← Назад
Решение #124782 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| июлда ЖПК | 224 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | 4 | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 499 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
(ярашганлик муносабати билан жиноят ишини тугатиш
тўғрисида)
2024 йил август ойининг 29 куни, Тошкент шаҳар жиноят
ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд
мажлисида,
раислик қилувчи, судья Д.Турсунов,
суд мажлиси котиби судья ёрдамчиси Э.Хайриддинов,
тарафлардан
давлат
айбловчиси
–
Чилонзор
туман
прокурорининг ёрдамчиси Ў.Ахмедов, судланувчи А.Номозов
ва
унинг
ҳимоячиси
“SHIROZA-HIMOYA”
адвокатлик
фирмасининг адвокати Ш.Юльчиева ҳамда жабрланувчи
М.Рўзметованинг иштирокида,
Номозов Анваржон Аъзам ўғли (NOMOZOV
ANVARJON A’ZAM O’G’LI), 2002 йил 15
декабрда Самарқанд вилоятида туғилган,
миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси,
маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз, бўйдоқ,
муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳри,
Чилонзор тумани, 2-мавзе, 36-уй, 15хонадонда яшайди, 2024 йил 6 июлда
ЖПКнинг 224-моддаси тартибида ушлаб
турилган, иш бўйича “муносиб хулқатворда
бўлиш
ҳақидаги
тилхат”
тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган,
айблов хулосаси нусхасини муддатида
олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисми
билан айбланганга оид 1-1006-2407/814-сонли жиноят ишини
кўриб чиқиб суд, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
А.Номозов ўзганинг мол-мулкини яширин равишда
талон-тарож қилиш мақсадида, 2024 йил 20 июнь куни соат
тахминан 10:00да Чилонзор тумани 3-Катта Чилонзор МФЙ,
30-уйнинг 1-кириш йўлагида бўла туриб, шу ерда Рўзметова
Муҳаббат Бектемир қизига тегишли бўлган 1.450.000 сўмлик
қора рангли “Neksus” русумли велосипед ва ушбу ушбу
велосипедга тегишли бўлган баҳоси 50.000 сўмлик қулф
қаровсиз қолдирилганлигидан фойдаланган ҳолда яширин
равишда талон-тарож қилиб, ҳодиса содир бўлган жойидан
яширинганликда айбланган.
иқрорлик билдириб, 2024 йи 20 июнь куни соат тахминан
10:00да Чилонзор тумани 3-мавзеси 30-уйнинг ёнида ўтиб
кетаётган вақтида ушбу уйнинг 1 кириш йўлагида зинанинг
ёнида қора рангли велосипедни кўрганлиги ва ўғирлаш
фикри пайдо бўлганлиги ва ушбу уйнинг кириш йўлагига
кирганлиги, сўнг, велосипед қулф билан қотирилган
бўлганлиги, у қулфни қўли билан тортиб узиб бузганлиги ва
велосипедни олиб чиқиб кетганлиги, сўнг, велосипедни уйига
олиб
бориб
қўйганлиги,
2024
йил
04 июль куни таниши Абдуллоҳ билан кўришиш учун унинг
ёнига велосипед билан борганлиги, Абдуллоҳ велосипедни
бироз сайр қилиш учун сўраб турганида у унга велосипедни
берганлиги, у Абдуллоҳга велосипед ўзига тегишли эканлиги
ва яқинда сотиб олганилигини айтганлиги, Абдуллох
велосипедни
олиб
кетганлиги,
сўнг,
2024
йил
06 июль куни ИИО ходимлари унга қўнғироқ қилиб, ИИБ
биносига келишини маълум қилишганлиги, у ерга борганида
таниши Абдуллоҳ ва велосипед эгаси М.Рўзметовани
кўрганлиги, сўнг, М.Рўзметова Абдуллоҳ велосипедни ҳайдаб
кетаётганида кўрганлигини ва уни тўхтатиб қолганлигини
билганлиги, ҳозирда жабрланувчи М.Рўзметовага етказилган
моддий ва маънавий зарар ўрни тўлиқ қоплагани,
қилмишидан
чин
кўнгилдан
пушаймондалиги,
жабрланувчидан кечирим сўраганлиги ва у билан ўзаро
ярашиб олганлиги, бошқа бу ҳолат такрорланмаслигини
билдириб, жиноят ишини тугатишни сўраб кўрсатув берди ва
судга ярашув ҳақидаги аризасини тақдим қилди.
Видеоконференцалоқа
режимида
сўроқ
қилинган
жабрланувчи
М.Рўзметова
суд
мажлисида,
ҳолатни
тасдиқлаб, 2024 йил апрель ойида “Ипподром” бозорида
1.500.000 сўмга “NEKSUS” русумли велосипедни сотиб
олганлиги, 2024 йил тахминан 20 июнь куни соат тахминан
08:30да ишдан велосипедида қайтганлиги, уйга келган
вақтида ўзига тегишли велосипедни 30-уйнинг 1-кириш
йўлагига қўйганлиги, велосипедни кириш йўлагининг чиқиш
зинасига махсус қулф билан қулфлаб қўйганлиги, соат
тахминан 12:30да кўчага чиққан вақтида ўзига тегишли
велосипед йўқлигини билганлиги, сўнг, 102 рақамига
кўнғироқ қилиб, ҳолат ҳақида хабар берганлиги, 2024 йил 04
июль куни соат тахминан 23:00да кўчага сайр қилиш
мақсадида чиқиб, катта йўл ёқасида кетаётган вақтида
нотаниш
бола
унга
тегишли
велосипедни
ҳайдаб
кетаётганлигини
кўрганлиги,
унинг
ортидан
югуриб
тўхтатганлиги
ва
велосипедни
қаердан
олганлигини
велосипедни таниши Анвардан ижарага олиб хайдаганлигини
айтганлиги, у унга ушбу велосипед унга тегишли эканлигини
айтиб, ИИО ходимларига хабар берганлиги, ҳозирда унга
етказилган зарар ўрни тўлиқ қоплангани, А.Номозов билан
ярашиб олишгани, унга нисбатан ҳеч қандай моддий ва
маънавий даъвоси йўқлиги, А.Номозов ундан кечирим
сўрагани, унга ҳеч қандай тазйиқ бўлмагани, етказилган
зарар тўлиқ қопланганлиги сабабли А.Номозовга нисбатан
ҳеч қандай даъвоси йўқлигини билдириб, судга ярашув
тўғрисида ариза тақдим қилди ва жиноят ишини тугатишни
сўради.
Жабрланувчи М.Рўзметовага Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг
583-моддаси тартибида, суд ярашувни тасдиқласа, у мазкур
иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида
илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотиши тушунтирилди.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 661-моддасида ЖК 169моддасининг
1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилган шахс,
агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва
етказилган
зарарни
бартараф
этган
бўлса,
жиноий
жавобгарликдан озод этилиши белгиланган.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, судланувчи
А.Номозовнинг айбига тўлиқ иқрорлигини, шунингдек
жабрланувчи М.Рўзметованинг унга нисбатан ҳеч қандай
даъвоси йўқлигини, тарафлар ярашув ҳақида ариза билан
судга мурожаат қилганлигини, ярашув ихтиёрийлигини
инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 66 1моддаси
ҳамда
Ўзбекистон
Республикаси
ЖПК
84моддасининг 4-қисмига асосан жиноят иши юзасидан
судланувчи билан жабрланувчи ярашганлиги муносабати
билан жиноят ишини тугатишни мақсадга мувофиқ деб
ҳисоблайди.
Суд,
иш
бўйича
ашёвий
далил
деб
топилган
А.Файзуллаевдан олинган бир дона қора рангли велосипед
жабрланувчи
М.Рўзметовага
тилхат
орқали
қайтарилганлигини инобатга олишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 661-моддаси ва ЖПК 84моддаси
4-қисми, 423, 583, 585-586-моддаларига риоя қилиб, суд
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисми
ANVARJON A’ZAM O’G’LI)га нисбатан жиноят иши Ўзбекистон
Республикаси
ЖПК
84-моддасининг 4-қисмига асосан тарафлар ярашганлиги
муносабати билан тугатилсин
А.Номозовга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқатворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси
бекор қилинсин.
Жабрланувчи М.Рўзметованинг мазкур иш бўйича иш
юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш
ҳуқуқи йўқолган деб ҳисоблансин.
Иш бўйича ашёвий далил деб топилган А.Файзуллаевдан
олинган бир дона қора рангли велосипед жабрланувчи
М.Рўзметовага тилхат орқали қайтарилганлиги инобатга
олинсин.
Суднинг ажримига судланувчи, жабрланувчи, уларнинг
қонуний вакиллари, ҳимоячи томонидан хусусий шикоят
берилиши ҳамда прокурор томонидан хусусий протест
келтирилиши мумкинлиги, биринчи инстанция судининг
қонуний
кучга
кирган
ажрими
устидан
Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 499-моддасида кўрсатилган шахслар
томонидан кассация тартибида хусусий шикоят (хусусий
протест) берилиши мумкинлиги тушунтирилсин.
Раислик қилувчи, судья:
Д.Турсунов
(имзо)
Аслига тўғри:
Маъсул судья: Турсунов Дилмурод Нормуротович