← Назад
Решение #120746 Уголовные
Жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 73 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 164 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 164 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 74 | — | law | |
| ёзма равишда тилхат олинган ва ЖК | 46 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 73 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
2024 йил сентябрь ойининг 18 куни, Тошкент шаҳар жиноят
ишлари бўйича Чилонзор туман суди, Чилонзор тумани “Лутфий” МФЙ
биносида, очиқ сайёр суд мажлисида,
судья А.А.Мухиддиновнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Ж.Сапарбаевнинг котиблигида, тарафлардан
Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Ў.Ахмедов, Чилонзор туман
ИИО
Пробация
бўлими
инспектори
У.Исматов,
маҳкум
Ф.Маматкуловнинг иштирокида,
Маматкулов Фахриддин Бурибой ўғли (MAMATKULOV
FAXRIDDIN BURIBOY O’G’LI), 1992 йил 10 ноябрда Тошкент
шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон
Республикаси фуқароси, оилали, маълумоти ўртамахсус, “SPESTEXNIKA” МЧЖ ишчиси, муқаддам
судланмаган, Тошкент шаҳри, Чилозор тумани,
Наққошлик кўчаси, 13-уй, 3-хонадонда истиқомат
қилувчига нисбатан
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан ахлоқ тузатиш
ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш
ҳақидаги Чилонзор туман ИИО ФМБ бошлиғининг тақдимномасини
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2020 йил
19 августдаги ҳукмига кўра, Ф.Маматкуловга Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 164-моддаси 3-қисми “а,в” бандлари, 227-моддаси 1-қисми,
277-моддаси
2-қисми
“б,в,г”
бандлари
билан
ЖКнинг
57,59,61,62-моддалари тартибида 4 йил 4 ой 19 кун озодликни чеклаш
жазоси тайинланган. Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича
судлов ҳайъати аппеляция инстанциясининг 2020 йил 17 ноябрдаги
ажримига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси 3-қисми
“а,в” бандлари, 227-моддаси 1-қисми, 277-моддаси 2-қисми “б,в,г”
бандлари билан ЖКнинг 57,59,61,62-моддалари тартибида 4 йил 4 ой
23 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жиноят ишлари
бўйича Пскент туман судининг 2022 йил 17 октябрдаги ажримига кўра,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 74-моддасига асосан ўталмаган 2 йил
5 ой 23 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси шу муддатга ҳар ойлик иш
ҳақидан давлат даромади ҳисобига 15 фоиз ундириш шарти билан ахлоқ
тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган.
Маҳкум Ф.Маматкуловга чиқарилган ҳукм Чилонзор тумани ИИО
ФМБ Пробация бўлимида 05.11.2022 йилда ҳисобга олиниб, ижрога
қаратилган. Маҳкум Ф.Маматкуловга жазо ўташ тартиби қоидалари
тушунтирилиб, ёзма равишда тилхат олинган ва ЖКнинг 46-моддаси
билан расман огоҳлантирилган. Маҳкум Ф.Маматкулов ишга
жойлашиши учун йўлланма берилган ва у 01.12.2022 йилда
“AVTOVISHKA” МЧЖга ишга жойлашиб, ахлоқ тузатиш ишлари жазосини
ўтаб келмоқда. “AVTOVISHKA” МЧЖнинг номи “SPESTEXNIKA” МЧЖга
ўзгартирилган. Ф.Маматкулов унга тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари
жазосининг 1 йил 9 ойни ўтаган ва ўталмаган жазо муддати 8 ой
23 кунни ташкил этади.
Тақдимномада
Ўзбекистон
Республикаси
ЖК
73-моддаси
3-қисмининг “в” бандига асосан маҳкум Ф.Маматкуловни ўталмаган
ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли равишда
озод қилиш сўралган.
Маҳкум Ф.Маматкулов суд мажлисида, у жазо муддатини ўтаб
келаётганлиги, ўрнатилган тартиб қоида талабларини бажариб
келаётганлигини билдириб, уни муддатидан илгари шартли равишда
жазодан озод этишни сўради.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, Чилонзор туман ИИО Пробация
бўлими инспектори У.Исматовнинг тақдимномани қувватлаб берган
фикрини, прокурор ёрдамчисининг тақдимномани қаноатлантириш
ҳақидаги хулосасини тинглаб, қуйидагиларга кўра тақдимномани
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисми “в” бандида
оғир жинояти учун суд томонидан тайинлаган жазо муддатининг
камида тўртдан уч қисмини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин жазони
ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиниши
мумкинлиги белгиланган.
Суд, юқоридагиларга кўра, маҳкум Ф.Маматкулов ўрнатилган
тартиб қоида талабларини бажариб, меҳнатга ҳалол муносабатда
бўлганлиги, жазо муддатининг камида тўртдан уч қисмини ҳақиқатда
ўтаб бўлгани учун унга нисбатан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари
жазосининг ўталмаган 8 ой 23 кунини ўташдан муддатидан илгари
шартли равишда озод қилишни, Тошкент шаҳар Чилонзор туман ИИО
ФМБ бошлиғининг тақдимномасини қаноатлантиришни лозим деб
топади.
Юқоридагиларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси ЖК
73-моддасига асосан ва ЖПК 536, 541 ва 542-моддаларини қўллаб,
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
Тошкент шаҳар Чилонзор туман ИИО ФМБ бошлиғининг
тақдимномаси қаноатлантирилсин.
Маматкулов Фахриддин Бурибой ўғли (MAMATKULOV FAXRIDDIN
BURIBOY O’G’LI) жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг
2020 йил 19 августдаги ҳукми бўйича ўталмаган ахлоқ тузатиш ишлари
жазосининг 8 ой 23 кунидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод
қилинсин.
Ажрим нусхаси ижро қилиш учун Тошкент шаҳар Чилонзор туман
ИИО ФМБга юборилсин.
Ажримдан норози томон ўн сутка муддат ичида шу туман суди орқали
Тошкент шаҳар суди жиноят ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят ёки
протест келтиришга ҳақли.
А.А.Мухиддинов