← Назад
Решение #125313 Уголовные
Кассация инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 127 | 3 | law | |
| банди билан ЖК | 59 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 127 | 3 | law | |
| банди билан ЖК | 59 | — | law | |
| ЖКнинг | 59 | — | law | |
| январдаги ажрими билан ЖК | 74 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 164 | — | law | |
| Джуракуловнинг шикоятида келтирган важларига ЖПК | 95 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 164 | — | law | |
| у айбли деб топилган ЖК | 164 | — | law | |
| унга ЖК | 57 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Тафтиш инстанциясида
маърузачи судья: Ф.Халилов
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья: Х.Очилов
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья: Ф.Эргашев
АЖРИМИ
2024 йил август ойининг 27 куни Тошкент шаҳар суди жиноят
ишлари бўйича судлов ҳайъатининг тафтиш инстанцияси ўз биносида,
очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи судья М.Ахмедов,
судлов ҳайъати судьялари М.Абидов ва Ф.Халиловдан иборат
таркибда, судья ёрдамчиси А.Бахромовнинг котиблигида, Тошкент
шаҳар прокуратураси бўлим бошлиғи ўринбосари М.Комилов, судланган
Ш.Джуракуловнинг адвокати А.Алимкуловнинг иштирокида, жиноят
ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йил 15 августдаги
ҳукмига кўра:
1997 йил 20 ноябрда Тошкент вилоятида туғилган,
миллати лўли, Ўзбекистон фуқароси, оилали, олти
нафар фарзанди бор, маълумоти ўрта, ишламаган,
муқаддам:
1) жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар
судининг 2021 йил 30 апрелдаги ҳукмига кўра,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 127-моддасининг
3-қисми, 169-моддаси 2-қисмининг “в, г” бандлари ва
25,169-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан
ЖКнинг 59-моддаси тартибида, 5 йил 1 ой
озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланган.
2) жиноят ишлари бўйича Тошкент туман судининг
2022 йил 28 январдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖК 127-моддасининг 3-қисми ва
169-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан ЖКнинг
59-моддаси тартибида 5 йил 2 ой, ЖКнинг
59-моддаси 8-қисми тартибида 5 йил 6 ой озодликдан
маҳрум қилиш жазосига судланган, жиноят ишлари
бўйича Охангарон туман судининг 2023 йил
17 январдаги ажрими билан ЖКнинг 74-моддасига
асосан ўталмай қолган 3 йил 5 ой 29 кун озодликдан
маҳрум қилиш жазоси иш ҳақининг 15 фоизини
давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда шу
муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига
2
алмаштирилган, ўталмаган жазоси 3 йил 6 ой
29 кунни ташкил этган, Тошкент вилояти, Бекобод
шаҳри, Бирдамлик м.ф.й., Меъмор кўчаси, 85-уйда
яшаган, иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт
чораси қўлланилган Джуракулов Шерхон Гуфрон
ўғли (Djurakulov Sherxon Gufron о’g’li)га
нисбатан чиқарилган суд қарорлари устидан судланган Ш.Джуракулов
томонидан келтирилган шикояти асосида 1-1006-2306/821-сонли жиноят
ишини тафтиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Ўзбекистон Республикаси ЖК 164-моддаси 2-қисмининг “б” банди
билан 8 йил, ЖКнинг 60, 61-моддалари тартибида 8 йил 6 ой озодликдан
маҳрум қилиш жазосига судланган.
Судланган Ш.Джуракуловдан жабрланувчи А.Мисаевнинг
фойдасига 2.000.000 сўм моддий зарар ундирилиши белгиланган.
Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2023 йил 26 сентябрдаги ажрими билан ҳукм
ўзгаришсиз қолдирилган.
Суднинг ҳукмига кўра, Ш.Джуракулов 2023 йил 16 март куни соат
21 ларда бошқа шахс билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир
гуруҳга бирлашиб, ўзганинг мол-мулкини ҳужум қилиб, соғлиқ учун
хавфли бўлган зўрлик ишлатиш йўли билан талон-торож қилиш
мақсадида, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор шох кўчаси,
156А-уйнинг рўпарасида жойлашган “Файз” меҳмонхонаси олдида бўла
туриб, шу ердан ўтиб кетаётган А.Мисаевга ҳужум қилиб, уни уриб,
чўнтагида бўлган баҳоси 2.000.000 сўмлик “Redmi Not10” русумли уяли
телефон аппаратини қўлга киритиб, воқеа жойидан яширинган. А.Мисаев
олган тан жароҳатлари билан РШТТЁИАМга мурожаат қилган.
Суд-тиббий экспертизасининг 2023 йил 14 июндаги 2054/163-Шарсонли хулосасига кўра, А.Мисаевда “чап ўмров суяги окромиал қисмидан
ёпиқ ярим чиқиши” кўринишидаги жароҳат аниқланиб, ушбу жароҳат
соғлиқни узоқ, яъни 21 кундан кўп бўлган муддатга бузилишига сабаб
бўлиши, шу боисдан оғирлик даражасига кўра, ўртача оғир тан
жароҳатлари туркумига кириши аниқланган.
Судланган Ш.Джуракулов тафтиш шикоятида, суд қарорларидан
норозилигини билдириб, унга нисбатан эълон қилинган айблов бўйича
қайд этилган ҳаракатларни содир этмаган бўлса-да, оғир жазо
тайинланганлиги ҳақида важлар келтириб, айбсизлиги сабабли ишни
қайта кўриб чиқиб, одилона қарор чиқаришни сўраган.
Тафтиш инстанцияси, иш бўйича судья Ф.Халиловнинг
маърузасини, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим
бошлиғи ўринбосари М.Комиловнинг суд қарорларини ўзгаришсиз,
шикоятни
қаноатлантирмасдан
қолдириш
ҳақида,
адвокат
А.Алимкуловнинг шикоятни қанотлантириш ҳақида билдирган фикрини
тинглаб, шикоятда келтирилган важларга тегишли баҳо бериб, жиноят
иши ҳужжатларини тафтиш қилиб, қуйидагиларга асосан суд
қарорларини ўзгаришсиз, шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни
лозим топади.
Судлар ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабларига мувофиқ жиноят ишини
синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага
келган.
Суд қарорларида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига
мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 94,95-моддалари тартибида баҳоланган
далиллар билан асослантирилган.
Судланган Ш.Джуракулов судда айбга иқрор бўлмай, ўз
кўрсатувида ҳамда шикоятларида айбсизлиги, воқеа куни жабрланувчи
А.Мисаев “Файз” меҳмонхонаси олдида уни ва укаси Ш.Аблоёровни
ортидан келиб тўхтатиб, унинг укаси билан гаплашиб, бирга спиртли
ичимлик истеъмол қилишни таклиф қилгани, укаси Ш.Аблоёров
А.Мисаевга рад жавоби бергач, улар ўзаро гап талашиб кетишгани,
А.Мисаев уяли телефонида кимларгадир қўнғироқ қилиб, бозор томонга
қочиб кетгани, шунда укаси Ш.Аблаёров унинг ортидан югуриб, оёғини
чалиб йиқитиб, А.Мисаевни уриб, унинг телефон аппаратини олиб,
меҳмонхона томонга қочиб кетгани, у ҳам укасини ортидан югургани,
лекин у ўзи А.Мисаевни урмагани ва унинг телефон аппаратини олиб
қўймагани ҳақида важлар келтирган.
Судлов ҳайъати, Ш.Джуракуловнинг шикоятида келтирган
важларига ЖПКнинг 95-моддаси талаблари асосида баҳо бериб, ишда
мавжуд далилларни мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан
текшириб, қуйидагиларга асосан келтирган важларни ишончга сазовор
эмас ва жиноий жавобгарликдан қутулишга қаратилган деб ҳисоблайди
ва унинг айби қуйида далиллар билан ўз исботини тўлиқ топган.
Хусусан, жабрланувчи А.Мисаевнинг “Чилонзор буюм бозори”да
аравакашлик билан шуғулланиб келиши, 2023 йил 16 март куни
танишлари билан “Дўстлик” кафесига бориб, бирга овқатланиб, спиртли
ичимлик истеъмол қилишгани, “Бешқўрғон” маҳалласидаги вақтинчалик
яшаб келаётган хонадонига бораётган вақтида, ким биландир телефонда
гаплашгани, лекин маст ҳолатда бўлгани сабабли, ким билан нима ҳақида
гаплашганини эслай олмаслиги, қолган ҳолатларни видеотасвирлардан
кўргани, ўзига келган вақтда РШТТЁИАМ шифохонада эканини
билгани, воқеа куни Ш.Джуракулов ва унинг шериги унинг 2.000.000
сўмлик “Redmi Not10” русумли уяли телефон аппаратини олиб кетгани,
шифохонада бир неча кун давомида ётиб даволангани, ҳозирда чап
елкаси қийшиқ тузалгани, уни тўғрилаш учун катта маблағли операция
зарурлиги, лекин мазкур қисмига даъвоси йўқлиги, фақатгина телефон
аппаратини қайтариб берса, унга нисбатан даъво қилмаслиги ҳақидаги
кўрсатуви, шунингдек, ишда тўпланган жабрланувчи А.Мисаевнинг
қонуний чора кўришни сўраб ёзган аризаси ҳамда тергов олди
ҳаракатлари давомида ёзган тушунтириш хати, видео кузатув
мосламаларига тушган видеоёзувлардан нусха олиш баённомаси,
Ш.Джуракуловнинг гумон қилинувчи сифатида кўрсатувларини ҳодиса
содир бўлган жойда текшириш баённомаси ва унга илова қилинган фотожадваллар, электрон маълумотни кўздан кечириш баённомаси ва унга
илова қилинган фото-жадваллар, видеотасвир ёзиб олинган диск, судга
оид тиббиёт экспертизаси хулосаси ҳамда жиноят ишида тўпланган ва
суд томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддасига
мувофиқ атрофлича текширилган бошқа иш ҳужжатлар билан тўлиқ
тасдиқланган.
Шу билан бирга, гарчи Ш.Джуракулов айбсизлиги ҳақида важлар
келтирган бўлса-да, дастлабки тергов давомида ҳимоячиси ва мутахассис
иштирокида гумон қилинувчи ва айбланувчи тариқасида сўроқ
қилиниши давомида, воқеа куни у укаси Ш.Аблаёров билан кетаётган
вақтида, А.Мисаевни маст ҳолатда кетаётганлигини кўриб, укаси
Ш.Аблаёров унга А.Мисаевни ортидан бориб, тинчроқ жойга етишгач,
А.Мисаевнинг пуллари ва телефонини олиб қўйишни таклиф қилгани, у
ушбу таклифга рози бўлиб, укаси Ш.Аблаёров билан А.Мисаевни
ортидан юриб, сўнг ундан ўтиб кетиб, “Файз” меҳмонхонаси олдига
боришгач, улар шу ердаги кўчага киргандек бўлиб, сўнг қайтиб
чиқишганида, А.Мисаев уларни олдига етиб келгани, улар салом-алик
қилишгач, А.Мисаев уларга спиртли ичимлик ичишни таклиф қилгани,
улар рад жавобини бергач, А.Мисаев ўртоқлари билан ўтиришларини
айтиб, телефонини олиб, ўртоқлари билан гаплашиб, сўнг орқасига
қайрилиб, бозор томон тез юриб кетгани, шунда укаси Ш.Аблаёров унинг
ортидан тез юриб, оёғига тепганида, А.Мисаев ерга йиқилгани, у уларни
олдига борган вақтида укаси Ш.Аблаёров А.Мисаевнинг шимини
чўнтагидан телефонини олиб, унга узатгани, у эса телефонни эгнидаги
курткасини чўнтагига солгани, шу вақт икки нафар нотаниш шахслар
“нима қиляпсизлар?” деб, улар томон кела бошлаганида, у укаси
Ш.Аблаёров билан воқеа жойидан қочгани ҳақида баён қилган.
Ш.Джуракуловнинг юқорида айбига иқрорлик билдириб берган
кўрсатувлари, дастлабки тергов ҳаракатлари давомида ҳимоячиси
ва холислар иштирокида унинг кўрсатувларини ҳодиса содир бўлган
жойда текшириш баённомаси, шунингдек, электрон маълумотни кўздан
кечириш баённомаси ҳамда унга илова қилинган фото-жадвал ва содир
этилган воқеа ёзиб олинган дискдаги видеотасвирлар билан ўз исботини
топиб, ушбу фото-жадвал ва воқеа жойидан кўчириб олинган
видеоёзувларда воқеа куни Ш.Джуракулов жиноят ишининг бир қисми
алоҳида иш юритувига ажратилган шахс билан жабрланувчи
А.Мисаевнинг ортидан бориб, унга ҳужум қилиб, тан жароҳати етказиб,
йиқитиб, чўнтагидан телефон аппаратини босқинчилик йўли билан қўлга
киритганлиги, сўнг воқеа жойига бошқа шахслар келишганда, воқеа
жойидан қочиб яширинганлиги, унинг воқеа куни бошқа шахс билан
жабрланувчи А.Мисаевга ҳужум қилиб, мулкини босқинчилик йўли
билан қўлга киритиш мақсадида олдиндан тил бириктириб, ҳаракат
қилганлигини тўлиқ тасдиқлайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2018 йил
24 августдаги “Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 24-сонли
қарорида белгилаб қўйилган шартларга мувофиқ, мазкур жиноят иши
юзасидан тўпланган ва суд тергови жараёнида текширилган юқорида
қайд этилган далиллар суд томонидан мақбул ва қонуний деб топилади.
Биринчи инстанция суди томонидан Ш.Джуракуловнинг бир гуруҳ
шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, ўзганинг мол-мулкини
соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб талон-торож қилиш
мақсадида ҳужум қилишда ифодаланган ҳаракатлари Ўзбекистон
Республикаси ЖК 164-моддаси 2-қисмининг “б” банди билан тўғри
квалификация қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги қарори 3-бандида, Жиноят кодексининг 8,54-моддалари
мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши – ҳар бир ҳолатда индивидуал
тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик
даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи
ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Биринчи инстанция суди, Ш.Джуракуловга жазо тайинлашда,
у томонидан содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси
ва хусусияти, шахси ва оилавий шароити, иш бўйича бошқа
енгиллаштирувчи ҳолатлар билан бир қаторда, унинг жиноий
ҳаракатлари оқибатида жабрланувчининг манфаатларига етказилган
моддий зарар ўрни қопланмаганлиги, муқаддам судланиб, жазони ўташ
даврида жиноят содир этганлиги каби ҳолатларни эътироф этиб, у айбли
деб топилган ЖК 164-моддаси 2-қисмининг “б” банди билан санкция
доирасида ва ЖКнинг 60,61-моддалари тартибида узил-кесил озодликдан
маҳрум қилиш жазоси тайинлаш ҳақида тўғри хулосага келган.
Апелляция инстанцияси суди ҳам иш ҳолатларини батафсил
ўрганиб, келтирилган барча важларни текшириб, далилларга ҳуқуқий
баҳо берган ҳолда Ш.Джуракулов томонидан келтирилган важларни
текширилган ишончли далиллар билан рад қилинганини тўлиғича
ёритиб, унинг суд ҳукмида кўрсатилган жиноятни содир қилганликдаги
айби тасдиқланган деб ҳисоблаб, тўғри жазо тайинланган деган тўхтамга
келиб, асосли қарорга келган.
Судлов ҳайъати, судланган Ш.Джуракуловнинг содир этган
жиноятининг ижтимоий хавфлилик даражаси ва хусусиятини, иш
ҳолатларини инобатга олиб, унга ЖКнинг 57-моддасини қўллаш учун
асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга кўра, тафтиш инстанция суди суд қарорларини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб,
келтирилган шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5214, 5216-моддаларини
қўллаб, тафтиш инстанцияси
ажрим
қ и л д и:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йил
15 августдаги Джуракулов Шерхон Гуфрон ўғли (Djurakulov Sherxon
Gufron о’g’li)га оид ҳукми ҳамда Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари
бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил
26 сентябрдаги ажрими ўзгаришсиз, шикоят эса қаноатлантирилмай
қолдирилсин.
Ажримдан
норози
тарафлар
Ўзбекистон
Республикаси
Олий суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида
шикоят бериш ёки протест билдиришга ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи:
Ҳайъат судьялари:
(иимзо имзо
(имзо) имзо
(имзо) имзо
Ажрим нусхаси аслига тўғри:
Ажрим нусхаси аслига тўғри:___________________
М.Ахмедов
М.Абидов
Ф.Халилов