Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2406/152 Дата решения 23.08.2024 Инстанция Апелляция Тип документа Апелляция инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Қахаров Уктам Эгамбердиевич Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 336374 Claim ID 2570521 PDF Hash 2f18cbec96e5c384... Загружено 09.04.2026 05:45 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 29
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ЖКнинг 189-моддаси ЖКнинг 189 law
ЖКнинг 184-моддаси ЖКнинг 184 law
ЖКнинг 168-моддаси ЖКнинг 168 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 189-моддаси збекистон Республикаси ЖК 189 law
ЖКнинг 70-моддаси ЖКнинг 70 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
ЖКнинг 59-моддаси ЖКнинг 59 law
онунинг 27-моддаси онунинг 27 law
Кодексининг 223-моддаси Кодекси 223 code_article
сабаби ЖКнинг 184-моддаси сабаби ЖК 184 law
ари ЖКнинг 168-моддаси ари ЖК 168 law
моддаси билан ЖКнинг 70-моддаси моддаси билан ЖК 70 law
Умархановларни ЖКнинг 189-моддаси Умархановларни ЖК 189 law
исми ва 184-моддаси исми ва 184 law
окамасида ЖПКнинг 95-моддаси окамасида ЖПК 95 law
аракатлари ЖКнинг 168-моддаси аракатлари ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 29-моддаси збекистон Республикаси ЖК 29 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 15-моддаси збекистон Республикаси ЖК 15 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 70-моддаси збекистон Республикаси ЖК 70 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси збекистон Республикаси ЖК 184 law
опланганлигини ЖКнинг 55-моддаси опланганлигини ЖК 55 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддаси збекистон Республикаси ЖК 57 law
ланган кунларини ЖКнинг 62-моддаси ланган кунларини ЖК 62 law
ори эканлигини эътиборга олиб ва ЖКнинг 55-моддаси ори эканлигини эътиборга олиб ва ЖК 55 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддаси збекистон Республикаси ЖК 57 law
исми билан ЖКнинг 57-моддаси исми билан ЖК 57 law
исми «а» банди билан ЖКнинг 57-моддаси исми «а» банди билан ЖК 57 law
исми «г» банди билан ЖКнинг 57-моддаси исми «г» банди билан ЖК 57 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида маърузачи: судья Ш.Шерматов Биринчи инстанция судининг судьяси: У.Кахаров СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ АЖРИМИ 2024 йил 23 август куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья Ф.Тураходжаевнинг раислигида, ҳайъат судьялари: С.Қўчқаров ва Ш.Шерматовлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ю.Мусаеванинг котиблигида, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Р.Раджапов, судланувчи Ш.Алимов ва унинг ҳимоячиси – адвокат Ш.Бекназаров, судланувчи М.Ибрагимов ва унинг ҳимоячиси – адвокат А.Махмудов, судланувчи Х.Турғунбоев ва унинг ҳимоячиси –адвокат А.Айтиев, судланувчилар Н.Тохтабаева, А.Абдурасулов ва уларнинг ҳимоячиси – адвокат Б.Файзиев, К.Умарханов, М.Давуров, Ф.Эшанов ва уларнинг ҳимоячиси – адвокат Ш.Каландарованинг иштирокида, адвокат А.Махмудов томонидан апелляция тартибида судланувчи М.Ибрагимовнинг манфаатларида келтирилган шикоятини, адвокат Ш.Бекназаров томонидан апелляция тартибида судланувчи Ш.Алимовнинг манфаатларида келтирилган шикоятини, судланувчи Ш.Алимов ва Х.Турғунбоевлар томонидан апелляция тартибида келтирилган шикоятлари, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани прокурори ўринбосари Ҳ.Назаров томонидан келтирилган апелляция тартибидаги протестини 1-1001-2401/246-сонли жиноят иши билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 28 июнь кунидаги ҳукмига кўра, Алимов Шохрух Шухратжон ўғли (Alimov Shoxrux Shuxratjon o’g’li), 1997 йил 2 июль куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, вақтинча ишсиз, оилали, бир нафар вояга етмаган фарзанди бор, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Шоҳимардон кўчаси, 87-уйда яшайди, мазкур иш бўйича 14.11.2023 йилдан қамоқда сақланаётган, 184-моддаси 3-қисми, 168-моддаси 4-қисми «а», «в» бандлари ва 25,168-моддаси 4-қисми «в» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, ЖКнинг 189-моддаси 1-қисми билан иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси; ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми билан 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси; ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми «а,в» бандлари билан 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси; ЖКнинг 25,168-моддаси 4-қисми «в» банди билан 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси; ЖКнинг 59, 61-моддалари тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 9 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ, жазо ўташ муддатини 2023 йил 14 ноябрдан бошлаб ҳисоблаш белгиланган; Тохтабаева Нигора Эркиновна (Toxtabayeva Nigora Erkinovna), 1988 йил 29 июль куни Тошкент вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, «MAXSUS XIZMAT BUX» МЧЖ директори, оилали, икки нафар вояга етмаган фарзанди бор, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Аҳил 1-тор кўчаси, 10уйда доимий рўйхатда туриб, Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Олмазор кўчаси, 24-уйда яшайди, иш бўйича 23.01.2024 йилда «муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат» эҳтиёт чораси қўлланилган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 189-моддаси 1-қисми ва 184моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 70-моддасига асосан жазодан озод қилинган; Абдурасулов Абдумаъруф Абдумансур ўғли (Abdurasulov Abdma’ruf Abdumansur o’g’li),1995 йил 31 май куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, «Uztelecom» АЖда оператор бўлиб ишлайди, оилали, бир нафар вояга етмаган фарзанди бор, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Чиғатой-Оқтепа 6-берк кўчаси, 45-уйда яшайди, мазкур иш бўйича 19.12.2023 йилдан 26.01.2024 йилга қадар қамоқда сақланган, 26.01.2024 2 тилхат» эҳтиёт чораси қўлланилган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 189-моддаси 1-қисми ва 184моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 70-моддасига асосан жазодан озод қилинган; Эшанов Фарход Азимович (Eshanov Farxod Azimovich), 1986 йил 13 апрель куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти олий, «Aqua forte» МЧЖ раҳбари, оилали, уч нафар вояга етмаган фарзанди бор, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Улуғбек кўчаси, 31Буйда яшайди, мазкур иш бўйича 18.12.2023 йилдан 26.01.2024 йилга қадар қамоқда сақланган, 26.01.2024 йилда «муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат» эҳтиёт чораси қўлланилган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 189-моддаси 1-қисми ва 184моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 70-моддасига асосан жазодан озод қилинган; Умарханов Кадирхон Иркинович (Umarxanov Kadirxon Irkinovich), 1984 йил 4 февраль куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти олий, вақтинча ишсиз, оилали, тўрт нафар вояга етмаган фарзанди бор, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Қўштут тор кўчаси, 23-уйда яшайди, мазкур иш бўйича 18.12.2023 йилдан 26.01.2024 йилга қадар қамоқда сақланган, 26.01.2024 йилда «муносиб хулқатворда бўлиш ҳақидаги тилхат» эҳтиёт чораси қўлланилган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 189-моддаси 1-қисми ва 184моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 70-моддасига асосан жазодан озод қилинган; Давуров Мумин Мамасабурович (Davurov Mumin Mamasaburovich), 1970 йил 5 март куни Жиззах 3 фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, вақтинча ишсиз, оилали, уч нафар вояга етмаган фарзанди бор, муқаддам судланган: 1) жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг 21.09.2023 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган; 2) жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти Сардоба туман судининг 17.05.2024 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан 8 йил муддатга, ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми тартибида 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, Жиззах вилояти Дўстлик тумани, А.Навоий МФЙ, Нодирабегим кўчаси, 15-уй, 8-хонадонда яшайди, мазкур иш бўйича 25.01.2024 йилда «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, 26.04.2023 йилдан қамоқда сақланаётган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 189-моддаси 1-қисми ва 184моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, ЖКнинг 189-моддаси 1-қисми билан иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси; ЖКнинг 184-моддаси 3қисми билан 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси; ЖКнинг 59, 61-моддалари тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 3 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланиб, ЖКнинг 59-моддаси 8қисми ва 61-моддалари тартибида илгарги ҳукм юзасидан тайинланиб, ўталмай қолган жазосини қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 9 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ, жазо ўташ муддатини 2023 йил 26 апрелдан бошлаб ҳисоблаш белгиланган; Турғунбоев Хусниддин Илхом ўғли (Turg’unboyev Xusniddin Ilxom o’g’li), 2005 йил 20 январь куни Андижон вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, вақтинча 4 вилояти, Жалақудуқ тумани, Ибрат МФЙ, Узун кўчаси, 105-уйда яшайди, мазкур иш бўйича 16.11.2023 йилдан қамоқда сақланаётган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми «а,в» бандлари билан 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси; ЖКнинг 25,168-моддаси 4-қисми «в» банди билан 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси; ЖКнинг 59-моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 9 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ, жазо ўташ муддатини 2023 йил 14 ноябрдан бошлаб ҳисоблаш белгиланган; Ибрагимов Муроджон Абдукарим ўғли (Ibragimov Murodjon Abdukarim o’g’li), 1997 йил 29 май куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Россия Федерацияси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, тадбиркор, оилали, бир нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, ТТЗ 1мавзеси, 19-уй, 39-хонадонда яшайди, мазкур иш бўйича 16.11.2023 йилдан қамоқда сақланаётган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми «а,в» бандлари билан 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси; ЖКнинг 25,168-моддаси 4-қисми «в» банди билан 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси; ЖКнинг 59моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 9 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ, жазо ўташ муддатини 2023 йил 14 ноябрдан бошлаб ҳисоблаш белгиланган. Судланувчилар Ш.Алимов, Х.Турғунбоев ва М.Ибрагимовдан жабрланувчи Р.Гатиятулиннинг фойдасига 24.824.800 сўм, жабрланувчи М.Секнинг фойдасига 162.033.900 сўм, жабрланувчи Б.Камаловнинг фойдасига 13.050.000 сўм, жабрланувчи М.Нурунбековнинг фойдасига 3.800.000 сўм, жабрланувчи О.Гаевойнинг фойдасига 255.109.500 сўм, жабрланувчи Г.Абсоликованинг фойдасига 1.200.000 сўм етказилган моддий зарар ундирилиши белгиланган. Етказилган моддий зарарни қоплаш учун топширилган ва Тошкент шаҳар прокуратураси депозит рақамида 22.12.2023 йилдаги квитанцияга асосан топширилган 200.000.000 сўм, 22.12.2023 йилдаги квитанцияга асосан топширилган 5 топширилган 190.000.000 сўм, 08.01.2024 йилдаги квитанцияга асосан топширилган 1.000.000.000 сўм, 11.01.2024 йилдаги квитанцияга асосан топширилган 340.000.000 сўм, 12.01.2024 йилдаги квитанцияга асосан топширилган 245.000.000 сўм, 15.01.2024 йилдаги квитанцияга асосан топширилган 200.000.000 сўм, 17.01.2024 йилдаги квитанцияга асосан топширилган 185.000.000 сўм, 22.01.2024 йилдаги квитанцияга асосан топширилган 290.000.000 сўм, 22.01.2024 йилдаги квитанцияга асосан топширилган 84.966.000 сўм ва 23.01.2024 йилдаги квитанцияга асосан топширилган 47.348.000 сўм, жами 2.982.313.930 сўм маблағларнинг 2.858.784.800 сўм қисми Чилонзор туман ДСИ орқали давлат фойдасига ўтказилиши, қолган 123.529.130 сўм қисми Н.Тохтабаева, А.Абдурасулов, Ф.Эшанов ва К.Умархановга пропорционал тартибда қайтариб берилиши белгиланган. Иш бўйича ашёвий далил деб эътироф этилган 1 дона «iPhone 12 pro» русумли уяли телефон аппарати А.Абдурасуловга ва 1 (бир) дона «LENOVO» русумли ноутбук Н.Тохтабаевага қайтариб берилиши; А.Смирнова томонидан тақдим этилган «DIGIRICH» номли бир 1 флешка, тафтиш давомида олинган бухгалтерия ҳужжатлари, 2 дона DVD диск, «WD» русумли HDD хотира қурилмаси, жабрланувчилар Б.Камалов, М.Сек, Р.Гатиятулин, О.Гаевой, М.Нурунбеков ва С.Абсоликова томонидан тақдим этилган қўнғироқлар деталлизацияси ва банк пластик картаси айланмалари тарихи, дастлабки тергов давомида олинган Б.Камалов ва Ш.Алимовга тегишли банк пластик карталари тарихи, Ю.Ёқубова ва Ж.Рахимов томонидан тақдим этилган сўзлашувлар суратлари, «Nano telecom» билан тузилган шартнома, телефон рақамлари ёзилган 1 дона қоғоз, 1 дона блокнот жиноят иши ҳужжатларида сақланиши; 1 дона IP камера, 4 дона GPON «HUAWEI» (Network device) абонент терминаллари, 2 дона GPON «Innbox» (Uztelecom) абонент терминали, 1 (бир) дона TP-LINK роутери, 1 дона HUAWEI USBмодем, SIM карталар, 4 дона «Raspberry» микрокомпьютер модели, 5 дона Micro SD картаси, Card rider қурилмалари, Х.Турғунбоевдан олинган 1 дона сумка, ичида бўлган 1 дона штамп, «BARAKAT BUSINESS IMPACT» МЧЖга тегишли муҳр, 19 дона SIM-карталар, 1 дона қўл сумкаси, 6 дона банк пластика карталари, 8 дона тўлов квитанциялари, 4 дона калитлар белгиланган тартибда йўқ қилиниши; Х.Турғунбоевга тегишли 1 дона «iPhone 15 pro» русумли, Ш.Алимовга тегишли 1 дона «Samsung Galaxy S22» русумли уяли телефон аппарати, М.Ибрагимовга тегишли 1 дона «iPhone Х» русумли уяли 6 Z5WE1 бўлган «ACER» ҳамда модели У1-531-B9602G50MAKS бўлган «ACER» бўлган ноутбуклар, 2 дона «PUMA» ва «Starter» номли аккумляторлар, 1 дона AVT компаниясида ишлаб чиқарилган «UPS» компьютер стабилизатори етказилган моддий зарарни қоплашга қаратилсин ва уларни тегишли тартибда баҳолатиш Мажбурий ижро бюроси Чилонзор туман бўлими бошлиғи зиммасига юклатилиши кщрстаилган. Суднинг ҳукмига кўра, Ш.Алимов 26.08.2019 йилда Чилонзор туман давлат хизматлар маркази орқали «AUTOMATED BUSINESS SYSTEMS PRO» МЧЖни ташкил этиб, 14.05.2022 йилга қадар унинг таъсисчи ва раҳбари лавозимида фаолият кўрсатиб келиб, фирмани Н.Тохтабаевага 500 АҚШ доллари эвазига сотиб юборган бўлсада, тегишли тартибда фирмани топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида топширмасдан Ўзбекистон Республикасининг 12.10.2022 йилдаги «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги ЎРҚ-793-сонли Қонунинг 27-моддасида назарда тутилган мажбуриятларини бажармасдан Н.Тохтабаева ва бошқалар билан олдиндан тил бириктириб, банк муассасаларидан берилган электрон калитдан фойдаланишга рухсат берган. Шундан сўнг Н.Тохтабаева «AUTOMATED BUSINESS SYSTEMS PRO» МЧЖни норасмий равишда бошқариб келиб, Ф.Эшанов, А.Абдурасулов ва К.Умарханов билан олдиндан тил бириктириб, Ф.Эшанов ва Ф.Махмудовни 14.05.2022 йилдан 14.09.2022 йилга қадар жамият раҳбарлари ҳамда А.Абдурасулов ва К.Умархановни норасмий ҳисобчи лавозимларида ишлатиб, 2022 йил сентябрь ойида фирмани М.Давуровга 5.000 АҚШ доллари эвазига сотиб юборган бўлсада, банк муассасаларидан берилган электрон калитдан фойдаланишга рухсат бериб, 2023 йил март ойига қадар фирманинг солиқ ва бошқа ҳисоботларини топшириб келган. Ш.Алимов, Н.Тохтабаева, Ф.Эшанов, А.Абдурасулов, К.Умарханов ва М.Давуров жуда кўп миқдордаги савдо қоидаларини бузиш ва жуда кўп миқдордаги солиқ ва бошқа тўловларни тўлашдан қасддан бўйин товлаш мақсадида «AUTOMATED BUSINESS SYSTEMS PRO» МЧЖнинг расмий ва норасмий равишда бошқариб келишиб, қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган савдо ва хизмат кўрсатиш қоидалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасиинг 17.11.2011 йилги «Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг қўлланилишини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 306-сонли Қарори, Солиқ Кодексининг 223-моддаси 7 йиллар давомида ҚҚСсиз 5.989.128.900 сўм қийматдаги харид қилинган ҳар хил турдаги товар-моддий бойликларини реализация қилмасдан, мазкур товар-моддий бойликлар учун 718.695.500 сўмлик қўшилган қиймат солиғи, 2023 йил январьсентябрь ойларида 656.096.100 сўм қўшилган қиймат солиғи, 2021-2022 йил ҳамда 2023 йил 1-чораги давомида жамиятга кирим қилинмаган жами 9.067.767.900 сўмлик товар-моддий бойликларини реализация қилиб, мазкур това-бойликларидан 1.360.163.800 сўм миқдорида фойда солиғи, 2020 йил учун 667.400 сўм фойда солиғи, 2021 йил учун 2.925.000 сўм фойда солиғи, 2022 йил учун 292.500 сўм қўшилган қиймат солиғи, 61.624.500 сўм фойда солиғи, 58.320.000 сўм жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини, жами 2.858.784.800 сўм миқдоридаги солиқ ва бошқа тўловларни тўлашдан қасддан бўйин товлашган. Бундан ташқари, Ш.Алимов, Х.Турғунбоев ва М.Ибрагимов бошқа шахс раҳбарлигида уюшган гуруҳга бирлашиб, ахборот технологияларидан фойдаланиб, ўзганинг жуда кўп миқдордаги мол-мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан такроран қўлга киритиш мақсадида, вазифаларни ўзаро тақсимлаб олишиб, хусусан: - бошқа шахс ва унинг шериклари дастлабки тергов давомида аниқлашнинг имкони бўлмаган масофадан туриб жиноий гуруҳга раҳбарлик қилиш, унинг доимий фаолият юритиб келишини таъминлаш, гуруҳ аъзолари ўртасида ролларни ва вазифаларни тақсимлаш, раҳбарий кўрсатмалар бериш, гуруҳ аъзоларининг жиноий фаолиятларини олиб боришлари учун шароитларни яратиш, жиноий фаолиятларини олиб бориш учун жиноий-иқтисодий схемаларни ишлаб чиқиш ва гуруҳга тадбиқ этиш, олинган ноқонуний даромадларни гуруҳ аъзолари ўртасида тақсимлаш каби; Ш.Алимов бошқа шахс томонидан берилган топшириқларни гуруҳнинг бошқа аъзоларига етказиш, гуруҳ раҳбари томонидан гуруҳнинг таъминоти ва ишлаши учун юборилган пул маблағларини нақдлаштириш ва тақсимлаш ҳамда гуруҳнинг молиявий фаолиятини юритиб бориш каби; Х.Турғунбоев бошқа шахс томонидан берилган топшириқларга кўра, жиноий фаолият юритиб келиш учун Тошкент шаҳар ҳудудидаги телекомуникация тизими яхши ишлайдиган ҳамда жиноий фаолияти фош бўлиб қолмайдиган манзилларда жойлашган бинолардан офисларни топиб, ушбу офисларга масофадан туриб Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг телефон рақамларига қўнғироқ қилиш имконини берувчи ахборот коммуникация қурилмаларини 8 коммуникация қурилмаларини ишлаши учун керак бўладиган интернет тармоғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг телефон рақамларига ўзларини «CLICK» ходими сифатида таништирган ҳолда қўнғироқ қилиш учун зарур бўлган телефон рақамларини олиш бўйича «Uzteleсom», «Sharq telecom» ва «Nano telecom» компаниялари билан ўзлари томонидан ташкил этилган юридик шахслар ўртасида шартномалар тузиб, ахборот коммуникация қурилмаларини ишга тушириш учун керакли ҳужжатларни расмийлаштириш каби ҳамда - М.Ибрагимов жиноий фаолиятни амалга ошириш учун Х.Турғунбоевга давлат хизматлари орқали юридик ташкилот ташкил этишда кўмаклашиш, Ш.Алимов билан биргаликда ахборот коммуникация қурилмаларини соз ҳолатда ишлаши учун керакли кўмаклар бериш вазифаларини бажариб келишган. Мазкур режасини амалга ошириш учун М.Ибрагимов ва Х.Турғунбоев бошқа шахс томонидан топилган Носиров Алишер Акмалжон ўғлининг номига 04.07.2023 йилда «Barakat bussines impact» МЧЖ, Мухаммаджонов Муминжон Рафиқжон ўғлининг номига 27.07.2023 йилда «Delta business» МЧЖ, Эргашев Ахрорбек Йўлдошбой ўғлининг номига 06.10.2023 йилда «Saltanat trade», Назиров Мансуржон Одилжон ўғлининг номига 30.05.2023 йилда «Greenstar business impact» МЧЖ ва Джуманов Ўктам Бозоровичнинг номига 29.04.2023 йилда «Premium bus comp» МЧЖларни давлат хизматлари орқали рўйхатдан ўтказишган. 1. 2023 йил 24 октябрь куни соат 09:20дан 11:00га қадар бўлган вақт оралиғида, жабрланувчи Р.Гатиятулинга «Delta bussiness» МЧЖнинг номига «Uzteleсom» компанияси томонидан расмийлаштирилган +998-55-510-20-11 абонент рақамидан ўзини «CLIСK» ходими сифатида таништирган шахс қўнғироқ қилиб, унинг номига «Hamkorbank» томонидан берилган 9860166603970350 рақамли банк пластик картасига кредит расмийлаштирилганлигини, бироқ бу пулларига киберҳужум бўлаётганлигини айтиб, унга Марказий Банк ходими қўнғироқ қилишини айтиб, бироздан сўнг Р.Гатиятулинга ўзини Марказий банкнинг хавфсизлик ходими «Ким Анна Ибрагимовна» деб таништирган шахс қўнғироқ қилиб, унинг банк пластик картасидаги пул маблағларини суғурталаш орқали ҳимоя қилишини, унга тегишли телефон рақамига келган бир марталик махфий кодни беришини айтиб, ушбу кодни олишга эришиб, Р.Гатиятулиннинг банк пластик картасидаги 24.824.800 сўм миқдоридаги пул маблағини қўлга 9 олинган маблағларни дастлабки терговда аниқлашнинг имкони бўлмаган йўллар билан ўзаро тақсимлаб олишган. 2. 2023 йил 30-31 октябрь кунлари жабрланувчи М.Секга «Barakat bussines impact» МЧЖнинг номига «Uzteleсom» компанияси томонидан расмийлаштирилган +998-55-510-02-88 абонент рақамидан ўзини «CLIСK» ходими сифатида таништирган шахс қўнғироқ қилиб, унинг номига «IPOTEKA BANK» томонидан берилган 8600332990330684 рақамли банк пластик картасига киберҳужум бўлаётганлигини, унга Марказий банкнинг хавфсизлик ходими қўнғироқ қилишини, у билан гаплашиши лозимлиги ҳақида тушунтириб, бироздан сўнг М.Секга ўзини Марказий банкнинг хавфсизлик ходими «Коневский Виктор Николаевич» деб таништирган шахс қўнғироқ қилиб, унинг банк пластик картасидаги пул маблағларини суғурталаш орқали ҳимоя қилишини, унга тегишли телефон рақамига келган бир марталик махфий кодни беришини айтиб, ушбу кодни олишга эришиб, М.Секнинг банк пластик картасидаги 162.033.900 сўм миқдоридаги пул маблағини қўлга киритишиб, олинган маблағларни дастлабки терговда аниқлашнинг имкони бўлмаган йўллар билан ўзаро тақсимлаб олишган. 3. 2023 йил 31 октябрь куни соат 10:58да жабрланувчи О.Царикга «Barakat bussines impact» МЧЖнинг номига «Nano telecom» компанияси томонидан расмийлаштирилган +998-71205-52-03 абонент рақамидан ўзини «CLIСK» ходими сифатида таништирган шахс қўнғироқ қилиб, унинг банк пластик картасига киберҳужум бўлаётганлигини, унинг банк пластик карталари ҳақида маълумот сўраган вақтида, О.Царик уларга банк пластик картаси ҳақидаги маълумотларни бермаганлиги натижасида О.Царикка тегишли банк пластик картасида мавжуд бўлган 3.000.000 сўм маблағларни қўлга кирита олмасдан, жиноятни ўзларига боғлиқ бўлмаган ҳолда охирига етказа олишмаган. 4. 2023 йил 31 октябрь куни соат 13:40дан 14:25гача бўлган вақт оралиғида, жабрланувчи Б.Камаловга «Barakat bussines impact» МЧЖнинг номига «Nano telecom» компанияси томонидан расмийлаштирилган +998-71-205-52-01 абонент рақамидан ўзини «CLIСK» ходими сифатида таништирган шахс қўнғироқ қилиб, унинг номига «Asia alliance bank» томонидан берилган 8600550444837174 рақамли банк пластик картасига киберҳужум бўлаётганлигини, унга Марказий банкнинг хавфсизлик ходими қўнғироқ қилишини, у билан гаплашиши лозимлиги ҳақида тушунтириб, бироздан сўнг Б.Камаловга ўзини Марказий банкнинг хавфсизлик ходими «Соболева Виктория Владимировна» деб 10 картасидаги пул маблағларини суғурталаш орқали ҳимоя қилишини, унга тегишли телефон рақамига келган бир марталик махфий кодни беришини айтиб, ушбу кодни олишга эришиб, Б.Камаловнинг банк пластик картасидаги 13.050.000 сўм миқдоридаги пул маблағини «Дина Саблувока»нинг номига расмийлаштирилган банк пластик картасига ўтказиб олиш йўли билан қўлга киритишиб, олинган маблағларни дастлабки терговда аниқлашнинг имкони бўлмаган йўллар билан ўзаро тақсимлаб олишган. 5. 2023 йил 31 октябрь куни соат 14:00дан 14:40гача бўлган вақт оралиғида, жабрланувчи М.Нурунбековга «Delta business» МЧЖнинг номига «Sharq telecom» компанияси томонидан расмийлаштирилган +998-78-113-11-70 абонент рақамидан ўзини «CLIСK» ходими сифатида таништирган шахс қўнғироқ қилиб, унинг номига «Milliy Bank» томонидан берилган 8600020405958499 рақамли банк пластик картасига киберҳужум бўлаётганлигини, банк пластик картасидаги пул маблағларини ҳимоя қилишини, унга тегишли телефон рақамига келган бир марталик махфий кодни беришини айтиб, ушбу кодни олишга эришиб, М.Нурунбековнинг банк пластик картасидаги 3.800.000 сўм миқдоридаги пул маблағини «Дина Саблувока»нинг номига расмийлаштирилган банк пластик картасига ўтказиб олиш йўли билан қўлга киритишиб, олинган маблағларни дастлабки терговда аниқлашнинг имкони бўлмаган йўллар билан ўзаро тақсимлаб олишган. 6. 2023 йил 2 ноябрь куни соат 16:00да жабрланувчи О.Гаевойга «Barakat bussines impact» МЧЖнинг номига «Uzteleсom» компанияси расмийлаштирилган +998-55-510-2012 абонент рақамидан ўзини «CLIСK» ходими сифатида таништирган шахс қўнғироқ қилиб, унинг номига «Anorbank» томонидан берилган 9860606740817733 рақамли, «TBC BANK» томонидан берилган 9860350110372660 ва 9860356606970362 рақамли банк пластик карталарига киберҳужум бўлаётганлигини, банк пластик картасидаги пул маблағларини ҳимоя қилишини, унга тегишли телефон рақамига келган бир марталик махфий кодни беришини айтиб, ушбу кодни олишга эришиб, О.Гаевойнинг «Anorbank» томонидан берилган 9860606740817733 рақамли банк пластик картасидаги 64.995.000 сўм, «TBC BANK» томонидан берилган 9860350110372660 банк пластик картасидаги 48.000.000 сўм ҳамда 9860356606970362 рақамли банк пластик картасидаги 142.114.500 сўм, жами 255.109.500 сўм миқдоридаги маблағларини қўлга киритишиб, олинган маблағларни 11 билан ўзаро тақсимлаб олишган. 7. 2023 йил 9 ноябрь куни соат 12:29да жабрланувчи Г.Абсоликовага «Delta business» МЧЖнинг номига «Nano telecom» компанияси томонидан расмийлаштирилган +998-71205-10-33 абонент рақамидан ўзини «CLIСK» ходими сифатида таништирган шахс қўнғироқ қилиб, унинг номига «Xalq Banki» томонидан берилган 8600061008392366 рақамли банк пластик картасига киберҳужум бўлаётганлигини, банк пластик картасидаги пул маблағларини ҳимоя қилишини, унга тегишли телефон рақамига келган бир марталик махфий кодни беришини айтиб, ушбу кодни олишга эришиб, Г.Абсоликованинг банк пластик картасидаги 1.200.000 сўм миқдоридаги пул маблағини қўлга киритишиб, олинган маблағларни дастлабки терговда аниқлашнинг имкони бўлмаган йўллар билан ўзаро тақсимлаб олишган. Судланувчи М.Ибрагимовнинг ҳимоячиси – адвокат А.Махмудов апелляция шикоятида, мазкур иш бўйича суд тергови бир томонлама олиб борилганлигини, М.Ибрагмиовни айби йўқлигини, биринчи инстанция суди ноқонуний хулосага келганлигини баён қилиб, суддан суд мажлисини судланувчи М.Ибргаимов ва жабрланувчилар иштирокида ўтказишни сўраган. Судланувчи Ш.Алимовнинг ҳимоячиси – адвокат Ш.Бекназаров апелляция шикоятида, биринчи инстанция суди томонидан Ш.Алимовга ноқонуний ҳукм чиқарилганлигини, сабаби ЖКнинг 184-моддаси эпизоди бўйича зарар тўлиқ қопланганлигини, бироқ биринчи инстанция суди томонидан унга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганлигини, бундан ташқари ЖКнинг 168-моддаси эпизодлари бўйича ҳозирда зарар тўлиқ қопланганлигини инобатга олиб, суддан унга ЖКнинг 184моддаси билан ЖКнинг 70-моддасини қўллаб, жазодан озод қилишни, ЖКнинг 168-моддаси билан эса енгилроқ жазо тайинлашни сўраган. Судланувчи Ш.Алимов апелляция шикоятида, мазкур иш бўйича суд тергови бир томонлама олиб борилганлигини билдириб, суд терговини синчковлик билан ўтқазишни сўраган. Судланувчи Х.Турғунбоев апелляция шикоятида, ушбу жиноятларни англамаган ҳолда содир этганлигини, ҳозирда яқин қариндошлари томонидан зарар қопланганлигини инобатга олиб, унга адолатли ҳукм чиқаришни сўраган. Протестда, судланган Н.Тохтабаева, А.Абдурасулов, Ф.Эшанов ва К.Умархановларни ЖКнинг 189-моддаси 1-қисми ва 184-моддаси 3-қисми билан жазодан озод қилиш қисмини бекор қилиб, уларга нисбатан озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа турдаги жазо тайинлашни, ҳамда судланган Ш.Алимов ва М.Давуровларга 12 озодликни чеклаш жазосини, ушбу эпизод бўйича зарар қопланганлиги сабабли бошқа турдаги жазога алмаштиришни сўралган. Судлов ҳайъати судья Ш.Шерматовнинг маърузасини, судланувчи Ш.Алимов ва унинг ҳимоячиси – адвокат Ш.Бекназаров, судланувчи М.Ибрагимов ва унинг ҳимоячиси – адвокат А.Махмудов, судланувчи Х.Турғунбоев ва унинг ҳимоячиси –адвокат А.Айтиевларнинг апелляция шикоятларини қаноатлантиришни, судланувчилар Н.Тохтабаева, А.Абдурасулов ва уларнинг ҳимоячиси – адвокат Б.Файзиев К.Умарханов, Ф.Эшанов ва уларнинг ҳимоячиси – адвокат Ш.Каландарова апелляция протестни қаноатлантирмасдан қолдиришни, М.Давуров ва унинг ҳимоячиси – адвокат Ш.Каландарова апелляция протестида М.Давуровга оид қисмини қаноатлантиришни сўраб берган фикрларини, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Р.Раджаповнинг апелляция шикоятларини қисман қаноатлантириш, апелляция протестини эса тўлиқ қаноатлантириш лозимлиги ҳақидаги хулосасини тинглаб, апелляция шикоятларидаги важларни текшириб, жиноят иши ҳужжатларини тафтиш қилиб, суд ҳукмини қуйидагиларга асосан ўзгартиришни лозим топади. Биринчи инстанция суди томонидан жиноят ишини судда кўришда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26моддалари талабларига тўлиқ риоя қилинган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида ЖПКнинг 95-моддаси тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Судланувчи Ш.Алимов, М.Ибрагимов, Х.Турғунбоев, Н.Тохтабаева, А.Абдурасулов, К.Умарханов, М.Давуров, Ф.Эшановларанинг жиноят содир этишдаги айби, Тошкент шаҳар ДСБ ходимлари томонидан “Automated Business Systems Pro” МЧЖ да ўтказилган камерал солиқ текширувининг хулосаси (ж.1 и.в.6-43), Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармасининг “Automated Business Systems Pro” МЧЖ фаолияти юзасидан ҳисоботига тузатишлар киритиш ҳақидаги талабнома (ж.1 и.в. 44), шахсни фотосурат орқали таниб олиш юзасидан расмийлаштирилган баённомалари (ж.2 и.в.173-188, ж.2 и.в. 253-255, ж.3 и.в.7-18, ж.3 и.в. 248-250, ж.4 и.в. 31-38), А.Абдурасуловдан баённома асосида олинган “Iphone 12 Pro max” русумли телефон аппаратининг телеграм дастурида 18.08.2022 йилда айбланувчилар А.Абдурасулов ва Н.Тохтабаева ўртасида телеграм тармоғида “Automated Business Systems Pro” МЧЖнинг ҳисоботларини 13 натижасига кўра, А.Абдурасуловнинг “Iphone 12 Pro max” русумли телефон аппарати 23.11.2023 йилда ашёвий далил деб эътироф этиш қарори (ж. 2 и.в.41-50), А.Смирновадан баённома асосида олинган аудиоёзувлар ёзилган 1 дона “DigiRich” номли флеш хотирани кўздан кечирилиб, М.Давуров “Automated Business Systems Pro” МЧЖни бошқарганлиги аниқланиб, 28.12.2023 йилда 1 дона “DigiRich” номли флеш хотирани ашёвий далил деб эътироф этиш қарори (ж.3 и.в.129-190), Н.Тохтабаеванинг яшаш манзили, Шайхонтоҳур тумани, Аҳил 1 тор 10-уй манзилида, 21.12.2023 йилда ўтказилган тинтув давомида олинган “Lenovo” русумли ноутбук ичидаги “Automated Business Systems Pro” МЧЖнинг электрон калитлари, гувоҳнома шартнома ва ҳисоб фактуралари кўздан кечирилиб, натижасига кўра, А.Абдурасуловнинг “Lenovo” русумли ноутбук 22.12.2023 йилда ашёвий далил деб эътироф этиш қарори (3 и.в.136-237), кўздан кечирилган “Automated Business Systems Pro” МЧЖга банк хизматларини кўрсатган ТИФ “MilliyBank” Яккасарой филиалидан олинган “Automated Business Systems Pro” МЧЖга тегишли бўлган банк сирини ташкил қилувчи ҳужжатлар ва жамиятнинг ҳисоб рақами бўйича пул маблағларнинг айланмаси ёзишмалари (ж.4 и.в.231-232), кўздан кечирилган “Automated Business Systems Pro” МЧЖга банк хизматларини кўрсатган “Orient Finance Bank” ХТБ Миробод туман филиали олинган “Automated Business Systems Pro” МЧЖга тегишли бўлган банк сирини ташкил қилувчи ҳужжатлар ва жамиятнинг ҳисоб рақами бўйича пул маблағларнинг айланмаси ёзишмалари (ж.4 и.в.231-232), ДСҚ томонидан тақдим этилган “Automated Business Systems Pro” МЧЖ ва бошқа юридик шахслар ўртасида 2020-2023 йилларда тузилган шартномалар бўйича товарларни қабул қилиш ва топширишда тузиладиган ҳисоб-фактуралар кўздан кечирилганда, Н.Тохтабаеванинг турмуш ўртоғи У.Султанов томонидан қабул қилинганлиги ва топширилганлиги аниқланиб, натижасига кўра, 29.01.2024 йилда ёзма далил деб эътироф этиш қарори (ж.4 и.в.227-230), юзлаштириш тергов ҳаракати баённомалари (ж.2 и.в.195-198, ж. 4 и.в. 86-89, ж.2 и.в.141-145, ж.2 и.в.263-267), сўроқ қилиш баённомалари ҳамда жиноят иши ҳужжатларида мавжуд бўлган бошқа объектив далиллар мажмуи билан ўз исботини тўлиқ топган. Апелляция инстанцияси биринчи инстанция суди томонидан судланувчилар Н.Тохтабаева, А.Абдурасулов, Ф.Эшанов, К.Умарханов ва М.Давуровнинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 189-моддаси 1-қисми ва 184моддаси 3-қисми билан, судланувчи Ш.Алимовнинг жиноий 14 ЖКнинг 189-моддаси 1-қисми, 184-моддаси 3-қисми, 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан, судланувчилар Х.Турғунбоев ва М.Ибрагимовнинг жиноий ҳаракатлари ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Бироқ, апелляция инстанцияси судланувчилар Ш.Алимов, Х.Турғунбоев ва М.Ибрагимовнинг ҳаракатлари биринчи инстанция суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми «в» банди ва ЖКнинг 25,168-моддалари 4қисми “в” банди билан нотўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми "в" бандида уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган Фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган.. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 29-моддаси 4-қисмига кўра, икки ёки ундан ортиқ шахснинг биргаликда жиноий фаолият олиб бориш учун олдиндан бир гуруҳга бирлашиши уюшган гуруҳ деб топилади. Қонун мазмунига кўра, уюшган гуруҳни хусусиятловчи белгилардан бири - бу унинг барқарор эканлигидир. Бунда ташкилотчи жиноий режани тузади, иштирокчилар ўртасида вазифаларни тақсимлайди, улар фаолиятини йўналтиради ва гуруҳдаги тартибни мустаҳкамлайди, шунингдек. гуруҳ интизомини назорат қилади. Уюшган гуруҳ олдиндан тил бириктириш, барқарорлик, вазифаларнинг тақсимланиши, бир қанча жиноят содир этиш мақсадида тузилганлиги каби қатор ўзига хос белгилар билан тавсифланади. Уюшган гуруҳ барқарорлиги деганда, гуруҳ иштирокчилари ўртасидаги доимий алоқадорлик ва жиноят содир этишга тайёргарлик кўриш ёхуд бир ёки бир неча маротаба жиноят содир этишнинг махсус усулларидан фойдаланиш тушунилади. Объектив томондан барқарорлик иккиёқлама тавсифланади: биринчидан, ташкилотчи (раҳбар) шахсининг жиноий фаолиятни амалга ошириш мақсади асосида ташкил этилган гуруҳ ўртасидаги ўзаро алоқадорлик, умумий жиноий мақсад ва манфаат, жиноий гуруҳ аъзолари ўртасида вазифаларнинг тақсимланганлиги; иккинчидан, жиноятга тайёргарлик кўриш жараёнида махсус усуллардан фойдаланиш, гуруҳдаги қатъий тартиб, 15 юқори даражада келишганлик ва уюшганлик. Уюшган гуруҳнинг жиноий фаолияти тизимли характерга эга. У жиноят содир этиш ҳисобига мавжуд бўлади ва бу уюшган гуруҳ алоҳида аъзоларининг ва бутун гуруҳнинг малакасидан гувоҳлик беради. Қонуннинг уюшган гуруҳ ва унинг аъзоларига нисбатан қаттиқлиги ҳам шу билан изоҳланади, чунки ижтимоий хавфли, ҳуқуққа хилоф қилмишлар гуруҳ аъзолари томонидан жиноий фаолиятга айлантирилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги «Транспорт воситаларини олиб қочиш ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида»ги 37-сонли Қарорининг 5-бандига кўра, уюшган гуруҳ деганида транспорт воситаларини олиб қочиш ёки бошқа жиноятларни содир этиш мақсадида икки ёки ундан кўп шахсларнинг барқарор бирлашмаси тушунилиши кераклиги, жумладан, жиноий фаолиятнинг олдиндан режалаштирилганлиги, жиноий қасдни амалга ошириш учун зарур бўлган воситаларнинг тайёрланиши, иштирокчиларни танлаш, ёллаш ва улар ўртасида вазифаларнинг тақсимланиши, жиноятни яшириш чораларини таъминлаш, гуруҳда ўрнатилган интизомга ва ташкилотчининг кўрсатмаларига бўйсунишлик жиноий гуруҳнинг уюшганлигидан далолат бериши, суд ҳукмида айнан қандай асосларга кўра жиноий гуруҳ уюшган деб топилганлиги кўрсатилган бўлиши шарт. Жиноят иши ҳужжатларида, Ш.Алимов ёки бошқа шахслар томонидан уюшган гуруҳ ташкил қилинганини, гуруҳ аъзолари Х.Турғунбоев ва М.Ибрагимов Ш.Алимов ёки бошқа шахсларнинг у ёки бу кўрсатмаларини бажарганини, яъни уюшган гуруҳ раҳбари кўрсатмаларига сўзсиз итоат қилишгани, қатъий интизомга риоя қилишганини тасдиқловчи бирор-бир далил мавжуд эмас. Аксинча, бунда судланувчиларнинг ҳар бири шахсий манфаатини кўзлаб у ёки бу ҳаракатни амалга оширганлар. Бундай ҳолатда, апелляция инстанцияси аниқланган ҳолатлардан келиб чиқиб, судланувчи Ш.Алимов, Х.Турғунбоев ва М.Ибрагимовларнинг ҳаракатларида жиноятларни уюшган гуруҳ таркибида ва манфаатларида содир қилганлик белгиси мавжуд эмас деган қатъий хулосага келиб, уларни айбидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “в” бандини чиқаришни, шунингдек уларнинг 3-эпизоди бўйича ҳаракатларини ЖКнинг 25,168-моддалари 4-қисми “в” бандидан, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда 16 мулкини қўлга киритишга суиқасд қилганликлари аломатларига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,168моддалари 3-қисми “г” бандига қайта квалификация қилишни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди Н.Тохтабаева, А.Абдурасулов, Ф.Эшанов ва К.Умархановларни содир қилган жиноятига қисман иқрорлик ва суд мажлисида қилган ишидан пушаймонлик билдирганлиги, муқаддам судланмаганлиги, улар содир қилган жиноят Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 15-моддасига кўра унча оғир бўлмаган жиноятлар туркумига кириши, етказилган моддий зарар тўлиқ қопланганлигини инобатга олиб, уларни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 70-моддасига асосан жазодан озод қилиб, асосли хулосага келган деб ҳисоблайди. Бироқ, биринчи инстанция суди судланувчилар Ш.Алимов ва М.Давуровга жазо тайинлашда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг нормаларини нотўғри қўллаган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 4-қисмига кўра, қасддан яширилган, камайтириб кўрсатилган фойда (даромад) бўйича солиқлар ва йиғимлар тўлиқ тўланган тақдирда, озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди. Иш ҳужжатларига кўра, судланувчилар томонидан, етказилган моддий зарарни қоплаш мақсадида, дастлабки тергов жараёнида жами 2.982.313.930 сўм пул маблағлари Тошкент шаҳар прокуратураси депозит рақамига топширилган. Биринчи инстанция судининг хукми билан етказилган моддий зарарни қоплаш учун топширилган ва Тошкент шаҳар прокуратураси депозит рақамида 22.12.2023 йилдаги квитанцияга асосан топширилган 200.000.000 сўм, 22.12.2023 йилдаги квитанцияга асосан топширилган 200.000.000 сўм, 22.12.2023 йилдаги квитанцияга асосан топширилган 190.000.000 сўм, 08.01.2024 йилдаги квитанцияга асосан топширилган 1.000.000.000 сўм, 11.01.2024 йилдаги квитанцияга асосан топширилган 340.000.000 сўм, 12.01.2024 йилдаги квитанцияга асосан топширилган 245.000.000 сўм, 15.01.2024 йилдаги квитанцияга асосан топширилган 200.000.000 сўм, 17.01.2024 йилдаги квитанцияга асосан топширилган 185.000.000 сўм, 22.01.2024 йилдаги квитанцияга асосан топширилган 290.000.000 сўм, 22.01.2024 йилдаги квитанцияга асосан топширилган 84.966.000 сўм ва 23.01.2024 йилдаги квитанцияга асосан топширилган 47.348.000 сўм, жами 2.982.313.930 сўм маблағларнинг 2.858.784.800 сўм қисми Чилонзор туман ДСИ орқали давлат фойдасига 17 А.Абдурасулов, Ф.Эшанов ва К.Умархановга пропорционал тартибда қайтариб берилиши белгиланган. Бироқ, биринчи инстанция суди мазкур ҳолатни инобатга олмасдан, судланувчилар Ш.Алимов ва М.Давуровга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми билан озодликни чеклаш жазосини тайинлаган. Шунингдек, апелляция инстанциясида тақдим қилинган 2024 йил 22 июлдаги №015-сонли касса кирим ордерига кўра, жиноят натижасида етказилган зарарни қоплаш мақсадида, Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти Тошкент шаҳар ҳудудий бўлими депозит ҳисоб рақамига 460.018.200 сўм пул маблағлари топширилган. Юқоридагиларга асосан, судлов ҳайъати, иш бўйича аниқланган ҳолатларга кўра, мазкур жиноят юзасидан ҳозирда етказилган зарарнинг қолган қисми депозит ҳисоб рақамига қўйилган бўлиб, жабрланувчиларга етказилган зарар тўлиқ қопланган ҳисобланишини инобатга олиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати суд ҳукмини ўзгартириб, ЖКнинг 168-моддаси 5-қисми, 184-моддаси 4-қисми талабларидан келиб чиқиб, судланувчи Ш.Алимов муқаддам судланмаганлигини, вояга етмаган фарзанди борлигини, унинг ягона боқувчиси эканлигини, жиноят натижасида етказилган зарар тўлиқ қопланганлигини ЖКнинг 55-моддасида назарда тутилган жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида эътироф этиб, енгиллаштирувчи ҳолатлар мажмуини жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар сифатида баҳолаб, унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддасини қўллаган ҳолда, айбли деб топилаётган моддалар санкциясида белгиланган жарима жазосининг энг кам қисмидан камроғини тайинлаб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида узил-кесил жарима жазосини тайинлашни ҳамда қамоқда сақланган кунларини ЖКнинг 62-моддасига асосан тайинланган жазодан чегириб ташлашни; судланувчи М.Давуров ҳозирда озодликдан маҳрум қилиш жазони ўтаётганлигини, унинг моддий аҳволидан келиб чиққан ҳолда, ҳукмнинг жазо тайинлаш қисми ижроси таъминламасдан қолиши эҳтимоли юқори эканлигини эътиборга олиб ва ЖКнинг 55-моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда, шахсни айбини енгиллаштирувчи ҳолатлар доираси чегараланмаганлиги принципидан келиб чиқиб, ЖКнинг 189-моддаси билан тайинланган жазосини аслича қолдиришни, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддасини 18 санкциясида белгиланган жарима жазосининг энг кам қисмидан камроғини тайинлаб, ЖКнинг 59, 61-моддалари тартибида узил-кесил жарима жазосини тайинлашни, ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми ва 61-моддалари тартибида илгариги ҳукм юзасидан тайинланиб, ўталмай қолган жазосини қисман қўшиш йўли билан узил-кесил озодликдан маҳрум қилиш ва жарима жазоларни тайинланшни; судланувчи Х.Турғунбоев муқаддам судланмаганлигини, жиноят натижасида етказилган зарар тўлиқ қопланганлигини ЖКнинг 55-моддасида назарда тутилган жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида эътироф этиб, енгиллаштирувчи ҳолатлар мажмуини жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар сифатида баҳолаб, унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддасини қўллаган ҳолда, айбли деб топилаётган моддалар санкциясида белгиланган жарима жазосининг энг кам қисмидан ҳам камроғини тайинлаб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида узил-кесил жарима жазосини тайинлашни ҳамда қамоқда сақланган кунларини ЖКнинг 62-моддасига асосан тайинланган жазодан чегириб ташлашни; судланувчи М.Ибрагимов муқаддам судланмаганлигини, вояга етмаган фарзанди борлигини, унинг ягона боқувчиси эканлигини, жиноят натижасида етказилган зарар тўлиқ қопланганлигини ЖКнинг 55-моддасида назарда тутилган жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида эътироф этиб, енгиллаштирувчи ҳолатлар мажмуини жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар сифатида баҳолаб, унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддасини қўллаган ҳолда, айбли деб топилаётган моддалар санкциясида белгиланган жарима жазосининг энг кам қисмидан ҳам камроғини тайинлаб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида узил-кесил жарима жазосини тайинлашни ҳамда қамоқда сақланган кунларини ЖКнинг 62-моддасига асосан тайинланган жазодан чегириб ташлашни лозим топади. Шунингдек, судлов ҳайъати, Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти Тошкент шаҳар ҳудудий бўлими депозит ҳисоб рақамига зарарни қоплаш учун топширилган 460.018.200 сўм пул маблағларидан 24.824.800 сўм қисмини жабрланувчи Р.Гатиятулиннинг фойдасига, 162.033.900 сўм сўм қисмини жабрланувчи М.Секнинг фойдасига, 13.050.000 сўм қисмини жабрланувчи Б.Камаловнинг фойдасига, 3.800.000 сўм қисмини жабрланувчи М.Нурунбековнинг фойдасига, 19 сўм қисмини жабрланувчи О.Гаевойнинг фойдасига, 1.200.000 сўм қисмини жабрланувчи Г.Абсоликованинг фойдасига ундиришни белгилаб, иш бўйича етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги инобатга олиниб, ҳукмнинг судланувчилар Ш.Алимов, Х.Турғунбоев ва М.Ибрагимовдан жабрланувчи Р.Гатиятулиннинг фойдасига 24.824.800 сўм, жабрланувчи М.Секнинг фойдасига 162.033.900 сўм, жабрланувчи Б.Камаловнинг фойдасига 13.050.000 сўм, жабрланувчи М.Нурунбековнинг фойдасига 3.800.000 сўм, жабрланувчи О.Гаевойнинг фойдасига 255.109.500 сўм, жабрланувчи Г.Абсоликованинг фойдасига 1.200.000 сўм етказилган моддий зарар ундириш қисмини чиқаришни мақсадга мувофиқ деб топади. Жиноят натижасида етказилган зарар тўлиқ қопланганлигини сабабли, судлов ҳайъати иш бўйича ашёвий далил деб эътироф этилган 1 дона «iPhone 15 pro» русумли телефон аппаратини Х.Турғунбоевга, 1 дона «Samsung Galaxy S22» русумли уяли телефон аппаратини Ш.Алимовга, 1 дона «iPhone Х» русумли уяли телефон аппаратини, модели X507U бўлган «ASUS», модели Z5WE1 бўлган «ACER» ҳамда модели У1-531-B9602G50MAKS бўлган «ACER» бўлган ноутбукларни, 2 дона «PUMA» ва «Starter» номли аккумуляторларни, 1 дона AVT компаниясида ишлаб чиқарилган «UPS» компьютер стабилизаторини М.Ибрагимовга қайтаришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 482-483, 49726, 49731-моддаларига амал қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати АЖРИМ Қ И Л Д И: Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 28 июндаги ҳукмининг Алимов Шохрух Шухратжон ўғли (Alimov Shoxrux Shuxratjon o’g’li), Давуров Мумин Мамасабурович (Davurov Mumin Mamasaburovich), Турғунбоев Хусниддин Илхом ўғли (Turg’unboyev Xusniddin Ilxom o’g’li), Ибрагимов Муроджон Абдукарим ўғли (Ibragimov Murodjon Abdukarim o’g’li)га оид қисми ўзгартирилсин. Ш.Алимовга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 189моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида, яъни 27.000.000 сўм жарима жазоси тайинлансин. Ш.Алимовга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184моддаси 3-қисми билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, базавий 20 27.000.000 сўм жарима жазоси тайинлансин. Ш.Алимовга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168моддаси 4-қисми «а» банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида, яъни 33.000.000 сўм жарима жазоси тайинлансин. Ш.Алимовга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,168моддаси 3-қисми «г» банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида, яъни 33.000.000 сўм жарима жазоси тайинлансин. Ш.Алимовга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдорида, яъни 66.000.000 сўм жарима жазоси тайинлансин. Ш.Алимовга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62моддасига асосан, 2023 йил 14 ноябрь кунидан 2024 йил 23 август кунига қадар эҳтиёт чораси тариқасида қамоқда сақланган 283 сутка тайинланган жазодан чегирилиб, узилкесил базавий ҳисоблаш миқдорининг 58,5 баравари миқдорида, яъни 19.305.000 сўм жарима жазоси қолдирилсин. Ш.Алимовга нисбатан қўлланилган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилиниб, суд мажлиси залининг ўзида қамоқдан дарҳол озод қилинсин. М.Давуровга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 189моддаси 1-қисми билан тайинланган жазо аслича қолдирилсин. М.Давуровга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184моддаси 3-қисми билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида, яъни 2.700.000 сўм жарима жазоси тайинлансин. М.Давуровга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59, 61моддалари тартибида тайинланган жазоларни тўлиқ қўшиш йўли билан узил-кесил иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида, яъни 2.700.000 сўм жарима жазоси тайинлансин. М.Давуровга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59моддаси 8-қисми ва 61-моддалари тартибида илгариги ҳукм юзасидан тайинланиб, ўталмай қолган жазосини қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 9 (тўққиз) йил 21 ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида, яъни 2.700.000 сўм жарима жазоси тайинлансин. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгилансин. Жазо муддатини ўташ 2023 йил 26 апрель кунидан бошлаб ҳисоблансин. М.Давуровга нисбатан қўлланилган «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин. Х.Турғунбоевга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168моддаси 4-қисми «а» банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида, яъни 33.000.000 сўм жарима жазоси тайинлансин. Х.Турғунбоевга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,168моддаси 3-қисми «г» банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида, яъни 33.000.000 сўм жарима жазоси тайинлансин. Х.Турғунбоевга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59моддаси тартибида тайинланган жазоларни тўлиқ қўшиш йўли билан узил-кесил базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдорида, яъни 66.000.000 сўм жарима жазоси тайинлансин. Х.Турғунбоевга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62моддасига асосан, 2023 йил 14 ноябрь кунидан 2024 йил 23 август кунига қадар эҳтиёт чораси тариқасида қамоқда сақланган 283 сутка тайинланган жазодан чегирилиб, узилкесил базавий ҳисоблаш миқдорининг 58,5 баравари миқдорида, яъни 19.305.000 сўм жарима жазоси қолдирилсин. Х.Турғунбоевга нисбатан қўлланилган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилиниб, суд мажлиси залининг ўзида қамоқдан дарҳол озод қилинсин. М.Ибрагимовга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168моддаси 4-қисми «а» банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида, яъни 33.000.000 сўм жарима жазоси тайинлансин. М.Ибрагимовга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,168моддаси 3-қисми «г» банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида, яъни 33.000.000 сўм жарима жазоси тайинлансин. 22 М.Ибрагимовга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59моддаси тартибида тайинланган жазоларни тўлиқ қўшиш йўли билан узил-кесил базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдорида, яъни 66.000.000 сўм жарима жазоси тайинлансин. М.Ибрагимовга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62моддасига асосан, 2023 йил 14 ноябрь кунидан 2024 йил 23 август кунига қадар эҳтиёт чораси тариқасида қамоқда сақланган 283 сутка тайинланган жазодан чегирилиб, узилкесил базавий ҳисоблаш миқдорининг 58,5 баравари миқдорида, яъни 19.305.000 сўм жарима жазоси қолдирилсин. М.Ибрагимовга нисбатан қўлланилган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилиниб, суд мажлиси залининг ўзида қамоқдан дарҳол озод қилинсин. Иш бўйича етказилган моддий зарарни қоплаш мақсадида Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти Тошкент шаҳар ҳудудий бўлими депозит ҳисоб рақамига топширилган 460.018.200 сўм пул маблағларидан 24.824.800 (йигирма тўрт миллион саккиз юз йигирма тўрт минг саккиз юз) сўм қисмини жабрланувчи Р.Гатиятулиннинг фойдасига, 162.033.900 (бир юз олтмиш икки миллион ўттиз уч минг тўққиз юз) сўм қисмини жабрланувчи М.Секнинг фойдасига, 13.050.000 (ўн уч миллион эллик минг) сўм қисмини жабрланувчи Б.Камаловнинг фойдасига, 3.800.000 (уч миллион саккиз юз минг) сўм қисмини жабрланувчи М.Нурунбековнинг фойдасига, 255.109.500 (икки юз эллик беш миллион бир юз тўққиз минг беш юз) сўм қисмини жабрланувчи О.Гаевойнинг фойдасига, 1.200.000 (бир миллион икки юз минг) сўм қисмини жабрланувчи Г.Абсоликованинг фойдасига ундирилсин. Ҳукмнинг судланувчилар Ш.Алимов, Х.Турғунбоев ва М.Ибрагимовдан жабрланувчи Р.Гатиятулиннинг фойдасига 24.824.800 сўм, жабрланувчи М.Секнинг фойдасига 162.033.900 сўм, жабрланувчи Б.Камаловнинг фойдасига 13.050.000 сўм, жабрланувчи М.Нурунбековнинг фойдасига 3.800.000 сўм, жабрланувчи О.Гаевойнинг фойдасига 255.109.500 сўм, жабрланувчи Г.Абсоликованинг фойдасига 1.200.000 сўм етказилган моддий зарар ундириш қисмини чиқарилсин. Иш бўйича ашёвий далил деб эътироф этилган 1 дона «iPhone 15 pro» русумли телефон аппарати Х.Турғунбоевга, 1 дона «Samsung Galaxy S22» русумли уяли телефон аппарати Ш.Алимовга, 1 дона «iPhone Х» русумли уяли телефон аппарати, модели X507U бўлган «ASUS», модели Z5WE1 бўлган «ACER» ҳамда модели У1-531-B9602G50MAKS бўлган «ACER» бўлган ноутбуклар, 2 дона «PUMA» ва «Starter» номли аккумляторлар, 1 дона AVT компаниясида ишлаб чиқарилган «UPS» компьютер стабилизатори М.Ибрагимовга қайтарилсин. 23 Ҳукмнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Апелляция шикоятлари ва протест қисман қаноатлантирилсин. Ажримдан норози тарафлар ҳукм чиқарган суд орқали Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш ёки протест билдиришга ҳақлидир. Раислик қилувчи Ҳайъат судьялари: /имзо/ /имзо/ /имзо/ Ф.Тураходжаев С.Қўчқаров Ш.Шерматов Ш.Шерматов Маърузачи: Шерматов Шохдиёр Бахтиёрович 24