← Назад
Решение #125033 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 266 | 1 | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | 4 | law | |
| жабрланувчи ЖК | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | 1 | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
(Ярашув институтини қўллаш муносабати билан жиноят ишини тугатиш ҳақида)
2024 йил август ойининг 28 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман суди Чилонзор тумани, 3-Чарх Камолон МФЙ биносида, очиқ
сайёр суд мажлисида, раислик қилувчи, туман судининг раиси И.Сабиров,
судья ёрдамчиси Б.Эгамназаровнинг котиблигида, тарафлардан давлат
айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси
Ў.Ахмедов, айбланувчи Б.Талипов ва унинг ҳимоячиси А.Тиловов,
жабрланувчи С.Юнусова ҳамда фуқаровий даъвогарлар М.Қурақбоев,
И.Улуғбековнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси
266-моддасининг 1-қисми билан айбланган Талипов Бахтиёр Махмудовичга
нисбатан 1-1006-1401/778-сонли жиноят ишини кўриб чиқди.
Талипов Бахтиёр Махмудович (Talipov Baxtiyor
Maxmudovich) – 1969 йил 08 апрель куни Тошкент шаҳрида
туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси,
маълумоти ўрта-махсус, 7-сонли автобус саройида ҳайдовчи,
оилали, уч нафар фарзандлари бор, муқаддам судланмаган,
Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Имом Ат-Термизий кўчаси,
63А-уйда истиқомат қилувчи, иш бўйича “муносиб хулқ атворда
бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов
хулосаси нусхасини муддатида олган.
Суд, мазкур жиноят иши юзасидан айбланувчи ва жабрланувчи ҳамда
фуқаровий даъвогарларнинг кўрсатувларини эшитиб, ишда тўпланган
ҳужжатларга ва суд муҳокамасида текширилган далилларга баҳо бериб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Айбланувчи Б.Талипов, 2024 йил 21 май куни соат тахминан 13:30да,
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖга тегишли бўлган, йўл – вароғи асосида
бошқарувидаги давлат рақами белгиси 01 908 LKA бўлган «YUTONG»
русумли автобусида, тегишли ҳужжатлари асосида, Тошкент шаҳар, Чилонзор
тумани, Муқумий кўчаси бўйлаб, Бунёдкор шох кўчаси томонидан, Чилонзор
кўчаси томонига 5-10 км/соат тезликда ҳаракатланиб, “КОРЗИНКА” савдо
маркази қаршисига яқинлашган пайтида амалдаги «Йўл ҳаракати
қоидалари»нинг 4-банди 1-қисми, 73-банди, 77-банди 1 ва 3-қисмлари
талабларини бузиб, яъни «йўл ҳаракати қатнашчилари бошқа йўл ҳаракати
қатнашчиларнинг ҳаракатланишига хавф туғдирмасликлари керак»,
«ҳайдовчи ўзидан олдинда ҳаракатланаётган транспорт воситаси кескин
тормоз берганида тўқнашиб кетмаслик кафолатини берадиган даражадаги
оралиқ масофани, шунингдек йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлайдиган
ёнлама оралиқ масофани сақлаши керак», «ҳайдовчи транспорт воситасининг
хусусияти ҳамда ҳолатини, ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга
олган ҳолда транспорт воситаси тезлигини белгилангандан оширмасдан
бошқариши керак», «ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши
имкониятидаги хавф юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини у тўла
тўхташни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат
қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини
кўриши керак» деб кўрсатилган қоидаларга риоя қилмасдан ҳаракатланиб, бир
йўналишда ва бир бўлакда олдинда секинлашиб, тўхтаган ҳайдовчи
М.Қурақбоев бошқарувидаги давлат рақам белгиси 01 Z 539 AC бўлган
“ЛАСЕТТИ” русумли автомашинасининг орқа томонига тўқнашган.
Тўқнашув натижасида «YUTONG» русумли автобусида бўлган йўловчи
С.Юнусова тан жароҳати олиб РШТЁИМ шифохонасига олиб борилган.
2024 йил 10 июнь куни ўтказилган судга оид тиббий экспертизасининг
№3706-Ҳ-Раж-сонли хулосасига кўра С.Юнусовада қуйидаги тан жароҳатлари
аниқланган – чап елка суяги ўрта учлигидан ёпиқ синиши. Бу тан жароҳатлари
ўтмас қаттиқ жисм таьсирида тиббий хужжатларда, қарорда кўрсатилган вақт
ва ҳолатда ҳосил бўлган бўлиши мумкинлиги қайд қилинган. Бу тан
жароҳатлари биргаликда умумий меҳнат қобилиятининг салмоқли қисмини,
яъни учдан биридан кўпроғини йўқотилишига олиб келади ва шу белгисига
асосан ОҒИР тан жароҳатига кириши кўрсатилган.
2024 йил 14 июнь куни ўтказилган судга оид транспорт трасологик
экспертизасининг 988-сонли хулосасига кўра 1.2. Экспертиза тадқиқотига
кўра, тўқнашув вақтида транспорт воситаларининг бўйлама ўқлари орасидаги
бурчакни, тўқнашув жойини экспертиза йўли билан аниқлашнинг имконияти
бўлмаган.
Мазкур ҳаракатлари билан Б.Талипов Ўзбекистон Республикаси ЖК
266-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда
айбланган.
Айбланувчи Б.Талипов суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор бўлиб,
жабрланувчи С.Юнусова ва фуқаровий даъвогарлар М.Қурақбоев ҳамда
И.Улуғбековдан кечирим сўраб, ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини
билдириб, жабрланувчи С.Юнусова ва фуқаровий даъвогарлар М.Қурақбоев
ҳамда И.Улуғбековга етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги ва улар билан
ярашганини айтиб, ярашганликлари муносабати билан жиноят ишини тугатиш
ҳақида кўрсатув берди.
Жабрланувчи С.Юнусова суд мажлисида, юқоридаги ҳолатни
тасдиқлаб, ҳозирда айбланувчи Б.Талиповга нисбатан даъвоси йўқлигини,
унга етказилган зарар қопланиб, тўлиқ бартараф қилинганлигини, ярашиши
учун бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини билдириб, улар ўзаро ярашганлиги
сабабли айбланувчи Б.Талиповга нисбатан бўлган жиноят ишини ярашув
муносабати билан тугатиш ҳақида кўрсатув берди.
Фуқаровий даъвогар М.Қурақбоев суд мажлисида, юқоридаги ҳолатни
тасдиқлаб, ҳозирда айбланувчи Б.Талиповга нисбатан даъвоси йўқлигини,
унга етказилган зарар қопланиб, тўлиқ бартараф қилинганлигини, ярашиши
учун бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини билдириб, улар ўзаро ярашганлиги
сабабли айбланувчи Б.Талиповга нисбатан бўлган жиноят ишини ярашув
муносабати билан тугатиш ҳақида кўрсатув берди.
Фуқаровий даъвогар И.Улуғбеков суд мажлисида, юқоридаги ҳолатни
тасдиқлаб, ҳозирда айбланувчи Б.Талиповга нисбатан даъвоси йўқлигини,
унга етказилган зарар қопланиб, тўлиқ бартараф қилинганлигини, ярашиши
учун бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини билдириб, улар ўзаро ярашганлиги
сабабли айбланувчи Б.Талиповга нисбатан бўлган жиноят ишини ярашув
муносабати билан тугатиш ҳақида кўрсатув берди.
Суд мажлисида айбланувчи Б.Талипов ва жабрланувчи С.Юнусова ва
фуқаровий даъвогарлар М.Қурақбоев ҳамда И.Улуғбековга етказилган
зарарни тўлиқ қоплаганлиги ва улар билан ярашганини айтиб, ярашгани
тўғрисида судга ариза билан мурожаат қилиб, ярашганликлари муносабати
билан жиноят ишини тугатишни сўрашган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига биноан, ЖК
266-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс,
агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи ва фуқаровий даъвогарлар билан
ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, жиноий жавобгарликдан озод
этилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан,
жабрланувчи ЖКнинг 661-моддасида назарда тутилган жиноятлар
тўғрисидаги ишлар бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи билан
ярашган тақдирда жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 61-бобида
белгиланган тартибда суд томонидан айблилик ҳақидаги масала ҳал
қилинмасдан тугатилиши мумкинлиги белгиланган.
Суд, жабрланувчи С.Юнусова, фуқаровий даъвогарлар М.Қурақбоев ва
И.Улуғбеков ҳамда айбланувчи Б.Талиповнинг ярашув тўғрисидаги
аризаларини ўрганиб чиқиб ҳамда Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси
Ў.Ахмедов, айбланувчи Б.Талипов ва унинг ҳимоячиси А.Тиловов,
жабрланувчи С.Юнусова ва фуқаровий даъвогарлар М.Қурақбоев ҳамда
И.Улуғбековнинг ўзаро ярашганлиги муносабати билан жиноят ишини
айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб тугатиш ҳақида билдирган
фикрларини
эшитиб,
айбланувчи
Б.Талиповнинг
муқаддам
судланмаганлигини, айбига иқрорлигини, етказилган зарар тўлиқ
қопланганлигини, айбланувчи томонидан жабрланувчи ва фуқаровий
даъвогарларга бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини, ярашув уларнинг ўзаро
хоҳишлари билан ихтиёрий бўлганлигини эътиборга олиб ва Ўзбекистон
Республикаси ЖК 266-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноят
ярашувга тушиши сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 66 1-моддасига
мувофиқ айбланувчи Б.Талиповни жиноий жавобгарликдан озод қилиб ва унга
нисбатан юритилган жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан
туриб Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан
ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим деб топади.
Шунингдек, жабрланувчи С.Юнусова ва фуқаровий даъвогарлар
М.Қурақбоев ҳамда И.Улуғбеков Ўзбекистон Республикаси ЖПК 583моддасининг 5-қисмига асосан, ушбу ярашув суд томонидан тасдиқлангандан
сўнг улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида
4
илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтириш лозимлигини қайд
этади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 585-586-моддаларига амал қилиб, суд
Қ И Л А Д И:
Айбланувчи Талипов Бахтиёр Махмудович (Talipov Baxtiyor
Maxmudovich) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ
Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 1-қисмида кўрсатилган
жинояти учун жиноий жавобгарликдан озод қилинсин ва унга нисбатан
жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига
асосан тугатилсин.
Ажрим қонуний кучга киргач, Б.Талиповга нисбатан қўлланилган
“муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” эҳтиёт чораси бекор
қилинсин.
Жабрланувчи С.Юнусова ва фуқаровий даъвогарлар М.Қурақбоев ҳамда
И.Улуғбековга мазкур жиноят иши бўйича иш юритишни қайта тиклаш
юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқолган деб ҳисоблансин.
Ажримдан норози тарафлар ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига
хусусий шикоят ёки протест билдиришлари мумкин.
Раислик қилувчи
Аслига тўғри:
имзо
И.Сабиров