Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2403/680 Дата решения 20.08.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Эргашев Фарход Хамидович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 323458 Claim ID 2580244 PDF Hash 388b8247738c1767... Загружено 09.04.2026 05:45 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ЖКнинг 73-моддаси ЖКнинг 73 law
ЖКнинг 74-моддаси ЖКнинг 74 law
апрель куни ЖПКнинг 227-моддаси апрель куни ЖПК 227 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
аракатлари ЖК 273-моддасининг 5-қисми аракатлари ЖК 273 5 law
бандининг учинчи хатбошида ЖК 60-моддаси бандининг учинчи хатбошида ЖК 60 law
бандида ЖКнинг 60-моддаси бандида ЖК 60 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддаси збекистон Республикаси ЖК 96 law
збекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 5-қисми збекистон Республикаси ЖК 273 5 law
Джураевга ЖК 273-моддасининг 5-қисми Джураевга ЖК 273 5 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддаси збекистон Республикаси ЖК 96 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 4974-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 4974 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲУКМ 2024 йил август ойининг 20 куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўзининг биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья Ф.Эргашев, халқ маслаҳатчилари: М.Туляганова ва М.Қодировадан иборат ҳайъатда, судья ёрдамчиси З.Ибохимованинг котибалигида, тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Н.Ахмедов, судланувчи Р.Джураев ҳамда унинг ҳимоячиси адвокат Д.Яквалходжиев иштирокида, ЖК 273-моддасининг 5-қисми билан айбланган Джураев Рустам Чариевич (Djurayev Rustam Chariyevich), 1980 йил 26 апрелда Тошкент шаҳрида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти тугалланмаган олий, оилали, 2 нафар фарзанди бор, маълумоти ўрта, судланган, 1) Яшнобод (собиқ Ҳамза) туман судининг 1997 йил 8 июлдаги ҳукмига кўра, ЖК 25,169-моддаси 2қисмининг “а,в” бандлари билан айбдор деб топилиб, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган; 2) жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 2004 йил 6 февралдаги ҳукмига кўра, ЖК 169моддаси 3-қисмининг “а,в” бандлари билан айбдор деб топилиб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 2005 йил 17 июлдаги ажримига кўра, ЖКнинг 73-моддасига асосан ўталмай қолган 1 йил 3 ой 27 кун озодликдан маҳрум қилиш жазосидан муддатидан илгари шартли озод қилинган; 3) жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 2006 йил 29 ноябрдаги ҳукмига кўра, ЖК 226моддаси 2-қисмининг “а” банди билан айбдор деб топилиб, ЖК 57,60-моддаларига асосан 1 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар судининг 2007 йил 21 августдаги ажримига кўра, ЖКнинг 74-моддасига асосан ўталмай қолган 5 ой 8 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси, шу муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган 4) жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 1 3-қисмининг “а” банди ва 25,169-моддаси 3қисмининг “а” банди билан айбдор деб топилиб, ЖК 59-моддасига асосан 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жиноят ишлари бўйича Зарафшон туман судининг 2014 йил 4 январдаги ажримига кўра, 2013 йил 12 декабрдаги “амнистия тўғрисида”ги Қарорига асосан жазодан озод қилинган; 5) жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг 2017 йил 16 октябрдаги ҳукмига кўра, ЖК 273моддасининг 2-қисми билан айбдор деб топилиб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди апелляция инстанциясининг 2017 йил 17 ноябрдаги ажримига кўра, ЖК 34-моддасига асосан ўта хавфли рецидивист деб топилган. 2022 йил 15 октябрда жазони тўлиқ ўтаб чиққан. 6) жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 2023 йил 19 майдаги ҳукмига кўра, ЖК 226моддасининг 1-қисми билан айбдор деб топилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари яъни 1.500.000 сўм жарима жазоси тайинланган. Жарима ижро қилинмаган. Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Яшнобод М.Ф.Й, Авиасозлар 4-мавзе, 7-уй, 25-хонадонда яшаган, иш бўйича 2024 йил 6 апрель куни ЖПКнинг 224моддаси тартибида ушланган, шу куни ушлаб туриш жойидан озод этилган. 2024 йил 8 апрель куни ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланган, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 9 апрелдаги ажрими билан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини 2024 йил 6 август куни олганга нисбатан 1-1006-2403/680-сонли жиноят ишини кўриб чиқиб, судланувчининг кўрсатувларини тинглаб, гувоҳларнинг кўрсатувларини ўқиб эшиттирилган жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда тўпланган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Судланувчи Р.Джураев 2024 йил 6 апрель куни соат тахминан 17:05да “Р” тахаллусли махсус харидор аризасига асосан, эълон қилинган назорат тариқасида гиёвандлик воситаси сотиб олиш тезкор тадбири эълон 2 қилиниб, ИИБ ходимлари томонидан Чилонзор тумани, Чўпонота кўчасида жойлашган “Жиззах” кафе олдида ўтказилган тезкор тадбир давомида, “Р” тахаллусли махсус харидорга оқ қоғозга ўралган, ичида оқ-сарғиш рангли соф вазни 0,03 граммга тенг бўлган героин гиёвандлик воситасини 150.000 сўмга сотиб, кўп миқдордаги гиёвандлик воситасини сотиш жиноятини содир этган. Ўтказилган судга оид кимёвий экспертизасининг 2024 йил 7 апрелдаги 1514-сонли эксперт хулосасига кўра, фуқаро “Р” исмли шахсдан олинган модда таркибида гиёҳванд модда диацетилморфин мавжудлиги, ушбу модда “героин” деб номланиши, героиннинг оғирлиги 0,03 граммга тенглиги аниқланган. Судланувчи Р.Джураев ўзининг кўрсатувида унга дастлабки тергов органи томонидан эълон қилинган айбловга тўлиқ иқрор эканини айтиб ўтиб, ўзининг кўрсатувида қуйидагиларни, яъни у 2024 йил 5 апрель куни соат тахминан 12:00 дан 13:00 гача бўлган вақт оралиғида ўзига тегишли бўлган телефонидан фойдаланиб, интернет тармоғининг телеграм мессенжиридан фойдаланиб, “Стикир” номли бот орқали “героин” номли гиёвандлик воситасини ўзининг истеъмоли учун Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманига буюрма қилганини, сўнг соат тахминан 15:00да Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани ҳудудига бориб олганини, ушбу гиёвандлик учун 200.000 сўм ботга ташлаб берганини, олинган гиёвандликнинг бир қисмини ўзи истеъмол қилганини, 2024 йил 6 апрель куни “Рустам” исмли таниши қўнғироқ қилиб, гиёвандлик воситаси унга кераклигини айтганини, у “героин” борлигини, 150.000 сўмга сотишини айтганини, улар Чилонзор тумани, Чўпон ота кўчасида жойлашган “Жиззах кафеси” атрофида кўришиб, “Рустам”га гиёвандлик воситасини берганини, аслида “Рустам” унинг жиноий шериги бўлганини, улар доим бирга гиёвандлик сотиб олиб бирга истеъмол қилишганини, у “Рустам”га сотиш истагида бўлмаганини, аммо “Рустам”нинг ўзи унга пул берганини, у “Рустам”га гиёвандликни бериб пулни олганидан сўнг унинг олдига ИИБ ходимлари келиб у “Рустам”дан олган пулларни тегишли тартибда расмийлаштириб олиб, тадбир олиб боришганини ва уни ушлашганини айтишганини, у ОИТС касаллигига чалинганини, уни умрбод ногиронлиги расмийлаштирилганини, оилали эканини икки нафар вояга етмаган фарзанди борлигини, қилган ишидан пушаймонда эканини, унга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтган. Гарчанд судланувчи Р.Джумаев ўзига эълон қилинган айбловга тўлиқ иқрор бўлса-да, суд унинг айби қуйида келтирилган далиллар билан ўз исботини топган деб ҳисоблайди: Жумладан, судда тарафлар розилиги билан ўқиб эшиттирилган гувоҳ А.Рахмонов ва Ш.Абдуллоевнинг дастлабки терговда берган кўрсатувлари билан; Судланувчи Р.Джураевнинг жиноят содир этишдаги айби, ўзининг кўрсатувларидан ташқари, билдирги, тезкор тадбир ўтказиш тўғрисидаги қарор, пул тақдим этиш баённомаси, ашёни олиш баённомаси, ўтказилган 3 судга оид кимёвий экспертиза хулосаси ва судга оид наркология экспертиза хулосаси, юзлаштириш баённомаси, тушунтириш хатлари, нарсани ашёвий далил деб топиш тўғрисидаги қарор ҳамда жиноят ишида тўпланган ва суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ текширилган далиллар билан тасдиқланади. Суд, судланувчи Р.Джураевнинг жиноий ҳаракатларини юридик квалификациясини муҳокама қилиб, дастлабки тергов органи томонидан унинг ҳаракатлари ЖК 273-моддасининг 5-қисми “кўп миқдордаги гиёвандлик воситасини қонунга хилоф равишда сотиш”да ифодаланган жиноий ҳаракатларни билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли Қарорининг 3-бандида “Жиноят кодексининг 8, 54моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” деб кўрсатилган. Бундан ташқари, мазкур қарорнинг 26-бандида, озодликдан маҳрум қилиш жазо тариқасида оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этган шахсларга, шунингдек судланувчининг шахсини инобатга олган ҳолда – ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятларни содир қилган шахсларга нисбатан, агар бундай шахсларни жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатишнинг имкони бўлмаса, қўлланилиши кўрсатиб ўтилган. Шунингдек, 27-бандида озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо: бир ойдан йигирма йилгача бўлган муддатга, ЖК 60-моддасида назарда тутилган тартибда эса, - йигирма беш йилгача бўлган муддатга тайинланиши ҳақида кўрсатиб ўтилган. Шунингдек, қарор 51-бандининг учинчи хатбошида ЖК 60-моддаси қоидаларига мувофиқ бир неча ҳукм юзасидан тайинланган узил-кесил жазо муддати охирги ҳукм бўйича қамоққа олинган кундан бошлаб ҳисобланиши ҳақида тушунча берилган. Бундан ташқари, қарорнинг 54-бандида ЖКнинг 60-моддасида назарда тутилган бир неча ҳукмлар бўйича жазо тайинлаш қоидалари биринчи ҳукм эълон қилинганидан сўнг, лекин ўша ҳукм бўйича тайинланган асосий ва қўшимча жазолар тўлиқ ўталганга қадар маҳкум томонидан янги жиноятни содир этилган ҳолларда қўлланилиши кўрсатилган. Қарорнинг 56-бандида ҳукмлар мажмуи бўйича жазо тайинлаш ҳақидаги масала ҳал қилинаётганда олдинги ҳукм бўйича тайинланган асосий ва қўшимча жазонинг қанча қисми шахс томонидан реал ўталмаганлиги аниқланиши лозимлиги, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод этилганда жазонинг маҳкум ўтамай қолган қисми ўталмаган ҳисобланиши ҳақида тушунча берилган. Суд, юқорида қайд этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди 4 судланувчи Р.Джураевга жазо тури ва меъёрини белгилашда, айбига тўлиқ иқрорлигини, ёшини, оилавий шароитини, илгари ҳам қасддан жиноят содир этган ҳолда, қасддан янги жиноят содир этганини, у айбдор деб топилаётган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, тайинланадиган жазонинг судланувчини қайта тарбияланишига ва оиласининг яшаш шароитига таъсирини ҳамда жазони ҳам енгиллаштирувчи ҳам оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, судланувчига нисбатан айбланаётган модда санкцияси доирасида кўрсатилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни лозим деб топади. Шунингдек, суд судланувчи Р.Джураев жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 2023 йил 19 майдаги ҳукми чиқарилганидан кейин, жарима жазосини тўла ўтамай туриб, жиноят содир этганини инобатга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60моддаси тартибида илгариги ҳукм юзасидан ўталмай қолган жазони тўла қўшиш йўли билан узил-кесил жазо тайинлашни лозим топади. Суд, судланувчи Р.Джураевга тайинланаётган озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо турини ўташ режимини белгилаш вақтида ЖК 50моддаси 7-қисмининг “г” бандида “озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинаётган эркакларга нисбатан ўта хавфли рецидивистларга нисбатан жазони махсус тартибли колонияларда ўташ тайинланади” деб кўрсатиб ўтилганлигини инобатга олади. Суд, судланувчи Р.Джураев суд наркологик экспертизасининг 2024 йил 16 апрелда берган №918-сонли далолатномасига кўра, гиёвандлик касаллигига чалинганини ва даволанишга муҳтожлигини инобатга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддаси тартибида мажбурий даволаш чораларини қўллашликни лозим топади. Суд ашёвий далиллар масаласини муҳокама қилиб, ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг, ашёвий далил деб эътироф этилган 1 дона DVD диск жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлашни, 0,03 грамм героин гиёвандлик воситаси ўтказилган судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра, тадқиқот жараёнида сарфланганини инобатга олишни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460-463, 465-468, 472-473-моддаларига мувофиқ, суд Ҳ У К М Қ И Л А Д И: Джураев Рустам Чариевич (Djurayev Rustam Chariyevich) Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 5-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин. Р.Джураевга ЖК 273-моддасининг 5-қисми билан 10 (ўн) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖК 60,61-моддаси тартибида тайинланган 5 жазога жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 2023 йил 19 майдаги ҳукми билан тайинланган жарима жазосини тўлиқ қўшиш йўли билан ҳар бир жазо турини алоҳида ўташ тартибини белгилаб, узил-кесил ўташ учун базавий ҳисоблаш миқдорини 5 (беш) баравари, яъни 1.500.000 сўм жарима жазоси ва 10 (ўн) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида ушлаб туришнинг ҳар бир кунини озодликдан маҳрум қилишнинг бир кунига тенглаштириб ҳисоблаб, яъни Р.Джураевнинг ушлаб туришда 2024 йил 6 апрель куни бир кун бўлганини инобатга олиб, ўташ учун узил-кесил базавий ҳисоблаш миқдорини 5 (беш) баравари, яъни 1.500.000 сўм жарима жазоси ва 9 (тўққиз) йил 11 (ўн бир) ой 29 (йигирма тўққиз) кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Жарима давлат фойдасига ундирилсин. Тайинланган жазони махсус тартибли колонияларда ўтаттирилсин. Жазони ўташ муддати 2024 йил 8 апрелдан бошлаб ҳисоблансин. Р.Джураевга нисбатан қўлланилган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин. Р.Джураевга нисбатан жазони ўташ жойларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддаси тартибида мажбурий даволаш чоралари қўлланилсин. Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг, ашёвий далил деб эътироф этилган 1 дона DVD диск жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлансин, судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра, 0,03 грамм гиёвандлик воситаси тадқиқот жараёнида сарфлангани инобатга олинсин. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 4974-моддасига мувофиқ, апелляция шикояти ва протестлари ҳукми (ажрими) эълон қилинган кундан эътиборан 10 сутка ичида, маҳкум (оқланган шахс) томонидан эса ҳукм нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ҳукм (ажрими) устидан ушбу суд орқали юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин. Раислик қилувчи /имзо/ Ф.Эргашев Халқ маслаҳатчилари /имзо/ М.Туляганова /имзо/ М.Қодирова Ҳукм нусхаси аслига тўғри: 6