Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2401/784 Дата решения 17.09.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Сабиров Илгизар Матякубович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 328389 Claim ID 2602053 PDF Hash 969f69cdc3c20020... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 277-моддаси збекистон Республикаси ЖК 277 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси ЖК 277-моддаси збекистон Республикаси ЖК 277 law
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 10-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 10 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 15 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 451-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 451 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 277 code_article
банди билан Жиноят кодекси 451-моддаси банди билан Жиноят кодекси 451 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 451-моддасининг 5-қисми збекистон Республикаси Жиноят кодекси 451 5 code_article
збекистон Республикаси ЖПК 4974-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 4974 law
збекистон Республикаси ЖПК 498-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 498 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1 2024 йил сентябрь ойининг 17 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи туман судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси Б.Эгамназаровнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Ў.Ахмедов, жабрланувчи вояга етмаган И.Дадажонов ва унинг қонуний вакиласи Ф.Дадажонова, судланувчи А.Мажидов ва унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи “Legal position” адвокатлик бюроси адвокати Б.Иногамовларнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан айбланган Мажидов Абдусаид Абдуғаффор ўғлига нисбатан №1-1006-2401/784-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Мажидов Абдусаид Абдуғаффор ўғли (Majidov Abdusaid Abdug’affor o’g’li), 2000 йил 09 февраль куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз, бўйдоқ, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 1-тор Тирсакобод кўчаси, 37-уйда яшовчи, эҳтиёт чораси сифатида “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Суд, судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Айбланувчи А.Мажидов, 2024 йил 03 май куни, соат 12:30ларда, Чилонзор тумани, Арнасой кўчаси 71-уй манзилида жойлашган автосервисда бўла туриб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, арзимас сабаб билан вояга етмаган И.Дадажонов билан ўрталарида келиб чиққан жанжал оқибатида, уни қўли билан юз қисмига уриб, ўртача оғир тан жароҳати етказган. Судга оид тиббиёт экспертизасининг 2024 йил 08 майдаги 2916-Х-Йўлсонли хулосасига кўра, И.Дадажоновнинг танасида пастки жағ суягининг чап томон 4-5 тишлар соҳасидан ва ўнг томон бурчак соҳасидан синиб, қонталашлари каби жароҳатлар аниқланиб, оғирлик даражасига кўра ўртача оғир тан жароҳатлари туркумига кириши аниқланган. Судланувчи А.Мажидов суд мажлисида, айбига қисман иқрорлик билдириб, 2023 йил октябрь-ноябрь ойларидан буён Чилонзор тумани, Арнасой кўчаси, 71-уй манзилида жойлашган автосервисда устачилик билан шуғулланиб келиши, ушбу устахонада жабрланувчи И.Дадажонов ҳам электрик устага шогирд бўлиб тушиб, ишлаб келганидан таниш эканлиги, 2024 йил 03 май куни соат 12:30ларда устахонада автомашина созлаётганида, унинг ёнига И.Дадажонов келиб, 16 ҳажмли ключни беришини сўраганлиги, шунда И.Дадажоновга ушбу ускунани ўзи ишлатаётганини айтганида, И.Дадажонов ўзини тушунмаганга олиб, яна ускунани бериб туришини сўраганлиги, И.Дадажоновга ускунани ўзи ишлатаётганини ва уни бермаслигини айтганида, И.Дадажонов атрофида юриб, турли ҳақоратли сўзларни айта бошлаганлиги, бироқ И.Дадажонов ёш бўлгани сабабли унинг гапларига аҳамият бермаганлиги, И.Дадажонов таъмирланаётган автомашина атрофида юриб, уни ҳақоратлашда давом этиб, онасидан сўкиб юборганидан сўнг жаҳли чиқиб, И.Дадажоновнинг жағ қисмига бир марта қўли билан урганлиги, зарбадан И.Дадажоновнинг оғзидан қон оқа бошлаганлиги, қонни тўхтатишга ҳаракат қилганлиги, бироқ қон тўхтамаганлиги, шундан сўнг И.Дадажоновнинг устаси “Мухриддин” ака келиб, уни касалхонага олиб кетганлиги, эртасига касалхонага бориб, И.Дадажоновнинг онаси Ф.Дадажонова билан учрашиб, унга 2.000.000 сўм берганлиги ва кейинчалик ҳам И.Дадажоновнинг даволаниши билан боғлиқ ҳаражатларни қоплаб келганлиги, бироқ И.Дадажоновнинг онаси Ф.Дадажонова ундан кўп миқдорда пул сўрагани сабабли, ушбу пулларни бера олмаганлиги, воқеа куни жанжал айнан И.Дадажоновнинг ножоиз ҳатти-ҳаракатлари оқибатида содир бўлганлиги, И.Дадажонов уни сабабсиз сўкиб-ҳақоратлаганлиги, иззатнафсига тегадиган гап гапиргани, ҳозирда содир қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етиб ва бундан пушаймонлигини билдириб, унга енгилроқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Судланувчи А.Мажидов айбига иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, унинг айби қуйидаги далиллар билан тўлиқ тасдиқланади. Вояга етмаган жабрланувчи И.Дадажонов қонуний вакиласи Ф.Дадажонова иштирокида суд мажлисида, 2024 йил ноябрь ойида ҳунар ўрганиш мақсадида қариндоши “Мухриддин” ака ишловчи автосервисга қариндошига шогирд бўлиб ишга келганлиги, шундан судланувчи А.Мажидов билан таниш эканлиги, иш фаолиятлари давомида автосервисда ҳамма усталар ўзида мавжуд бўлмаган ишчи анжомларни бир-бирларидан олиб туришлари, 2024 йил 03 май куни мижознинг атомашинасига хизмат кўрсатаётганида 16 ҳажмли ключ керак бўлганлиги, ўз ишчи анжомлари ичидан ушбу ключни топа олмасдан, А.Мажидовдан сўраганида, А.Мажидов ушбу ускунани ўзи ишлатаётганини айтганлиги, шундан сўнг ишчи столини қараб, ускунани топиб ўз ишига кетаётганида, А.Мажидов уни ишчи анжом билан кетаётганини кўриб, “ўзингда ҳам бор эканку, исқирт” деб қўли билан жағ қисмига бир марта урганлиги, зарба натижасида оғзидан қон оқа бошлаганлиги, оғзини чайиб, қонни тўхтатмоқчи бўлганида, қон тўхтамаганлиги, шундан сўнг қариндоши “Мухриддин” ака уни касалхонага олиб кетганлиги, касалхонада жағи синганлиги аниқланганлиги ва жарроҳлик амалиёти ўтказилганлиги, А.Мажидов ундан кечирим сўрамаганлиги ва ҳолидан хабар олмаганлиги, онаси Ф.Дадажонова унинг соғлигини тиклаш учун 20.000.000 сўм сарфлаганлиги, А.Мажидов эса, жами 2.800.000 сўм бериб, қолган пулларни беришдан бош тортганлиги, соғлигини тиклаш билан боғлиқ ҳаражатларни тасдиқловчи тўлов ҳужжатлари мавжуд эмаслиги, А.Мажидовдан етказилган моддий зарарни ундириб ва унга қонуний жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Гувоҳ Р.Абдусатторов суд мажлисида, анча йиллардан буён Чилонзор тумани, Арнасой кўчаси, 71-уй манзилида жойлашган автосервисда устачилик билан шуғулланиб келиши, ушбу автосервисда шунингдек, А.Мажидов мотор устаси бўлиб ишлаши, И.Дадажонов эса электрик “Мухриддин”нинг қўл остида шогирд сифатида ишлаб келиши, 2024 йил 03 май куни тушдан сўнг ишхонасига келганида, А.Мажидов И.Дадажоновни уриб тан жароҳати етказганини билиб, зудлик билан касалхонага борганида, И.Дадажоновнинг жағи синганини ва уни жарроҳлик амалиётига олиб кириб кетишаётганини билганлиги, эртасига А.Мажидов билан И.Дадажоновнинг ҳолидан хабар олиш учун касалхонага биргаликда боришганлиги, шунда И.Дадажоновнинг онаси Ф.Дадажонова ҳам бўлганлиги ва А.Мажидов унга И.Дадажоновнинг даволаниши билан боғлиқ ҳаражатлар учун 2.000.000 сўм берганини кўрганлиги, шундан сўнг кунора А.Мажидов касалхонага бориб келиб турганлиги ва унга И.Дадажоновнинг даволаниши билан боғлиқ ҳаражатлар учун пул бериб келганини айтганлиги, аммо пулларнинг миқдорини билмаслиги, шахсан ўзи А.Мажидов Ф.Дадажоновага 2.000.000 сўм берганини кўрганлиги, бошқа пул берганини кўрмаганлиги ҳақида кўрсатув бериб ўтди. Суд, жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95,112-моддалари талаблари бўйича баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси талаблари асосида синчковлик билан, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, А.Мажидовнинг содир этган жиноятларидаги айби терговга қадар текширув даврида олинган ариза ва тушунтириш хатлари, судга оид тиббиёт экспертизаси хулосаси, юзлаштириш баённомаси ҳамда жиноят ишидаги бошқа объектив далиллар билан тўлиқ ўз тасдиғини топади деб ҳисоблайди. Суд, тергов органи томонидан судланувчи А.Мажидовнинг жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, И.Дадажоновни урибдўппослаб, ўртача оғир тан жароҳати етказганда ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги Қарорининг 28-бандида “Судларнинг эътибори, ҳукм чиқаришда уларнинг жазо тайинлашнинг умумий асослари тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай риоя қилиш шартлиги, жиноят қонунининг асосий тамойилларидан бири инсонпарварлик тамойили эканлиги ва унинг мазмунига кўра жиноят содир этган шахсга нисбатан у аҳлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклигига қаратилиши лозим”лиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг: 1-бандида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга қаратилсин” – деб, 2-бандида “Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлик принципи ҳар доим ҳам жазо қўлланилиши шартлигини англатмайди” – деб, 3-бандида эса “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз объекти (инсон ҳаёти ва соғлиғи, мулк, жамоат хавфсизлиги ва ҳ.к.), айб шакли, жиноий қилмишнинг қонунда қайси тоифага (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддаси) киритилганлиги билан белгиланади. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси қилмиш содир этилиши ҳолатлари (жиноий ниятнинг амалга оширилганлиги даражаси ва босқичлари, жиноятни содир этиш усули, зарар миқдори ёки келиб чиққан оқибатлар оғирлиги, иштирокчиликда содир этилган жиноятда судланувчининг роли) билан белгиланади” – деб таъкидланган. Суд, судланувчи А.Мажидовга жазо чораси ва турини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖК 55, 56-моддалари талабларига риоя қилиб, юқорида қайд қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорлари раҳбарий кўрсатмаларидан келиб чиқиб, унинг шахсини, яъни муқаддам судланмаганлигини, ёшини, оилавий шароитини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб ҳисоблаб, қасддан жиноят содир этганлигини жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, унга нисбатан айбли деб топилаётган модданинг қисми санкциясида назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 451-моддаси тартибида мажбурий жамоат ишларига жалб қилиш жазосини тайинлашни лозим топади. Бундан ташқари суд, мазкур жиноят оқибатида жабрланувчи И.Дадажоновнинг манфаатларига етказилган моддий зарар тўлиқ қопланганлигини, жабрланувчи ва унинг қонуний вакиласи томонидан судга шу мазмунда ариза билан мурожаат қилинганлигини инобатга олади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси 1-қисми, 138-моддаси талабидан келиб чиқиб, Жиноят-процессуал кодексининг 454457, 460, 463, 465-468, 471-473-моддаларига риоя қилиб, суд ҲУКМ Қ И Л А Д И: Мажидов Абдусаид Абдуғаффор ўғли (Majidov Abdusaid Abdug’affor o’g’li) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 21-1006-2401/784 қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин. Мажидов Абдусаид Абдуғаффор ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан Жиноят кодекси 451-моддаси тартибида, 360 (уч юз олтмиш) соат мажбурий жамоат ишларига жалб қилиш жазоси тайинлансин. А.Мажидовнинг мажбурий жамоат ишларини ўташи мумкин бўлган жойлар (объектлар) ва мажбурий жамоат ишларининг тури мазкур жазонинг ижросини назорат қилувчи органлар томонидан белгилансин. А.Мажидовга нисбатан тайинланган мажбурий жамоат ишлари жазоси бир кунда 4 (тўрт) соатдан кўп бўлмаган вақтда ўташ белгилансин. А.Мажидовга жазони ўташдан бўйин товлаган тақдирда, мажбурий жамоат ишларининг ўталмаган муддати озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштирилиши тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 451-моддасининг 5-қисми талаби тушунтирилсин. Ҳукм ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ИИО ФМБ Пробация гуруҳи зиммасига юклатилсин. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг А.Мажидовга нисбатан танланган “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси бекор қилинсин. Жиноят оқибатида етказилган моддий зарар ўрни тўлиқ қопланганлиги эътиборга олинсин. Ҳукмдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаги Ўзбекистон Республикаси ЖПК 4974-моддасига асосан ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкума, жабрланувчи ва уларнинг қонуний вакиллари ҳукмнинг кўчирма нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши ёхуд ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг Ўзбекистон Республикаси ЖПК 498-моддасига асосан кассация тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи судья: Ҳукм нусҳаси аслига тўғри: И.Сабиров