← Назад
Решение #126462 Уголовные
Жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| унга унисбатан ЖК | 89 | — | law | |
| Шавкатовга ЖК | 89 | 4 | law | |
| асддан янги жиноят содир этган шахсга нисбатан суд ЖК | 60 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 73 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
(жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисида)
2024 йил август ойининг 21 куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор
туман суди, Чилонзор туман ИИО ФМБ 2-сон ИИБ биносида, очиқ сайёр суд
мажлисида, қуйидаги таркибда:
судья Ф.Эргашев раислигида,
судья ёрдамчиси З.Иброхимова котибалигида, Чилонзор туман
прокурор ёрдамчиси Н.Ахмедов, адвокат Д.Яквалходжиевнинг ва
инспектор И.Норбоев иштирокида, жиноят ишлари бўйича Яккасарой
тумани судининг 2023 йил 11 декабрдаги ҳукми билан судланган
Шавкатов Дилмурод Рустам ўғли 2006 йил 15 апрель
куни Тошкент шаҳрида туғилган, Ўзбекистон
фуқароси, ўзбек, маълумоти тугалланмаган ўртамахсус, бўйдоқ, ишламайди, Тошкент шаҳар
Чилонзор тумани, Бешқўрғон маҳалласи 1-тор
кўчаси, 17-уйда истиқомат қилувчига
нисбатан тайинланган озодликни чеклаш жазосини ўташдан муддатидан
илгари шартли озод қилиш тўғрисидаги Чилонзор туман ИИО ФМБ
бошлиғининг тақдимномасини тўпланган ҳужжатлар билан бирга кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Тақдимномада, жиноят ишлари бўйича Яккасарой тумани судининг
2023 йил 11 декабрдаги ҳукмига кўра, ЖК 104-моддасининг 1-қисми
билан айбдор деб топилиб, ЖКнинг 62,841-моддасига асосан 1 йил, 10 ой,
21 кун озодликни чеклаш жазоси тайинланганини, суднинг ҳукми, 2024
йил 23 январь куни Чилонзор туман ИИО ФМБ Пробация бўлимида
ҳисобга олинган ва маҳкумга жазо ўташ тартиб қоидалари
тушунтирилгани, маҳкум 2024 йил 13 августга қадар жазо муддатини
намунали ўтаб келаётганини, жазони ўташ даврида жазони ўташ
қоидаларини бузмаганини, жазонинг умумий муддати 1 йил 10 ой 23 кун
бўлганини, ўталган қисми 6 ой 19 кун, ўталмай қолган қисми 1 йил 4 ой 2
кунни ташкил этишини шу муносабат билан унга нисбатан тайинланган
жазони тўртдан бир қисмини ўтаганини, маҳкум ҳозирда вояга етган
бўлса-да, унинг жиноят содир этилганида, жазо ўташ вақтида вояга
етмаганини, у 2024 йил 15 апрель куни вояга етганини инобатга олиб,
унга унисбатан ЖК 89-моддаси 3-қисмининг “а” банди тартибида
муддатидан илгари шартли озод қилишни сўраган.
Суд мажлисида Д.Шавкатов содир этган жиноятидан пушаймон
бўлиб, ўзига тегишли хулоса чиқарганини, келгусида ҳалол меҳнат қилиб,
Ўзбекистон Республикаси қонунларига риоя қилишини билдириб,
жазодан муддатидан илгари шартли озод қилишни сўради.
тўлмасдан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум қилишга,
озодликни чеклашга ёки ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахсга
нисбатан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод
қилиш тартиби қўлланилиши мумкин”-деб кўрсатилган.
Шунингдек, ЖК 89-моддаси 3-қисмининг “а” бандига кўра “жазони
ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ижтимоий
хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноят учун тайинланган
жазо муддатининг камида тўртдан бир қисмини ҳақиқатда ўтаб
бўлганидан кейин қўлланилади”-деб кўрсатиб ўтилган.
Суд тақдимномани муҳокам қилиб, прокурорнинг фикрини тинглаб,
Д.Шавкатов тайинланган жазонинг учдан бир қисмидан кўпроқ муддатини
ўтаганини, жазони ўташ даврида ўрнатилган тартиб-қоида талабларини
бузмаганини инобатга олиб, унга нисбатан тайинланган озодликни
чеклаш жазосини ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилишни
лозим топади.
Шунингдек, суд маҳкум Д.Шавкатовга ЖК 89-моддасининг 4-қисмида
жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиниб,
жазони ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этган
шахсга нисбатан суд ЖК 60-моддасида назарда тутилган қоидага мувофиқ
жазо тайинлаши ҳақида берилган қоидани тушунтириш лозим деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси, ЖПКнинг 423, 541,
536, 542-моддаларига амал қилиб, суд
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
Тошкент шаҳар Чилонзор туман ИИО ФМБ бошлиғи ва Чилонзор
туман ҳокимининг қўшма тақдимномаси қаноатлантирилсин.
Шавкатов Дилмурод Рустам ўғлини Ўзбекистон Республикаси ЖК 89моддаси 3-қисмининг “а” бандига асосан озодликни чеклаш жазосининг
ўталмай қолган 1 йил 4 ой 2 кунни ўташдан муддатидан илгари шартли
озод қилинсин.
Ажрим ижросини таъминлаш Тошкент шаҳар Чилонзор туман ИИО
Пробация бўлинмасига юклатилсин.
Ажримдан норози томон ушбу суд орқали юқори судга шикоят ёки
протест келтиришга ҳақли.
Раислик қилувчи
Ажрим нусхаси аслига тўғри, судья:
(имзо)
Ф.Эргашев