Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2403/422 Дата решения 05.09.2024 Инстанция Апелляция Тип документа Апелляция инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Эргашев Фарход Хамидович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 333521 Claim ID 2584285 PDF Hash b4fabb0572c6b88b... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
декабрь куни ЖПКнинг 224-моддаси декабрь куни ЖПК 224 law
март куни ЖПКнинг 227-моддаси март куни ЖПК 227 law
банди ва 2501-моддаси банди ва 2501 law
ЖКнинг 2501-моддаси ЖКнинг 2501 law
ЖКнинг 62-моддаси ЖКнинг 62 law
окамасида ЖПКнинг 95-моддаси окамасида ЖПК 95 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 490-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 490 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддаси збекистон Республикаси ЖК 7 law
ЖКнинг 8-моддаси ЖКнинг 8 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддаси збекистон Республикаси ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 2501-моддаси збекистон Республикаси ЖК 2501 law
банди билан ЖКнинг 57-моддаси банди билан ЖК 57 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи: судья Ш.Шерматов раислик қилган судья Ф.Эргашев ТОШКЕНТ ШАҲАР СУДИ ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ А Ж Р И М И 2024 йил сентябрь ойининг 5 куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи Тошкент шаҳар суди судьяси Ф.Тураходжаев, ҳайъат судьялари: С.Қўчқаров ва Ш.Шерматовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Н.Зиёвиддиновнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Ш.Шомирзаев, судланувчи К.Бобоев ва унинг ҳимоячиси – адвокат С.Абдуллаевнинг иштирокида, адвокат С.Абдуллаев томонидан апелляция тартибида судланувчи К.Бобоевнинг манфаатларида келтирилган шикоятини 1-1006-2403/422 -сонли жиноят иши билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 12 июль кунидаги ҳукмига кўра, Бобоев Комилжон Кузимуратович (Boboyev Komiljon Kuzimuratovich), 1986 йил 24 ноябрда Қирғизистон Республикасида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, оилали, 3 нафар фарзанди бор, ишламайди, судланмаган, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Қорақамиш 2/4 даҳа, 31-уй, 16-хонадонда яшаган, иш бўйича 2023 йил 3 декабрь куни ЖПКнинг 224-моддаси тартибида ушланган, 2023 йил 3 декабрь куни ушлаш жойларидан озод этилган, 2024 йил 4 март куни ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланган, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 5 мартдаги ажримига кўра қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг (эски таҳрирдаги) 1861-моддаси 3-қисми “а” банди ва 2501-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ЖКнинг (эски таҳрирдаги) 1861-моддаси 3-қисми “а” банди билан 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси жазоси; ЖКнинг 2501-моддаси 1-қисми билан иш ҳақининг 10 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда, 1 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси; ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш тартибини белгилаб, К.Бобоевга узил-кесил ўташ учун 7 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, ЖКнинг 62-моддаси тартибида ушлаб туришнинг ҳар бир кунини озодликдан маҳрум қилишнинг бир кунига тенглаштириб ҳисоблаб, ўташ учун узил-кесил 7 йил 29 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси қолдирилган. Жазо умумий тартибли колонияларида ўтаттирилиши белгиланиб, жазони ўташ муддати 2024 йил 4 мартдан бошлаб ҳисобланган. Иш бўйича ашёвий далил деб эътироф этилган ва сақлаб туриш учун “Bojxona-Servis” МЧЖга топширилган “Milano New York” номли 6000 қути, “Milano London” номли 70500 қути тамаки маҳсулотлари ва Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига топширилган “7 Shots” номли 6 дона пиротехника, “Сновым годом Х201” номли 4320 қути пиротехника, ва “небесный гром” номли 13 дона пиротехника белгиланган тартибда йўқ қилиниши белгиланган. Суднинг ҳукмига кўра, К.Бобоев қонунга хилоф равишда тамаки муомалага киритиш мақсадида, 2023 йил 4 декабрь куни тахминан соат 09:30да, 42.000 қути “Milano London” номли ва 3.000 “Milano New York” номли сигарета-тамаки маҳсулотларини олиб, Б.Маматов бошқарувидаги, “FORLAND” русумли 10Е735YА давлат белгили автомашинани 300.000 сўм эвазига ёллаб, барча тамаки маҳсулотларини Чилонзор тумани, Арнасой кўчаси, 4Б-уйга туташ нотураржой бинога сақлаб туриш учун олиб бориш мақсадида юклаб, Чилонзор тумани, Арнасой кўчаси, 4Б-уй яқинигача ташиб, божхона ходимлари томонидан тўхтатилиб, кўздан кечирилганида, автомашина юкхонасида К.Бобоевга тегишли, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, Ўзбекистон акциз маркаси билан маркаланмаган 42.000 қути “Milano London” номли ва 3.000 “Milano New York” номли сигарета-тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланган. Бундан ташқари, К.Бобоев келгусида қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотини муомалага киритиш мақсадида, 2023 йил декабрь ойининг бошларида Чилонзор тумани, Арнасой кўчаси, 4Б-уйга туташ нотурар бино хонасини вақтинча фойдаланишга олиб, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, Ўзбекистон акциз маркаси билан маркаланмаган 3.000 қути “Milano New York” номли сигарета тамаки маҳсулотлари яширин равишда сақлаб келган. Бундан ташқари, К.Бобоев келгусида қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотларини муомалага киритиш мақсадида, таниши Б.Ашировга тегишли Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, О.Хотамов кўчаси, 12-уйнинг қурилиши тугалланмаган хонасини вақтинча фойдаланишга олиб, божхона расмийлаштирувидан ўтганини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, Ўзбекистон акциз маркаси билан маркаланмаган 29 дона хўжалик қопларига жойлаштирилган 28 500 қути “Milano London” номли сигарета-тамаки маҳсулотларини сақлаб келган. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси Чилонзор тумани бўлимининг 2023 йил 5 декабрдаги 05/11в-1656-сонли хулосасида, ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида олинган 70.500 қути “Milano London” ёзувли, 6.000 қути “Milano New York” ёзувли тамаки маҳсулотлари тамаки маҳсулотларининг хавфсиз эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлари тақдим этилмаганлиги сабабли, савдо учун яроқсиз эканлиги маълум қилинган. “Gamma Valuation” МЧЖнинг 2023 йил 26 декабрдаги 12-007/23ТА/ТМБ-сонли баҳолаш ҳисоботига кўра, ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида олинган тамаки маҳсулотларининг умумий баҳоси 994.500.000 сўмни ташкил қилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.1996 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларни қўллаш тартиби тўғрисида”ги 285-сонли қарорига мувофиқ ишлаб чиқилиб, Адлия вазирлиги томонидан 07.01.1997 йилда 589-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган Йўриқноманинг 3-бандида, 01.10.1996 йилдан бошлаб, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган ва унинг ҳудудига олиб келинаётган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларни, белгиланган намунадаги акциз маркалари билан мажбурий маркалаш жорий этилиб, уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, акциз маркалари ёпиштирилмаган ҳолда ташиш, сақлаш ва сотиш тақиқланганлиги қайд этилган. Бундан ташқари, К.Бобоев 2023 йил ноябрь ойининг охирларида бошқа шахсдан турли хил пиротехника воситаларини сотиб олиб, Чилонзор тумани, Арнасой кўчаси, 4Б-уйга туташ нотурар бинода қонунга хилоф равишда сақлаб келгани, 2023 йил 3 декабрь куни тезкор тезкор тадбир иштирокчилари томонидан аниқланиб, 6 дона “7 Shots” номли, 237 600 дона “Британик” номли, 12 дона “Небесный гром” номли пиротехника воситалари олинган бўлиб, К.Бобоев ўзининг ҳаракатлари билан анча миқдордаги пиротехника буюмларини сақлаш жиноятини содир этган. “Gamma Valuation” МЧЖнинг 2023 йил 26 декабрдаги 12-007/23ТА/ТМБ-сонли баҳолаш ҳисоботига кўра, ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида олинган 237.618 дона турли пиротехника воситаларининг умумий баҳоси 40.285.000 сўмни ташкил этиши кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 10 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника воситалари айланишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисидаги” 309-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника воситаларини олиб кириш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, сотиш ва улардан фойдаланиш тақиқланган. Судланувчи К.Бобоевнинг ҳимоячиси – адвокат Б.Абдуллаев апелляция шикоятида, К.Бобоев қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, уч нафар вояга етмаган фарзанди борлигини, оилада ягона боқувчилигини, ҳозирда оилавий ва моддий аҳволи оғирлигини, муқаддам судланмаганлигини, бундан ташқари истиқомат қилаётган маҳалласидан ижобий таснифланганлигини инобатга олиб, унга нисбатан озодликдан маҳрум билан боғлиқ бўлмаган бошқа енгилроқ жазони тайинлашни сўраган. Судлов ҳайъати судья Ш.Шерматовнинг маърузасини, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Ш.Шомирзаевнинг шикоятни қаноатлантирмасдан қолдириш ҳақидаги хулосасини, судланувчи К.Бобоев ва унинг ҳимоячиси – адвокат Б.Абдуллаевнинг шикоятни қаноатлантириш ҳақидаги фикрларини тинглаб, апелляция шикоятидаги важларни текшириб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан суд қарорини ўзгартиришни лозим топади. Биринчи инстанция суди томонидан жиноят ишини судда кўришда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабларига тўлиқ риоя қилинган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида ЖПКнинг 95-моддаси тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Судланувчи К.Бобоевнинг жиноят содир этишдаги айби, тезкор тадбир ўтказиш, кўздан кечириш ва олиб қўйиш ҳақида баённомаси ва унга илова қилинган фотосуратлар (и.в. 11-22), ихтиёрий топширилган нарсани кўздан кечириш ва олиб қўйиш ҳақида баённомаси (и.в. 28), Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси Чилонзор тумани бўлимининг 2023 йил 5 декабрдаги 05/11в-1656-сонли жавоб хати (и.в 76), Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЭКБМнинг 2023 йил 07 декабрдаги 1243-сонли портлаш-техникавий хулосаси (и.в. 78-85), “Gamma Valuotion” МЧЖнинг 2023 йил 26 декабрдаги 12-007/23ТА/ТМБ-сонли баҳолаш ҳисоботи (и.в 92-109), ўтқазилган юзлаштириш тергов ҳаракатининг баённомалари (и.в. 133-135, 140-142, 147-149, 161-163), ҳамда жиноят ишида тўпланган ва суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ текширилган далиллар билан тасдиқланади. Апелляция инстанцияси биринчи инстанция суди томонидан К.Бобоевнинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг (эски таҳрирдаги) 1861-моддаси 3-қисми “а” банди ва 2501-моддаси 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Бироқ, биринчи босқич суди, судланувчи К.Бобоевга нисбатан жазо миқдори ва турини белгилашда, иш бўйича барча енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олган бўлсада, бироқ унинг шахсини, муқаддам судланмаганини, суриштирув органларига жиноятни очиш учун фаол ёрдам берганлигини, Олмазор тумани “Табассум” МФЙнинг ижобий тавсифномасини инобатга олмасдан, қилмишига номутаносиб жазо тайинлаган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 490-моддасига мувофиқ, жазо жиноятнинг оғирлигига, маҳкумнинг шахсига номувофиқ бўлса ёки жазо Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддасида назарда тутилган доирадан четга чиқмасдан тайинланган бўлса-да, бироқ тури ёки меъёри бўйича ўта енгил ёки ўта оғир бўлса, адолатсиз ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддасида жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон қадр-қимматини камситиш мақсадини кўзламаслиги, жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклиги, жазолашдан кўзланган мақсадга ушбу Кодекс Махсус қисмининг тегишли моддаларида назарда тутилган енгилроқ чораларни қўллаш орқали эришиб бўлмайдиган тақдирдагина оғирроқ жазо чоралари тайинланиши мумкинлиги; ЖКнинг 8-моддасида, жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо одилона бўлиши, жиноятнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши; 42-моддасида, жазо маҳкумни ахлоқан тузатиш, унинг жиноий фаолиятни давом эттиришига тўсқинлик қилиш ҳамда маҳкум, шунингдек бошқа шахслар янги жиноят содир этишининг олдини олиш мақсадида қўлланилиши кўрсатилган. Юқоридагиларга кўра, апелляция инстанцияси К.Бобоевга нисбатан жазо тайинлашда Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 03.02.2006 йилдаги "Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида"ги 1-сонли Қароридаги тушунтиришларига амал қилиб, унинг шахсини, жиноятининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини инобатга олиб, жиноятни ғараз мақсадларда содир қилганини жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб ҳисоблаб, оилавий шароитини, иш бўйича зарар мавжуд эмаслигини, муқаддам судланмаганлигини, суриштирув органларига жиноятни очиш учун фаол ёрдам берганлигини, Олмазор тумани “Табассум” МФЙдан ижобий таснифланганлигини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб ҳисоблаб, енгиллаштирувчи ҳолатлар мажмуини жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар сифатида баҳолаб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддасини қўллаган ҳолда, у айбли деб топилаётган ЖКнинг (эски таҳрирдаги) 1861-моддаси 3-қисми “а” банди санкциясида белгиланган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг энг кам қисмидан камроғини тайинлаб, ЖКнинг 2501-моддаси 1-қисми билан тайинланган жазосини аслича қолдиришни, ЖКнинг 59, 61-моддалари тартибида узил-кесил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 49726 ва 49731-моддаларига амал қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати а ж р и м қ и л а д и: Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 12 июль кунидаги Бобоев Комилжон Кузимуратович (Boboyev Komiljon Kuzimuratovich)га нисбатан чиқарилган ҳукм ўзгартирилсин. К.Бобоевга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2501-моддаси 1-қисми билан тайинланган жазо аслича қолдирилсин. К.Бобоевга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг (эски таҳрирдаги) 1861-моддаси 3-қисми “а” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 3 (уч) йил 5 (беш) ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59,61-модалари тартибида К.Бобоевга тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 3 (уч) йил 6 (олти) ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Ҳукмнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин. Ажримдан норози тарафлар биринчи босқич суди орқали Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш ёки протест билдиришга ҳақлидир. Раислик қилувчи /имзо/ Ф.Тураходжаев Ҳайъат судьялари: /имзо/ С.Қўчқаров /имзо/ Ш.Шерматов Аслига тўғри Ш.Шерматов