← Назад
Решение #123941 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| ЖПКнинг | 224 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| ЖКнинг | 169 | — | law | |
| ЖКнинг | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1-1006-2405/499-сонли
2024 йил июль ойининг 17 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов,
судья ёрдамчиси Н.Юнусовнинг котиблигида, тарафлардан: давлат
айбловчиси - Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси
Н.Ахмедов, судланувчи У.Холмўминов ва унинг ҳимоячиси адвокат
Ю.Эгамбердиев,
жабрланувчи
Ш.Бекқуловларнинг
иштирокида,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан
айбланган:
27.12.1992 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган,
миллати
ўзбек,
Ўзбекистон
Республикаси
фуқароси, маълумоти ўрта, оилали, қарамоғида уч
нафар вояга етмаган фарзандлари бор, муқаддам
судланмаган, вақтинча ишсиз, Қашқадарё вилояти,
Чироқчи тумани, “Ғаллакор” МФЙ, Ғаллакор
кўчаси, 47-уйда яшовчи, ЖПКнинг 224-моддаси
тартибида 2024 йил 15 апрелдан 16 апрелга қадар
ушлаб турилган, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда
бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси
қўлланилган, туман суднинг 2024 йил 14 июндаги
ажрими билан қидирув эълон қилиниб, “қамоққа
олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасига ўзгартирилган,
10.07.2024 йилдан буён қамоқда сақланаётган,
айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган,
Холмўминов Уктам (XOLMO’MINOV UKTAM)га
нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Дастлабки тергов органи ҳужжатларига кўра, У.Холмўминов
2024 йил 5 апрель куни соат 11:00 ларда, ўзганинг мулкини яширин
равишда талон-торож қилиш мақсадида, Тошкент шаҳар, Чилонзор
тумани, “Бешқўрғон” МФЙ., Бешқўрғон кўчаси, 68-уйда бўла туриб, ушбу
уйда ўзи билан ижара асосида яшовчи фуқаро Ш.Бекқулов билан бирга
спиртли ичимлик истеъмол қилиб, Б.Бекқулов маст аҳволда ухлаб
қолганлигидан фойданиб, унга тегишли баҳоси 1.500.000 сўмлик “RedMi
9” русумли уяли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб, воқеа
жойидан яширинганликда айбланган.
Айбланувчи У.Холмўминов ярашув тўғрисида ариза тақдим қилиб,
айбига тўлиқ иқрор эканлиги, қилмишидан пушаймонлиги, содир этган
қилмишининг оқибатларини англаганлиги, жабрланувчига етказилган
зарарни тўлиқ қоплаганлиги, ҳозирда жабрланувчи билан ярашиб
олганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини тугатишни сўради.
Жабрланувчи Б.Бекқулов суд мажлисида ярашув тўғрисидаги ариза
тақдим қилиб, айбланувчи У.Холмўминов нисбатан ҳеч қандай даъвоси
йўқлиги, етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги, аризани ўз хоҳиши
билан ёзганлигини, ярашув суд томонидан тасдиқланганидан кейин
келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларни тушунганлигини айтиб, жиноят
ишини тугатишни сўрашди.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг
169-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс ўз
айбига иқрор бўлган бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган
зарарни бартараф этса, ярашганлиги муносабати билан жиноий
жавобгарликдан озод этилиши мумкин.
Суд, жабрланувчи Б.Бекқулов ҳамда айбланувчи У.Холмўминов
ярашув тўғрисидаги аризаларини жиноят иши ҳужжатлари билан
ўрганиб, Юнусобод туман прокурори ёрдамчисининг жиноят ишини
ярашганлик муносабати билан тугатиш ҳақидаги фикрини эшитиб,
гумонланувчининг айбига иқрорлиги, муқаддам судланмаганлигини,
етказилган зарарнинг тўлиқ қопланганлиги, ярашув айбланувчи ва
жабрланувчининг бирон-бир тазйиқсиз, ўз хоҳиши билан бўлаётганлиги
ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисмида назарда
тутилган жиноят, ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ярашувга тушишини
инобатга олиб, У.Холмўминовга нисбатан жиноят ишини ярашганлик
муносабати билан тугатишни лозим топади.
Суд, жабрланувчи Б.Бекқулов Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
583-моддаси 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд томонидан
тасдиқлангандан сўнг, улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта
тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишларини
тушунтиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисми, 585-586моддаларига амал қилиб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан
айбланган Холмўминов Уктам (XOLMO’MINOV UKTAM)га нисбатан
жиноят иши, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига асосан
томонларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилсин.
Холмўминов Уктамга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш”
тарзидаги эҳтиёт чораси “муносиб ҳулқ-атворда бўлиш тўғрисида
тилхат” эҳтиёт чорасига ўзгартирилиб, суд залида дарҳол қамоқдан озод
этилсин.
бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси ажрим қонуний кучга киргач
бекор қилинсин.
Судланувчи У.Холмўминов
томонидан ўғирлик жинояти
натижасида жабрланувчи Б.Бекқуловга етказилган моддий зарар тўлиқ
қоплангани инобатга олинсин.
Жабрланувчи Б.Бекқуловга мазкур иш бўйича иш юритишни қайта
тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқолганлиги
тушунтирилсин.
Ажримдан норози тарафлар ўн сутка ичида Тошкент шаҳар жиноят
ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида хусусий шикоят
берилиши ёки протест билдирилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган суд ажрими устидан ушбу суд орқали юқори
турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ёки протест
билдирилиши мумкин.
Раислик қилувчи
Нусхаси аслига тўғри:
(имзо)
А.А.Мухиддинов