← Назад
Решение #121314 Уголовные
Назорат инстанцияси ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ЖКнинг | 167 | — | law | |
| исми ва | 205 | — | law | |
| исми билан ЖК | 59 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| исми ва | 228 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 57 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Тафтиш инстанциясида
маърузачи судья: М.Мирзохидов
Биринчи инстанция судининг
судьяси: С.Мамадиев
Апелляция инстанциясида
маърузачи: судья Ф.Тураходжаев
АЖРИМИ
2024 йил сентябрь ойининг 17 куни Тошкент шаҳар суди жиноят
ишлари бўйича тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати ўз биносида, очиқ
суд мажлисида, Раислик қилувчи судья М.Мирзохидов, ҳайъат судьялари
Н.Касимова ва О.Мухаммадиевлардан иборат таркибда, судья катта
ёрдамчиси С.Сулаймоновнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар
прокуратурасининг бўлим прокурори Ш.Шомирзаев, маҳкум Ф.И.Онинг
ҳимоячиси адвокат А.Бурановнинг иштирокида, Ф.И.О ва бошқаларга оид
1-1006-2202/777-сонли жиноят иши бўйича ҳукмдан норози бўлиб
маҳкум Ф.И.Онинг ҳимоячиси – адвокат А.Буранов томонидан
келтирилган тафтиш шикояти асосида жиноят ишини тафтиш тартибида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йил
23 январдаги ҳукмига кўра;
Ф.И.О 1975 йил 11 июнь куни Тошкент вилоятида
туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси,
маълумоти олий, оилали, 3 нафар фарзанди бор,
муқаддам судланган:
1) жиноят ишлари бўйича Хамза туман судининг
16.09.2008 йилдаги ҳукмига кўра, ЖКнинг 167-моддаси
1-қисми ва 205-моддаси 2-қисми “в” банди билан айбли
деб топилиб, 2008 йил 28 августдаги “.......Амнистия
тўғрисида”ги Қарорига кўра жазодан озод этилган;
2) жиноят ишлари бўйича Бўка туман судининг
09.03.2016 йилдаги ажримига кўра, ЖК 109-моддаси
2-қисми билан жиноят иши тарафларнинг ярашувига
асосан ҳаракатдан тугатилган;
3) жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг
02.07.2018
йилдаги
ҳукмига
кўра,
ЖКнинг
25,168-моддаси 1-қисми, 28,211-моддаси 1-қисми билан
ЖКнинг 59-моддаси тартибида, ўташ учун энг кам ойлик
иш ҳақининг 60 баравари миқдорида 10.334.400 сўм
жарима жазоси тайинланган, жарима тўлиқ тўланган,
“Боходир-Жавохир” ФХда иш юритувчи бўлиб ишлаган,
Тошкент вилояти, Бўка тумани, Бўстон фермерлар
уюшмаси ҳудуди, 1-уйда доимий рўйхатда туриб,
Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Оққўрғон кўчаси,
23-уй, 15-хонадонда яшовчи, иш бўйича 11.06.2022
йилдан қамоқда,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди,
189-моддаси 1-қисми, 184-моддаси 3-қисми ва 228-моддаси 2-қисми “б”
банди билан, ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида, узил-кесил 8 йил 1 ой
муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, жазони умумий
тартибли колонияларда ўташ белгиланган.
Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг, Ф.И.О, Ф.И.О ва Ф.И.Олардан
солидар тартибда “Микрокредитбанк” АТБ Амалиёт бошқармаси
фойдасига 6,026,490,523.12 (12249.80 сўм Х 491.966,45 ЕВРО) сўм моддий
зарар; С.Лутфуллаев, Ф.И.О ва Ф.И.Олардан солидар тартибда Чилонзор
туман ДСИ орқали давлат бюджетига 1.748.778.600 сўм ундириш
белгиланган.
Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2023 йил 18 майдаги ажрими билан
ҳукмнинг Ф.И.Ога оид қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
Адвокат А.Буранов шикоятида, Ф.И.Онинг айбсизлиги ҳақидаги
важлар келтириб, Ф.И.Ога нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
57-моддасини қўллаб, енгиллик беришни сўраган.
Адвокат А.Буранов судга ариза тақдим қилиб, маҳкум Ф.И.Онинг
жиноят иши юзасидан келтирилган тафтиш шикоятини қайтариб
олишини маълум қилди.
Шу сабабли суд юқоридаги қонун ҳужжатлари талабларидан келиб
чиққан ҳолда адвокат А.Буранов томонидан тафтиш шикояти қайтариб
олинганлигини инобатга олиб, тафтиш тартибидаги иш юритувни
тугатишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 423, 520, 5214-моддаларини
қўллаб, тафтиш инстанциясининг судлов ҳайъати,
АЖРИМ
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йил
23 январдаги Ф.И.Ога нисбатан чиқарилган ҳукми бўйича тафтиш
тартибидаги иш юритуви тугатилсин.
Раислик қилувчи:
/имзо/
М.Мирзохидов
Ҳайъат судьялари:
/имзо/
Н.Касимова
/имзо/
О.Мухаммадиев
Аслига тўғри.:
Қ И Л А Д И: