Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2402/609 Дата решения 05.09.2024 Инстанция Апелляция Тип документа Апелляция инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мамадиев Сарвар Носиржонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 325970 Claim ID 2585059 PDF Hash d09a610a89169898... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 18
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 164-моддаси збекистон Республикаси ЖК 164 law
збекистон Республикаси ЖК 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖК 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
йилда ЖПК 221-моддаси йилда ЖПК 221 law
ЖПКнинг 221-моддаси ЖПКнинг 221 law
збекистон Республикаси ЖК 276-моддаси збекистон Республикаси ЖК 276 law
збекистон Республикаси ЖК 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддаси збекистон Республикаси ЖК 96 law
аракатларини ЖК 276-моддаси аракатларини ЖК 276 law
илишни ва унга ЖК 276-моддаси илишни ва унга ЖК 276 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
збекистон Республикаси ЖК 276-моддаси збекистон Республикаси ЖК 276 law
збекистон Республикаси ЖК 276-моддаси збекистон Республикаси ЖК 276 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 4151-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 4151 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 416-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 416 law
ам унга ЖК 276-моддаси ам унга ЖК 276 law
рилиши жараёнида прокурор томонидан ишни ЖПК 416-моддаси рилиши жараёнида прокурор томонидан ишни ЖПК 416 law
ам судланувчига айнан ЖК 276-моддасининг 2-қисми ам судланувчига айнан ЖК 276 2 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида маърузачи судья: ХХХ Биринчи инстанцияда раислик қилган судья – С.Мамадиев АЖРИМИ 2024 йил сентябрь ойининг 5 куни, Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья: ХХХ, судлов ҳайъати судьялари ХХХ ва ХХХдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси ХХХнинг котиблигида, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори ХХХ, судланувчи ХХХ ва унинг ҳимоячиси адвокат ХХХнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 16 июлдаги ҳукмига кўра судланган, ХХХ, 1994 йил 29 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, риэлтор, муқаддам судланган: 15.02.2022 йилда жиноят ишлари бўйича Олмазор туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК 164-моддаси 2қисми “а,б” банди билан 5 йил озодликдан махрум қилиш жазоси тайинланган, мазкур хукм 31.03.2022 йилда жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг апелляция инстанциясида Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 2қисми “а,б” бандига қайта малакаланиб, 1 йил 4 ой 6 кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган, 11.05.2023 йилда жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топилиб, узил-кесил 1 йил 2 ой муддатга иш ҳақининг 10% ни давлат даромадига ушлаб қолиш ҳисобига ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган, жазо ўталмаган, Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Авиасозлар1, 115-уй 364-хонадонда рўйхатда туриб яшаган, иш бўйича 03.04.2024 йилда ЖПК 221-моддаси тартибида ушланиб, 04.04.2024 йилда озод этилган, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида 04.04.2024 йилда ушланиб, 06.04.2024 йилдан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олганга 2 нисбатан чиқарилган ҳукмдан норози бўлиб прокурор томонидан келтирилган апелляция протестига асосан 1-1006-2402/609-сонли жиноят ишини апелляция тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни ХХХга Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддаси 2-қисми «а» банди билан 3 (уч) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖК 60,61-моддалари тартибида, 11.05.2023 йилда жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди ҳукми билан тайинланиб, ўталмай қолган жазони қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 3 (уч) йил 1 (бир) ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Ўзбекистон Республикаси ЖК 62-моддасига асосан ХХХ ушлаб турилган (2024 йил 03 апрел) ҳар бир кунини озодликдан маҳрум қилиш жазосининг бир кунига тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган жазодан чегириб ташлансин ва унга узил-кесил 3 (уч) йил 29 (йигирма тўққиз) кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. ХХХга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддаси тартибида жазони ижро этиш жойларида гиёҳвандликдан мажбурий тарзда даволаш мажбурлов чорасини қўлланилган. Суднинг ҳукмига кўра, судланувчи ХХХ гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда эгаллаш, сақлаш ва ташиш мақсадида 2024 йил 02 апрель куни соат 23:00ларда телеграм ижтимоий тармоғи орқали 350.000 сўм эвазига гиёҳвандлик моддасини сотиб олишга буюртма бериб, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Тирсакобод МФЙ Гавхар кўчасида ушбу моддани олиб кетаётган вақтда, ўзининг ҳаракатларида шубҳа уйғотганлиги сабабли, Чилонзор тумани ИИО ФМБ ХПБ ва ППХ ходимлари томонидан тўхтатилиб, икки нафар ҳолислар иштирокида ён чўнтаклари кўздан кечирилганда, қўлида шаффоф рангли полиэтилен пакетга ўралган, сарғиш рангли кукунсимон модда борлиги аниқланиб, текшириб кўриш мақсадида расмийлаштириб олинган. Ўзбекистон Республикаси ИИББ ЭКБМнинг 2024 йил 03 апрель кунидаги №1451-сонли экспертиза хулосасида, ХХХдан олинган полиэтилен пакетга ўралган, сарғиш рангли ўткир ҳидли кукунсимон модда таркибида фаол гиёхванд модда, “диацетилморфин” мавжуд бўлиб, у ушбу модда ГЕРОИН деб номланиши, умумий оғирлиги 0.26 граммга тенглиги кўрсатилган. ГЕРОИН-моддаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек, уларнинг муомалада бўлиш юзасидан назоратни такомиллаштириш тўғрисида” 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сонли қарорига ўзгартириш киритиш ҳақидаги 2018 йил 27 октябрдаги 878-сон қарорининг 1рўйхатини №29 тартиб рақамида кўрсатиб ўтилган, Республика ҳудудида муомаласи тақиқланган гиёҳванд воситалар рўйхатига кириши кўрсатилган. Протестда туман суди томонидан ишни кўришда ЖК, ЖПК талаблари ҳамда Олий суд Пленум қарорлари раҳбарий тушунтиришларига амал қилмасдан судланувчи ХХХнинг жиноий ҳаракатларини ЖК 276-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан малакалашда ва айбли деб топишда нотўғри ва барвақт хулосага келганлиги, ундан олинган гиёҳвандлик моддасининг оғирлиги 0,26 граммга тенглиги, унинг ҳаракатларини квалификация қилишда Олий суд Пленумининг “Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 20, 21-банди талабларига риоя қилмаганлиги, судланувчининг ушбу воситаларни сотиш ёки ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлигига етарли баҳо бермасдан жиноят ишини ЖПК 416-417-моддалари тартибида дастлабки тергов органига қайтариш чораларини кўрмаганлиги, шуларни инобатга олиб, ҳукмни бекор қилиб, жиноят ишини ЖПК 416,417-моддалари тартибида туман прокуратурасига қайтаришни, иш якуни бўйича ушбу хатоликка йўл қўйган терговчи ва судьяга нисбатан хусусий ажрим чиқаришни сўраган. Судлов ҳайъати, иш бўйича судья ХХХнинг маърузасини, прокурор ХХХнинг протестни қўллаб қувватлаб уни қаноатлантиришни, суд ҳукмини бекор қилишни ва унга ЖК 276-моддаси билан ҳам енгил жазо тайинланганлиги сабабли оғирроқ жазо тайинлашни сўраши ҳақидаги хулосасини, судланувчи ХХХ ва унинг ҳимоячиси адвокат ХХХнинг апелляция протестини рад қилишни сўраши ҳақидаги фикрларини тинглаб, протестдаги важларни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга таҳлил қилиб, қуйидагиларга асосан суд ҳукмини ўзгаришсиз, протестни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим деб топди. Судланувчи ХХХнинг суд ҳукмида баён этилган жиноятларни содир этганликдаги айби, унинг ўз айбига тўлиқ иқрорлик билдириб берган кўрсатувидан ташқари, гувоҳ Қ.Соатов, О.Тураханов ва бошқаларнинг дастлабки терговдаги кўрсатувлари, шунингдек, ашёвий далилни олиш, юзлаштириш ва сўроқ баённомалари, суд-кимёвий ва суд-наркология экспертиза хулосалари, тушунтириш хатлари ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси тартибида баҳоланган бошқа объектив далиллар мажмуи билан ўз исботини топган. Биринчи инстанция суди томонидан судланувчи ХХХнинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан тўғри квалификация қилинган. Биринчи инстанция суди томонидан судланувчи ХХХга нисбатан жазо тури ва муддатини белгилашда, ЖКнинг 7, 8-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февраль кунги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли Қарорининг ва ЖКнинг 55, 56-моддалари талабларига риоя қилиб, унинг муқаддам судланганини, шунингдек, жиноятни ғаразли ва паст ниятларда содир этганлигини жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб топиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддаси 2-қисми билан қонун санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб тўғри хулосага келган. Судлов ҳайъати протестда келтирилган важларни атрофлича муҳокама қилиб, ушбу важлар билан қуйидагиларга кўра келишиб бўлмайди деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 4151-моддасида “Суриштирув, дастлабки терговнинг тўлиқ эмаслиги ёки жиноят-процессуал қонуни нормаларининг жиддий бузилишлари жиноят ишини кўриб чиқиш чоғида суд томонидан бартараф этилади. Судланувчига нисбатан айбловни оғирроғи билан ёки ҳақиқий аҳволга кўра дастлабки айбловдан жиддий фарқ қиладиган айблов билан алмаштириш учун ёки бошқа шахсни ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш учун асослар аниқланган тақдирда, суд суриштирув, дастлабки терговнинг тўлиқ эмаслигини ёки жиноятпроцессуал қонуни нормаларининг жиддий бузилишларини ушбу Кодекснинг 416 ва 417-моддаларига мувофиқ бартараф этади” деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 416-моддасида “Агар суд тергови вақтида судланувчининг унга илгари айблов қўйилмаган жиноятни содир этганлигини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланса, суд янги айблов бўйича жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли материалларни илова қилган ҳолда бу ҳақда прокурорга хабар қилади. Янги айблов дастлабки айблов билан узвий боғлиқ бўлган ва уларни алоҳида-алоҳида кўриш имконияти бўлмаган ҳолларда, судланувчини янги айблов бўйича жиноий жавобгарликка тортиш асосларини аниқлаш тартиби давлат айбловини қўллабқувватловчи прокурорнинг ёки жабрланувчининг, унинг вакилининг ёхуд судланувчининг, унинг ҳимоячисининг, қонуний вакилининг илтимосномасига кўра амалга оширилади. Суд берилган илтимоснома бўйича уни қаноатлантириш тўғрисида ёки қаноатлантирмасдан қолдириш ҳақида ажрим чиқаради. Илтимоснома қаноатлантирилган тақдирда, суд ажримда айбловни тўлдириш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун қандай ҳолатларга аниқлик киритилиши лозимлигини кўрсатади ва унинг ижросини айблов далолатномаси ёки айблов хулосасини тасдиқлаган прокурорга ижро муддатини бир ойгача доирада кўрсатган ҳолда топширади” деб назарда тутилган. Туман судида судланувчи айбига тўлиқ иқрорлик билдириб ушбу гиёҳвандлик моддасини ўзининг истеъмоли учун сотиб олганлиги, ҳозирда қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймондалиги ва қонун доирасида суддан енгилроқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатув берган. Тошкент шаҳар наркология диспансерининг 18.04.2024 йилдаги 943-сонли далолатномасига асосан, ХХХ гиёҳвандликдан (героин) мажбурий тартибда даволанишга муҳтожлиги белгиланган. Туман суди томонидан шулар инобатга олиниб ҳукм билан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддаси тартибида жазони ижро этиш жойларида гиёҳвандликдан мажбурий тарзда даволаш мажбурлов чораси қўлланилган. Олинган гиёҳвандлик моддаси истеъмол миқдоридан ортиқ эканлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд эмаслиги, қадоқланмаганлиги, ундан олинган гиёҳвандлик моддасининг оғирлиги 0,26 граммга тенглиги, унинг ҳаракатларини квалификация қилишда Олий суд Пленуми “Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 25банди талабларидан келиб чиқиб унинг ҳаракатларини тўғри квалификация қилган. Бундан ташқари жиноят иши ҳужжатларида судланувчининг ушбу гиёҳвандлик воситасини ўтказиш ёки сотишга суиқасд қилганлигини тасдиқловчи бирон-бир ишончли далиллар мавжудлиги аниқланмаган ва дастлабки тергов органи томонидан ҳам унга ЖК 276-моддаси 2қисмининг “а” банди билан айблов эълон қилинган. Шунингдек, иш туман судида кўрилиши жараёнида прокурор томонидан ишни ЖПК 416-моддаси тартибида прокурорга юбориш ҳақида илтимоснома киритилмаган. Шу сабабли туман суди томонидан хатоликка йўл қўйилган ва судланувчининг ҳаракатлари нотўғри квалификация қилинган деб бўлмайди. Туман суди томонидан ХХХга нисбатан жазо тайинлашда ишдаги барча оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб қилмишига яраша адолатли жазо тайинлаган, унга нисбатан тайинланган жазони янада оғирлаштириш учун ишда асослар топилмади деб ҳисоблайди. Протестда ҳам судланувчига айнан ЖК 276-моддасининг 2-қисми билан енгил жазо тайинланганлиги, айнан шу модда билан жазони оғирлаштириш лозимлиги ҳақида ҳақида важлар келтирилмаган. Бундай ҳолатда ҳукмни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун ишда асослар топилмади. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 49726, 49731-моддаларига амал қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати А Ж Р И М Қ И Л Д И: 6 Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 16 июлдаги ХХХга нисбатан ҳукми ўзгаришсиз, апелляция протести қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози тарафлар туман суди орқали Тошкент шаҳар судига тафтиш тартибида шикоят бериш ёки протест билдиришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи судья: ХХХ Судлов ҳайъати судьялари: ХХХ