← Назад
Решение #121313 Уголовные
Кассация инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ЖКнинг | 59 | — | law | |
| ЖКнинг | 72 | — | law | |
| йил ЖК | 72 | — | law | |
| ЖКнинг | 60 | — | law | |
| илиш жазоси ЖК | 74 | — | law | |
| тузатиш ишлари жазосидан ЖК | 73 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| исми ЖПК | 83 | — | law | |
| О ЖКнинг | 168 | — | law | |
| ЖКнинг | 57 | — | law | |
| исми ва | 61 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 56 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Кассация инстанциясида
маърузачи: судья М.Мирзохидов
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
раислик қилган судья – Ф.Эргашев
АЖРИМИ
2024 йил сентябрь ойининг 17 куни, Тошкент шаҳар суди жиноят
ишлари бўйича судлов ҳайъатининг кассация инстанцияси ўз биносида,
очиқ суд мажлисида, судья М.Мирзохидовнинг раислигида, ҳайъат
судьялари: Н.Касимова ва О.Мухаммадиевлардан иборат таркибда, судья
катта ёрдамчиси С.Сулаймоновнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент
шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Ш.Шомирзаев, маҳкум Ф.И.Онинг
ҳимоячиси - адвокат Б.Файзиев, жабрланувчи Д.Ходжибаевнинг
иштирокида,
маҳкум
Ф.И.Ога
оид
1-1006-2303/1283-сонли жиноят ишини, ҳукм устидан маҳкум Ф.И.О
томонидан келтирилган шикоят асосида кассация тартибида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил
25 январдаги ҳукмига кўра,
Ф.И.О 1988 йил 5 февраль куни Тошкент шаҳрида
туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси,
маълумоти ўрта, оилали, 2 нафар фарзанди бор, вақтинча
ишсиз, муқаддам судланган:
1) Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур
туман судининг 2011 йил 4 августдаги ҳукмига кўра, ЖК
169-моддаси 3-қисмининг “в” банди ва 25,169-моддаси
3-қисмининг “а,в” бандлари билан айбдор деб топилиб,
ЖКнинг 59-моддаси тартибида 5 йил 6 ой муддатга
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. ЖКнинг
72-моддасига асосан 3 йил синов муддати белгиланган;
2) Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Олмазор туман
судининг 2014 йил 20 октябрдаги ҳукмига кўра, ЖК
168-моддасининг 1-қисми билан айбдор деб топилиб,
ЖКнинг 60,61-моддалари тартибида 3 йил 10 кун
муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
ЖКнинг 72-моддасига асосан 3 йил синов муддати
белгиланган;
3) жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур
туман судининг 2015 йил 23 февралдаги ҳукмига кўра,
ЖК
168-моддаси
2-қисмининг
“б”
банди
ва
28,211-моддасининг 1-қисми билан айбдор деб топилиб,
ЖКнинг 59,59-моддасининг 8-қисми тартибида 3 йил
ЖКнинг 72-моддасига асосан 3 йил синов муддати
белгиланиб,
базавий
ҳисоблаш
миқдорининг
110 баравари, 10.571.550 сўм жарима жазоси
тайинланган;
4) жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур
туман судининг 2016 йил 5 майдаги ҳукмига кўра, ЖК
168-моддаси
2-қисмининг
“б”
банди
ва
28,211-моддасининг 2-қисмининг “а” банди билан айбдор
деб топилиб, ЖКнинг 60-моддаси тартибида 5 йил 6 ой
муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Олмалиқ туман
судининг 2018 йил 23 январдаги ажрими билан
ўталмаган 3 йил 7 ой 17 кун озодликдан маҳрум қилиш
жазоси ЖКнинг 74-моддасига асосан шу муддатга ахлоқ
тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган. Жиноят
ишлари бўйича Тошкент шаҳар Олмазор туман судининг
2020 йил 4 мартдаги ажрими билан ўталмаган 1 йил 7 ой
25 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан ЖКнинг
73-моддасига асосан муддатидан олдин шартли озод
қилинган;
5) Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур
туман судининг 2023 йил 26 апрелдаги ҳукмига кўра, ЖК
168-моддаси 4-қисмининг “а” банди билан айбдор деб
топилиб, ЖКнинг 57,60-моддасини қўллаб, иш ҳақининг
20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган
ҳолда, 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.
Жазо ўталмаган.
Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Мойариқ МФЙ, Юнусова
даҳаси, 89-уйда рўйхатда туради, иш бўйича 2023 йил
20 август куни ушланган ва 2023 йил 23 август куни
ушлаб туришдан озод этилиб, шу куни шахсий кафиллик
эҳтиёт чораси қўлланилган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди
билан айблаш ҳақидаги қисми ЖПК 83-моддасининг 2-бандига асосан
унинг қилмишида жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли оқланган.
Ф.И.О ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а, б” бандлари билан, ЖКнинг
57-моддасини қўллаб, 5 (беш) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинланиб,
ЖКнинг
59-моддаси
8-қисми ва 61-моддаси тартибида тайинланган жазога жиноят ишлари
бўйича Шайхонтоҳур туман судининг 2023 йил 26 апрелдаги ҳукми билан
тайинланган жазосини қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун
5 (беш) йил 6 (олти) ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
туришнинг ва қамоққа олишнинг ҳар бир кунини озодликдан маҳрум
қилишнинг бир кунига тенглаштириб ҳисоблаб, яъни Ф.И.Они қамоқда
2023 йил 20 августдан 23 августга қадар жами 4 кун ушлаб туришда
бўлганини инобатга олиб, узил-кесил Ф.И.Ога 5 (беш) йил 5 (беш) ой 26
(йигирма олти) кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўташ учун
қолдирилиб, жазони қаттиқ тартибли колонияда ўташи тайинланган.
Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг судланувчи Ф.И.Одан:
- жабрланувчи Д.Ходжибоев фойдасига 4.750 АҚШ доллари ҳукм
эълон қилинган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг
расмий курси билан 59.003.360 сўм ундириш;
- жабрланувчи Д.Ташбаев фойдасига 3.800.000 сўм ва 7500 АҚШ
доллари ундириш белгиланган.
Тошкент шаҳар ИИББ Молия Иқтисод бошқармаси депозит ҳисоб
рақамига 2023 йил 22 август куни 2341-сонли квитанция билан
топширилган 7500 АҚШ доллари ва 23159-сонли квитанция билан
топширилган 3.800.000 сўм жабрланувчи Д.Ташбаевга етказилган
моддий зарарни қоплаш учун берилган.
Тарафларга етказилган бошқа процессуал чиқимлар ҳамда
маънавий зиённи ундириш масаласида фуқаролик ишлари бўйича судга
мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилсин.
Суднинг ҳукми билан маҳкум Ф.И.О 2021 йил март ойи бошларида
Сергели тумани ҳудудида жойлашган “Сергели автомашина бозори”да,
Хожибоев
Дилмурод
Тошмирзаевичга
“Malibu-1”
русумли,
автомашинасини 11.500 АҚШ долларига бир ой муддат ичида сотиб
беришини ваъда қилиб, унинг дастлабки 6.750 АҚШ долларини бериб
қолган 4.750 АҚШ долларини кейинчалик беришни ваъда қилиб,
автомашинани нотариал идора орқали сотиш ҳуқуқи билан ишончнома
расмийлаштириб олиб, автомашинани бошқа шахсга сотиб юбориб,
Д.Хожибоевга қолган 4750 АҚШ долларини бермасдан, хавфли рецидив
фирибгарлик жиноятини содир этган.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг маълумотига кўра,
2021 йил 31 март куни 1 АҚШ доллари 10.474, 98 сўмга тенг, яъни
4.750 АҚШ доллари 49.765.155 сўм.
Судланувчи Ф.И.О алдаш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга
киритиш мақсадида, 2023 йил 3 апрель куни Сергели тумани ҳудудида
жойлашган “Сергели автомашина бозори”да Ташбаев Данияр
Назиржановичга Б.Алимовга тегишли “Captiva” русумли автомашинани
26.000 АҚШ долларига сотишга келишиб, Д.Ташбаевдан Чилонзор
тумани, 9-мавзе, 29-хонадон қаршисида автомашинани олдиндан тўлови
сифатида 12.000 АҚШ доллари ва кимошди савдоси орқали давлат рақам
олиб бериш учун 3.800.000 сўмни олиб, нотариал идора орқали
автомашина бошқарув ҳуқуқини Д.Ташбаевга расмийлаштириб,
автомашина учун олинган пулни Б.Алимовга бермасдан ўзининг шахсий
содир этган.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг маълумотига кўра,
2021 йил 3 апрель куни 1 АҚШ доллари 11.404,65 сўмга тенг, яъни
12.000 АҚШ доллари 136.855.800 сўм.
Маҳкум Ф.И.О шикоятда, яқинлари томонидан жабрланувчи
Д.Ходжибаевга етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаб берганлигини
инобатга олиб, унга нисбатан тайинланган жазони озодликдан маҳрум
қилиш билан боғлиқ бўлмаган енгилроқ жазога алмаштиришни сўраган.
Судлов ҳайъати, иш бўйича судья М.Мирзохидовнинг маърузасини,
прокурор Ш.Шомирзаевнинг суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдириш
ҳақидаги хулосасини, адвокат Б.Файзиевнинг шикоят важларини қисман
қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўраб берган фикрини, жабрланувчи
Д.Ходжибаевнинг суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги фикрини
тинглаб, шикоят важларини жиноят иши ҳужжатлари билан бирга
таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд ҳукмини ўзгаришсиз
қолдиришни лозим топади.
Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабларига мувофиқ жиноят ишини
синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага
келган.
Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ
бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 94,95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан
асослантирилган.
Маҳкум Ф.И.Онинг юқорида қайд этилган жиноятларни содир
этганликдаги айби унинг ўз айбига тўлиқ иқрорлик билдириб берган
кўрсатувларидан ташқари, иш бўйича сўроқ қилинган жабрланувчи
Д.Ходжибаев ва Д.Ташбаевларнинг ҳолат юзасидан батафсил берган
кўрсатувлари, тушунтириш хатлари, юзлаштириш баённомалари ҳамда
жиноят ишида тўпланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан ўз
тасдиғини тўлиқ топган.
Биринчи инстанция суди томонидан Ф.И.Онинг жиноий ҳаракатлари
жиноятлар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а,б”
бандлари билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги 1-сонли Қарори 3-бандида, жиноят кодексининг
8,54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда
индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий
хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши
керак - деб кўрсатилган.
жазо тури ҳамда миқдорини белгилашда жиноятларни ғараз ниятларда
содир этганлигини ҳамда иш бўйича жабрланувчи Д.Ходжибаевнинг
манфаатларига етказилган моддий зарар ўрни қопланмаганлигини
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасида назарда тутилган
жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб топиб, унинг шахсини, оилавий
шароитини, қарамоғида икки нафар фарзандлари борлигини ЖКнинг 55моддасига кўра жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида эътироф
этиб, унга нисбатан айбли деб топилган модда санкцияси доирасида
озодликдан маҳрум қилиш жазо чорасини тайинлаб, тўғри хулосага
келган.
Апелляция инстанцияси суди, маҳкум Ф.И.Онинг шикоятидаги,
жабрланувчи Д.Ходжибаевга нисбатан етказилган зарар қопланганлиги
ҳақидаги важларини текшириб, суд мажлисида сўроқ қилинган
жабрланувчи Д.Ходжибаев ва Ф.И.Онинг онаси Д.Ахмеджановаларнинг
кўрсатувларини
тинглаб,
жабрланувчига
етказилган
зарар
қопланмаганлигини аниқлади.
Юқоридагиларга кўра, кассация инстанция суди Ф.И.Ога нисбатан
тайинланган жазони енгиллаштириш учун асослар мавжуд эмас деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5097, 5099, 50910-моддаларига
амал қилиб, кассация инстанцияси судлов ҳайъати
АЖРИМ
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил
25 январдаги Ф.И.Ога нисбатан чиқарилган ҳукми – ўзгаришсиз,
кассация шикояти қаноатлантиришсиз қолдирилсин.
Ажримдан норози томон Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
510-512-моддалари тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари
бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят ёки протест
келтириши мумкинлиги тушунтирилсин.
Раислик қилувчи:
/имзо/
М.Мирзохидов
Ҳайъати судьялари:
/имзо/
Н.Касимова
/имзо/
О.Мухаммадиев
Ажрим аслига тўғри.
Қ И Л Д И: