Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2407/631 Дата решения 30.08.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Турсунов Дилмурод Нормуротович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 329605 Claim ID 2560771 PDF Hash 2033249339fc13a3... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси збекистон Республикаси ЖК 105 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддаси збекистон Республикаси ЖК 56 law
исми билан ЖКнинг 57-моддаси исми билан ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси збекистон Республикаси ЖК 481 law
йича ЖКнинг 57-моддаси йича ЖК 57 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ҲУКМ 2024 йил август ойининг 30 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, суд биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья Д.Турсунов, суд мажлиси котиби судья ёрдамчиси Э.Хайриддинов, тарафлардан давлат айбловчиси – Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Ў.Ахмедов, судланувчилар Ў.Шахан ва Ф.Қодиров ҳамда уларнинг ҳимоячиси “ADVOKAT MIRA” адвокатлик бюроси адвокати А.Юлдашев, жабрланувчи Д.Тойиров, таржимон Б.Касимовнинг иштирокида, Қодиров Фазлиддин Иззат ўғли ва Шахан Ўғузханжамал Халит ўғлига нисбатан 1-1006-2407/631-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Қодиров Фазлиддин Иззат ўғли (QODIROV FAZLIDDIN IZZAT O’G’LI), 2003 йил 04 июнда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, бўйдоқ, вақтинча ишсиз, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Наққошлик МФЙ, 20-уй, 48-хонадонда рўйхатда туриб, Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳри, Олтинобод МФЙ, Темирйўлчи кўчаси 156-уйда яшайди, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини муддатида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 2-қисми “и” банди билан айбланган; Шахан Ўғузханжамал Халит ўғли (SHAXAN O’G’UZXANJAMAL XALIT O’G’LI), 2002 йил 12 октябрда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати турк, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, бўйдоқ, вақтинча ишсиз, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Дўмбиробод МФЙ, Наққошлик кўчаси, 21-уй, 10-хонадонда рўйхатда туриб, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, 6-мавзе, 35-уй, 40-хонадонда яшайди, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини муддатида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 2-қисми “и” банди билан айбланган. Суд, судланувчилар, жабрланувчи ва гувоҳнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишдаги мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни Судланувчилар Ф.Қодиров ва Ў.Шахан 2024 йил 10 апрель куни соат тахминан 01:30да Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Нафосат МФЙ ҳудудида жойлашган “Ниагара” номли савдо дўкони олдида Д.Тойиров билан ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик оқибатида, яъни Д.Тойировнинг ушбу ерда бўлган таниш қизларга қўпол муносабатда бўлганлиги, таниш қизини тилла зирагини ўғирламоқчи бўлганлигини важ қилиб, унинг юз қисмига қўллари билан бир неча маротаба уришиб, Д.Тойировга қасддан ўртача оғир тан жароҳати етказишган. Суд тиббий экспертизасининг 2024 йил 13 апрель кунидаги №2245-Хуж-Кур-сонли хулосасига кўра, Д.Тойировда ташқи нафас олиш фаолиятини бузилиши билан кечган бурун суякларини ёпиқ синиб силжиши, иккала кўз қовоқлари қонталашлари, бурун уч қисми шилинмалари ва юмшоқ тўқималари лат ейиши тан жароҳатлари аниқланиб, бу жароҳатлар ўтмас қаттиқ жисм таъсирида кўрикдан ўтувчи айтган, тиббий ҳужжатда ва қарорда кўрсатилган вақтларда етказилган бўлиши, ушбу тан жароҳатлари оғирлик даражасига кўра соғлиқнинг узоқ, 21 кундан кўп муддатга бузилишига олиб келган ЎРТАЧА ОҒИР тан жароҳатига кириши кўрсатилган. Судланувчи Ў.Шахан суд мажлисида айбига тўлиқ иқрорлигини билдириб, 2024 йил 9 апрель кунидан 10 апрель кунига ўтар кечаси соат тахминан 00:30ларда ўртоқлари Максим, Фазлиддин, Ясмина ва Севинч билан айланишга чиқишганлиги, биргаликда Чилонзор тумани, Нафосат МФЙ ҳудудида жойлашган 5А-уй олдида ўтиришганлиги, шу вақт Фазлиддин “Ниагара” дўконига сигарет ва сув харид қилиб олиш учун кирганлиги, бу вақтда улар дўкон ортидаги пиёдалар йўлагида турганликлари, шу вақтда уларни олдига унга кейинчалик тергов вақтида аниқ бўлган Тойиров Диёрбек келганлиги, у ундан нима гап деб сўраганлиги, шу вақтда у унга ўзини меҳмонлигини Тошкентга яқинда келганлигини айтганлиги ва ундан Чилонзор дом қаерда деб сўраганлиги, у унга бу ерда бундай номдаги уй йўқлигини айтиб тушунтираётган вақтида дўкон ичидан таниши Фазлиддин ҳам чиқиб келганлиги ва улардан нима бўлаётганлигини сўраганлиги, шу вақтда Диёрбек Фазлиддинга адашиб сўраганлиги, улар унга Чилонзор дом йўқлигини, Чилонзор тумани, мавзелар борлигини айтишганлиги, Фазлиддин унга агар телефон рақами бўлса, қўнғироқ қилиб ёрдам беришини маълум қилганлиги, шундан сўнг Д.Тойиров телефон аппарати ўчиб қолганлигини айтганлиги, у эса Фазлиддинга телефон аппаратини шу ердаги дўконда қувватлаб беришини айтганлиги, Диёр эса йўқ керакмас деб айтганлиги, кейин Фазлиддин унга телефон аппаратидан сим-картасини чиқариб ўзининг мобил уяли алоқа воситасидан фойдаланиб туриши мумкинлигини маълум қилганлиги, Диёр рози бўлганлиги, шундан сўнг Фазлиддин Ясминадан зирагини бериб туришини сўраганлиги, Ясмина ўзига тегишли бўлган кумуш зирагини Фазлиддинга берганлиги ва у ўзининг телефон аппаратидан зирак ёрдамида ўзининг сим-картасини чиқариб олиб, зиракни Д.Тойировга берганлиги, бу вақтда Диёр қўлида телефон аппаратини ушлаб турганлиги, шундан сўнг Д.Тойиров ўзининг сим-картасини телефон аппаратидан олиб, Фазлиддинга симкартасини узатганлиги, шу вақтда Фазлиддин Диёрга зиракни қайтаришини айтганлиги, Диёр эса зиракни ерга тушириб қўйдим деганлиги, сўнг улар барчаси зиракни қидиришганлиги, лекин топа олишмаганлиги, шу пайтда Диёр у ердан кетмоқчи бўлганлиги, лекин улар уни тўхтатиб зирак топилмасдан олдин кетмаслигини айтишганлиги, кейин Диёр ерни қараб туриб, мана зиракни топдим деб, зиракни ердан олганга ўхшаганлиги ва зиракни Фазлиддинга узатганлиги, шу вақтда Севинч Диёрга “нимага сиз унақа қилдингиз, бизга ўйин қиляпсизми, биз сизга ёрдам берамиз десак, сиз бизни алдамоқчи бўлдингизми” деганлиги, Диёр эса Севинчга “йўқ мен зиракни тушириб қўйган эдим, ердан зиракни олдимку” деганлиги, кейин эса улар ундан нега бунақа қилганлигини, яъни зиракни кўйлагининг енгига яширганлигини сўрашганлиги, Диёр қиз болага нисбатан қўпол муомалада бўлганлиги, сўнг, Фазлиддиннинг жаҳли чиқиб, Диёрга юр гаплашиб оламиз деб, Чилонзор тумани, Нафосат МФЙ ҳудудида уйнинг олдига олиб кириб кетганлиги, у унинг ортидан борганлиги, бу ерга ўтишганидан сўнг Фазлиддин Диёрдан нега унақа қилганлилигини сўраганлиги, у эса билмадим деб жавоб берганлиги, шу вақтда Фазлиддин ўнг қўли билан унинг юзига тарсаки туширганлиги, Диёр қочиб йўлнинг қарама-қарши тарафига ўтиб кетганлиги, у ва Фазлиддин унинг орқасидан қувлаб кетишганлиги, Фазлиддин уни қувиб етганлиги ва қўли билан унинг юзига урганлиги, шу вақт у ҳам етиб келганлиги, Диёр унинг бурнига қўли билан уриб қолгани учун у ҳам уни ургани, Фазлиддин Диёрни юзига бир неча бора қўли билан тарсаки туширганлиги, Диёр уни уриб юборгани учун унинг ҳам жаҳли чиқиб, унинг юзига бир ҳам у ердан кетишганлиги ҳақида кўрсатувлар бериб, ҳозирда қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, бошқа бу ҳолат такрорланмаслигини инобатга олиб, суддан унга енгиллик беришни сўради. Судланувчи Ф.Қодиров суд мажлисида айбига тўлиқ иқрорлигини билдириб, 2024 йил 9 апрель кунидан 10 апрель кунига ўтар кечаси соат тахминан 00:30ларда ўртоқлари билан айланишга чиқишганлиги, шу вақт у Чилонзор тумани, Нафосат МФЙ ҳудудида жойлашган “Ниагара” дўконига сигарет ва сув харид қилиш учун кирганлиги, қайтиб чиққанидан сўнг ўртоқлари олдига унга кейинчалик тергов вақтида аниқ бўлган Тойиров Диёрбек Абдумажид ўғли келган бўлганлиги, у адашиб қолганлигини ва Чилонзор уйи қаерда эканлигини сўраганлиги, у унга Чилонзор уйи йўқлигини, Чилонзор тумани мавзелари борлигини айтганлиги, у Диёрга агар телефон рақами бўлса, қўнғироқ қилиб ёрдам беришини маълум қилганлиги, Д.Тойиров телефон аппарати ўчиб қолганлигини айтганлиги, у унга ўзига тегишли бўлган симкартадан унинг уяли алоқа воситасидан фойдаланиб туриши мумкинлигини маълум қилганлиги ва у унинг таклифига рози бўлганлиги, сўнг у таниши Ясминадан зирагини бериб туришини айтганлиги, Ясмина ўзига тегишли кумуш зирагини унга берганлиги ва у ўзининг телефон аппаратидан зирак ёрдамида сим-картасини чиқариб олиб, зиракни Д.Тойировга берганлиги, Д.Тойиров ўзининг сим-картасини олиб, зиракни қидиришни бошлаганлиги, кейин зирак топилганлиги ва у уни эгасига топширганлиги, шунда таниши Севинч нега унақа қилдингиз, зиракни ёнингиздан олдингизку деганлиги ва Диёрбек қизга нисбатан қўпол муомалада бўлганлиги, сўнг унинг жаҳлим чиқиб, Диёрбекга юр гаплашиб оламиз деб, Чилонзор тумани, Нафосат МФЙ ҳудудида жойлашган уйнинг олдига келишганлиги, у Диёдан нега унақа қилганлилигини сўраганида у билмадим деб жавоб берганлиги, шу вақтда у ўнг қўли билан унинг юзига тарсаки туширганлиги ва шундан сўнг Диёрбек қочиб кетганлиги, у ва Ўғузханжамал билан унинг орқасидан қувлаб кетишганлиги, уни қувиб етволишганлиги ва чап қўли билан унинг юзига тарсаки туширганлиги, Ўғузханжамал ҳам етиб келганлиги ва Диёрбек қочмоқчи бўлган вақтида Уғузханжамалнинг бурнига қўли билан уриб қолганлиги, унинг жаҳли чиқиб, Диёрбекка бир неча бор тарсаки туширганлиги, Д.Тойировни Ў.Шахан ҳам бир неча маротаба уриб юборганлиги ҳақида кўрсатувлар бериб, ҳозирда қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, бошқа бу ҳолат такрорланмаслигини инобатга олиб, суддан унга енгиллик беришни сўради. Жабрланувчи Д.Тойиров суд мажлисида, 2024 йил 09 учун тунда ишлаш учун қўшимча иш қидириш мақсадида уйдан кўчага чиқиб, Чилонзор тумани Чўпонота кўчасида жойлашган ошхоналарга кириб, бу ердан ўзи учун иш излай бошлаганлиги, лекин топа олмаганлиги, у Тошкентга янги келганлиги учун вақтинча яшаш жойининг манзилини яхши билмаганлиги, шу сабабли у уйга қайтиш йўлини топа олмаганлиги, телефон аппаратининг қуввати тугаб ўчиб қолган бўлганлиги, бобосининг телефон рақамини ёддан билмаганлиги, телефон аппаратига ёзиб қўйганлиги сабабли, у кўчада юрган бир нечта одамлардан қўнғироқ қилиб олиш учун телефон аппаратини сўраганлиги, лекин телефон аппаратини топа олмаганлиги, сўнг адашиб қолганлиги, у “Райхон” миллий таомларининг қарама-қарши тарафида жойлашган автобус бекати олдига ўтганлиги, шу ерда рус миллатига мансуб 2 қиз ва 3 бола келаётганлигини кўрганлиги, 1 бола ва 2 қиз орқа тарафда қолиб кетишганлиги, у тарафга келаётган 2 боланинг олдига келганлиги ва ўзини Тошкент шаҳрига яқинда келганлигини, бу ерларни яхши билмаслигини ва адашиб қолганлигини айтиб, улардан қариндошига қўнғироқ қилиб олишда ёрдам беришларини сўраганлиги, боладан бири кейинчалик исми унга маълум бўлган Қодиров Фазлиддин ундан қаерда туришини сўраганлиги, у уй манзилини билмаслигини айтганлиги, сўнгра у ундан телефон аппаратини бериб туришини, унинг телефон аппаратига ўзининг сим картасини солиб, опасига қўнғироқ қилиб олишни илтимос қилганлиги, Фазлиддин телефон аппаратини бериб туришини айтганлиги, шу вақтда у телефон аппаратида турган сим картани чиқариб олиш учун игна борми деб сўраганлиги, шу вақтда Фазлиддиннинг шериклари 2 қиз ва 1 бола ҳам келган бўлганлиги, Фазлиддин танишларидан игна сўраганлиги, лекин уларда ҳам йўқ бўлганлиги, шундан сўнг Фазлиддин ўзининг таниши бир қиздан сирғасини бериб туришини сўраганлиги, у қиз Фазлиддинга сирғасини берганлиги, Фазлиддин ўзининг телефон аппаратидан сим картани чиқариб қизнинг сирғасини унга берганлиги, шу вақтда у чўнтагида турган телефон аппаратини олмоқчи бўлганлиги, шу вақтда қизнинг сирғаси қўлидан тушиб қолганлиги, кейин у Фазлиддинга сирға ерга тушиб қолди деб, биргаликда атрофни кўриб чиқишганлиги, лекин сирғани топа олмаганликлари, сўнгра кейин ерни қарашса сирға турган бўлганлиги, у сирғани ердан олиб, телефон аппаратидан сим картани чиқарганлиги ва Фазлиддинга берганлиги, шу вақтда сирғани эгаси унга сен бизни аҳмоқ қиляпсанми деганлиги, у унга йўқ деганлиги, қиз унга қўлини ниқтаб гапиргани учун у хам унга қўлини кўрсатиб гапирганлиги, шу вақтда Фазлиддин сен мени қизимга гапиряпсанми деб уни уйларни орасига олиб ўтганлиги ва у унга вазиятни тушунтирмоқчи бўлган вақтида Фазлиддин унинг юзига тарсаки туширганлиги, кейин эса Фазлиддиннинг яна бир таниши келиб, у ҳам қўшилиб уни урганлиги, кейин эса у у ердан йўлнинг қарама-қарши тарафига қочиб ўтганлиги, шундан сўнг Фазлиддин ва унинг шериги унинг ортидан келиб, уни ушлаб олиб уришганлиги, ҳозирда судланувчилар Ў.Шахан ва Ф.Қодировга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлиги, унга етказилган зарар тўлиқ қоплангани ҳақида кўрсатув бериб, судланувчиларга енгиллик беришни сўради. Гувоҳ Я.Ямбаева суд мажлисида, 2024 йил 09 апрель кунидан 10 апрель кунига ўтар кечаси соат тахминан 00:30да дугонаси Носиржонова Севинч, Фазлиддин ва Жамал, Максим билан бирга айланиш мақсадида Чилонзор тумани, Чўпон-ота кўчасида жойлашган “Ниагара” дўкони олдига келишганлиги, шу вақтда Фазлиддин сигарет ва сув олгани дўконга кириб кетганлиги ва улар унинг чиқишини ташқарида кутиб туришганлиги, шу вақтда уларнинг олдига кейинчалик исми маълум бўлган Тойиров Диёрбек келиб, Самарқанддан келганлигини, адашиб қолганлигини ва ёрдам кераклигини айтганлиги, шу вақтда Фазлиддин дўкондан чиқиб келиб, Д.Тойировдан нима бўлганлигини сўраганлиги, у унга Самарқанддан келганлигини айтганлиги ва Фазлиддин Д.Тойировдан телефон аппарати борлигини сўраганлиги, Д.Тойиров телефон аппарати ўчиб қолганлигини айтганлиги, Ф.Қодиров Д.Тойировга телефон аппаратни бериб туришини ва Д.Тойировга сим-картасини қўйиб телефон қилиб олишини маълум қилганлиги, Фазлиддин сим-картани олиш учун игнаси йўқлиги учун ундан зирагини бериб туришини сўраганлиги ва у зирагини Фазлиддинга берганлиги, Фазлиддин зиракни Д.Тойировга берганлиги, шу вақтда Д.Тойиров зиракни йўқотиб қўйганлигини айтганлиги ва ҳаммаси зиракни ердан қидиришганлиги, шунда зирак Д.Тойировни енгидан ерга тушганлиги, шу вақтда Севинч Д.Тойировга “нега алдавоссан” деб гапирганида у маст холатда бўлиб, бақириб ҳақорат қилганлиги, сўнг Фазлиддин Д.Тойировни четроққа олиб ўтиб кетганлиги, шу вақтда Фазлиддин Д.Тойировни шапалоқлаб урганлиги ва Д.Тойиров уни итариб юбориб, йўлнинг нариги тарафига қочиб кетганлиги, сўнг Жамал ва Фазлиддин Д.Тойировни орқасидан югуриб кетишганлиги, сўнг улар борган вақтида Жамал билан Фазлиддин Д.Тойиров билан уришаётган бўлганлиги ва улар уларни ажратишганлиги ҳақида кўрсатувлар берди. Суд, судланувчилар Ў.Шахан ва Ф.Қодировнинг жиноят содир этишдаги айби, ўзларининг айбига тўлиқ иқрор бўлиб берган кўрсатуви, жабрланувчи ва гувоҳнинг кўрсатувларидан кўрсатувлари ўқиб эшиттирилиб, текширилган М.Шапиров ва С.Носиржоноваларнинг дастлабки терговда берган кўрсатувлари, тушунтириш хатлари, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш, ашёни олиш, шахсни таниб олиш, юзлаштириш, видеоёзувларни кўздан кечириш баённомалари, судга оид тиббий экспертизасининг хулосаси, ашёвий далил, нарсани ашёвий далил деб топиш тўғрисидаги қарор ҳамда жиноят иши бўйича барча тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланган далиллар мажмуи билан тўлиқ исботланган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2007 йил 27 июндаги “Баданга қасддан шикаст етказишга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16бандида баданга қасддан оғир, ўртача оғир шикаст етказган бир гуруҳ шахсларнинг ҳаракатлари, олдиндан тил бириктирилган ёки бириктирилмаганлигидан қатъий назар, тегишлича, ЖК 104-моддаси иккинчи қисмининг “к” банди, 105-моддаси иккинчи қисмининг “и” банди билан квалификация қилиниши лозимлиги; Бунда баданга қасддан оғир, ўртача оғир шикаст бир гуруҳ шахслар томонидан етказилган деб топиш учун икки ва ундан ортиқ шахс бундай шикаст етказиш мақсадида биргаликда ҳаракат қилиб, уни содир этишда ҳам ижрочи сифатида қатнашган бўлиши кераклиги, бироқ, баданга шикаст улардан ҳар бири томонидан етказилган бўлиши шарт эмас (масалан, гуруҳ иштирокчиларидан бири жабрланувчининг қаршилигини бостирса, айни пайтда бошқаси унга жароҳат етказади). Баданга оғир, ўртача оғир шикаст етказишга қаратилган ҳаракатлар бир шахс томонидан содир этилиш жараёнида унга бошқа шахслар шу мақсадда келиб қўшилганда ҳам бундай жиноят бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган деб топилиши кераклиги ҳақида тушунтиришлар берилган. Суд, судланувчилар Ў.Шахан ва Ф.Қодировнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериб, дастлабки тергов органи томонидан уларнинг бир гуруҳ бўлишиб, ўрталарида юзага келган ўзаро келишмовчилик натижасида Д.Тойировнинг юз қисмига қўллари билан бир неча маротаба уришиб, унга нисбатан қасддан ўртача оғир даражадаги тан жароҳати етказишда ифодаланган қилмиши бир гуруҳ шахслар томонидан қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш жинояти аломатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 2-қисми “и” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 37-бандида ЖК 57моддасига мувофиқ, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда, Жиноят кодекси Махсус қисми моддаси санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ ёки шу моддада назарда тутилмаган бошқа енгилроқ жазо тайинланиши мумкинлиги; бунда, қонунга мувофиқ, судлар, нафақат шахс жиноят содир этиш вақтида кўзлаган мотив ва мақсад, айб шакли ва даражасини, балки, айбдорнинг шахси, жиноят иштирокчилари орасидаги роли, жиноят содир этилиш пайтидаги ёки содир этилганидан кейинги хулқ-атвори, жиноятни содир этиш сабаблари ва бунга олиб келган шарт-шароитни ҳам эътиборга олишлари лозимлиги; жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи алоҳида ҳолатлар рўйхати қонунда кўрсатилмаганлигини назарда тутиб, суд қабул қилган қарорини ҳукмда асослантирган ҳолда жазони енгиллаштирувчи айрим ҳолатни ҳам, уларнинг мажмуини ҳам бундай ҳолат сифатида тан олиши мумкинлиги ҳақида раҳбарий тушунтиришлар берилган. Суд, Ў.Шаханга нисбатан жазо тури ва миқдорини тайинлашда, Олий суд Пленуми қароридаги тушунтиришларга амал қилиб, ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасида назарда тутилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини инобатга олиб, шунингдек, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55моддасига жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, шунингдек, унинг шахсини, муқаддам судланмаганлиги, жабрланувчининг ҳеч қандай даъвоси йўқлигини, жиноятни содир этиш сабаблари ва бунга олиб келган шарт-шароитни содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар деб топиб, ЖК 105-моддаси 2қисми билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, ушбу модда санкциясида назарда тутилган озодликни чеклаш жазосининг энг кам миқдоридан камроқ миқдордаги озодликдан чеклаш жазосини тайинлашни лозим топади. Суд, Ф.Қодировга нисбатан жазо тури ва миқдорини тайинлашда, Олий суд Пленуми қароридаги тушунтиришларга амал қилиб, ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасида назарда тутилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини инобатга олиб, шунингдек, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55- шунингдек, унинг шахсини, муқаддам судланмаганлиги, жабрланувчининг ҳеч қандай даъвоси йўқлигини, жиноятни содир этиш сабаблари ва бунга олиб келган шарт-шароитни содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар деб топиб, ЖК 105-моддаси 2-қисми билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, ушбу модда санкциясида назарда тутилган озодликни чеклаш жазосининг энг кам миқдоридан камроқ миқдордаги озодликдан чеклаш жазосини тайинлашни лозим топади. Суд, жабрланувчи Д.Тойировнинг судланувчилар Ў.Шахан ва Ф.Қодировга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини инобатга олишни; иш бўйича ашёвий далил деб топилган видеоёзувлар ёзилган икки дона DVD дискларини жиноят иши ҳужжатларида сақлаш учун қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 462, 463, 465468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд Ҳ У К М Қ И Л Д И: Қодиров Фазлиддин Иззат ўғли (QODIROV FAZLIDDIN IZZAT O’G’LI) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 2-қисми “и” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин ва унга шу модда бўйича ЖКнинг 57моддасини қўллаб, 1 (бир) йил 6 (олти) ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. Жазо ижросини таъминлаш Ф.Қодировнинг яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ Пробация бўлими зиммасига юклатилсин. Озодликни чеклаш муддати Ф.Қодиров жазоларни ижро этиш органида ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддасига асосан Ф.Қодировга сутканинг муайян вақти, яъни кеч соат 22:00дан эрталабки соат 06:00га қадар яшаш жойидан чиқиш чеклансин ва унга қўшимча: -ҳар ойда бир маротаба яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ Пробация бўлимидан рўйхатдан ўтиб туриш; -алкоголли ичимликлар истеъмол қилмаслик; -маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик каби тақиқлар юклансин. Ф.Қодировга Ўзбекистон Республикаси ЖК 481моддасининг 5 ва 6-қисми талаблари тушунтирилсин. Ф.Қодировга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилинсин. XALIT O’G’LI) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 2қисми “и” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин ва унга шу модда бўйича ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 1 (бир) йил 6 (олти) ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. Жазо ижросини таъминлаш Ў.Шаханнинг яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ Пробация бўлими зиммасига юклатилсин. Озодликни чеклаш муддати Ў.Шахан жазоларни ижро этиш органида ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддасига асосан Ў.Шаханга сутканинг муайян вақти, яъни кеч соат 22:00дан эрталабки соат 06:00га қадар яшаш жойидан чиқиш чеклансин ва унга қўшимча: -ҳар ойда бир маротаба яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ Пробация бўлимидан рўйхатдан ўтиб туриш; -алкоголли ичимликлар истеъмол қилмаслик; -маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик каби тақиқлар юклансин. Ў.Шаханга Ўзбекистон Республикаси ЖК 481-моддасининг 5 ва 6-қисми талаблари тушунтирилсин. Ў.Шаханга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилинсин. Жабрланувчи Д.Тойировнинг судланувчилар Ў.Шахан ва Ф.Қодировга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлиги инобатга олинсин. Иш бўйича ашёвий далил деб топилган видеоёзувлар ёзилган икки дона DVD дисклари жиноят иши ҳужжатларида сақлаш учун қолдирилсин. Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкумлар ва жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида ҳукм чиқарган суд орқали Тошкент шаҳар судига берилиши мумкинлиги, агар ҳукм апелляция тартибида кўрилмаган бўлса кассация тартибида қайта кўрилиши мумкинлиги тушунтирилсин. Раислик қилувчи, судья: Д.Турсунов (имзо) Аслига тўғри: Маъсул судья: Турсунов Дилмурод Нормуротович