← Назад
Решение #121230 Уголовные
Апелляция инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 177 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 177 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 211 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 22 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 426 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 211 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья: М.Абидов
Биринчи инстанция суди
судьяси: И.Сабиров
АЖРИМИ
2024 йил 17 сентябрь куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари
бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси ўз биносида, очиқ суд
мажлисида, раислик қилувчи судья М.Ахмедов, ҳайъат судьялари
Ф.Халилов ва М.Абидовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
А.Бахромовнинг котиблигида, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим
бошлиғи ўринбосари М.Комилов, судланувчи Н.Салимов ҳамда унинг
адвокатлари Ю.Эгамбердиев ва М.Утагановнинг иштирокида, жиноят
ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 27 июнь кунидаги
ҳукмига кўра судланган
Салимов
Нодиржон
Зокиржонович
(Salimov
Nodirjon Zokirjonovich), 1989 йил 12 февраль куни
Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти
ўрта, вақтинча ишсиз, оилали, уч нафар фарзандлари
бор, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар,
Чилонзор тумани, Иқтисод кўчаси, 10-уйда яшовчи,
иш бўйича “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида
тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилганга
нисбатан 1-1006-2401/516-сонли жиноят иши юзасидан чиқарилган ҳукмга
адвокат Ю.Эгамбердиев томонидан келтирилган апелляция шикоятини
жиноят иши билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 27 июнь
кунидаги ҳукмига кўра, Салимов Нодиржон Зокиржонович Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 177-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни
содир этишда айбли деб топилиб, унга ушбу модда билан 2 йил озодликни
чеклаш жазоси тайинланган.
Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг жиноят иши юзасидан ашёвий
далил тариқасида эътироф этилган 6.767 АҚШ доллари, 1.100 Россия
рубли ва 660.662.000 сўм маблағлари қонунчиликда белгиланган тартибда
давлат эгалигига ўтказилиши белгиланган. Тадбирда фойдаланиш учун
тақдим қилинган 4.700 АҚШ (59.784.000 сўм) доллари ИЖҚК
Департаменти Чилонзор туман бўлимига қайтарилганлиги қайд қилиб
ўтилган.
Суднинг ҳукмига кўра, судланувчи Н.Салимов, 2024 йил 23 апрель
куни, ўз яшаш хонадони, яъни Чилонзор тумани, Иқтисод кўчаси, 10-уйда
бўла туриб, қонунга хилоф равишда анча миқдорни ташкил қилувчи
4.700 АҚШ долларини махсус аризачи “И.А.А.”га 59.784.000 сўмга сотган
вақтида, ИЖҚКД Чилонзор туман бўлими ходимлари томонидан
ўтказилган тезкор тадбир жараёнида ашёвий далиллар билан ушланиб,
унинг яшаш хонадонидан муомалага киритилмаган 6.767 АҚШ доллари,
1.100 Россия рубли ва 660.662.000 сўм маблағлар аниқланиб ва вақтинча
сақлаш учун олиб қўйилган.
Адвокат Ю.Эгамбердиев апелляция шикоятида, дастлабки тергов
жараёнида холислар процессуал ҳаракатларда иштирок этишмаганлигини,
шунингдек Н.Салимовнинг ҳимоя ҳуқуқи бузилганлигини, биринчи
инстанция суди томонидан суд мажлиси баённомасига гувоҳларнинг
кўрсатувлари ўзгартириб ёзилганлигини, Н.Салимовнинг уйидан олиб
қўйилган 6.767 АҚШ доллари, 1.100 Россия рубли ва 660.662.000 сўм
маблағларини асоссиз равишда давлат эгалигига ўтказиш ҳақида ҳукм
чиқарилганлигини кўрсатиб, ҳукмни бекор қилиб, Н.Салимовга оқлов
ҳукми чиқаришни сўраган.
Судлов ҳайъати, иш бўйича судья М.Абидовнинг маърузасини,
прокурор М.Комиловнинг суд ҳукмини ўзгаришсиз, шикоятни
қаноатлантирмасдан қолдириш ҳақидаги хулосасини, судланувчи
Н.Салимов ҳамда унинг адвокатлари Ю.Эгамбердиев ва М.Утагановнинг
апелляция шикоятини қувватлаб берган фикрларини тинглаб, шикоятдаги
важларни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга таҳлил қилиб,
қуйидагиларга асосан суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим деб
топди.
Апелляция инстанцияси судида сўроқ қилинган судланувчи
Н.Салимов биринчи инстанция судида берган кўрсатувларини
тасдиқлашини билдирди ва уларга қўшимча қилиб, 6.767 АҚШ доллари,
1.100 Россия рубли ва 660.662.000 сўм маблағлари уй олиши учун йиғиб
қўйган пуллари бўлганлиги, 600.000.000 сўм қайнотаси ёрдам сифатида
берган пул эканлиги, тадбир бўлган куни у шокда бўлганлигини ва нима
бўлаётганини билмаганлиги, ходимлар ичкаридан пулларни олиб чиқиб
кетишганлиги, 4.700 АҚШ доллари пуллари ташқарида бўлганлиги, у
ушбу пулларга 3 хоналик уй сотиб олмоқчи эканлиги, гиламни тагидаги
пулларни ҳам олиб кетишганлиги ҳақида кўрсатувлар берди.
Апелляция инстанцияси судида сўроқ қилинган гувоҳ М.Холмирзаев
биринчи инстанция судида берган кўрсатувларини тасдиқлашини
билдирди ва уларга қўшимча қилиб, 2024 йил 23 апрель куни уни
департамент ходимлари холис сифатида чақиришганлиги, кейинчалик
кимдир ноқонуний равишда валюта айирбошлаётганини билганлиги,
биринчи тадбир бўлишидан олдин уни прокуратурага чақиришганлиги, у
ерда сирли мижозга диктофон тақдим қилишганлиги, унинг олдида
пулларни санашганлиги ва Н.Салимовга тақдим қилишганлиги, ҳужжатлар
расмийлаштирилганлиги, шундан сўнг тадбир бўлиб Н.Салимовнинг
хонадонига борилганлиги, тадбирда ноқонуний равишда валюта
айирбошлаётган шахс Н.Салимов экани аниқланганлиги, Н.Салимов
ноқонуний равишда АҚШ доллари билан муомала қилаётган эканлиги, у
ва яна бир холиснинг иштирокида Н.Салимовни ушлашганлиги, улар
холис бўлиб дарвозанинг тагида остонада туришганлиги, ходимлар
ичкарига киришганлиги, Н.Салимов эса уйининг дарвозахонасида
турганлиги, департамент ходимларини хонадоннинг ичига киришганини
кўрмаганлиги, кейин улар автомашинанинг орқасида ўтиришганлиги,
пулларни уларнинг иштирокида санашганлиги, шартли мизожга
Н.Салимов АҚШ долларини сотганлиги аниқланганлиги, АҚШ доллари,
Россия рубли ва сўм пуллар бор бўлганлиги, уйда автомашинани
кўрмаганлиги, эшикдан кирганда ўнг тарафдан пуллар олиб кетилганлиги,
у ичкарига кирмаганлиги, лекин пуллар олингани кўрилиб турганлиги,
тадбирдан сўнг яна ҳужжатлар прокуратурада Н.Салимов ушланганидан
кейин расмийлаштирилганлиги ҳақида кўрсатувлар берди.
Апелляция инстанцияси судида сўроқ қилинган гувоҳ З.Содиқов
биринчи инстанция судида берган кўрсатувларини тасдиқлашини
билдирди ва уларга қўшимча қилиб, 2024 йил 23 апрель куни у ва
М.Холмирзаев хизмат вазифасини амалга ошираётган вақтида уларни
олдига департамент ходимлари келиб бир иш бўйича холис бўлишни
сўрашганлиги ва улар рози бўлишганлиги, шундан сўнг департмент
биносида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб Н.Салимовнинг уйиига
боришганлиги, уйга кирган вақтида зинапоянинг остида пуллар ва АҚШ
доллари ҳамда рубллар чиққанлиги, шундан сўнг ҳужжатлаштириш
ҳаракати амалга оширилганлиги, уларни холис сифатида биринчи туман
департаментига олиб киришганлиги ва ундан кейин Н.Салимовнинг уйига
боришганлиги, Н.Салимовнинг уйига ходимлар билан бирга ҳаммалари
киришганлиги, пуллар дарвозадан ичкарига кирганида зинанинг тагидан
олинганлиги, пулларни Н.Салимовнинг ўзи тақдим қилганлиги, уйда
автомашинани кўрмаганлиги, департамент ходимлари ҳамма жойни
текширишганлиги, пулларни биринчи зал ва ётоқхонадан олиб
чиқишганлиги ҳақида кўрсатувлар берди.
Апелляция инстанцияси судида сўроқ қилинган гувоҳ Б.Таиров, у
Чилонзор туман иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментида
тезкор вакил лавозимида ишлашини, ишхонада бўлган вақтида аризачи
келиб ноқонуний равишда Н.Салимов валюта айирбошлаш фаолияти
билан шуғулланаётганини билдириб ариза тақдим қилганлиги, шундан
сўнг тегишли тартибда ариза расмийлаштириб, холисларни жалб қилиб
тадбирни бошлаганликлари, тадбирда Н.Салимов ҳақиқатдан валюта
айирбошлаш фаолияти билан ноқонуний равишда шуғулланаётганлиги
аниқланганлиги, Н.Салимовнинг уйидан олинган пуллар унинг ўзи билан
бирга департамент биносига олиб келинганлиги, Н.Салимовнинг
хонадонига, уйнинг ички қисмига киришмаганлиги, барча пуллари
дарвозахонада зинанинг тагидан олинганлиги, тадбирда холислар иштирок
этганлиги, барча ҳолат туширилган видеотасвирлар, яъни пулни тақдим
этиш ҳолатидан бошлаб то тадбир бўлиб ўтган жараёнга қадар видеотасвир
борлиги, барча ҳолат қонунда назарда тутилган равишда олиб
борилганлиги, Н.Салимовнинг уйига борилганда холислар ўша ерда
туришганлиги, ходимлар дарвозахонада туришганлиги, ичкарига
киришнинг имкони бўлмаганлиги, сабаби мазкур уйда яшовчи одамлар
бақир-чақир килишганлиги, у ерда автомашина бўлмаганлиги, ходимлар
4-5 та бўлишганлиги ҳақида кўрсатувлар берди.
Биринчи инстанция суди томонидан жиноят ишини судда кўришда
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22, 26-моддалари талабларига тўлиқ
риоя қилинган.
Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ
бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан
асослантирилган.
Судланган Н.Салимовнинг суд ҳукмида баён этилган жиноятни
содир этганликдаги айби, унинг судда ўз айбига қисман иқрорлик
билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, суд мажлисида сўроқ
қилинган гувоҳларнинг кўрсатувлари, махсус аризачи “И.А.А.” аризаси,
тезкор тадбир баённомаси, нарсани олиш ва кўздан кечириш
баённомалари, воқеа жойини кўздан кечириш баённомаси, ИЖҚК
Департаменти Чилонзор туман бўлими томонидан қўшимча тақдим
қилинган видеолавҳалар ва фотолавҳалар, сўроқ баённомалари ҳамда
жиноят ишида мавжуд бошқа асосли далиллар билан ўз исботини тўлиқ
топган.
Биринчи инстанция суди томонидан Н.Салимовнинг жиноий
ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 177-моддаси 2-қисми
билан тўғри квалификация қилинган.
Биринчи инстанция суди судланувчи Н.Салимовга жазо тайинлашда,
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги
“Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги
1-сонли қароридаги тушунтиришларига амал қилиб, унинг шахсини ҳамда
жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи барча ҳолатларни инобатга
олиб, у айбланган модда санкцияси доирасида озодликни чеклаш жазосини
тайинлаб, тўғри хулосага келган.
Шунингдек, биринчи инстанция судининг Ўзбекистон Республикаси
ЖПК 211-моддаси талабларидан келиб чиқиб, мазкур жиноят иши
юзасидан ашёвий далил тариқасида олинган 6.767 АҚШ доллари,
1.100 Россия рубли ва 660.662.000 сўм маблағларини қонунчиликда
белгиланган тартибда давлат эгалигига ўтказиш ҳамда тадбирда
фойдаланиш учун тақдим қилинган 4.700 АҚШ (59.784.000 сўм) маблағлар
ИЖҚК Департаменти Чилонзор туман бўлимига қайтарилганлигини
эътиборга олиш ҳақидаги хулосаси ҳам асослидир.
Апелляция инстанцияси, апелляция шикоятидаги ва суддаги
дастлабки тергов жараёнида холислар процессуал ҳаракатларда иштирок
этишмаганлиги, шунингдек Н.Салимовнинг ҳимоя ҳуқуқи бузилганлиги,
биринчи инстанция суди томонидан суд мажлиси баённомасига
гувоҳларнинг кўрсатувлари ўзгартириб ёзилганлиги, Н.Салимовнинг
уйидан олиб қўйилган 6.767 АҚШ доллари, 1.100 Россия рубли ва
660.662.000 сўм маблағларини асоссиз равишда давлат эгалигига ўтказиш
ҳақида ҳукм чиқарилганлиги ҳақидаги важларга Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 95 ва 112-моддалари талаби асосида баҳо бериб, иш
материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси бўйича
синчковлик билан тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб,
қуйидаги хулосага келади:
Гувоҳлар М.Холмирзаев ва З.Содиқов апелляция инстанцияси
судида, биринчи инстанция судида берган кўрсатувларини тасдиқлаб,
дастлабки тергов жараёнида процессуал ҳаракатларда иштирок
этишганлиги тўғрисида батафсил кўрсатувлар беришди.
Гувоҳ Б.Таиров апелляция инстанцияси судида, у Чилонзор туман
иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментида тезкор вакил
лавозимида ишлаши, мазкур иш бўйича ўтказилган тезкор тадбирда холис
сифатида М.Холмирзаев ва З.Содиқовлар иштирок этишганлиги, барча
ҳолат видеотасвирга туширилганлиги тўғрисида батафсил кўрсатувлар
берди.
Шу билан бирга, гувоҳ Б.Таиров томонидан тақдим этилган
видеотасвирларга кўра аризачига пулни тақдим этиш ҳолатидан бошлаб то
тадбир бўлиб ўтган жараён ва тадбирдан кейинги шахсий тинтув
процессуал ҳаракатларида холислар М.Холмирзаев ва З.Содиқов иштирок
этишганлигини кўриш мумкин.
Бундан ташқари, жиноят иши ҳужжатларига кўра, Н.Салимов
ушланганда унга ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўлиқ ёзма равишда
тушунтирилганлиги, ҳимоячи билан реал таъминланганлиги ва унга
ҳимоячи билан холи учрашишига имконият берилганлиги ҳамда у
ҳимоячидан воз кечганлиги ҳақида баённомалар расмийлаштирилган,
жиноят ишида адвокат Шавкат ўғли Жавдатбекнинг ордери мавжуд
(и.в. 35-39).
Шунингдек, жиноят ишида дастлабки тергов жараёнида
Н.Салимовнинг ҳуқуқ ва манфаатларини адвокат У.Хамидов ҳимоя
қилганлиги (и.в. 83), барча процессуал ҳаракатларда, сўроқ жараёнларида
бирга иштирок этишганлиги ва барча процессуал ҳужжатларни
имзолашганлиги кўринади.
Бундан ташқари, иш ҳужжатларига кўра, суд мажлисининг
баённомаси Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 426-моддаси талабларига
тўлиқ риоя қилинган ҳолда олиб борилган бўлиб, тарафларнинг иштироки,
судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувлари ҳамда улар билан бўлган
савол-жавоблар акс эттирилган. Адвокат Ю.Эгамбердиев томонидан суд
мажлисининг баённомаси юзасидан мулоҳазалар берилган бўлиб, жиноят
ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 8 июлдаги ажримига
кўра адвокат Ю.Эгамбердиевнинг суд мажлисининг баённомаси юзасидан
билдирган мулоҳазалари қаноатлантирилмасдан қолдирилган.
Шунингдек, биринчи инстанция судида гувоҳ сифатида
М.Холмирзаев ва З.Содиқовлар сўроқ қилинган бўлиб, улар апелляция
инстанцияси судида сўроқ қилинганларида биринчи инстанция судида
берган кўрсатувларини тасдиқлашди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддасида, суриштирувчи,
терговчи, прокурор ва суд ишдаги барча ҳолатларни синчковлик билан,
тўла, ҳар томонлама ва холисона кўриб чиқишга асосланган ҳолда қонунга
ва ҳуқуқий онгга амал қилиб ўзларининг ички ишончлари бўйича
далилларга баҳо бериши назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 211-моддасига мувофиқ, гумон
қилинувчига, айбланувчига, судланувчига, маҳкумга тегишли бўлган
жиноят қуроллари мусодара қилиниши кераклиги ва улар тегишли
муассасаларга топширилиши ёки йўқ қилиб юборилиши, жиноий йўл
билан орттирилган пуллар ва бошқа бойликлар суднинг ҳукмига биноан
жиноят натижасида етказилган мулкий зарарни қоплашга ўтказилиши,
мулкий зарар кўрган шахс аниқланмаган тақдирда, давлат фойдасига
ўтказилиши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил
28 апрелдаги “Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки
ўтказишга доир ишлар юзасидан суд амалиёти тўғрисида”ги 8-сонли
қарорининг 14-бандида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал
кодексининг 405-10, 471-моддаларига мувофиқ, ҳукм чиқарилганда ва
жиноят ишини ҳаракатдан тугатиш ҳақида ажрим қабул қилинганида
судлар ишга қўшилган ашёвий далиллар масаласини ҳал этишлари
шартлиги, бунда шуни назарда тутиш керакки, эгасининг ёки
фойдаланувчининг тасарруфидан ғайриқонуний равишда олиб қўйилган
валюта қимматликлари, қонунда назарда тутилган ҳолатлардан ташқари
тегишлилиги бўйича қайтарилиши лозимлиги, эгасининг хоҳиши билан
жиноий битимнинг объекти бўлган валюта қимматликлари, уларнинг эгаси
қайсидир асосларга кўра жиноий жавобгарликка тортилмаган тақдирда
ҳам давлат даромадлари ҳисобига ўтказилиши кераклиги, валюта
қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш орқали
орттирилган пул ва бошқа қимматликлар давлат даромадлари ҳисобига
ўтказилиши, агар жиноий йўл билан орттирилган пул ёки бошқа
қимматликлар топилмаса, олинган сумма ёхуд қиматликларнинг қиймати
давлат фойдасига ундирилиши ҳақида тушунтиришлар берилган.
Иш ҳужжатлари ва судда аниқланган ҳолатларга кўра,
Н.Салимовнинг ўз яшаш хонадони, яъни Чилонзор тумани, Иқтисод
кўчаси, 10-уйда валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ва
ўтказиш фаолияти билан мунтазам равишда шуғулланиши жиноят ишида
мавжуд 3 та видеолавҳаларда тўлиқ ўз аксини топган. Унга кўра
Н.Салимов жиноят ишида қайд этилмаган бошқа шахсларга АҚШ
долларларини олиб сотаётганлиги акс этган.
Шунингдек, 2024 йил 23 апрель куни ўтказилган тезкор тадбирда
олинган видеотасвирга кўра Н.Салимов валюта қимматликларини қонунга
хилоф равишда олиш ва ўтказиш фаолияти билан шуғулланиши учун
хонадонига кирилганда дарвозахонасидан ўнг томондан жойлашган зинани
атрофини ўраб, ўша ерда пул санайдиган машина билан жихозлаб, ҳар хил
купюралардан иборат ва ўрамларда саналиб тахлаб қўйилган пуллар
тайёрлаб қўйилганлиги кўринади.
Ушбу ҳолатлар, Н.Салимовнинг валюта қимматликларини қонунга
хилоф равишда олиш ва ўтказиш фаолияти билан мунтазам равишда
шуғулланиб келганлигини тасдиқлайди.
Шу боис, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан
Н.Салимовнинг уйидан олиб қўйилган 6.767 АҚШ доллари, 1.100 Россия
рубли ва 660.662.000 сўм маблағларини асосли равишда давлат эгалигига
ўтказиш ҳақида ҳукм чиқарилган деган хулосага келади.
Бундан ташқари, жиноят ишида шикоятда келтирилган барча
важларни тасдиқловчи бирорта далил мавжуд эмас.
Юқорида қайд этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати
келтирилган важларни тўла ишончга сазовор эмас деб ҳисоблайди, қонун
ва ҳуқуқий онгга амал қилиб, ички ишонч бўйича далилларга таяниб
танқидий баҳолаб, жавобгарликдан қутулиш мақсадида келтирилган деган
хулосага келади ҳамда ушбу важлар ишдаги далиллар ва объектив
аниқланган ҳолатлар билан тўлиқ рад қилинади.
Шу сабабли, судлов ҳайъати суд ҳукмини ўзгартириш ёки бекор
қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, апелляция шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 49717, 26, 31-моддаларига амал
қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 27 июнь
кунидаги Салимов Нодиржон Зокиржоновичга нисбатан чиқарган ҳукми
ўзгаришсиз қолдирилсин.
Апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Ажримдан норози тарафлар Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари
бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш ёки протест
билдиришга ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи судья
/имзо/
М.Ахмедов
Ҳайъат судьялари:
/имзо/
Ф.Халилов
/имзо/
М.Абидов
Аслига тўғри, судья: