← Назад
Решение #124190 Уголовные
Кассация инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ЖКнинг | 168 | — | law | |
| ЖКнинг | 189 | — | law | |
| ЖКнинг | 212 | — | law | |
| ЖКнинг | 59 | — | law | |
| ЖКнинг | 60 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| ЖКнинг | 57 | — | law | |
| ЖКнинг | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 61 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 510 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Кассация инстанциясида
маърузачи судья: О.Қличев
Биринчи инстанция судининг
судьяси: Ф.Эргашев
ТОШКЕНТ ШАҲАР СУДИ ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА
СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
АЖРИМИ
2024 йил сентябрь ойининг 5 куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари
бўйича кассация инстанцияси судлов ҳайъати ўз биносида, очиқ суд
мажлисида,
Раислик қилувчи судья Х.Шамшиев,
Ҳайъат судьялари М.Юсупов ва О.Қличевлардан иборат таркибда, судья
катта ёрдамчиси К.Ўринбоевнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар
прокуратурасининг бўлим прокурори М.Камилов, судланган Х.Ннинг
ҳимоячиси адвокат А.Абдурахманов ҳамда жабрланувчи Қ.Камаловларнинг
иштирокида, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор туман
судининг 2023 йил 19 сентябрдаги ҳукмига кўра;
Н
Хайрулла
Хабибуллаевич
(Nigmatullayev
Xayrulla
Xabibullayevich), 1972 йил 23 август куни Тошкент вилоятида
туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти
ўрта, оилали, 4 нафар фарзанди бор, “Зухра ишонч агро”
ФХ сувчиси, муқаддам судланган:
1) жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Юнусобод туман
судининг 2010 йил 21 октябрдаги ажримига кўра, ЖКнинг
168-моддаси 2-қисми “а” банди билан юритилган жиноят иши
2010 йил 28 августдаги Амнистия қарорига асосан тугатилган;
2) жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Бўка туман
судининг 2013 йил 8 ноябрдаги ҳукмига кўра, ЖКнинг
189-моддаси 3-қисми билан, 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари
жазоси тайинланиб, 2013 йил 12 декабрдаги Амнистия қарорига
асосан жазодан озод этилган;
3) жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа туман
судининг 2013 йил 6 декабрдаги ажримига кўра, ЖКнинг
212-моддаси 1-қисми билан юритилган жиноят иши 2009 йил
28 августдаги амнистия қарорига асосан тугатилган;
4) жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Зангиота туман
судининг 2015 йил 18 декабрдаги ҳукмига кўра, ЖКнинг
168-моддаси 3-қисми “а” банди, 228-моддаси 2-қисми “б” банди
билан, ЖКнинг 59-моддаси тартибида 3 йил ахлоқ тузатиш
ишлари жазоси тайинланган;
5) жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Зангиота туман
судининг 2018 йил 19 февралдаги ҳукмига кўра, ЖКнинг
168-моддаси 3-қисми “б” банди билан, ЖКнинг 60-моддаси
тартибида 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.
Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти, Тошкент туман
судининг 2019 йил 25 ноябрдаги ажримига кўра, ЖКнинг
1
73-моддасига асосан ўталмай қолган 1 йил 4 ой 8 кун ахлоқ
тузатиш ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли озод
қилинган;
6) жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг 2022 йил
10 мартдаги ҳукмига кўра, ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б”
банди билан, иш ҳақининг 30 фоизини давлат даромади
ҳисобига ушлаб қолган ҳолда, 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари
жазоси тайинланган. Ўталмаган жазо муддати 2 йилни ташкил
этади, Тошкент вилояти, Тошкент тумани, “Қизғалдоқ” МФЙ,
А.Навоий кўчаси, 12-уйда рўйхатда туриб, яшаган, иш бўйича
2023 йил 20 май куни “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси
қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини 2023 йил 27 июль куни
олганга
нисбатан чиқарилган ҳукми устидан судланган Х.Ннинг ҳимоячиси адвокат
А.Абдурахманов томонидан берилган кассация шикояти асосида 1-10062303/766-сонли жиноят ишини кассация тартибида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
Х.Н Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси
4-қисми “а”
банди билан 9 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, ЖКнинг
60,61-моддалари тартибида тайинланган жазони жиноят ишлари бўйича
Олмазор туман судининг 2022 йил 10 мартдаги ҳукмига кўра, тайинланган
жазонинг ўталмай қолган қисмини қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ
учун 9 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазони
умумий тартибли колонияда ўташ белгиланган.
Жазони ўташ муддати 2023 йил 20 майдан бошлаб ҳисоблансин.
Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг судланувчи Х.Ндан жабрланувчи
Қ.Камалов фойдасига 120.000 АҚШ долларини ҳукм эълон қилинган кундаги
Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг расмий курси билан
1.459.246.800 сўм ундириш белгиланган.
Тарафларга етказилган бошқа процессуал чиқимлар ҳамда маънавий
зиённи ундириш масаласида фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш
ҳуқуқи тушунтирилган.
Суднинг ҳукмига кўра, Х.Н 2022 йил 15 октябрь куни Тошкент шаҳри,
Чилонзор тумани, И-24-мавзеси, 8-уй олдида, алдаш ва ишончни суиистеъмол
қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, Камалов
Қобил Убайдуллаевичга гўёки Тошкент вилояти Тошкент тумани Қизғалдоқ
ҚФЙ ҳудудида ўзига тегишли 1000 метр квадрат бўлган ер майдони борлигини
айтиб, аслида ўзига тегишли бўлмаган ер майдонини Қ.Камаловга кўрсатган
холда, уни алдов йўли билан ишонтириб, ер майдонини ҳар 100 метр
квадратини 12.000 АҚШ долларидан жами
120.000 АҚШ долларига
сотишини ваъда қилиб, ушбу пулларни ундан нақд шаклда олиб, ўзига
тегишли бўлмаган ерни 2022 йил 30 октябрга қадар нотариал тартибда
Қ.Камаловнинг номига расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, шу ҳақида
2
тилхат ёзиб, берган ваъдасини бажармасдан, жуда кўп миқдорда хавфли
рецидив фирибгарлик жиноятини содир этган.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2022 йил 15 октябрдаги
маълумотига кўра 1 АҚШ доллари 11.108.25 сўмга тенг, яъни 120.000 АҚШ
доллари 1.332.296.900 сўм.
Судланган Х.Ннинг ҳимоячиси адвокат А.Абдурахманов кассация
шикоятида, ҳозирда жабрланувчи Қ.Камаловга нисбатан етказилган 120.000
АҚШ долларини ҳукм эълон қилинган кундаги Ўзбекистон Республикаси
Марказий Банкининг расмий курси билан 1.459.246.800 сўм миқдоридаги
зарар Х.Ннинг яқин қариндошлари, яъни ўғли томонидан тўлиқ тўлаб
берганлигини, жабрланувчи Қ.Камаловнинг Х.Нга нисбатан ҳеч қандай
даъвоси йўқлигини билдириб, Х.Нга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш
билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлаб, уни жазони ўташ жойларидан дарҳол
озод қилишни сўраган ва буни тасдиғи сифатида Қ.Камаловнинг тилхатини
судга тақдим қилган.
Кассация инстанцияси иш бўйича судья О.Қличевнинг маърузасини,
Тошкент шаҳар прокуратурасининг бўлим прокурори М.Камиловнинг
кассация шикоятини қаноатлантириш ҳақидаги хулосасини, судланган
Х.Ннинг ҳимоячиси адвокат А.Абдурахмановнинг кассация шикоятини
қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўраб берган фикрини, жабрланувчи
Қ.Камаловнинг кассация шикоятини қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўраб
берган фикрини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини атрофлича ўрганиб
чиқиб, қуйидагиларга кўра, суд ҳукмини ўзгартиришни лозим топади.
Кассация инстанция суди судланган Х.Ннинг юқоридаги жиноятларни
содир этганликдаги айби, жабрланувчининг аризаси, тушунтириш хатлари, ер
майдонига оид ҳужжатлар, Х.Н томонидан ёзилган тилхат, олинган видео
тасвир, видео тасвирни кўздан кечириш баённомаси, юзлаштириш
баённомаси, нарсани ашёвий далил деб эътироф этиш қарори, ихтиёрий
тақдим этилган овозли ёзувларни олиш баённомаси, овозли ёзувлар
стенограммаси, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш баённомаси ва
илова фото суратлар ҳамда бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ
исботланган деб топади.
Кассация инстанция суди судланган Х.Ннинг жиноий ҳаракатларини
квалификациясини муҳокама қилиб, унинг жиноий ҳаракатлари биринчи
инстанция суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4қисми “а” банди билан тўғри квалификация қилган.
Кассация инстанциясида жабрланувчи Қ.Камалов ўзининг кўрсатувида,
ҳозирда унга нисбатан етказилган 120.000 АҚШ долларини ҳукм эълон
қилинган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг расмий
курси билан 1.459.246.800 сўм миқдоридаги зарар Х.Ннинг яқин
қариндошлари, яъни ўғли томонидан тўлиқ тўлаб берганлигини билдириб,
Х.Нга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини инобатга олиб, унга нисбатан
озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўради ва
судга буни тасдиғи сифатида ариза тақдим қилди.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 5-қисмига кўра,
етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва
3
кўрсатилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, кассация инстанцияси судлов ҳайъати
биринчи инстанция суди ҳукмини ўзгартириб, ҳозирда жабрланувчи
Қ.Камаловга нисбатан етказилган 120.000 АҚШ долларини ҳукм эълон
қилинган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг расмий
курси билан 1.459.246.800 сўм миқдоридаги зарар зарар Х.Ннинг яқин
қариндошлари, яъни ўғли томонидан тўлиқ тўлаб берганлигини инобатга
олиб, Х.Нга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
168-моддаси
4-қисми “а” бандлари билан, ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, унга нисбатан
ушбу модда санкциясида назарда тутилган жарима жазосидан ҳам кам
миқдорда жарима жазосини тайинлашни, жарима жазосини жиноят содир
этган вақтдаги базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиқиб ҳисоблашни,
ЖКнинг 60,61-моддалари тартибида тайинланган жазони жиноят ишлари
бўйича Олмазор туман судининг 2022 йил 10 мартдаги ҳукмига кўра,
тайинланган жазонинг ўталмай қолган қисмини қисман қўшиш йўли билан
узил-кесил ўташ учун жарима жазоси ва ахлоқ тузатиш ишлари жазосини
тайинлашни, ЖКнинг 62-моддаси тартибида Х.Ннинг 20.05.2023 йилдан
5.09.2024 йилгача қамоқда сақланган ҳар бир ойини жарима жазосининг 16
бараварига тенглаштириб, тайинланган жарима жазосидан чегириб ташлаб,
ўташ учун жарима жазоси ва ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлашни, иш
бўйича етказилган зарарлар тўлиқ қопланган деб эътироф этиб, Х.Нга
нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини ўзгартириб, уни дарҳол
жазони ўташ жойида қамоқдан озод қилишни, келтирилган шикоятни
қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 498, 500, 504, 5095, 5096, 5097, 5099,
50910-моддаларига амал қилиб, кассация инстанция суди
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор туман судининг
2023 йил 19 сентябрдаги Н Хайрулла Хабибуллаевич (Nigmatullayev Xayrulla
Xabibullayevich)га оид ҳукми ўзгартирилсин.
Х.Нга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси
4-қисми “а”
банди билан, ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, базавий ҳисоблаш миқдорининг
300 баравари миқдориди, яъни 90.000.000 (тўқсон миллион) сўм жарима
жазоси тайинлансин.
Х.Нга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60,61-моддалари тартибида
тайинланган жазони жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг 2022
йил 10 мартдаги ҳукмига кўра, тайинланган жазонинг ўталмай қолган қисмини
қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун иш ҳақининг 30 фоизини
давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил муддатга ахлоқ
тузатиш ишлари ва базавий ҳисоблаш миқдорининг
300 баравари
миқдориди, яъни 90.000.000 (тўқсон миллион) сўм жарима жазоси
тайинлансин.
4
6.03.2023 йилдан 30.05.2024 йилгача қамоқда сақланган ҳар бир ойини жарима
жазосининг 16 бараварига тенглаштириб, тайинланган жарима жазосидан
чегириб ташлаб, ўташ учун иш ҳақининг 30 фоизини давлат даромади
ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари ва
базавий ҳисоблаш миқдорининг 51 баравари миқдориди, яъни 15.300.000 (ўн
беш миллион уч юз минг) сўм жарима жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 61-моддаси тартибида тайинланган
жазоларнинг ҳар қайсиси алоҳида ижро этилсин.
Тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини мазкур жазо ижросини
назорат қилувчи органлар белгилаб берадиган жойларда ўтаттирилсин.
Жазони ўташ муддати, Х.Нга жазони ўташ учун юборилган корхона,
муассаса, ташкилотда Тошкент вилояти Тошкент тумани ИИО ФМБ пробация
бўлими томонидан ҳисобга олинган ва ойлик ажратмалар ҳисобланган кундан
бошлаб ҳисоблансин.
Жазо ижросини назорат қилиш Х.Ннинг яшаш жойи бўйича Тошкент
вилояти Тошкент тумани ИИО ФМБ зиммасига юклатилсин.
Х.Нга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси ўзгартирилиб,
дарҳол жазони ўташ жойида қамоқдан озод қилинсин.
Иш бўйича етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги инобатга олинсин.
Кассация шикояти қаноатлантирилсин.
Ажримдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
510-моддасига асосан Тошкент шаҳар судига ҳукм чиқарган суд орқали
тафтиш тартибида шикоят беришга ёки протест билдиришга ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи:
Ҳайъат судьялари:
(имзо)
(имзо)
(имзо)
Аслига тўғри:
5
Х.Шамшиев
М.Юсупов
О.Қличев