← Назад
Решение #121281 Уголовные
Кассация инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| ЖКнинг | 62 | — | law | |
| кун озодликни чеклаш жазосидан ЖК | 73 | — | law | |
| аракатларидан ЖК | 168 | — | law | |
| ХХХни ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 485 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 227 | — | law | |
| исми ва | 228 | — | law | |
| унга нисбатан ЖК | 168 | — | law | |
| ЖКнинг | 211 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Тафтиш инстанциясида
маърузачи судья: ХХХ
Биринчи инстанцияда раислик
қилган судья – ХХХ
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья- ХХХ
ҲУКМИ
2024 йил сентябрь ойининг 17 куни, Тошкент шаҳар суди жиноят
ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанцияси ўз биносида, очиқ
суд мажлисида, раислик қилувчи судья: ХХХ, судлов ҳайъати судьялари
ХХХ ва ХХХдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси ХХХнинг
котиблигида, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори ХХХ,
маҳкум ХХХнинг ҳимоячиси адвокат ХХХнинг иштирокида, Тошкент
шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2024 йил 14 майдаги ажрими билан ўзгаришсиз
қолдирилган, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил
14 мартдаги ҳукмига кўра судланган,
ХХХ, 1985 йил 29 сентябрь куни Қорақалпоғистон
Республикасида
туғилган,
миллати
ўзбек,
Ўзбекистон фуқароси, оилали, тўрт нафар
фарзанди бор, олий маълумотли, вақтинча ишсиз,
28.08.2023 йилдан 01.10.2023 йилга қадар “VOIN
GROUP” адвокатлик фирмаси раҳбари лавозимида
ишлаган,
муқаддам
Қорақалпоғистон
Республикаси жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар
судининг 28.09.2021 йилдаги ҳукмига кўра,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3қисмининг “а, б” бандлари билан ЖКнинг 57моддаси қўллаб, 2 йил озодликни чеклаш жазоси
тайинланиб, ЖКнинг 62-моддаси тартибида ўташ
учун 1 йил 11 ой 19 кун озодликни чеклаш жазоси
қолдирилиб, Тошкент вилояти жиноят ишлари
бўйича Бўстонлиқ туман судининг 10.03.2023
йилдаги ажримига кўра, ўталмай қолган 8 ой 1 кун
озодликни
чеклаш
жазосидан
ЖКнинг
73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли
равишда
озод
қилинган,
Қорақалпоғистон
Республикаси, Нукус шаҳри, Навоий кўчаси, 91уйда доимий рўйхатда туриб, Тошкент шаҳар,
Чилонзор
тумани,
8-мавзе,
8-уй,
13-хонадонда яшаган, иш бўйича “қамоққа олиш”
тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, 2023 йил 21
декабрь кунидан буён қамоқда сақланаётганга,
нисбатан чиқарилган суд қарорларидан норози бўлиб шаҳар прокурори
ўринбосари томонидан келтирилган тафтиш протестига асосан 1-10062406/73-сонли жиноят ишини тафтиш тартибида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Республикаси ЖК 25,168-моддаси 3-қисмининг “б”
банди билан иш ҳақининг 15 фоизи миқдорини давлат даромадига ушлаб
қолган ҳолда 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари, ЖК 28,211-моддасининг
1-қисми билан 3 йил озодликдан маҳрум қилиш, ЖКнинг 59, 61моддалари тартибида, узил-кесил 3 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш
жазоси тайинланиб, тайинланган жазони манзил-колонияларда
ўтаттириш белгиланган.
-ХХХдан олинган 5.000 АҚШ долларини Бош прокуратура
ҳузуридаги ИЖҚК Департаменти Тошкент шаҳар бошқармасига
қайтариб берилганлиги инобатга олиниши белгиланган.
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди апелляция
инстанциясининг 2024 йил 14 майдаги ажрими билан ҳукм ўзгаришсиз
қолдирилган.
Суднинг ҳукмига кўра, ХХХ хавфли рецидивист бўла туриб, алдаш ва
ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг анча миқдордаги
мулкини қўлга киритиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси ИИВ
ҳузуридаги
ЖИЭД
1-минтақавий
ҳудуд,
42-сонли
манзил-колониясида жазо муддатини ўтаётган Х.Азимованинг ишончига
кириб, унга ўзини адвокат сифатида таништириб, Ўзбекистон
Республикаси Олий судида ишловчи таниши орқали унинг ишини қайта
кассация тартибида кўриб, айбловидаги “уюшган гуруҳ” квалификация
белгисини 5.000 АҚШ доллари пора бериш эвазига чиқариб беришга
далолат қилиб, 2023 йил 16 декабрь куни Чилонзор тумани, 2-мавзеда
жойлашган “Les Ailes” кафесида Х.Азимовадан 5.000 АҚШ доллари
(Марказий банк маълумотиига кўра, 16.12.2023 йил ҳолатига 1 АҚШ
доллари 12.358,03 сўмни ташкил қилиб, 5.000 АҚШ доллари – 61.790.150
сўмга тенг)ни олган вақтида ашёвий даллилар билан ушланган.
Тафтиш протестида, судлар томонидан ишни кўришда ЖПК
нормалари ва моддалари, Олий суд Пленумининг “Фирибгарликка оид ....”
қарори талабларига риоя қилинмаганлиги, ХХХ Х.Азимовага озодликдан
маҳрум қилиш жазосини енгилроқ жазога ўгартириб, озодликка олиб
чиқишини айтиб, 11.000 АҚШ доллари беришини, бундан 5.000 АҚШ
долларини Олий судда ишловчи танишларига пора бериш орқали ҳал
этиб бериши, қолган 6.000 АҚШ доллари ўзига олишини ваъда қилиб,
Х.Азимовани қизиқтириб, ундан 11.000 АҚШ долларини беришни
фирибгарлик йўли билан талаб қилганлигини, биринчи инстанция суди
ХХХ 5.000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган деб
асоссиз хулосага келганлигини, 6.000 АҚШ долларини гўёки хизмат ҳақи
2
ҳаракатларидан ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “а” бандини чиқариб ва
28,211-моддаси 2-қисми “б” бандидан шу моддани 1-қисмига қайта
квалификация қилиб, нотўғри тўхтамга келганлигини кўрсатиб, биринчи
инстанция судининг ҳукмини ва апелляция инстанциясининг ажримини
бекор қилиб, ХХХни ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “а,б” бандлари ва
28,211-моддаси 2-қисми “б” банди назарда тутилган жиноятларни содир
этганликда айбли деб топиб, унга санкция доирасида жазо тайинлашни
сўраган.
Судлов ҳайъати, иш бўйича судья ХХХнинг маърузасини, прокурор
ХХХнинг протестни қўллаб қувватлаб уни қаноатлантиришни сўраши
ҳақидаги хулосасини, маҳкум ХХХнинг ҳимоячиси адвокат ХХХнинг
тафтиш протестини рад қилишни сўраши ҳақидаги фикрларини тинглаб,
протестдаги важларни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга таҳлил
қилиб, қуйидагиларга асосан суд қарорларини бекор қилиб, янги айблов
ҳукми чиқаришни, протестни қисман қаноатлантиришни лозим деб
топди.
ХХХнинг айби ўзининг судда айбига қисман иқрорлик билдириб
берган кўрсатувидан ташқари, гувоҳ Х.Азимова, И.Маткаримов,
Ж.Абдуқаюмовнинг дастлабки тергов ва суддаги кўрсатувлари, сўроқ,
юзлаштириш, тезкор-тадбир давомида тузилган баённомалар,
экспертиза хулосалари ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95моддаси тартибида баҳоланган бошқа объектив далиллар мажмуи билан
ўз исботини топган.
Судлов ҳайъати протестда келтирилган важларни муҳокама қилиб,
протестдаги туман суди томонидан судланувчининг айбидан ЖК 168моддаси 3-қисмининг “а” банди нотўғри чиқарилганлиги ҳақидаги важи
билан келишиб, протестнинг шу қисмини қаноатлантиришни, ЖК
28,211-моддаси 2-қисмининг “б” бандидан шу модданинг 1-қисмига
қайта квалификация қилиб, нотўғри тўхтамга келганлиги ҳақидаги важи
билан келишиб бўлмайди деб ҳисоблаб шу қисмини қаноатлантирмасдан
қолдиришини лозим топади.
Туман суди томонидан судланувчининг айбини ЖК 28,211-моддаси
2-қисмининг “б” бандидан шу модданинг 1-қисмига қайта квалификация
қилиб тўғри хулосага келган.
Чунки, ишда аниқланган ҳолатларга кўра, судланувчи ХХХ
Х.Азимовадан ишни ҳал қилиш учун жами 11.000 АҚШ доллари сўраган
бўлсада, шундан 5.000 АҚШ долларини Олий судда ишлайдиган
танишларига пора сифатида бериши, қолган 6.000 АҚШ долларини
ўзининг хизмат ҳақи сифатида олишини маълум қилган.
Бу ҳолат ишдаги Х.Азимованинг аризаси ( 1 ж и.в.5), Х.Азимованинг
ва судланувчининг дастлабки тергов ва суддаги кўрсатувлари билан
тўлиқ исботланган.
Шулардан келиб чиқиб туман суди томонидан унинг жиноий
3
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 23.06.2023
йилдаги “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги
Қарорининг 20- бандида “агар шахснинг қасди ўзганинг мулкини анча,
кўп ёки жуда кўп миқдорда эгаллашга йўналтирилган бўлиб, у айбдорга
боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказилмаган бўлса, қилмиш
ҳақиқатда талон-торож қилинган мулк қийматидан қатъий назар, қасд
йўналтирилганлигидан келиб чиқиб, анча, кўп ёки жуда кўп миқдордаги
фирибгарликка суиқасд сифатида квалификация қилиниши керак”-деб
тушунтириш берилган.
Бироқ туман суди томонидан ушбу Пленум қарори талабларига
риоя қилинмасдан, дастлабки тергов органи томонидан ХХХга ЖК 168моддаси 3-қисмининг “а,б” бандлари билан айблов эълон қилинган
бўлсада, “а” бандини унинг айбловидан чиқариб нотўғри тўхтамга
келган.
Чунки, ишда аниқланган ҳолатларга кўра ХХХ хавфли рецидивист
бўла туриб, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг
кўп миқдордаги мулкини қўлга киритиш мақсадида, Ўзбекистон
Республикаси ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД 1-минтақавий ҳудуд, 42-сонли
манзил-колониясида жазо муддатини ўтаётган Х.Азимованинг ишончига
кириб, унга ўзини адвокат сифатида таништириб, ХХХ Х.Азимовага
озодликдан маҳрум қилиш жазосини енгилроқ жазога ўгартириб,
озодликка олиб чиқишини айтиб, 11.000 АҚШ доллари беришини, бундан
5.000 АҚШ долларини Олий судда ишловчи танишларига пора бериш
орқали ҳал этиб бериши, қолган 6.000 АҚШ доллари ўзига олишини ваъда
қилиб, Х.Азимовани қизиқтириб, ундан 11.000 АҚШ (Марказий банк
томонидан ўрнатилган 16.12.2023 йилдаги курс бўйича 135 млн.938 минг
330 сўм эквивалентидаги пулларни) долларини беришни фирибгарлик
йўли билан талаб қилиб, шундан Ўзбекистон Республикаси Олий судида
ишловчи таниши орқали унинг ишини қайта кассация тартибида
кўрилиши учун 5.000 АҚШ доллари пора беришга далолат қилиб, 2023
йил 16 декабрь куни Чилонзор тумани, 2-мавзеда жойлашган “Les Ailes”
кафесида Х.Азимовадан 5.000 АҚШ доллари (Марказий банк
маълумотиига кўра, 16.12.2023 йил ҳолатига 1 АҚШ доллари 12.358,03
сўмни ташкил қилиб, 5.000 АҚШ доллари – 61.790.150 сўмга тенг)ни олган
вақтида ашёвий даллилар билан ушланган.
ХХХ томонидан олиниши керак бўлган 6.000 АҚШ долларини
хизмат ҳақи деб ҳисоблаб бўлмайди. Чунки, у адвокатлик лицензиясига
эга эмас ва адвокатлик фаолияти билан шуғулланмайди. Адвокат
И.Маткаримовнинг номига ёзилган шартномадан жиноий қилмишларига
эришиш мақсадида фойдаланган. Дастлабки тергов жараёнида сўроқ
қилинган И.Маткаримов мижоз билан гаплашмаганлиги, уни
кўрмаганлиги, шартномадаги 74.млн.сўмдан хабари йўқлиги ҳақида
4
суиистеъмол қилиб фирибгарлик қилиб олинмоқчи бўлган пул сифатида
баҳоланиши лозим.
Туман суди томонидан ушбу 6.000 АҚШ доллари умуман муҳокама
қилинмаган ва эътибордан четда қолдирилган.
Апелляция инстанцияси ҳам ишдаги бу ҳолатларга эътибор
бермасдан, туман суди ҳукмини ўзгаришсиз қолдириб барвақт хулосага
келган.
Юқоридагиларга асосан ХХХга нисбатан чиқарилган суд
қарорларининг шу қисмини қонуний ва асосли деб бўлмайди.
Судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси ЖПК 485-моддаси
талабидан келиб чиқиб суд қарорларини бекор қилишни лозим топади.
Судлов ҳайъати дастлабки тергов органи томонидан судланувчи
ХХХнинг «хавфли рецидивист бўлган ҳолда, алдаш ва ишончни
суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг кўп миқдордаги мулкини қўлга
киритиш»да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «а,б» бандлари тўғри квалификация
қилинган, бироқ жиноятни ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра
охирига етказа олмаганлиги сабабли, унинг ҳаракатлари тугалланган
жиноят сифатида нотўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Сабаби, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
23.06.2023 йилдаги «Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти
тўғрисида»ги 17-сонли Қарорининг 7-бандида мулкни эгаллашга
қаратилган фирибгарлик, мазкур мулк айбдор ёки бошқа шахсларнинг
ғайриқонуний эгалигига ўтган ва улар ундан хоҳлаган тарзда
фойдаланиш ёки тасарруф этиш реал имкониятига эга бўлган пайтдан
тугалланган деб топилиши, Қонунга кўра, шахс банкдаги пул
маблағларини улар унинг банкдаги ҳисоб варақасига келиб тушган
(ўтказилган) пайтдан бошлаб реал тасарруф қилиш имкониятига эга
бўлганлиги туфайли, жиноят бу маблағлар уларни маблағ эгаси ҳисоб
варақасидан алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан олган
шахснинг ёки бошқа шахснинг банкдаги ҳисоб варақасига ўтказилган
пайтдан тугалланган деб топиш лозимлиги, ўзганинг мулкига бўлган
ҳуқуқни эгаллашга қаратилган фирибгарлик, айбдорда ўзганинг мулкига
эгалик қилиш ёки тасарруф этиш учун юридик жиҳатдан тасдиқланган
имконият пайдо бўлган пайтдан (масалан, кўчмас мулкка нисбатан мулк
ҳуқуқи ёки қонунга мувофиқ рўйхатга олиниши шарт бўлган бошқа
мулкка нисбатан ҳуқуқ рўйхатга олинган пайтдан; шартнома тузилган
вақтдан; мулкка нисбатан шахснинг ҳуқуқи тан олинган суд қарори кучга
кирган кундан; ваколатли давлат органи айбдорда ёки бошқа шахсларда
мулкка нисбатан эгалик қилиш, фойдаланиш ёки тасарруф этиш учун
асослар мавжудлиги тўғрисида қарор қабул қилган кундан) тугалланган
ҳисобланиши ҳақида раҳбарий тушунтиришлар берилган.
5
жазосини енгилроқ жазога ўзгартириб, озодликка олиб чиқишини айтиб,
Олий судда ишловчи танишларига 5.000 АҚШ доллари миқдорида пора
бериш орқали ҳал қилиб беришга, қолган 6.000 АҚШ доллари ўзига
олишини ваъда қилиб, Х.Азимовани қизиқтириб, ундан жами 11.000 АҚШ
(Марказий банк томонидан ўрнатилган 16.12.2023 йилдаги курс бўйича
135 млн.938 минг 330 сўм эквивалентидаги пулларни) долларини
беришни фирибгарлик йўли билан талаб қилиб, олишга суиқасд қилиб,
2023 йил 16 декабрь куни Чилонзор тумани, 2-мавзеда жойлашган «Les
Ailes» кафесида Х.Азимовадан 5.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни
олаётган вақтида, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари
томонидан ашёвий далиллар билан ушланганлиги, яъни мазкур
маблағлар ғайриқонуний равишда унинг эгалигига ўтмаганлиги ва улар
ундан хоҳлаган тарзда фойдаланиш ёки тасарруф этиш реал
имкониятига эга бўлмаганлиги аниқланди.
Шу сабабли, суд ХХХнинг «хавфли рецидивист бўлган ҳолда, алдаш
ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг кўп миқдордаги
мулкини қўлга киритишга суиқасд қилиш»да ифодаланган ҳаракатларини
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
25,168-моддаси
3-қисми «а,б» бандларига қайта квалификация қилишни лозим топади.
Бундан ташқари, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини
муҳокама қилиш давомида судланувчи ХХХ ўзи муқаддам раҳбарлик
қилган «VOIN GROUP» адвокатлик фирмаси адвокати Маткаримов
Исломбек Уринбаевичнинг номига ёзилган бир томонлама имзоланиб
муҳрланган шартноманинг автомашинасида қолиб кетганлигидан
фойдаланиб, ўзининг жиноий қилмишларига эришиш мақсадида, гўёки
Х.Азимова билан шартнома тузишини айтиб, уни ишонтириб, ушбу
шартномага ўзи адвокат И.Маткаримов номидан ёзувларни киритиб,
ундан фойдаланганлиги аниқланган.
Гувоҳ Х.Азимов судда берган кўрсатувида, судланувчи ХХХ унга
адвокатлик хизмати учун тузиладиган шартномани тақдим қилганини, у
шартнома билан танишиб чиққанлигини, у ерда шартнома суммаси
74.000.000 сўм деб кўрсатилганлигини ва адвокат ҳам бошқа одам
эканлигини кўрганлигини ва ундан, бу шартнома нима учунлигини
сўраганида у унинг адвокатлик хизмати учун эканлигини айтганлигини,
шунда у унга ҳозир унга бериши керак бўлган 5.000 АҚШ доллари уни
хизмати учун эмас, балки унинг Олий суддаги танишига бериш учун
эканлигини, унга кўрсатган хизмати учун қолган 6.000 АҚШ долларини
берган вақтида уни шартномасига имзо чекишини айтиб, шартномани
имзоламаганлигини айтиб кўрсатувлар берган бўлса, мазкур шартнома
ХХХ томонидан Х.Азимованинг таниши ёки ўзи томонидан имзолаш учун
олиб қолинганлигини, яъни ғайриқонуний равишда эгалланмаганлиги
аниқланди.
6
йилдаги «Суд ҳукми тўғрисида»ги 7-сонли Қарорининг 26-банди 2қисмида судланувчи томонидан содир этилган бир жиноят, жиноят
қонунининг бир неча моддалари билан хато тавсифланганда, ёки бир
неча содир этилган жиноятларини жиноят қонунининг оғирроқ жазони
тақозо қилувчи биргина моддаси билан тавсифлаш ўрнига асоссиз
равишда жиноят қонуни бир моддасининг бир неча қисмлари билан
тавсифланганда, суд ҳукмнинг тавсиф қисмида судланувчига хато
қўйилган ЖКнинг моддаси (моддаси қисми ёки банди)ни чиқариб
ташлаш тўғрисида ҳам тегишли асослар келтирган ҳолда кўрсатиб ўтиши
етарли эканлиги кўрсатилган.
Шу сабабли судлов ҳайъати, ХХХнинг ҳаракатларидан Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 227-моддаси 2-қисми «а» банди, 228-моддаси 1қисми ва 228-моддаси 3-қисмини чиқаришни лозим топади.
Судлов ҳайъати судланувчи ХХХга жазо тайинлашда унинг айбига
тўлиқ иқрорлигини, оилавий аҳволини, қилмишидан пушаймонлигини,
қарамоғида вояга етмаган фарзандлари борлигини, иш бўйича моддий
зарар мавжуд эмаслигини, жазосини енгиллаштирувчи ҳолатлар деб
ҳисоблаб, шунингдек, жазосини оғирлаштирувчи ҳолатлар йўқ деб
ҳисоблаб, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси,
унинг шахсини эътиборга олиб, унга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3қисми санкциясида назарда тутилган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси
тайинлашни,
ЖКнинг
211-моддаси
1-қисми санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш
жазоси тайинлашни лозим топади.
жиноят иши бўйича ашёвий далил деб эътироф этилган тезкортадбир давомида олинган тоза бинт намунаси, махсус кукун намунаси,
махсус қалам намунаси, ишлатилган бинт ва резина қўлқоп, суртмаларни
белгиланган тартибда йўқ қилишни, «VOIN GROUP» адвокатлик фирмаси
адвокати И.Маткаримов номига расмийлаштирилган ва у томонидан бир
томонлама имзоланиб муҳрланган 15-сонли шартнома, унга илова
қилинган маълумотнома, бажарилган ишлар далолатномаси, овозлар ва
видеолар ёзилган дискларни жиноят иши билан бирга сақлашни
белгилашни, ХХХдан олинган 5.000 АҚШ долларини Бош прокуратура
ҳузуридаги ИЖҚК Департаменти Тошкент шаҳар бошқармасига
қайтариб берилганлигини инобатга олишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 485, 5214,5,6-моддаларига амал
қилиб, тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати
ҲУКМ
Қ И Л Д И:
ХХХга нисбатан чиқарилган жиноят ишлари бўйича Чилонзор
туман судининг 2024 йил 14 мартдаги ҳукми ва жиноят ишлари бўйича
7
Тошкент шаҳар суди апелляция инстанциясининг 2024 йил 14 майдаги
ажрими бекор қилинсин.
ХХХ Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,168-моддаси 3-қисми
«а,б» бандлари ва 28,211-моддаси 1-қисмида назарда тутилган
жиноятларни содир этганликда айбли деб топилсин.
ХХХга
Ўзбекистон
Республикаси
ЖК
25,168-моддаси
3-қисмининг “а,б” бандлари билан иш ҳақининг 15 фоизи миқдорини
давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари
жазоси тайинлансин.
ХХХга Ўзбекистон Республикаси ЖК 28,211-моддасининг
1-қисми билан 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
ХХХга ЖКнинг 59, 61-моддалари тартибида, узил-кесил
3 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Жазони манзил-колонияларда ўташ белгилансин.
Жазо муддатини ўташ 2023 йил 21 декабрь кунидан бошлаб
ҳисоблансин.
ХХХга нисбатан қўлланилган «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт
чораси аслича қолдирилсин.
Жиноят иши бўйича ашёвий далил деб эътироф этилган:
- тезкор-тадбир давомида олинган тоза бинт намунаси, махсус
кукун намунаси, махсус қалам намунаси, ишлатилган бинт ва резина
қўлқоп, суртмалар белгиланган тартибда йўқ қилинсин;
- «VOIN GROUP» адвокатлик фирмаси адвокати И.Маткаримов
номига расмийлаштирилган ва у томонидан бир томонлама имзоланиб
муҳрланган 15-сонли шартнома, унга илова қилинган маълумотнома,
бажарилган ишлар далолатномаси, овозлар ва видеолар ёзилган дисклар
жиноят иши ҳужжатларида сақлансин;
- ХХХдан олинган 5.000 АҚШ долларини Бош прокуратура
ҳузуридаги ИЖҚК Департаменти Тошкент шаҳар бошқармасига
қайтариб берилганлиги инобатга олинсин.
Протест қисман қаноатлантирилсин.
Ҳукмдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЖПК 511, 512моддалари тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий судига тафтиш
тартибида шикоят бериш ёки протест билдиришга ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи судья:
ХХХ
Судлов ҳайъати судьялари:
ХХХ
ХХХ
8