бўйича Сирғали туман судининг 09.06.2023 йилдаги ҳукми билан тайинланган ва ўталмаган жазони қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 8 (саккиз) йилу 3 (уч) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Тайинланган жазо умумий тартибли колонияларда ўтаттирилсин. Апелляция протести қисман қаноатлантирилсин, апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Ҳукмнинг қолган қисми аслича қолдирилсин. Ажримдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 510-512-моддалари тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят ёки протест билдиришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи: (имзо) З.Камолов Ҳайъат судьялари: (имзо) Т.Касимов (имзо) А.Икромов Нусхаси аслига тўғри;