Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2406/830 Дата решения 17.09.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Қахаров Уктам Эгамбердиевич Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 333563 Claim ID 2604893 PDF Hash 920e5f644b13b915... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
«г» бандлари ва 111-моддаси «г» бандлари ва 111 law
исми билан ЖКнинг 69-моддаси исми билан ЖК 69 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси збекистон Республикаси ЖК 273 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
аракатлари ЖК 25-моддаси аракатлари ЖК 25 law
исми ва ЖК 273-моддаси исми ва ЖК 273 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддаси збекистон Республикаси ЖК 96 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси збекистон Республикаси ЖК 273 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲУКМ 2024 йил 17 сентябрь куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, ВКА орқали ИИВ ЖИЭД 7-сонли тергов ҳибсхонаси билан боғланган ҳолда, судья У.Қахаровнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Рамазоновнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи М.Жалилов ва унинг ҳимоячиси – «SHIROZA HIMOYA» адвокатлик фирмаси адвокати Ш.Юльчиеванинг иштирокида 1-1006-2406/747-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Жалилов Марат Ренат ўғли (Jalilov Marat Renat o’g’li), 1991 йил 17 май куни Самарқанд вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз, оилали, бир нафар фарзанди бор, муқаддам Россия Федерацияси Москва вилоят Мытишинск туман судининг 11.08.2014 йилдаги ҳукмига кўра, Россия Федерацияси ЖКнинг 30,161-моддаси 2-қисми «а», «г» бандлари ва 111-моддаси 4-қисми билан ЖКнинг 69-моддаси тартибида 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, 29.12.2017 йилда жазо муддатини тўлиқ ўтаган, Самарқанд вилояти, Каттақўрғон тумани, Навбаҳор МФЙ, Муллакичкина кўчаси, 321-уйда яшайди, иш бўйича 11.05.2024 йилда «муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат» эҳтиёт чораси қўлланилган, жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон туман судининг 14.08.2024 йилдаги ажрими билан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, 13.08.2024 йилдан қамоқда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган. Суд судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини эшитиб, дастлабки тергов жараёнида, судда тўпланган далилларни текшириб ва муҳокама қилиб, жиноят ишидаги ҳужжатларни таҳлил қилиб, тарафларнинг музокаралари ва судланувчининг охирги сўзини тинглаб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: 2024 йил 29 апрель куни соат 03:00ларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида жойлашган «Эркин» ЙПХ масканидан ўтаётган М.Жалилов бошқарувидаги давлат рақами белгиси 30Р887JK бўлган «Lacetti» русумли автомашина ҳужжатларни текшириш мақсадида тўхтатилиб, ҳужжатлар текширилиши давомида автомашина ҳайдовчиси М.Жалилов ўзининг ҳаракатлари билан шубҳа уйғотганлиги сабабли, унинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида, эгнидаги кулранг шимининг ўнг чўнтагидаги оқ қоғозга ўралган ўткир ҳидли, ўсимликсимон моддасини келгусида ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинган. Суд-киёвий экспертизасининг 30.04.2024 йилдаги 1856-сонли хулосасига кўра, М.Жалиловдан олинган ўсимликсимон модда таркибида фаол гиёҳванд модда – «тетрагидроканнабинол» мавжуд бўлиб, бу модда «марихуана» деб аталиши ва унинг умумий оғирлиги 12.47 граммга тенглиги кўрсатилган. Суд мажлисида судланувчи М.Жалилов эълон қилинган айбловга қисман иқрор бўлиб, қуйидагиларни, яъни бир неча йилдан буён гиёҳвандлик воситасини истемол қилиб келишини, 2024 йил 27 апрель куни Самарқанд вилояти, Каттақўрғон туманида жойлашган Қорадарё катта сув ҳавзасининг ёнида ўсиб турган наша ўсимлигининг баргларини териб олганлигини ва оқ қоғозга ўраб, ўзи учун ёнида сақлаб келганлигини, 28 апрель куни соат 18:00ларда Тошкент шаҳрига танишлари А.Усмонов ва В.Турдиев билан Тошкент шаҳридаги автомашина бозорига бориш мақсадида В.Турдиевнинг автомашинасида келишганлигини, йўлда автомашинани ўзи бошқарганлигини, 29 апрель куни соат 03:00ларда «Эркин» ЙПХ масканидан ўтаётган вақтида, шу ерда хизмат олиб бораётган ИИБ ходими тўхтатганлигини ва ҳужжатларни сўраганлигини, ходимларга ҳужжатларни тақдим қилишганлигини, ИИБ ходими ундан шубҳаланишиб, икки нафар холис иштирокида унинг кийимларини кўздан кечиришганлигини, шунда шимининг ичидаги кулранг шалвари чап чўнтагидан қозоғга ўралган моддани аниқлашганлигини, ИИБ ходимлари ундан ушбу модда кимга тегишли эканлигини сўрашганлигини, ходимларга ушбу модда ўзига тегишли эканлигини айтганлигини, шундан сўнг холислар иштирокида ҳужжатлар тузишганлигини, мазкур моддани ўз истеъмоли учун сақлаб келганлигини, уни бирор кимга сотиш ёки ўтказиш мақсади бўлмаганлигини, бу ҳолат бошқа қайтарилмаслигини, оилада ягона боқувчи эканлигини айтиб, суддан енгилроқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатувлар берди. Суд иш бўйича тўпланган далилларга баҳо бериб, судланувчининг содир қилган жиноятлари ўз тасдиғини топган ва қуйидаги далиллар билан исботланган деб ҳисоблайди. Суд мажлисида гувоҳ А.Магдиев қуйидагича, яъни 2024 йил 29 апрель куни соат 03:00ларда Чилонзор тумани, «Эркин» ЙПХ масканидан ўтиб кетаётган вақтида, шу ерда хизмат олиб бораётган ИИБ ходимлари ундан бир ишда холис сифатида иштирок этишга таклиф қилишганлигини, у рози бўлганидан сўнг яна бир нафар холис Ғ.Қурбонов ва ИИБ ходимлари билан шу ерда бўлган қора ранггли «Lacetti» русумли автомашинанинг ёнига боришганлигини, ходимлар М.Жалиловни ёнини кўздан кечиришганлигини, унинг эгнида бўлган шимининг ичидан кийиб олган кулранг шалварининг чап олд чўнтагидан ўралган оқ қоғоз борлигини аниқлашганлигини, уларнинг иштирокида қоғоз очиб кўрилганида, ичида ўткир ҳидли, яшил рангли ўтсимон модда борлигини 2 аниқланганлигини, шундан сўнг ходимлар ҳужжатлар тузишганлигини, ИИБ ходимлари ҳеч кимга нисбатан зўрлик ва руҳий тазйиқ ўтказилмаганлигини айтиб кўрсатувлар берди. Суд мажлисида тарафлар розилиги билан кўрсатувлари ўқиб эшиттирилган гувоҳ Ғ.Курбонов ҳам гувоҳ А.Магдиевнинг кўрсатувларига мазмунан ўхшаш кўрсатувлар берган. Суд мажлисида гувоҳ Ш.Хикматов қуйидагича, яъни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБда инспектор лавозимида ишлаб келишини, 2024 йил 28 апрель куни Чилонзор тумани, Бунёдкор шох кўчасида жойлашган «Эркин» ЙПХ масканига тунги хизматга жалб қилинганлигини, 2024 йил 29 апрель куни соат 03:00ларда шу ерда хизмат олиб бораётган бошқа ходимлар қора рангли, давлат рақами белгиси 30Р887JК бўлган «Lacetti» русумли автомашинани назорат тартибида тўхтатиб, автомашинани ҳайдовчисидан ҳужжатларни талаб қилишиб, уларни текширишганлигини, автомашинанинг ҳайдовчиси М.Жалилов ўзининг ҳаракатлари билан шубҳа уйғотганлиги сабабли, икки нафар холис иштирокида М.Жалиловни кўздан кечиришганлигини, унинг эгнида бўлган шимининг ичидан кийган кулранг шалварининг олд чап чўнтагидан оқ қоғоз аниқланганлигини, қоғоз холислар иштирокида очиб текширилганида, ичида ўтсимон яшил рангли, ўткир ҳидли модда борлиги аниқланганлигини, автомашинада бўлган бошқа икки нафар шахслардан ҳеч нарса аниқланмаганлигини, ИИБ ходимлари томонидан фуқароларга нисбатан зўрлик ва руҳий тазйиқ ўтказилмаганлигини айтиб кўрсатувлар берди. Суд мажлисида тарафлар розилиги билан кўрсатувлари ўқиб эшиттирилган гувоҳ В.Турдиев қуйидагича, яъни «М.Жалилов билан тахминан 2022 йилдан буён танишман. Менинг танишим М.Жалилов 2024 йил тахминан 23 апрель куни менга Тошкент шаҳрига бориб келишимизни айтди. Мен унга нима сабабдан Тошкент шаҳрига боришини сўраганимда, Тошкент шаҳрида автомашина сотиб олишини маълум қилди. Сўнг 2024 йил 27 апрель куни соат 18.00да танишларим М.Жалилов ва А.Усмонов билан бошқарувимда бўлган Самарқанд вилояти, Қаттақўрғон туманидан Тошкент шаҳрига йўл олдик. Мен ушбу куни Жиззах вилоятида танишим М.Жалиловга бошқарувимдаги оқ рангли «Lacetti» русумли, давлат рақам белгиси 30Р887JK бўлган автомашинамни Тошкент шаҳрига ҳайдаб кетиши учун берган эдим. Бу вақтда биз Жиззах вилоятида эдик. Биз тўхтаган жойда ҳожатхона бор эди. М.Жалилов ушбу ҳожатхонага кириб чиқди ва менинг автомашинамга ўтириб, Тошкент шаҳрига ҳайдаб кетди. Ушбу вақтда мен чарчаб қолганлигимни сабабли, ухлаб қолдим. Сўнг мени уйқудан М.Жалилов турғазди. Сўнг мен автомашинамдан тушди. Ушбу вақтда менинг автомашинамни бошқариб кетаётган М.Жалиловни шу ерда хизмат олиб бораётган ИИО ходими тўхтатди. Сўнг ушбу ИИО ходими М.Жалиловни 2 нафар холислар иштирокида кўздан кечирди. Уни кўздан кечириш жараёнида унинг эгнида бўлган шимининг ичидан кийган кулранг шалварининг чап томонидан оқ қоғозга ўралган яшил рангли, ўткир ҳидли модда борлиги аниқланди. Сўнг 3 эканлигини сўраганида, М.Жалилов ушбу модда ўзига тегишли эканлигини маълум қилди. Шундан кейин ИИБ ходими ушбу моддани холислар иштирокида расмийлаштириб олишди» деб кўрсатувлар берган. Суд мажлисида тарафлар розилиги билан кўрсатувлари ўқиб эшиттирилган гувоҳ А.Усмонов ҳам гувоҳ В.Турдиевнинг кўрсатувларига мазмунан ўхшаш кўрсатувлар берган. Суд-наркология экспертизасининг 13.05.2024 йилдаги 1186-сонли далолатномасига кўра, М.Жалилов гиёҳвандликка чалинмаганлигини, мазкур касаликдан даволанишга муҳтож эмаслиги кўрсатилган. Шунингдек, судланувчининг айби сўроқ, нарсаларни олиш баённомалари, тушунтириш хатлари, экспертиза хулосалари ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси тартибида баҳоланган бошқа объектив далиллар мажмуи билан ўз исботини топган. Суд дастлабки тергов органи томонидан судланувчи М.Жалилов нинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан тўғри квалификация қилган деб ҳисоблайди. Сабаби, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 28.04.2017 йилдаги «Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 12-сонли Қарорининг 25-бандида айбдорда гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказишга (ЖК 273-моддаси биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи қисмлари) қасд мавжудлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишда, судлар бундай восита ёки моддалар ҳақиқатдан ўтказиш мақсадида тайёрлаб қўйилганлигига оид далиллар мажмуидан келиб чиқишлари лозимлиги, бундай далилларга, масалан, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар фақат истеъмол қилинишини истисно этадиган миқдорда топилганлиги, бундай восита ёки моддалар муайян дозада (ўлчамда) қадоқланганлиги, улар ташиш ёки жўнатишда махсус махфий жойга яширилганлиги, уларни тайёрлаш учун асбоб-ускуналар мавжудлиги, экспертизанинг айбдор гиёҳванд эмаслиги тўғрисидаги хулосаси ва ҳ.к.лар киради. Иш бўйича аниқланган ҳақиқий ҳолатлардан келиб чиқиб, айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 25-моддасининг биринчи ёки иккинчи қисми ва ЖК 273-моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилиниши кераклиги ҳақида раҳбарий тушунтиришлар берилган. Судда аниқланган ҳолатларга кўра, М.Жалилов 2024 йил 29 апрель куни соат 03:00ларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган текшириш давомида эгнидаги кулранг шимининг ўнг чўнтагидаги оқ қоғозга ўралган ўткир ҳидли, ўсимликсимон моддасини келгусида ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, мазкур модда суд-киёвий экспертизасининг 30.04.2024 йилдаги 1856-сонли хулосасига кўра, «марихуана» деб аталиши ва унинг умумий оғирлиги 12.47 граммга тенглиги кўрсатилган. 4 - судланувчи М.Жалиловга жазо тайинлашда унинг айбига қисман иқрор бўлсада, оилавий аҳволини, қарамоғида оиласи борлигини, оилада ягона боқувчи эканлигини, муқаддам судланмаганлигини жазосини енгиллаштирувчи ҳолатлар деб ҳисоблаб, шунингдек, жазосини оғирлаштирувчи ҳолатлар йўқ деб ҳисоблаб, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси, унинг шахсини эътиборга олиб, унга нисбатан у айбланаётган модда санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни; - суд-наркология экспертизасининг 13.05.2024 йилдаги 1186-сонли далолатномасидан келиб чиқиб, М.Жалиловга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасини қўлламасликни; - жиноят иши бўйича олинган ва Ўзбекистон Республикаси ДХХ МТТБ махсус гуруҳида 31.07.2024 йилдаги 08179-сонли квитанцияга асосан сақлаётган 12.27 грамм «марихуана» гиёҳвандлик воситасини белгиланган тартибда йўқ қилишни белгилашни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454, 457, 462, 463, 465-468, 471, 473-моддаларига мувофиқ, ҲУКМ Қ И Л А Д И: Жалилов Марат Ренат ўғли (Jalilov Marat Renat o’g’li) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилсин. М.Жалиловга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан 5 (беш) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддасига асосан М.Жалиловнинг 13.08.2024 йилдан 17.09.2024 йилга қадар қамоқда сақланган ҳар бир кунини (35 кун) озодликдан маҳрум қилиш жазосининг бир кунига тенглаштириб, яъни 1 (бир) ой 5 (беш) кун жазоси ўталган деб ҳисобланиб, ўташ учун узил-кесил 4 (тўрт) йил 10 (ўн) ой 25 (йигирма беш) кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгилансин. Жазо муддатини ўташ 2024 йил 17 сентябрь кунидан бошлаб ҳисоблансин. М.Жалиловга нисбатан қўлланилган «муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат» эҳтиёт чораси бекор қилинсин, унга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, ИИВ ЖИЭД 3-минтақавий ҳудуд, 7-сонли тергов ҳибсхонасида сақланаётганлиги инобатга олинсин. Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг жиноят иши бўйича ашёвий далил деб эътироф этилган ва Ўзбекистон Республикаси ДХХ МТТБ махсус гуруҳида 31.07.2024 йилдаги 08179-сонли квитанцияга асосан сақлаётган 12.27 грамм «марихуана» гиёҳвандлик воситаси белгиланган тартибда йўқ қилинсин. Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб, 5 судланувчи ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб, ўн сутка ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг кассация тартибида шикоят бериш ёки прокурор протест келтиришга ҳақлидирлар. Тарафларга белгиланган муддат ўтганидан кейин берилган шикоят ёки протест оқибатсиз қолдирилиши тушунтирилсин. Раислик қилувчи: /имзо/ У.Қахаров Маъсул судья: Қахаров Уктам Эгамбердиевич 6