Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2401/781 Дата решения 13.09.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Сабиров Илгизар Матякубович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 327545 Claim ID 2599754 PDF Hash 1166be0e2f2e2345... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси ЖК 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖК 33-моддаси збекистон Республикаси ЖК 33 law
лагановга ЖК 168-моддаси лагановга ЖК 168 law
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 10-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 10 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 15 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
збекистон Республикаси Жиноят Кодекси 168-моддаси збекистон Республикаси Жиноят Кодекси 168 code_article
збекистон Республикаси ЖК 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
збекистон Республикаси ЖК 46-моддаси збекистон Республикаси ЖК 46 law
збекистон Республикаси ЖПК 4974-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 4974 law
збекистон Республикаси ЖПК 498-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 498 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1 2024 йил сентябрь ойининг 13 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи туман судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси Б.Эгамназаровнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Ў.Ахмедов, жабрланувчилар Д.Баходиров, М.Баиров ва У.Абдурасулов, судланувчи А.Тўлаганов ва унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи “Shams Toshkent advokatlari” адвокатлар ҳайъати адвокати В.Камоловларнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 2-қисмининг “б” банди, 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди, 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан айбланган Тўлаганов Абдубосит Шухрат ўғлига нисбатан №1-1009-2401/781-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Тўлаганов Абдубосит Шухрат ўғли (To’laganov Abdubosit Shuxrat o’g’li), 1994 йил 28 июнь куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, вақтинча ишсиз, бўйдоқ, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Ракат МФЙ, Қорақум кўчаси, 25-уйда яшаган, эҳтиёт чораси сифатида “қамоқда сақлаш” қўлланилиб, 2024 йил 31 майдан ҳибсда сақланмоқда, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Суд, судланувчи ва жабрланувчиларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи А.Тўлаганов, фирибгарлик, яъни ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан талон-торож қилиш мақсадида жиноят ишининг унга нисбатан қисми алоҳида иш юритувига ажратилган шахс билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ ҳолда, 2019 йилнинг май ойида, Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида жойлашган “Евроазия” мактаби ёнида бўла туриб, таниши Д.Баходировга Германия давлатига ишга жўнатишни ваъда қилиб, ҳужжатларни расмийлаштириш ишлари учун 2.240 АҚШ доллари сарфланишини билдириб, уни алдаб, Д.Баходировнинг 2.240 АҚШ долларини (Ўзбекистон Республикаси миллий валютасига нисбатан қиймати 19.008.438 сўмни ташкил қилади) эгаллаб, ваъдаларини бажармасдан, пулларни шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборганлар. Бундан ташқари, А.Тўлаганов, ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, фирибгарлик, яъни ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан талон-торож қилиш мақсадида жиноят ишининг унга нисбатан қисми алоҳида иш юритувига ажратилган шахс билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ ҳолда, такроран, 2019 йил 25 октябрь куни, Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида жойлашган “Дўмбиробод” масжиди ёнида бўла туриб, таниши М.Баировга Латвия давлатига ишга жўнатишни ваъда қилиб, ҳужжатларни расмийлаштириш ишлари учун 1.000 АҚШ доллари сарфланишини билдириб, уни алдаб, М.Баировнинг 1.000 АҚШ долларини (Ўзбекистон Республикаси миллий валютасига нисбатан қиймати 9.448.530 сўмни ташкил қилади) эгаллаб, ваъдаларини бажармасдан, пулларни шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборганлар. Шунингдек, А.Тўлаганов, ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, фирибгарлик, яъни ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан талон-торож қилиш мақсадида жиноят ишининг унга нисбатан қисми алоҳида иш юритувига ажратилган шахс билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ ҳолда, такроран, 2019 йил 25 октябрь куни, Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида жойлашган “Евроазия” мактаби ёнида бўла туриб таниши У.Абдурасуловга Латвия давлатига ишга жўнатишни ваъда қилиб, ҳужжатларни расмийлаштириш ишлари учун 1.500 АҚШ доллари сарфланишини билдириб, уни алдаб, У.Абдурасуловнинг 1.500 АҚШ долларини (Ўзбекистон Республикаси миллий валютасига нисбатан қиймати 14.172.795 сўмни ташкил қилади) эгаллаб, ваъдаларини бажармасдан, пулларни шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган. Судланувчи А.Тўлаганов суд мажлисида, айбига қисман иқрорлик билдириб, 2013 йилдан буён Латвия давлатидаги “Ўзбекистон” ресторанида ошпаз бўлиб ишлаганлиги, Ўзбекистонга келган вақтида танишлари орқали М.Баиров ва У.Абдурасуловлар билан танишиб қолганлиги, М.Баиров ва У.Абдурасуловлар ундан чет элда бориб иш топишга ёрдам беришини сўрашганлиги, шунда бунинг учун 2.500 АҚШ доллари керак бўлишини, ушбу пуллар ҳужжатларни расмийлаштириш ва йўлкира ҳаражатлари учун сарфланишини айтганлиги, бироқ М.Баиров ва У.Абдурасуловлар Латвия давлатига келишганидан сўнг ишлай олишмаганлиги, бундан ташқари, Д.Баходиров ҳам ишлаш мақсадида чет давлатга бормоқчи бўлганлиги, Латвия давлатида Д.Баходировни ўзи кутиб олганлиги, иш берувчи билан таништириб қўйганлиги, бироқ Д.Баходиров ҳам ишни эплай олмаганлиги, шахсан ўзи иш масаласи бўйича ҳеч қандай масалани ҳал қилмаганлиги, фақатгина ишлаш учун чет элга бормоқчи бўлган одамларни иш берувчи ташкилотлар билан таништириб қўйганлиги, ўзини берган кўрсатувлари доирасида айбдор деб билиши, ҳозирда содир қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етганлиги ва бундан пушаймонлигини билдириб, жабрланувчиларга етказилган моддий зарарлар тўлиқ қопланганлигини инобатга олиб, унга енгилроқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Судланувчи А.Тўлагановнинг айби уни айбига қисман иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, қуйидаги далиллар билан тўлиқ тасдиқланади. Жабрланувчи Д.Баходиров суд мажлисида, 2019 йил май ойида танишлари орқали А.Тўлаганов билан танишиб қолганлиги, А.Тўлагановга чет элга ишлаш учун кетмоқчи бўлаётганини айтганида, А.Тўлаганов унга шу ишлар билан шуғулланишини маълум қилиб, Германия давлатига ишга жўнатиши, ўзи ва таниши Х.Кенжаев учун, жами 3.500 Евро миқдорида ҳаражат бўлишини айтганлиги, шундан сўнг ўзига тегишли бўлган автомашинасини сотиб, Чилонзор туманида жойлашган “Dream Park” номли истироҳат боғи олдида А.Тўлагановнинг акаси Тўлаганов Абдулазизга дастлаб 2.000 Еврога ҳисоблар 2.240 АҚШ доллари миқдорда пулларни ўзи, Х.Кенжаев ҳамда турмуш ўртоғи билан биргаликда берганлиги, А.Тўлаганов билан гаплашганида, у ишлари бир-икки ой ичида ҳал бўлишини айтганлиги, шу орада элчихонадан таклифнома келганлиги, лекин элчихонадан бирилган таклифнома ҳақиқий эмаслигини билдиришиб, виза беришни рад қилишганлиги, бу ҳақда А.Тўлагановга айтганида, А.Тўлаганов унга бўш иш ўрни қолмаганини айтиб, бир оз кутиб туришларини сўраганлиги, агар Латвияда иш ўрни бўшаб, виза олиб Европа Иттифоқига кириш имкони туғилиб қолса, жўнаб кетганларидан кейин Германиядаги шиша ишлаб чиқариш заводига ишга жойлаштиришини айтганлиги, бироқ орадан анча вақт ўтса ҳам А.Тўлаганов айтган ваъдасини бажармаганидан сўнг, А.Тўлагановга тегишли идораларга ариза билан мурожаат қилишини айтганида, А.Тўлаганов авиачипта олиб бериб, уни Латвияда кутиб олганлиги, бир неча ой давомида ишлари ҳал бўлмагани сабабли, таклифнома жўнатган ташкилотга ўзи борганлиги, аммо ташкилот юристконсультанти таклифнома учун тўлов амалга оширилмагани сабабли келишув бекор қилинганини билдирганлиги, шундан кейин виза муддати чиққунига қадар А.Тўлаганов тайинли жавоб бермагани сабабли, Польшага ўтиб кетиб бир неча ой ишлаганлиги, аммо соғлиги ёмонлашиб Ўзбекистонга қайтиб келганлиги ва ички ишлар идораларига ариза билан мурожаат қилганлиги, ҳозирги кунда унга етказилган моддий зарар А.Тўлагановнинг оила аъзолари томонидан Тошкент шаҳар ИИББ депозит ҳисоб-рақамига тўланганлиги ва судланувчи А.Тўлагановга нисбатан даъвоси йўқлигини билдириб, А.Тўлагановга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Жабрланувчи М.Баиров суд мажлисида, 2019 йил октябрь ойида танишлари орқали А.Тўлаганов билан танишиб қолганлиги, А.Тўлагановга чет элга ишлаш учун кетмоқчи бўлаётганини айтганида, А.Тўлаганов шу ишлар билан шуғулланишини маълум қилиб, Латвия давлатига ишлаш учун кетиш ҳаражатлари 2.800 АҚШ доллари бўлишини айтганлиги ва паспорт, СТИР ва бошқа ҳужжатларни сўраганлиги, бошланғич тўлов сифатида 1.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни отаси Ш.Абидовга бериб юборишини тайинлаганлиги, шундан сўнг 2019 йил 25 октябрь куни Чилонзор туманида жойлашган “Дўмбиробод” масжиди олдида А.Тўлагановнинг отаси Ш.Абидов билан кўришиб, унга 1.000 АҚШ долларини берганлиги, бироқ анча вақт ўтсада, ишлари ҳал бўлмаганлиги, шунда алданганини билиб, ҳолат юзасидан ички ишлар идораларига ариза билан мурожаат қилганлиги, ҳозирда унга етказилган моддий зарар ўрни тўлиқ қопланганлигини, судланувчи А.Тўлагановга нисбатан даъвоси йўқлигини билдириб, А.Тўлагановга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Жабрланувчи У.Абдурасулов суд мажлисида, 2019 йил октябрь ойида танишлари орқали А.Тўлаганов билан танишиб қолганлиги, А.Тўлагановга чет элга ишлаш учун кетмоқчи бўлаётганини айтганида, А.Тўлаганов бунинг имкони борлигини, шу ишлар билан шуғулланишини маълум қилганлиги, Латвия давлатига ишлаш учун кетиш ҳаражатлари 2.800 АҚШ доллари бўлишини айтиб, унинг паспорти, СТИР ва бошқа ҳужжатларни сўраб олганлиги, бошланғич тўлов сифатида 1.500 АҚШ долларини отаси Ш.Абидовга беришини тайинлаганлиги, 2019 йил 25 октябрь куни Чилонзор тумани “Дўмбиробод” масжиди олдида А.Тўлагановнинг отаси Ш.Абидов билан учрашиб, унга 1.500 АҚШ долларини берганлиги, бироқ орадан анча вақт ўтсада, ишлари ҳал бўлмаганлиги, шунда алданганини билиб, ҳолат юзасидан ички ишлар идораларига ариза билан мурожаат қилганлиги, ҳозирда унга етказилган моддий зарар ўрни тўлиқ қопланганлигини, судланувчи А.Тўлагановга нисбатан даъвоси йўқлигини билдириб, А.Тўлагановга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Суд, жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, судланувчи ва жабрланувчиларнинг кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95,112-моддалари талаблари бўйича баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси талаблари асосида синчковлик билан, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, А.Тўлагановнинг содир этган жиноятидаги айби терговга қадар текширув даврида олинган ариза ва тушунтириш хатлари, ёзишмалар скриншотлари ҳамда жиноят ишидаги бошқа объектив далиллар билан тўлиқ ўз тасдиғини топади деб ҳисоблайди. Суд, тергов органи томонидан судланувчи А.Тўлагановнинг фирибгарлик, яъни бир гуруҳ ҳолда жабрланувчи Д.Баходировнинг 2.240 АҚШ долларини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан талонторож қилиш аломатларига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 2-қисмининг “б” банди; - фирибгарлик, яъни бир гуруҳ ҳолда, жабрланувчи М.Баировнинг 1.000 АҚШ долларини такроран алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан талон-торож қилиш аломатларига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди; - фирибгарлик, яъни бир гуруҳ ҳолда, жабрланувчи У.Абдурасуловнинг 1.500 АҚШ долларини такроран алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан талон-торож қилиш аломатларига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Суд Ўзбекистон Республикаси ЖК 33-моддаси талабларидан келиб чиқиб, судланувчи А.Тўлагановга ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди блан жазо тайинлашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги Қарорининг 28-бандида “Судларнинг эътибори, ҳукм чиқаришда уларнинг жазо тайинлашнинг умумий асослари тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай риоя қилиш шартлиги, жиноят қонунининг асосий тамойилларидан бири инсонпарварлик тамойили эканлиги ва унинг мазмунига кўра жиноят содир этган шахсга нисбатан у аҳлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклигига қаратилиши лозим”лиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг: 1-бандида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга қаратилсин” – деб, 2-бандида “Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлик принципи ҳар доим ҳам жазо қўлланилиши шартлигини англатмайди” – деб, 3-бандида эса “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз объекти (инсон ҳаёти ва соғлиғи, мулк, жамоат хавфсизлиги ва ҳ.к.), айб шакли, жиноий қилмишнинг қонунда қайси тоифага (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддаси) киритилганлиги билан белгиланади. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси қилмиш содир этилиши ҳолатлари (жиноий ниятнинг амалга оширилганлиги даражаси ва босқичлари, жиноятни содир этиш усули, зарар миқдори ёки келиб чиққан оқибатлар оғирлиги, иштирокчиликда содир этилган жиноятда судланувчининг роли) билан белгиланади” – деб таъкидланган. Суд судланувчи А.Тўлагановга жазо чораси ва турини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖК 55, 56-моддалари талабларига риоя қилиб, юқорида қайд қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорлари раҳбарий кўрсатмаларидан келиб чиқиб, унинг оилавий шароитини, ёшини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб ҳисоблаб, бир гуруҳ бўлиб ғаразли ва паст ниятларда жиноят содир этганини жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, шунингдек, жиноят оқибатида етказилган моддий зарар ўрни тўлиқ қопланганини инобатга олиб, ЖК 168моддаси 5-қисми талабларидан келиб чиққан ҳолда, озодликдан маҳрум қилиш ва озодликни чеклаш билан боғлиқ бўлмаган, ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлашни лозим топади. Суд, мазкур жиноят иши юзасидан етказилган моддий зарар масаласини муҳокама қилиб, жабрланувчилар Д.Баходиров, М.Баиров ва У.Абдурасуловларга етказилган моддий зарар ўрни тўлиқ қопланганлигини 6 ва жабрланувчилар шу мазмунда судга ариза билан мурожаат қилишганлигини эътиборга олишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси 1-қисми, 138-моддаси талабидан келиб чиқиб, Жиноят-процессуал кодексининг 454457, 460, 463, 465-468, 471-473-моддаларига риоя қилиб, суд Қ И Л А Д И: Тўлаганов Абдубосит Шухрат ўғли (To’laganov Abdubosit Shuxrat o’g’li) Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 168-моддаси 3-қисмининг “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин. Тўлаганов Абдубосит Шухрат ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизини далват фойдасига ушлаб қолинган ҳолда 3 (уч) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. А.Тўлагановга нисбатан танланган “қамоқда сақлаш” эҳтиёт чораси муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат эҳтиёт чорасига ўзгартирилсин ва у дарҳол суд мажлиси залида қамоқдан озод қилинсин. Ўзбекистон Республикаси ЖК 62-моддасига асосан Тўлаганов Абдубосит Шухрат ўғлининг 2024 йил 31 майдан 13 сентябрь кунига қадар 105 кун дастлабки қамоқда сақланган муддатини тайинланган жазодан чегириб ташлаш йўли билан, узил-кесил ўташ учун ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат фойдасига ушлаб қолинган ҳолда 2 (икки) йил 1 (бир) ой 15 (ўн беш) кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Тайинланган жазо мазкур жазо ижросини назорат қилувчи органлар белгилаб берадиган бошқа жойларда ўтаттирилсин. Жазони ўташ муддати маҳкум ҳақиқатда ишга жойлашган ва ойлик иш ҳақидан чегирмалар ушлаб қолинган кундан бошлаб ҳисоблансин. Жазо ижросини назорат қилиш А.Тўлагановнинг яшаш жойи бўйича Тошкент шаҳар Яккасарой туман ИИО ФМБ Пробация гуруҳи зиммасига юклатилсин. А.Тўлагановга Ўзбекистон Республикаси ЖК 46-моддаси 4-қисмининг талаби тушунтирилсин, агар у суд томонидан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари муддатининг жами бўлиб ўндан бир қисмидан кўпроғини ўташдан бўйин товласа, суд ахлоқ тузатиш ишларининг ўталмаган муддатини худди шу муддатга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштириш тушунтирилсин. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг А.Тўлагановга нисбатан танланган муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат эҳтиёт чораси бекор қилинсин. Жиноят оқибатида етказилган моддий зарарлар ўрни тўлиқ қопланганлиги ва жабрланувчилар шу мазмунда судга ариза билан мурожаат қилишганлиги инобатга олинсин. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг Тошкент шаҳар ИИББ МИБ депозит ҳисоб-роақамига 2024 йил 01 июль кунги 24491-сонли квитанцияга 7 асосан тўланган 19.010.000 сўм маблағлар жабрланувчи Д.Баходировга қайтарилсин. Ҳукмдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаги Ўзбекистон Республикаси ЖПК 4974-моддасига асосан ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, жабрланувчи ва уларнинг қонуний вакиллари ҳукмнинг кўчирма нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши ёхуд ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг Ўзбекистон Республикаси ЖПК 498-моддасига асосан кассация тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи судья: И.Сабиров