← Назад
Решение #121977 Уголовные
Кассация инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ЖКнинг | 72 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 184 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 227 | — | law | |
| исми билан ЖК | 83 | — | law | |
| ЖКнинг | 243 | — | law | |
| ЖКнинг | 59 | — | law | |
| ЖКнинг | 57 | — | law | |
| планган далилларга ЖПК | 95 | — | law | |
| банди ва | 243 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Тафтиш инстанциясида
маърузачи судья: М.Юсупов
Биринчи инстанцияси судида
судья: Ж.Курбанов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья: Ф.Тураходжаев
АЖРИМИ
2024 йил сентябрь ойининг 13 куни Тошкент шаҳар суди
жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанцияси ўз
биносида, очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи судья Х.Шамшиев,
ҳайъат судьялари О.Кличев ва М.Юсуповдан иборат таркибда,
судья ёрдамчиси М.Абдусалиевнинг котиблигида, тарафлардан
Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори К.Ғофуров, маҳкум
З.М.З.нинг ҳимоячиси - адвокат Д.Долиевнинг иштирокида, жиноят
ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йил 25 мартдаги
ҳукмига кўра судланган
З.М.З., 1985 йил 24 март куни Тошкент
шаҳрида
туғилган,
Ўзбекистон
Республикаси фуқароси, миллати ўзбек,
оилали, бир нафар фарзанди бор, ҳарбий
хизматга мажбур, давлат мукофотларини
олмаган, муқаддам судланган, 1) жиноят
ишлари бўйича Юнусобод туман судининг
2012 йил 21 сентябрдаги ҳукми билан
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266моддаси
2-қисми билан 5 йил муддатга озодликдан
маҳрум этиш жазоси тайинланиб, ЖКнинг
72-моддаси тартибида 2 синов муддати
белгиланган, 2) жиноят ишлари бўйича
Юнусобод туман судининг 2021 йил
21 февралдаги ҳукми билан Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
184-моддаси
3-қисми, 227-моддаси 2-қисми “а” банди
билан ЖКнинг 59-модаси ва 61-моддалари
тартибида 3 йил 2 ой муддатга озодликдан
маҳрум этиш жазоси тайинланган, жиноят
ишлари бўйича Оҳангарон туман судининг
2021 йил 4 октябрдаги ажримига кўра,
ўталмаган 2 йил 4 ой 13 кун озодликдан
маҳрум этиш жазоси шу муддатга ахлоқ
тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган,
2
ўталмай қолган жазо муддати 1 йил 8 ой
16 кунни ташкил этади, Тошкент шаҳар,
Юнусобод
тумани,
18-мавзе,
17-уй,
13-хонадонда рўйхатда туриб, Шайхонтоҳур
тумани,
Оқтепа
массиви
8а-уй,
12-хонадонда истиқомат қилувчи, 2022 йил
22 июль куни Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 227-моддасига асосан ушланган,
қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси
қўлланилган, айблов хулоса нусхасини
2022 йил 21 ноябрь куни олганга
нисбатан чиқарилган ҳукм ва апелляция инстанциясининг ажрими
устидан маҳкум З.М.З. томонидан келтирилган тафтиш шикояти асосида
1-1006-2209/966-сонли жиноят ишини тафтиш тартибида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йил
25 мартдаги ҳукмига кўра, З.М.З. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 242моддаси
1-қисми
билан
ЖКнинг
83-моддаси
1-қисми
2-бандига асосан реабилитация қилинган.
З.М.З.га
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
25,169-моддаси 4-қисми “а” банди билан 9 йил, ЖКнинг 243-моддаси
билан 5 йил, ЖКнинг 59-моддаси тартибида жазоларни қисман қўшиш
йўли билан 10 йил, ЖКнинг 60,61-моддалари тартибида жазонинг
ўталмаган қисмини қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 10 йил
1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Тайинланган жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташлик
белгиланган.
Тошкент шаҳар ИИББ МИБ депозит ҳисоб рақамида сақланаётган
152.436.545 сўм пуллар ҳамда 1 АҚШ долларининг ҳукм чиқарилаётган
кундаги сўмга нисбатан қийматидан келиб чиқиб, 14.300 АҚШ
долларини (14.300*11.375,85) сўм жами 1.815.139.800 сўмни етказилган
зарар ҳисобига “Давр банк” ХАТБ фойдасига қаратилиб, судланувчи
Сагдиев Шавкат Фатхуллаевич, Ҳасанов Ботир Джуманазарович, З.М.З.,
Насриддинов Шохрух Шерзодович, Абдиев Маҳмуд Тилавбердиевич,
Умаров Зафар Равшанович ва Ахмаджонов Бахтиёр Самаджон ўғлидан
солидар тартибда давлат фойдасига 9.638.104.543,08 сўм ундирилиши;
Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, “Чорсу” МФЙ., Чорсу кўчаси,
14-уй, 35-хонадонни сотиш ва тушган пулларни “Давр банк” АТИБ
фойдасига қаратиш белгиланган.
Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2023 йил 30 майдаги ажрими билан суд
ҳукмининг З.М.З.га оид қисми ўзгаришсиз қолдирилиб, ундирув қисмига
аниқлик киритилган ва Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, “Чорсу”
МФЙ., Чорсу кўчаси, 14-уй, 35-хонадонни сотишдан тушган пул
маблағларини ундириш белгиланган суммадан чегириш белгиланган.
Иш ҳужжатларига кўра, Ш.Сагдиев “DAVR BANK” ХАТБнинг амалиёт
бошқармасида ишлаб чиқарилган дастурларни татбиқ қилиш бўлим
бошлиғи лавозимида ишлаб келиб, компьютер техникасида дастурлар
яратиш мутахассислиги бўйича олий маълумотга, шунингдек “IТ”
технологиялари бўйича етарли билим ва малакага эга бўла туриб, “DAVR
BANK” ХАТБда ишлаб чиқарилган дастурларни татбиқ қилиш бўлим
бошлиғи
лавозимида
ишлаб
келганлигидан
ва
банкда
фойдаланиладиган ахборот-ҳисоблаш тизими ҳамда уларнинг таркибий
қисмлари бўйича тўлиқ тушунчага эга бўлганлигидан фойдаланиб,
гўёки “DAVR BANK” ХАТБ таъсисчиси Л.Хайруллаевнинг ҳаттиҳаракатларидан норозилигини важ қилиб, қасддан ўзганинг молмулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, ўзига
олдиндан таниш бўлган “DAVR BANK” ХАТБ солиқ бўйича маслаҳатчиси
лавозимида фаолият кўрсатувчи Ҳасанов Ботир Джуманазарович билан
олдиндан жиноий тил бириктириб, тузилган жиноий режага кўра,
Ш.Ф.Сагдиев “NСI” тизимли дастурга тажриба сифатида қўшимча
очилган тизим тўлиқ ҳимояланмаганлигини ҳамда ушбу тизим орқали
“DAVR BANK” ХАТБ ҳисобидаги пул маблағларини яширин равишда
талон-торож қилиш мумкинлигини аввалдан билган ҳолда, мазкур
тизимга кириш ҳуқуқи берилганлигидан фойдаланиб, ўзига
бириктирилган 12.168.76.95 рақамли IР манзилли компьютер техникаси
ёрдамида ўзининг жиноий изларини яшириш мақсадида “DAVR BANK”
ХАТБ тўловлар ва омонат амалиётлар бошқармаси бошлиғи лавозимида
ишловчи Қурбонов Алишер Самандаровичга бириктирилган ахборотҳисоблаш тизимининг “Сhаkаnа 981_2” логин ва пароли орқали
банкнинг тизимига кириб, “DAVR BANK” ХАТБ томонидан Махмудов
Равшанжон Илхом ўғли, Калдибеков Ринат Шиналиевич ва бошқа
фуқароларнинг номига расмийлаштирилган ҳамда анча вақтдан буён
фойдаланилмасдан келинаётган “HUMO” тизимида ишловчи банк
пластик карталарини Б.Д.Ҳасанов томонидан аввалдан тайёрланган
+99893-704-88-88 телефон рақамига боғлаб, мазкур банк пластик
карталарга “DAVR BANK” ХАТБ ҳисоб рақамидан келиб тушадиган жуда
кўп миқдордаги пул маблағларини масофадан туриб, дастур орқали
бошқариш учун “OSON”, “PAYMI” ҳамда “СLIK” мобил иловаларига
бириктириб, ушбу иловалар ёрдамида тасарруф қилиши имконини
яратган.
Тузилган жиноий режага кўра, Б.Д.Ҳасанов Ш.Ф.Сагдиев томонидан
мазкур жиноятга алоқаси бўлмаган “DAVR BANK” ХАТБ мижозлари
ҳисобланган Р.И.Махмудов, Р.Ш.Калдибеков ва бошқа фуқароларнинг
номига расмийлаштирилган “HUMO” тизимида ишловчи анчадан бери
ишлатилмаётган банк пластик карталарига келиб тушган “DAVR BANK”
ХАТБга тегишли бўлган пул маблағларини “OSON”, “PAYMI” ҳамда “СLIK”
мобил иловалари орқали 2022 йилнинг май июнь ойларида
Насриддинов
Шохрух
Шерзодовичнинг
номига
Ўзбекистон
Республикасидаги жами 30 та тижорат банкларидан расмийлаштириб
олинган банк пластик карталарига ўтказилганидан сўнг, пул
маблағларини нақдлаштириш жараёнида ёрдам бериш учун бошқа
шахслар билан жиноий тил бириктириб, у орқали жиноий йўл билан
топилган пул маблағларини нақдлаштириш мақсадида Ахмаджонов
Бахтиёр Самаджон ўғли, З.М.З., Насриддинов Шохрух Шерзодович,
Умаров Зафар Равшанович ва Абдиев Махмуд Тилавбердиевичлар ҳамда
жиноят ишининг қисми алоҳида иш юритувга ажратилган бошқа
шахсларни жалб қилинган.
Бундан ташқари 2022 йил май ойининг охирида жиноят ишининг
қисми алоҳида иш юритувга ажратилган бошқа шахснинг кўрсатмасига
асосан З.Р.Умаров ва М.Т.Абдиевлар Ш.Ш.Насриддинов номига
расмийлаштирилган бир неча банк пластик карталарини Туркия
Республикасида бўлиб турган бошқа шахсга етказиб берган.
2022 йил 07 июль куни соат 18:00 ларда Ш.Ф.Садиев “DAVR BANK”
ХАТБнинг мавжуд тизимига ўзининг ушбу тизимга кириш ҳуқуқидан
фойдаланган
ҳолда
ҳамкасби
А.С.Қурбоновга
бириктирилган
“Сhаkаnа981_2” логин ва пароли орқали кириб, ахборотлардан ўзининг
қабиҳ ниятларида фойдаланиш учун ёлғон маълумотлар киритиб,
Махмудов Равшанжон Илхом ўғли номидаги 9860 2501 0174 8599
рақамли “HUMO” тизимида ишловчи банк пластик картаси ҳисобига
10.000.000.000 сўм ва Калдибеков Ринат Шиналиевичнинг номига
расмийлаштирилган 9860 2501 0119 0057 рақамли “HUMO” тизимида
ишловчи банк пластик картаси ҳисобига 5.000.000.000 сўм миқдоридаги
пул маблағларини жами 15.000.000.000 сўм пул маблағларини, 2022 йил
08 июль куни яна тўрт нафар Шамсиев Вали Азаматович, Хайдаров
Бахтиёр Эркинович ва бошқа фуқароларинг номидаги банк пластик
карталари ҳисобига жами 25.000.000.000 сўм жами 40.000.000.000 сўм
миқдорида пул маблағларини ўтказиб, бу ҳақда Б.Д.Ҳасанов орқали
жиноят ишининг қисми алоҳида иш юритувга ажратилган бошқа шахсга
хабар қилган.
Ўз навбатида, жиноят ишининг қисми алоҳида иш юритувга
ажратилган шахс пластик карталарга пул тушганлиги ҳақида гуруҳнинг
аъзоси З.М.З.га, З.М.З. эса Ш.Насриддиновга хабар берганлиги, шунда
Ш.Ш.Насриддинов
ўз
номига
расмийлаштирилган
30 та турли банклардан расмийлаштирилган “Visa”, “Humo” ва “UzCard”
тизимларида ишловчи банк пластик карталарига “OSON”, “PAYMI” ҳамда
“СLIK” мобил иловалари ёрдамида ўтказилган ва 2022 йил 7 июль
кунидан 8 июль кунига ўтар кечаси Ш.Ш.Насриддинов томонидан
Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида жойлашган турли банкларга
қарашли банкоматлар орқали банк пластик карталардаги пулнинг бир
қисми нақдлаштирилган, бу жараёнда жиноят ишининг қисми алоҳида
иш юритувга ажратилган бошқа шахс Ш.Ш.Насриддиновдан пулларни
қабул қилиб олган, Б.С.Ахмаджонов эса ўз бошқарувидаги давлат
рақами 01 R 399 GВ бўлган “Spark” русумли автомашинасида
нақдлаштирилган пул маблағларини ташиган, шунингдек З.Р.Умаров
бошқа шахснинг кўрсатмасига асосан пул маблағларини бир жойга
жамлаган.
Ўз ўрнида, жиноят ишининг қисми алоҳида иш юритувга
ажратилган
бошқа
шахс
таниши
М.З.Зикриддинов
билан
Ш.Ш.Насриддиновнинг номига жами 30 та тижорат банкларидан “Visa”,
“Humo” ва “UzCard” тизимида ишловчи банк пластик карталарини
расмийлаштириб олиш ва ушбу пластик карталарга келиб тушган
пулларни нақдлаштириб берганлиги сабабли, жиноят ишининг қисми
алоҳида иш юритувга ажратилган бошқа шахснинг кўрсатмасига асосан
З.Умаров жиноий йўл билан топилган пулни бир қисмини, яъни
61.500 АҚШ долларини З.М.З.га етказиб берган.
2022 йил 14 июль куни “DAVR BANK” ХАТБ вакиллари томонидан
2022 йил 07 июль кунидан 13 июль кунига қадар Р.Калдибеков ва
Р.Махмудовларнинг банк пластик карталаридан жами 11.4 млрд сўм
пуллар жиноий йўл билан ечиб олинганлиги аниқланганидан сўнг
жиноят ишининг қисми алоҳида иш юритувга ажратилган бошқа
шахснинг кўрсатмасига асосан З.Р.Умаров ва М.Т.Абдиевлар жиноят
изини йўқотиш мақсадида Ш.Ш.Насриддиновни ҲМҚО томонидан қўлга
олинмаслиги учун уни яширишган.
“DAVR BANK” ХАТБ масъул ходимлари томонидан мураккаб жиноий
гуруҳнинг иштирокчилари 07.07.2022 йилдан 13.07.2022 йилга қадар
бўлган вақт оралиғида Ш.Ш.Насриддинов номига очилган банк пластик
карталарига келиб тушган пуллардан жами 11.453.244.343,08 сўм
миқдоридаги
пул
маблағларини
нақдлаштириб
олганлиги
аниқланганидан сўнг, нақдлаштирилмай қолган пул маблағлари турган
банк пластик карталари блокланганлиги оқибатида улар ўз жиноий
фаолиятини охирига етказа олишмаган.
Бундан ташқари, М.З.Зикриддинов жиноят ишининг қисми алоҳида
иш юритувга ажратилган бошқа шахс билан бирга жиноий фаолиятдан
олинган даромадларни легаллаштириш, яъни жиноят содир этиш
натижасида топилган пул маблағларини мулкка айлантириш ёхуд
алмаштириш йўли билан унинг келиб чиқишига қонуний тус бериш
мақсадида, гуруҳ аъзоси З.Р.Умаровдан ўзи ҳамда аъзолари бўлган
Н.Н.Насритдинова ва Ш.Ш.Насриддиновларнинг иштироклари учун
ваъда қилинган 61.500 АҚШ доллари миқдоридаги улуш пулларини
Тошкент шаҳар, Олмазор туманидаги “Жомий” бозори яқинида қабул
қилиб олиб, Ш.Ш.Насриддиновнинг улиши ҳисобига Шайхонтоҳур
тумани, Чорсу кўчаси, 14-уй, 35-хонадонни 46.000 АҚШ долларига сотиб
олиб, мол-мулкка бўлган ҳақиқий эгалик ҳуқуқларини ва унинг кимга
қарашлилигини яшириш учун мазкур уйни 20.07.2022 йилда
№202201915008328 рақамли турар жой олди-сотди шартномаси
асосида Н.Н.Насритдинованинг таниши М.А.Мирсаидовнинг номига
нотариал тартибда расмийлаштиришга эришишган.
Маҳкум З.М.З. тафтиш шикоятида жазони енгиллаштирувчи
ҳолатларни инобатга олиб, ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, енгиллик
беришни сўраган.
Мазкур ҳукм билан Ш.Сагдиев, З.Умаров, Б.Ахмаджонов,
Ш.Насриддинов, Б.Ҳасанов ва М.Абдиевлар ҳам судланган бўлиб,
ҳукмнинг уларга оид қисми Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича
судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 30 майдаги
ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди жиноят ишлари бўйича
судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2023 йил 4 августдаги
ажрими билан суд қарорларининг Ш.Сагдиевга оид қисми ўзгаришсиз
қолдирилган.
Тафтиш инстанцияси иш бўйича судья М.Юсуповнинг
маърузасини, тарафлардан – прокурор К.Ғофуровнинг суд қарорларини
ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги хулосасини, судланган З.М.З.нинг
адвокати Д.Долиевнинг шикоят важларини қувватлаб, енгиллик бериш
ҳақидаги фикрини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни жиноят
иши ҳужжатлари билан бирга таҳлил қилиб, қуйидагиларга асосан суд
қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим деб топади.
Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабларига мувофиқ жиноят ишини
синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага
келган.
Суд қарорида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига
мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 94,95-моддалари тартибида баҳоланган
далиллар билан асослантирилган.
Судланган З.М.З.нинг юқорида қайд этилган жиноятни содир
этганликдаги айби, жиноят ишидаги мавжуд далиллар билан тўлиқ
исботланган ва биринчи инстанция суди томонидан иш бўйича
тўпланган далилларга ЖПКнинг 95-моддаси талаблари асосида тегишли
тартибда баҳо берилган.
Бундан ташқари, судланувчи З.Умаров билан Ш.Насриддинов
ўртасида ўтказилган юзлаштириш баённомасида Ш.Насриддинов
мазкур жиноятни содир этганлиги учун Ш.Насриддиновга тегиши керак
бўлган пулни яъни 61.500 АҚШ долларини З.М.З.га берганлиги ва бу
ҳолатни З.М.З.ни иштирокида ҳам тасдиқлаб бериши мумкинлиги ва
кейинчалик кутиш хонасида мазкур ҳолат юзасидан гаплашганда З.М.З.
ундан 61.500 АҚШ долларини олганлиги ва жияни Ш.Насриддиновни
алдаганлиги сабабли уни ҳақорат қилганлиги ҳақидаги адвокати
иштирокида берган кўрсатувлари далил сифатида баҳоланган.
Биринчи босқич суди томонидан судланган З.М.З.нинг жиноий
ҳаракати
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
25,169-моддаси
4-қисми “а” банди ва 243-моддаси билан тўғри квалификация
қилинган.
Биринчи босқич суди З.М.З.га нисбатан жазо тури ва миқдорини
тайинлашда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
03.02.2006 йилдаги «Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш
амалиёти тўғрисида»ги 1-сонли қароридаги тушунтиришларига амал
қилиб, фуқаровий даъвогарга етказилган моддий зарар қисман
қопланганлигини, шунингдек жиноятни ғараз мақсадларда содир
этганлиги, жазони ўташ даврида қасддан янги жиноят содир
этганлигини, содир қилинган жиноятининг ижтимоий хавфлилик
даражасини, шахсини, жиноятдаги ролини инобатга олиб, модда
санкцияси доирасида озодликдан маҳрум қилиш жазо тайинлаб,
тайинланган жазоларни ЖКнинг 59,60,61-моддалари тартибида қўшиб,
тўғри хулосага келган.
Шунингдек, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати иш
ҳолатларини тўғри аниқлаб, З.М.З. ва адвокатнинг важларига қонуний
баҳо бериб, суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдириб, асосли хулосага келган.
Жиноят иши ҳужжатларида, судланган З.М.З.га нисбатан қабул
қилинган суд қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилишга асослар
мавжуд эмас.
Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
5213, 5214, 5216-моддаларига риоя қилиб, тафтиш инстанцияси судлов
ҳайъати
АЖРИМ
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йил
25 мартдаги З.М.З. га нисбатан чиқарган ҳукми ва Тошкент шаҳар суди
жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг
2023 йил 30 майдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилиб, келтирилган
шикоят қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Ажримдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
510-512-моддалари тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят
ёки протест келтириши мумкинлиги тушунтирилсин.
Раислик қилувчи
Ҳайъати судьялари:
Аслига тўғри:
Қ И Л Д И:
(имзо)
(имзо)
(имзо)
Х.Шамшиев
О.Кличев
М.Юсупов