Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2401/567 Дата решения 05.09.2024 Инстанция Апелляция Тип документа Апелляция инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Сабиров Илгизар Матякубович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 326224 Claim ID 2596292 PDF Hash 8315b3fc93fbe323... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси збекистон Республикаси ЖК 167 law
исмидан ЖКнинг 73-моддаси исмидан ЖК 73 law
унга ушбу модда билан ЖКнинг 50-моддаси унга ушбу модда билан ЖК 50 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
ЖКнинг 50-моддаси ЖКнинг 50 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида маърузачи судья: М.Абидов Биринчи инстанция суди судьяси: И.Сабиров АЖРИМИ 2024 йил 5 сентябрь куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья М.Ахмедов, ҳайъат судьялари Ф.Халилов ва М.Абидовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси У.Умаровнинг котиблигида, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим бошлиғи ўринбосари М.Комилов, судланувчи ХХХ ва унинг адвокати Ш.Рашидовнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 30 июль кунидаги ҳукмига кўра судланган ХХХ, 1964 йил 16 март куни Бухоро вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз, оилали, тўрт нафар фарзанди бор, муқаддам судланган, жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят судининг 2017 йил 6 майдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди, 228-моддаси 2-қисми “а, б” бандлари, 228-моддаси 3-қисми, 189-моддаси, 28,205-моддаси 2-қисми “б” банди, 28,209-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 57, 59-моддалари тартибида 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича Бухоро вилояти Ғиждувон туман судининг 2018 йил 26 январдаги ажрими билан жазонинг ўталмаган 1 йил 4 ой 15 кун қисмидан ЖКнинг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинган, судланганлик ҳолати тугалланган, Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани, Чордара маҳалласи, 38-уйда яшаган, иш бўйича эҳтиёт чораси сифатида 2024 йил 16 апрелдан қамоқда сақланаётганга нисбатан 1-1006-2401/567-сонли жиноят иши юзасидан чиқарилган ҳукмга адвокат Ш.Рашидов томонидан келтирилган апелляция шикоятини жиноят иши билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 30 июль кунидаги ҳукмига кўра, ХХХ Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168моддаси 4-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этишда айбли деб топилиб, унга ушбу модда билан ЖКнинг 50-моддаси 5-қисмига асосан 6 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган. Маҳкум ХХХдан жабрланувчи Д.Саидов фойдасига 36.000 АҚШ долларининг ҳукм чиқарилган кундаги сўмга нисбатан қийматида 452.677.680 сўм моддий зарар ундириш белгиланган. Манфаатдор томонларга Д.Саидовдан “Малибу 2” русумли, давлат рақами 80 X 410 QA бўлган автомашинани талаб қилиб олиш ҳуқуқи ҳамда мазкур жиноят оқибатида етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш масаласида фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилган. Суднинг ҳукмига кўра, ХХХ фирибгарлик, яъни ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан эгаллаш мақсадида, 2022 йил 3 декабрь куни Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Арнасой кўчаси, 7А-уйда жойлашган нотариал идорада бўла туриб, таниши Д.Саидовнинг ишончига кириб, унга тегишли бўлган “Малибу 2” русумли, давлат рақами 01 Q 500 MA бўлган автомашинани 36.000 АҚШ долларига, пулларини 10 кун муддат ичида бериш шарти билан сотиб олишга келишиб, сўнгра мазкур автомашинани ўзга шахсга сотиб юбориб ва автомашина Д.Саидовнинг кўрсатмасига кўра ушбу шахс номига нотариал тарзда расмийлаштирилишига эришиб, ваъдасини бажармасдан, Д.Саидовга келишилган пулларни бермасдан, Д.Саидовнинг унга бир неча бор пулларини бериш ёхуд ўзининг автомашинаси каби автомашина олиб бериш ҳақида талаб қўйганидан сўнг, гаров сифатида унга кредит эвазига турмуш ўртоғининг номига расмийлаштирилган, “Малибу 2” русумли, давлат рақами 80 X 410 QA бўлган автомашинани қолдириб, келишилган 36.000 АҚШ долларини (Ўзбекистон Республикаси миллий валютасига нисбатан қиймати 404.210.880 сўмни ташкил қилади) олиб келгач, автомашинани қайтариб олиб кетишини билдириб, ваъдасини бажармасдан, Д.Саидовга пулларни бермасдан, шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган. Адвокат Ш.Рашидов апелляция шикоятида, биринчи инстанция суди томонидан ХХХда қасднинг мавжудлиги аниқланмаганлигини, Д.Саидов билан автомашинани 30.000 АҚШ долларига келишилганлиги, унга 100 АҚШ доллари аванс берилганлиги, илгари жиноят ишини қўзғатиш рад қилинганлиги инобатга олинмаганлигини, зарар АҚШ долларини ҳукм чиққан кундаги қийматида асоссиз ундирилганлигини, ХХХнинг ҳаракати жиноят эмаслигини кўрсатиб, ҳукмни бекор қилиб, ХХХга оқлов ҳукми чиқаришни сўраган. Судлов ҳайъати, иш бўйича судья М.Абидовнинг маърузасини, прокурор М.Комиловнинг суд ҳукмини ўзгаришсиз, шикоятни қаноатлантирмасдан қолдириш ҳақидаги хулосасини, судланувчи ХХХ ва унинг адвокати Ш.Рашидовнинг апелляция шикоятини қувватлаб берган фикрларини тинглаб, шикоятдаги важларни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга таҳлил қилиб, қуйидагиларга асосан суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим деб топди. Судланувчи ХХХ биринчи инстанция судида айбига қисман иқрор бўлиб, у жабрланувчи Д.Саидов билан илгаридан таниш бўлганлиги, 2022 йил декабрь ойида унда бизнес режалари учун пул тикиш зарурати пайдо бўлганлиги ва таниши Д.Саидовдан қарзга пул олиш мақсадида мурожаат қилганида, Д.Саидов пули йўқлигини, аммо сотиладиган “Малибу 2” русумли автомашинаси борлигини айтганлиги, у Д.Саидовга ушбу автомашинани ўзи сотиб олишини, аммо пулларини 10 кундан кейин беришини айтганлиги, Д.Саидов унинг таклифига рози бўлганлиги ва ўзаро автомашинани 30.000 АҚШ долларига баҳолатишганлиги, сўнгра мазкур автомашинани бир нотаниш шахсга 23.000 АҚШ долларига сотиб юборганлиги ва Д.Саидовга бу ҳақда айтиб, автомашинани нотариал тартибда расмийлаштириб бериш зарурлигини айтганида, Д.Саидов рози бўлиб, автомашина бир танишининг номида эканини ва у автомашинани расмийлаштириб беришини билдирганлиги, сўнгра харидор ва Д.Саидовни ўзаро таништириб қўйганлиги, Д.Саидовга автомашинаси пулларини 10 кунда беришини айтиб, ўз ишлари билан шуғулланганлиги, орадан ўн кун ўтгач, унинг бизнес режаси самара бермагани сабабли, пуллари бўлмаганлиги, Д.Саидов унга қўнғироқ қилганида, пули йўқлигини ва бир оз сабр қилиб туришини сўраганлиги, бироқ Д.Саидов унга пулларини беришини ёки худди ўзиники каби автомашина олиб беришини талаб қилгани сабабли, автомашиналар бозоридан насия савдога “Малибу 2” русумли автомашина олиб, Д.Саидовнинг уйига жойлаштирганлиги, аммо дастлабки тўловни тўлаш учун пул топа олмагани сабабли, автомашина эгаси автомашинани олиб кетиб қолганлиги, шундан сўнг Д.Саидовга бошқа автомашина олиб бериш мақсадида кредит эвазига “Малибу 2” русумли автомашина олганлиги ва уни Д.Саидовга гаров сифатида олиб келиб бериб, келишилган пулларни бериб автомашинани олиб кетишини билдирганлиги, бироқ шу пайтларда ишлари юришмасдан, олиниши мўлжалланган кредит ажратилмаганлиги ва Д.Саидовга келишилган пулларни бера олмаганлиги, Д.Саидов эса унга автомашинага 5.500 АҚШ доллари сарфлаганини айтиб, ундан ушбу пулларни ҳам талаб қила бошлаганлиги, ҳақиқатда Д.Саидовни алдаш нияти бўлмаганлиги, Д.Саидовнинг автомашинасини арзон баҳода сотиб, бизнес режасига тикканидан хабари бўлганлиги, бизнес режаси иш бермагани сабабли ушбу ҳолат юзага келганлиги, ҳозирда содир қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етиб ва бундан пушаймонлиги ҳақида кўрсатувлар берган. Жабрланувчи К.Жумаев биринчи инстанция судида, 2022 йил ноябрь ойида ўзига тегишли бўлган Чилонзор тумани, Арнасой кўчаси, 7А-уйда жойлашган офисида Иномҳожи орқали ХХХ билан танишганлиги, шу тариқа ХХХ унинг офисига тез-тез келадиган бўлганлиги, шу пайтларда ўз бошқарувидаги ва таниши Ф.Ҳамроевнинг номига расмийлаштирилган “Малибу 2” русумли автомашинани сотиб, бошқа автомашина сотиб олмоқчи бўлиб юрганлиги, бундан ХХХ хабар топиб, автомашинани унга сотишни, пулларини 10 кунда беришини айтганлиги, шунда ёнларида Иномҳожи исмли танишлари бўлгани ва ХХХга ишонгани сабабли, автомашинани 36.000 АҚШ долларига, пулларни 10 кун ичида беришга келишиб олишганлиги ва ХХХга автомашинанинг калитини берганлиги, ХХХ автомашинанининг калитини ўғлига бериб юборганлиги ва автомашинани нотариал тартибда расмийлаштириб беришни, у пулларни 10 кунда беришини айтиб кетганлиги, шундан сўнг автомашинани ХХХ айтган шахс номига расмийлаштириб берганлиги, келишилган муддат келганда ХХХ билан телефон орқали суҳбатлашганида, ХХХ унга яна 10 кун муддат кераклигини айтганлиги, ХХХнинг гапига ишониб, яна 10 кун кутганлиги, бироқ шундан сўнг ХХХ унга алоқага чиқмай қўйганлиги, ХХХнинг рақамларига у пулларини беришни талаб қилиб хабар жўнатавергач, ХХХ бозордан худди ўзиники каби автомашина олиб беришини айтганлиги ва биргаликда бозорга тушиб, бир автомашинани танлаганлиги, ХХХ автомашина эгаси билан пулларни 3 кунда беришга келишиб, ушбу автомашинани таниши Ф.Ҳамроевнинг уйи яқинидаги автотураргоҳга қўйишганлиги, бироқ ХХХ келишилган пайтда пулларни бермагани сабабли, автомашина эгаси автомашинани олиб кетиб қолганлиги, шундан сўнг ХХХдан автомашнасини қайтаришни ёки пулларни беришини талаб қилаверганлиги, бу орада ХХХ унинг ишхонасига эски, техник ҳолати ёмон бўлган “Малибу 2” русумли автомашинани ташлаб кетганлиги, ХХХга қўнғироқ қилиб, автомашинани олиб кетишини, ушбу автомашина жуда эскилигини ва таъмирталаблигини айтганида, Қ.Жўаев ушбу автомашина унинг турмуш ўртоғи номига кредитга расмийлаштирилганини, унга пулларини олиб келиб, автомашинани қайтариб олиб кетишини, автомашинани таъмирлаш учун кетган ҳаражатларини қоплашини, кредит расмийлаштираётганини ва тез орада пулларни беришини айтганлиги, бироқ орадан анча вақт ўтсада, ХХХ унинг пулларини бермасдан, турли баҳоналарни рўкач қилиб, кейинчалик эса умуман алоқага чиқмай қўйганлиги, шундан сўнг ҳолат юзасидан ички ишлар идораларига ариза билан мурожаат қилганлиги, ХХХ унга кредитга расмийлаштирилган “Малибу 2” русумли автомашинани гаров сифатида топшириб кетганлиги ва уни таъмирлаш билан боғлиқ ҳаражатларини қоплаб беришини айтганлиги, ҳозирда автомашина унда сақланаётганлиги ва биринчи талаб бўйича уни қайтариб беришини, унга етказилган моддий зарар ўрни умуман қопланмаганлиги ҳақида кўрсатувлар берган. Биринчи инстанция суди томонидан жиноят ишини судда кўришда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22, 26-моддалари талабларига тўлиқ риоя қилинган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Судланган ХХХнинг суд ҳукмида баён этилган жиноятни содир этганликдаги айби, унинг судда ўз айбига қисман иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, суд мажлисида сўроқ қилинган жабрланувчининг кўрсатувлари, ариза ва тушунтириш хатлари, шахсни фотосуратдан таниб олиш баённомалари ҳамда жиноят ишида мавжуд бошқа асосли далиллар билан ўз исботини тўлиқ топган. Апелляция инстанцияси, апелляция шикоятидаги ва суддаги судланувчи ХХХ жабрланувчи Д.Саидов билан автомашинани 30.000 АҚШ долларига келишганлиги, ХХХда қасднинг мавжудлиги аниқланмаганлиги, ХХХ кредит ололмагани учун пулларни ўз вақтида қайтара олмаганлиги, унинг ҳаракати жиноят эмаслиги ҳақидаги важларга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95 ва 112-моддалари талаби асосида баҳо бериб, иш материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси бўйича синчковлик билан тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, келтирган важларни тўла ишончга сазовор эмас деб ҳисоблайди, қонун ва ҳуқуқий онгга амал қилиб, ички ишонч бўйича далилларга таяниб танқидий баҳолаб, жавобгарликдан қутулиш мақсадида келтирилган деган хулосага келади ҳамда ушбу важлар жабрланувчининг ишончга сазовор кўрсатувлари, ишдаги далиллар ва объектив аниқланган ҳолатлар билан тўлиқ рад қилинади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июндаги “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 17-сонли қарорининг 3-бандида: фирибгарлик ўзганинг мулкини ёки мулкка бўлган ҳуқуқини алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қонунга хилоф равишда ва текин қўлга киритишда ифодаланиб, бунинг таъсирида мулкдор (унинг вакили), мулкнинг бошқа эгаси ёки ваколатли орган мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни бошқа шахсга беради, ёинки ушбу мулк ёки унга бўлган ҳуқуқ бошқа шахс томонидан олиб қўйилишига имконият бериши, 4-бандида: фирибгарликда алдаш деганда, айбдор томонидан, била туриб, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ёлғон маълумотлар хабар қилиниши ёки иш ҳолати бўйича мулкдор, мулкнинг бошқа эгасига маълум қилиниши лозим бўлган ҳақиқий фактларни яшириш ёхуд бундай шахсларни янглиштиришга қаратилган қасддан содир этилган ҳаракатлар тушунилиши, фирибгарликда жабрланувчини янглиштиришга қаратилган қасддан содир этиладиган ҳаракатлар жумласига, масалан, битим ёки тўлов предметини сохталаштириш, қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ўйнаш чоғида алдов усулларини қўллаш ва ҳ.к. кириши, 5-бандида: фирибгарликда ишончни суиистеъмол қилиш деганда, айбдорнинг мулкдор, мулкнинг бошқа эгаси ёки мулкни учинчи шахсларга бериб юбориш тўғрисида қарор қабул қилишга ваколатли бошқа шахслар билан ишончли муносабатлардан ғаразли мақсадларда фойдаланиши тушунилиши лозимлиги, ишончга турли ҳолатлар, масалан, айбдор шахснинг хизмат мавқеи ёки унинг жабрланувчи билан шахсий ёки қариндош-уруғлик муносабатлари сабаб бўлиши мумкинлиги, 7-бандида: мулкни эгаллашга қаратилган фирибгарлик, мазкур мулк айбдор ёки бошқа шахсларнинг ғайриқонуний эгалигига ўтган ва улар ундан хоҳлаган тарзда фойдаланиш ёки тасарруф этиш реал имкониятига эга бўлган пайтдан тугалланган деб топилиши, 8-бандида: агар шахс ўзганинг мулкини ёки унга бўлган ҳуқуқни мазкур мулк ёки ҳуқуқ унга берилиши шарти билан боғлиқ мажбуриятларни бажармаслик ниятида олган ёки эгаллаган бўлса, қилмиш айбдорда ўзганинг мулкини ёки унга бўлган ҳуқуқни қўлга киритишга нисбатан қасд фақат ўзганинг мулки ёки унга бўлган ҳуқуқ қўлга киритилгунга қадар пайдо бўлган ҳолдагина фирибгарлик сифатида квалификация қилиниши лозимлиги ҳақида тушунтиришлар берилган. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддасида, суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд ишдаги барча ҳолатларни синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона кўриб чиқишга асосланган ҳолда қонунга ва ҳуқуқий онгга амал қилиб ўзларининг ички ишончлари бўйича далилларга баҳо бериши назарда тутилган. Судланувчи ХХХ жабрланувчи Д.Саидовнинг автомашинасини 36.000 АҚШ долларига ўзга шахсга сотиб юбориб, Д.Саидовга пулларини келишилган 10 кун муддатда бермасдан, гаров сифатида унга кредит эвазига турмуш ўртоғининг номига расмийлаштирилган бошқа автомашинани қолдириб, 36.000 АҚШ долларини олиб келгач, автомашинани қайтариб олиб кетишини билдириб, берган ваъдасини бажармасдан пулларни жабрланувчига ўз вақтида қайтариб бермаганлиги ва бу борада бирор-бир ҳаракатни амалга оширмаганлиги, унда фирибгарлик йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритишга нисбатан қасд мавжуд бўлганидан далолат беради. Бундан ташқари, судлов ҳайъати шикоятда келтирилган биринчи инстанция суди томонидан илгари жиноят ишини қўзғатиш рад қилинганлиги инобатга олинмаганлиги ҳақидаги важлари юзасидан қуйидагиларни инобатга олади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, мазкур жиноят иши доирасида Чилонзор тумани 2-ИИБ ҲПБ профилактика катта инспектори Д.Эргашовнинг 2023 йил 11 октябрдаги қарорига кўра жиноят ишини қўзғатиш рад қилинган. Лекин Чилонзор туман прокурори ўринбосарининг 2023 йил 29 декабрдаги қарори билан ушбу қарор бекор қилинган. Шунингдек, Чилонзор тумани 2-ИИБ ҲПБ профилактика катта инспектори Д.Эргашовнинг 2023 йил 29 декабрдаги қарорига кўра жиноят ишини қўзғатиш рад қилинган. Чилонзор туман прокурори ўринбосарининг 2024 йил 19 январдаги қарори билан ушбу қарор ҳам бекор қилинган. Шундан сўнг Чилонзор туман прокурори ўринбосари томонидан 2024 йил 6 февраль куни жиноят ишини қўзғатиш ва терговга тегишлилигига кўра юбориш тўғрисида қарор қабул қилинган. Шу сабабли судлов ҳайъати ушбу важларни асоссиз деб ҳисоблайди. Биринчи инстанция суди томонидан ХХХнинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан тўғри квалификация қилинган. Биринчи инстанция суди судланувчи ХХХга жазо тайинлашда, Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қароридаги тушунтиришларига амал қилиб, унинг айбига қисман иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий аҳволини, жиноят оқибатида етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланмаганлигини, ғаразли ва паст ниятларда жиноят содир этганлигини ҳамда жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи барча ҳолатларни инобатга олиб, ЖКнинг 50-моддаси 5-қисми талабидан келиб чиқиб, у айбланган модда санкцияси доирасида озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, тўғри хулосага келган. Шунингдек, судлов ҳайъати шикоятда келтирилган жиноят оқибатида етказилган моддий зарар АҚШ долларини ҳукм чиққан кундаги қийматида асоссиз ундирилганлиги, жабрланувчи Д.Саидовга 100 АҚШ доллари аванс берилганлиги ҳақидаги важларига баҳо бериб, қуйидаги тўхтамга келди. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги “Жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплашга оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 26-сонли қарорининг 10-бандида, жиноят объекти бўлган мол-мулк қийматини аниқлашда унинг мулкдор томонидан орттирилиши (сотиб олиниши) ҳолатларига қараб, жиноят содир этилган пайтдаги шартномавий, улгуржи, чакана, биржа ёки бозор нархидан келиб чиқиш лозимлиги, мол-мулкнинг нархи аниқланмаган ҳолатда унинг қиймати эксперт хулосасига кўра, белгиланиши, жиноят натижасида етказилган моддий зарарни ундириш масаласини ҳал этишда мол-мулкнинг ҳукм чиқарилган кундаги қийматидан келиб чиқиш лозимлиги, бунда валюта қимматликлари қиймати Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ҳукм чиқарилган кунда белгиланган курс бўйича аниқланиши ҳақида тушунтириш берилган. Биринчи инстанция суди жиноят иши бўйича етказилган моддий зарар масаласини муҳокама қилиб, гарчанд жабрланувчи Д.Саидовга “Малибу 2” русумли, давлат рақами 80 X 410 QA бўлган автомашина тақдим қилинган бўлсада, фактик жиҳатдан ушбу автомашина бошқа шахс номига, кредит эвазига расмийлаштирилганлиги ва унга таъқиқ ўрнатилганлиги, бу эса ўз навбатида уни моддий зарарни қоплашга қаратилишига муайян тўсқинликлар пайдо қилишини ва мулкка эгалик қилиш масаласи низоли эканлигини эътиборга олиб, моддий зарар ўрни қопланмаган деб эътироф этиб ва судланувчи ХХХдан Д.Саидов фойдасига 36.000 АҚШ долларининг ҳукм чиқарилган кундаги сўмга нисбатан қийматида 452.677.680 сўм моддий зарар ундиришни ҳамда манфаатдор томонларга Д.Саидовдан “Малибу 2” русумли, давлат рақами 80 X 410 QA бўлган автомашинани талаб қилиб олиш ҳуқуқи мавжудлигини ва мазкур жиноят иши доирасида етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш масаласида фуқаролик тартибида судга 8 мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиришни белгилаб, асосли хулосага келган. Қайд этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати суд ҳукмини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 49717, 26, 31-моддаларига амал қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 30 июль кунидаги ХХХга нисбатан чиқарган ҳукми ўзгаришсиз қолдирилсин. Апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози тарафлар Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш ёки протест билдиришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи судья /имзо/ М.Ахмедов Ҳайъат судьялари: /имзо/ Ф.Халилов /имзо/ М.Абидов Аслига тўғри, судья: