← Назад
Решение #125437 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| олат юзасидан Султанова Ирода Фарходовнага нисбатан ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | — | law | |
| ЖПКнинг | 84 | — | law | |
| Ашировага ЖПК | 583 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| ЖКнинг | 168 | — | law | |
| илинсин ва унга нисбатан жиноят иши ЖПК | 84 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
2024 йил август ойининг 26 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман суд, сайёр суд мажлисида, Чилонзор тумани 3-Чарх-Камолон
МФЙ биносида, раислик қилувчи, туман судининг судьяси С.Мамадиев, судья
ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси
Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Ў.Ахмедов, гумон қилинувчи
И.Султонова ва унинг ҳимоячиси “SHIROZA HIMOYA” адвокатлик фирмаси
адвокати Ш.Юлчиева, жабрланувчи А.Ашированинг иштирокида, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан судланувчи Султонова Ирода
Фарходовнагага нисбатан № 1-1006-2402/794-сонли жиноят ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Султанова Ирода Фарходов (Sultonova Iroda
Farxodovna), 1989 йил 21 июль куни Тошкент шаҳрида
туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси
фуқароси, маълумоти ўрта, муқаддам судланмаган,
оилали, уй бекаси, депутат эмас, давлат мукофотлари
олмаган, Олмазор тумани, Сағбон 13-берк кўчаси, 15уйда рўйҳатда туриб, Олмазор тумани, Узумбоғ
кўчаси, 6-уйда яшовчига нисбатан,
Суд, судланувчи, жабрланувчини кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва судда аниқланган далилларга баҳо бериб
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
И.Султонова, 2023 йил 05 октябрь куни соат тахминан 16:00да ўзганинг
мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш
мақсадида Чилонзор тумани, И.Каримов кўчаси, 8/1-уй олдида 1968 йилда
туғилган Аширова Азиза Эркиновнага бир хафта муддатда арзон нархда уй-жой
олиб беришини ваъда қилиб, ундан олдиндан 1.400 АҚШ доллари (Ўзбекистон
Республикаси Марказий банкининг 05.10.2023 йилдаги маълумотига асосан 1
АҚШ доллари 12207,92 сўм, 1.400 АҚШ доллари 17.091.088 сўм) ва 920.000 сўм
жами 18.011.088 сўм миқдоридаги пулларини олиб, берган ваъдасини бажармай,
олган пулларни ўзининг эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Султанова Ирода Фарходовнага нисбатан ЖКнинг
168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мазкур жиноят иши бўйича жабрланувчи А.Аширова дастлабки тергов ва
судга ариза билан мурожаат қилиб, судланувчи И.Султонова билан ярашганлиги,
унга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини билдириб, ни жиноий
жавобгарликдан озод этишликни сўраган.
Судланувчи И.Султонова ҳам дастлабки тергов ва судга ариза билан
мурожаат қилиб, айбига тўлиқ иқрорлиги, қилмишидан пушаймонлиги ва
жабрланувчига етказилган барча моддий ва маънавий зарарларни тўлиқ
қоплаганлигини ҳамда бир-бирлари билан ярашганликларини билдириб, ўзини
жиноий жавобгарликдан озод этишликни сўраган.
Суд, жабрланувчи А.Аширова ҳамда судланувчи И.Султонованинг ярашув
тўғрисидаги аризаларини ўрганиб, прокурор ёрдамчиси, судланувчи, ҳимоячи,
жабрланувчи А.Аширова ўзаро ярашганлиги муносабати билан жиноят ишини
айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб тугатиш ҳақида билдирган фикрларини
эшитиб, И.Султонованинг етказилган зарарни тўлиқ қопланганлигини, тарафлар
ўртасида бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини, судланувчи муқаддам оғир ёки ўта
оғир жинояти учун судланмаганлиги, ярашув ўзаро хоҳишлари билан ихтиёрий
бўлганлигини эътиборга олиб ва Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддаси 1қисмида назарда тутилган жиноят ярашувга тушиши сабабли, ЖКнинг 66 1моддасига мувофиқ И.Султоновани жиноий жавобгарликдан озод қилиб,
юритилган жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб, ЖПКнинг
84-моддаси 4-қисмига асосан ярашганлик муносабати билан тугатишни ҳамда
жабрланувчи А.Ашировага ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан, ярашув суд
томонидан тасдиқлангач, мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш ҳақида
илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 585-586-моддаларига амал қилиб, суд
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Султанова Ирода Фарходов (Sultonova Iroda Farxodovna) Ўзбекистон
Республикаси ЖК 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг 168-моддаси 1-қисмида
кўрсатилган жинояти учун жиноий жавобгарликдан озод қилинсин ва унга
нисбатан жиноят иши ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисмига асосан тугатилсин.
Жабрланувчи А.Ашировага Ўзбекистон Республикаси ЖПК 583-моддаси
тартибида мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома
бериш ҳуқуқи йўқотилганлиги тушунтирилсин.
Ажримдан норози томонлар, ажрим эълон қилинган вақтдан бошлаб ўн
сутка ичида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида хусусий шикоят ёки протест билдириши мумкин.
Раислик қилувчи:
С.Мамадиев