← Назад
Решение #124937 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| ЖКнинг | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1-1006-2405/800-сонли
2024 йил август ойининг “28” куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, "3-Чарх Камолон" МФЙ биносида , Сайёр суд
мажлисида, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси
Н.Юнусовнинг котиблигида, тарафлардан: Чилонзор туман прокурори
ёрдамчиси Ў.Ахмедов, гумонланувчи Якубов Жамол Улмасович ва
унинг ҳимоячиси С.Тошкулов, жабрланувчи М.Мусаевларнинг
иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми
билан гумонланган:
04.07.1976 йилда Самарқанд вилоятида туғилган,
миллати
ўзбек,
Ўзбекистон
Республикаси
фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, оилали, ишсиз,
муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Чилонзор
тумани, 20-мавзе, 29-уй, 7-хонадонда яшовчи
Якубов Жамол Улмасович (YAKUBOV JAMOL
ULMASOVICH) га
нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Дастлабки тергов органи ҳужжатларига кўра, 04.07.1976 й.т Якубов
Жамол Улмасович ўзига олдиндан таниш бўлган, Тошкент шаҳрининг
Яккасарой ва Чилонзор туманларида кафе ва ресторанлар юритиш
бизнеси билан шуғулланувчи, фуқаро 17.06.1985 й.т Мусаев Миркомил
Баротович Чилонзор тумани 19-мавзе “Заргарлик” кўчаси 41-А уй
манзилида “Бухоро” номли миллий таомлар кафесини 2023 йил май
ойида очганлигини билиб, 2023 йил май ойидан 2023 йил ноябрь ойига
қадар бўлган вақт оралиғида алдаш, ишончни суистеъмол қилиш йўли
билан, М.Б.Мусаевга унинг “Бухоро+7” номли кафесидан таомлар олиб
туришини, пулини кейинчалик беришини айтиб, 2023 йил май ойидан
2023 йил ноябрь ойига қадар бўлган вақт оралиғида Чилонзор тумани 19мавзе “Заргарлик” кўчаси 41-А уй манзилида “Бухоро” номли миллий
таомлар кафесида 10.000.000 сўмлик таомлар истеъмол қилиб келиб,
2023 йил 16 ноябрь куни М.Б.Мусаевга жами 10.000.000 сўм беришини
ваъда қилиб, берган ваъдасини бажармасдан, М.Б.Мусаевга 10.000.000
сўм миқдорда моддий зарар етказган.
Гумонланувчи Ж.Якубов суд мажлисида, ярашув тўғрисида ариза
тақдим қилиб, айбига тўлиқ иқрор эканлиги, қилмишидан
пушаймонлиги, содир этган қилмишининг оқибатларини англаганлиги,
жабрланувчига етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги, ҳозирда
1
жабрланувчи билан ярашиб олганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят
ишини тугатишни сўради.
Жабрланувчи М.Мусаев суд мажлисида, ярашув тўғрисидаги ариза
тақдим қилиб, гумонланувчи Ж.Якубовга нисбатан ҳеч қандай даъвоси
йўқлиги, етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги, аризани ўз хоҳиши
билан ёзгани, ярашув суд томонидан тасдиқланганидан кейин келиб
чиқадиган ҳуқуқий оқибатларини тушунганлигини айтиб, жиноят
ишини тугатишни сўради.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг
168-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс ўз
айбига иқрор бўлган бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган
зарарни бартараф этса, ярашганлиги муносабати билан жиноий
жавобгарликдан озод этилиши мумкин.
Суд, жабрланувчи М.Мусаев ҳамда гумонланувчи Ж.Якубов нинг
ярашув тўғрисидаги аризаларини жиноят иши ҳужжатлари билан
ўрганиб, Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчисининг жиноят
ишини ярашганлик муносабати билан тугатиш ҳақидаги фикрини
эшитиб,
гумонланувчининг
айбига
иқрорлиги,
муқаддам
судланмаганлигини, етказилган зарарнинг тўлиқ қопланганлиги,
ярашув гумонланувчи ва жабрланувчининг бирон-бир тазйиқсиз, ўз
хоҳиши билан бўлаётганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
266-моддаси
1-қисмида назарда тутилган жиноят, ЖКнинг
1
66 -моддасига мувофиқ, ярашувга тушишини инобатга олиб, Ж.Якубовга
нисбатан жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатишни
лозим топади.
Суд, жабрланувчи М.Мусаевга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
583-моддаси 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд томонидан
тасдиқлангандан сўнг, улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта
тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишларини
тушунтиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисми, 585-586моддаларига амал қилиб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан
гумонланувчи Якубов Жамол Улмасович (YAKUBOV JAMOL ULMASOVICH)
га нисбатан жиноят иши, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
661-моддасига асосан томонларнинг ярашганлиги муносабати билан
тугатилсин.
Жабрланувчи М.Мусаевга мазкур иш бўйича иш юритишни қайта
тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқлари йўқолганлиги
тушунтирилсин.
2
Ажримдан норози тарафлар ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига
жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида хусусий
шикоят берилиши ёки протест билдирилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган суд ажрими устидан ушбу суд орқали юқори
турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест
билдирилиши мумкин.
А.А.Мухиддинов
3