Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1117-2402/187 Дата решения 04.09.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Юкоричирчикский районный суд по уголовным делам Судья Эшматов Шерзод Номозович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 329955 Claim ID 2595277 PDF Hash c0326c16fddcbae9... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси збекистон Республикаси ЖК 276 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2024 йил сентябрь ойининг 4 куни, Тошкент вилоят жиноят ишлари бўйича Юқоричирчиқ туман суди, Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, “Қорасув” МФЙ биносида, очиқ сайѐр суд мажлисида, судья Ш.Эшматовнинг раислигида, судья ѐрдамчиси С.Закировнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси - Юқоричирчиқ туман прокурорининг катта ѐрдамчиси лавозимида иш ўрганувчи Ф.Рахманова, судланувчи М.Рустамов ва унинг ҳимоячиси - адвокат С.Пирматованинг иштирокида, судланувчи Рустамов Марат Аккаловичга оид 1-1117-2402/187-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Рустамов Марат Аккалович (RUSTAMOV MARAT AKKALOVICH), 1974 йил 21 мартда Тошкент вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз, оилали, уч нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган, Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, Нурли замин МФЙ, “Хамдам” БУШ, 64-сонли дала ҳовлида яшайди, “муносиб ҳулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиѐт чораси қўлланилган, айблов далолатномаси нусхасини ўз вақтида олган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган. Суд судланувчининг кўрсатувларини эшитиб, дастлабки тергов жараѐнида, судда тўпланган далилларни текшириб ва муҳокама қилиб, жиноят ишидаги ҳужжатларни таҳлил қилиб, тарафларнинг музокаралари, судланувчининг ҳимоя нутқи ва охирги сўзини тинглаб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: 2024 йил 9 июль куни Юқоричирчиқ тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан М.Рустамов яшаб келаѐтган Юқоричирчиқ тумани, "Нурли замин" маҳалласи, “Хамдам” БУШга қарашли 64-сонли дала ҳовли холислар иштирокида кўздан кечирилганда, гугурт қутиси ичига солинган қуритиб майдаланган яшил рангли наша ўсимлигига ўхшаш модда ва бир дона таг қисми кесилган 0,5 литрли баклашка топилиб, ашѐвий далил тариқасида олинган. Суд кимѐвий экспертизасининг 2024 йил 11 июлдаги №1173-сонли хулосасига кўра, М.Рустамовнинг дала ҳовлисидан олинган модда таркибида фаол гиѐҳванд модда тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб, “марихуана” деб аталиши, соф оғирлиги 1,15 граммни ташкил қилиши, бир дона 0,5 литрли елим баклашкада фаол гиѐҳванд модда тетрагидроканнабинол юқлари мавжудлиги аниқланган. Суд мажлисида судланувчи тариқасида сўроқ қилинган М.Рустамов эълон қилинган айбга тўлиқ иқрорлик билдириб, 2024 йил апрель ойи 1 бошларида маҳалладаги мактабни орқа томонидаги ариқ бўйида ѐввойи холда ўсиб ѐтган наша ўсимлигини кўриб, наша ўсимлигини шоҳидан бир қисмини юлиб олиб уйида чекиб кўргани, лекин ѐввойи наша яхши бўлмагани учун, қолган қисмини гугурт қутисига солиб ўзи яшаб келаѐтган дала ҳовлини томорқасидаги креслони ѐнига баклашка билан ташлаб қўйгани, 2024 йил 9 июль куни соат 07:00 ларда ишга боргани, кейин соат 08:20 ларда ишхонасига Юқоричирчиқ тумани ИИБ ЖҚБ ва профилактика инспекторлари келишгани, у ИИБ ходимлари билан бирга Хамдам БУШдаги 64-сонли дала ҳовлига қайтиб боргани, ИИБ ходимлари унга дала ҳовлини кўздан кечиришини айтгани ва дала ҳовлини кўздан кечириб гугурт қутисига солинган наша ўсимлигини ва нашани чекиш учун тайѐрлаб қўйган елим баклашка идишни топиб олишгани, у ИИБ ходимларига ушбу наша ўсимлигини ариқ бўйидан чекиб кўриш учун териб келганини айтгани, ИИБ ходимлари ашѐвий далил тариқасида олган қуритилган наша ўсимлигини қоғоз ва полиэтилен пакетга солишгани, ИИБ ходимлари топишган наша ўсимлигини ўзини истеъмоли учун сақлаб келаѐтган бўлгани, у қилган ишидан пушаймонлиги ҳақида кўрсатув бериб, унга енгиллик беришни сўради. Суд иш бўйича текширилган далилларга баҳо бериб, М.Рустамовнинг содир этилган жиноятдаги айби ўз тасдиғини топган ва қуйидаги далиллар билан исботланган деб ҳисоблайди. Суд мажлисида тарафларнинг розилиги билан кўрсатуви ўқиб эшиттирилган гувоҳ О.Қорабоев, дастлабки тергов вақтида қуйидагича, яъни 2024 йил 9 июль куни эрталаб соат 08:00 ларда ишга кетаѐтганида ўзларини ИИБ ходимлари деб таништирган шахслар Рустамов Марат акани уйини кўздан кечириш учун келишганини, бу бўйича туман прокуратурасидан тасдиқланган уй-жой ҳуқуқини чекловчи тезкор қидирув тадбирларини ўтказиш ҳақида қарори ҳам борлигини айтиб, унга ушбу қарорни кўрсатгани ва қўшниси Марат акани уйини кўздан кечиришда уни холис сифатида иштирок этишини сўрашгани, у ИИБ ходимларининг таклифига рози бўлгани, шу куни қўшниси М.Рустамовни дала ҳовлисини кўздан кечириш вақтида ҳовлида турган эски креслони тагида гугурт қутисига солинган қуритилган яшил ранги ўткир ҳидли ўсимлик ва унинг ѐнида 0,5 литрли бош таг қисми кесилган баклашка идиш борлиги аниқлангани, Марат ака топилган наша ўсимлигини ўзи чекиш учун сақлаб келаѐтганини айтгани, ИИБ ходимлари мазкур нарсаларни далилий ашѐ сифатида олишгани, у ушбу баѐнномага имзо қўйгани ва тушунтириш хати ѐзиб бергани ҳақида кўрсатув берган. Бундан ташқари, судланувчи М.Рустамовнинг айби далилий ашѐни олиш баѐнномаси, тушунтириш хатлари, экспертиза хулосаси шунингдек иш бўйича тўпланган бошқа далиллар мажмуи билан ўз тасдиғини топган. Суд дастлабки тергов органи томонидан М.Рустамовнинг гиѐҳвандлик воситасини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлашда ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. 2 Суд, судланувчи М.Рустамовга жазо тайинлашда, унинг айбига тўлиқ иқрорлигини, қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, муқаддам судланмаганлигини айбини енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, унинг айбини оғирлаштирувчи ҳолатлар аниқланмаганлигини инобатга олиб, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси ҳамда унинг шахсини эътиборга олиб, унга нисбатан қонун доирасида ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлашни лозим топади. Шунингдек, суд Тошкент вилояти наркология диспансерининг 31.07.2024 йилдаги 887-сонли далолатномасига асосан, М.Рустамов тиббий йўсиндаги мажбурий даволаш чорасини қўллашга муҳтож эмаслигини инобатга олади. Суд, жиноят иши бўйича ашѐвий далил тариқасида олинган ва Ўзбекистон Республикаси ДХХга топширилган 0,65 грамм марихуана гиѐҳвандлик воситасини тегишли тартибда йўқ қилишни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454, 457, 463, 465-468, 471-473 – моддаларига амал қилиб, суд Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилсин ва унга иш ҳақининг 20 (йигирма) фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Ахлоқ тузатиш ишлари жазоси ижросининг назорати судланувчининг яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ зиммасига юклатилсин. Жазо шу турдаги жазоларни ижросини таъминловчи бўлим томонидан белгилаб бериладиган жойларда ўтаттирилсин. Жазони ўташ муддати М.Рустамов ишга жойлашган кундан бошлаб ҳисоблансин. М.Рустамовга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиѐт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилинсин. Ашѐвий далил тариқасида олиниб, Ўзбекистон Республикаси ДХХга топширилган, 0,65 грамм марихуана гиѐҳвандлик воситаси тегишли тартибда йўқ қилинсин. Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, судланувчи ҳукм нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида апелляция тартибида, ҳукм қонуний кучга киргач кассация тартибида Тошкент вилоят судига шикоят бериши ѐки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи: /имзо/ Нусхаси аслига тўғри: 3 Ш.Эшматов