← Назад
Решение #124030 Уголовные
Апелляция инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| банди билан ЖК | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| банди билан ЖК | 57 | — | law | |
| ЖКнинг | 59 | — | law | |
| исми ва | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 83 | — | law | |
| унга ЖК | 59 | 8 | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 510 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья: Т.Касимов
Биринчи инстанция судининг
судьяси: А.Мухиддинов
2024 йил сентябрь ойининг 5 куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари
бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанцияси, ўз биносида, очиқ суд
мажлисида, раислик қилувчи: З.Камолов, судлов ҳайъати судьялари: А.Икромов
ва Т.Касимовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Д.Бўроновнинг
котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим катта
прокурори У.Мухсимов, судланувчи Р.Абдиахатов ва унинг ҳимоячиси - адвокат
Б.Файзиевнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг
2024 йил 2 августдаги ҳукмига кўра судланган:
Абдиахатов Рухиддин Равшанқулович (ABDIAXATOV
RUXIDDIN RAVSHANQULOVICH), 1978 йил 3 февраль
куни Қашқадарё вилояти, Шахрисабз туманида туғилган,
миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси,
маълумоти ўрта-махсус, оилали, қарамоғида 3 нафар
фарзандлари бор, муқаддам судланган:
1) Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек
туман судининг 2022 йил 29 июлдаги ҳукмига кўра
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б”
банди билан ЖКнинг 62-моддаси тартибида иш ҳақининг 20
фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил
11 ой 24 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган;
2) Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман
судининг 2022 йил 24 ноябрдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан
ЖКнинг 57-моддаси қўлланиб, ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми
ва 62-моддаси тартибида иш ҳақининг 20 фоизини давлат
даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил 4 ой 15 кун
ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган, ўталмаган жазо
1 йил 6 ой 15 кунни ташкил қилади,
Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт тумани, Юксалиш 2-тор кўчаси,
11-уйда яшаган, иш бўйича 2024 йил 6 март кунидан қамоқда
сақланаётганга
нисбатан 1-1001-2403/88-сонли жиноят ишни судланувчи Р.Абдиахатов
томонидан берилган апелляция шикояти асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 2 августдаги
ҳукмига кўра, Р.Абдиахатовнинг ҳаракатларида жабрланувчи Д.Рахмонов
эпизоди бўйича бир гуруҳ шахслар билан олдиндан жиноий тил бириктириб,
2020 йил сентябрь ойидан 2021 йил февраль ойига қадар бўлган вақт давомида
1
Д.Рахмоновдан жуда кўп миқдордаги жами 73.000 АҚШ долларини (769.452.120
сўм) фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш эпизоди ва жабрланувчи
Ю.Карабаев эпизоди бўйича бир гуруҳ шахслар билан олдиндан жиноий тил
бириктириб, такроран 2020 йил сентябрь ойида Ю.Карабаевдан жуда кўп
миқдордаги жами 25.000 АҚШ долларини (257.890.500) фирибгарлик йўли
билан қўлга киритиш эпизодлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168моддаси 4-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноят таркиби бўлмаганлиги
ҳамда содир этилган жиноятга дахли йўқлиги сабабли айбсиз деб топилиб,
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 83-моддаси 2,3-бандларига асосан реабилитация
қилинган;
Р.Абдиахатов Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 4-қисмининг “а”
бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб, унга
ЖК 59-моддасининг 8-қисми ва 61-моддаси тартибида узил-кесил ўташ учун 8
йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Шунингдек, Р.Абдиахатов ва Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Олмазор туман судининг 15.06.2023 йилдаги ҳукми билан судланган Курбанов
Низомиддин Нормурадовичдан солидар тартибда жабрланувчи Рахматов Нодир
Нигматовичнинг фойдасига 803.458.600 сўм ундирилиши; Курбанов
Низомиддин Нормурадович ва Тураев Сайдиаброр Сайдиаълоевичларга
нисбатан чиқарилган Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов
ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 22 августдаги ажрими билан
ўзгаришсиз қолдирилган, жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг 2023
йил 15 июндаги ҳукмига кўра жабрланувчи М.Мирзаахмедовга “Cobalt”
русумли, давлат рақам белгиси 10Е836YA бўлган автомашинаси
қайтарилганлиги ҳамда унга бошқа моддий ва маънавий зарарларни ундириш
масаласида тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда фуқаролик суд ишларини
юритиш тартибида даъво ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқи
тушунтирилганлиги инобатга олиш белгиланган.
Суднинг ҳукмига кўра, 1. Судланувчи Р.Абдиахатов 2020 йил октябрь
ойида такроран ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини фирибгарлик йўли
билан қўлга киритиш мақсадида, таниши Н.Курбанов ва дастлабки тергов
даврида жиноят ишининг уларга нисбатан қисми алоҳида иш юритувга
ажратилган шахслар билан ўзаро олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб,
фуқаро Н.Рахматовнинг ишончига кириб, гўёки улар Сурхондарё вилояти,
Қумқўрғон туманида “Қоракўлчилик кластерига тегишли замонавий чорва
комплекси”ни қуришаётганлиги, ушбу комплекснинг қурилиши учун Германия
давлатининг Дойче банкидан жуда кўп миқдорда валюта маблағлари
ажратилганлиги, бироқ, мазкур чоравачилик комплексини қурилиш лойиха
смета ҳужжатларини тайёрлаш хизматлари ва объект майдонини қурилишга
тайёрлаш каби ишлар учун 150.000 АҚШ доллари зарур бўлаётганлигини айтиб,
агарда уларга шу суммадаги пулларни берадиган бўлса, уни ушбу чорвачилик
комплекси қурилишига ҳамкор қилиб қўшишларини ваъда қилиб, 2020 йил
октябрь ойидан 2021 йил февраль ойига қадар бўлган вақт давомида
Н.Рахматовдан жами 70.000 АҚШ долларини (737.830.800 сўм) Тошкент
шаҳрининг Чилонзор тумани ва Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон тумани
2
ҳудудларида қисмларга бўлиб олиб, унга берган ваъдаларини бажармай, олган
пулларини ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборишган.
2. Бундан ташқари, Р.Абдиахатов 2020 йил октябрь ойида такроран
ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш
мақсадида таниши Н.Курбанов ва дастлабки тергов даврида жиноят ишининг
уларга нисбатан қисми алоҳида иш юритувга ажратилган шахслар билан ўзаро
олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, “Шерзодбек Омад Строй” МЧЖ
раҳбари Ш.Жуманиёзовнинг ишончига кириб, гўёки улар Сурхондарё вилояти,
Қумқўрғон туманида “Қоракўлчилик кластерига тегишли замонавий чорва
комплекси”ни қуришаётганлиги, ушбу комплекснинг қурилиши учун Германия
давлатининг Дойчебанкидан жуда кўп миқдорда валюта маблағлари
ажратилганлиги, бироқ, мазкур чоравачилик комплексининг қурилиш лойиха
смета ҳужжатларини тайёрлаш хизматлари ва объект майдонини қурилишга
тайёрлаш каби ишлар учун 20.000 АҚШ доллари зарур бўлаётганлигини айтиб,
агарда уларга шу суммадаги пулларни берадиган бўлса, уни ушбу чорвачилик
комплекси қурилишига ҳамкор қилиб қўшишларини ваъда қилиб, ўзларининг
алдовлари ишонарли бўлиши учун 2021 йил 12 февраль куни амалда ҳеч қандай
юридик ахамияти бўлмаган “HAYAT GRANT AGRO LOGISTIKA” МЧЖ ва
“Шерзодбек Омад Строй” МЧЖ ўртасида 46-сонли дастлабки пудрат
шартномаси расмийлаштириб, 2020 йил октябрь ойида жами 14.000 АҚШ
доллари (145.038.320 сўм) ва 5.000.000 сўм миқдоридаги пулларни Тошкент
шаҳар Чилонзор тумани ҳудудида қисмларга бўлиб олиб, шунингдек ўз
манфаатлари йўлида Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани “Ободон” ҳудудида
1.000 ўринли чорва (қўйхона) комплекси қуришлари учун Ш.Жуманиёзовнинг ўз
ҳисобидан 2021 йил апрель ва май ойларида жами 150.000.000 сўмлик қурилиш
ишларини олиб борилишига эришиб, унга берган ваъдаларини бажармасдан,
эгалланган пул маблағларини ўз манфаатлари йўлида сарфлаб юборишган.
3. Бундан ташқари, Р.Абдиахатов 2022 йил 4 июль куни такроран ўзганинг
кўп миқдордаги мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида
танишлари С.Тураев, Д.Халматов ва бошқа шахслар билан ўзаро олдиндан
жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, Тошкент вилояти, Янгийўл тумани,
Янгиҳаёт кўчаси, 44-уйда яшовчи фуқаро М.Мирзаахмедовнинг ишончига
кириб, унга тегишли 2022 йилда ишлаб чиқарилган “Cobalt” русумли, давлат
рақами белгиси 10Е836YA бўлган автомашинасини пулини бўлиб тўлаш шарти
билан сотиб олишларини айтиб, умумий нархи 14.700 АҚШ доллари бўлган
автомашина учун олдиндан 2.400 АҚШ долларни бериб, қолган 12.300 АҚШ
долларини 24 ой давомида бўлиб тўлашни ваъда қилишиб, автомашинани ўзлари
билан олиб кетиб, Қўқон шаҳрида бошқа шахслар орқали номаълум шахсларга
сотиб юбориб, М.Мирзаахмедовга 12.300 АҚШ долларини (133.456.230 сўм)
бермасдан унга шунча миқдорда моддий зарар етказиб, жиноий йўл билан
эгалланган пулларни гурух аъзолари таркибида бўлиб олиб, ўз эҳтиёжларига
ишлатиб юборишган.
Судланувчи Р.Абдиахатов апелляция шикоятида, биринчи босқич суди
Н.Рахматовнинг унга нисбатан хеч қандай даъвоси йўқлиги ва Н.Рахматов
ундирилиши лозим бўлган пул маблағларидан воз кечганлиги тўғрисидаги
3
кўрсатувларини инобатга олинмаганлигини билдириб, жабрланувчи
Н.Рахматовни қайтадан сўроқ қилишни ва у томонидан моддий зарар
қопланишига имкон беришни сўраган.
Апелляция инстанцияси суди иш бўйича судья Т.Касимовнинг
маърузасини, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим катта прокурори
У.Мухсимовнинг апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан, суд ҳукмини
ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги хулосасини, судланувчи Р.Абдиахатов ва
адвокати Б.Файзиевнинг апелляция шикоятини қаноатлантириб, Р.Абдиахатовга
бошқа турдаги енгилроқ жазо тайинлаш ҳақидаги фикрларини тинглаб, жиноят
иши ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, суд
ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Судлов ҳайъати судланувчи Р.Абдиахатовнинг айблилик масаласини
муҳокама қилмаган ҳолда шикоят важларини ўрганишни лозим топади.
Хусусан, судланувчи Р.Абдиахатовнинг жиноят натижасида етказган
моддий зарарнинг ўрни тўлиқ қопланганлиги ҳақида важи биринчи инстанция
судида сўроқ қилинган жабрланувчи Н.Рахматовнинг у Р.Абдиахатов томонидан
етказилган моддий зарардан воз кечмаганлиги ва аксинча моддий зарарни
ундириб беришни сўраганлиги ҳақида кўрсатуви билан тўлиқ рад этилиб, ушбу
важ судни чалғитиш мақсадида ўйлаб топилган важ деб баҳоланади.
Юқоридагиларга асосан апелляция судлов ҳайъати Р.Абдиахатовга
нисбатан қабул қилинган суд ҳукмини ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас
деган хулосага келади ва келтирилган шикоятни қаноатлантирмасдан
қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 49717, 49718, 49726, 49731-моддаларига
амал қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил
2 август кунидаги Абдиахатов Рухиддин Равшанқулович (ABDIAXATOV
RUXIDDIN RAVSHANQULOVICH)га нисбатан чиқарилган ҳукми ўзгаришсиз,
апелляция шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Ажримдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
510-моддасига мувофиқ Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов
ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш ёки протест билдиришга
ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи
имзо
З.Камолов
Ҳайъат судьялари:
имзо
А.Икромов
имзо
Т.Касимов
Аслига тўғри:
4