← Назад
Решение #1277381 Гражданские
Ижро варақаси; Юборилганлигини тасдиқловчи электрон маълумот; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; To'lov kvitansiyasi
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик ишини ФПК | 220 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФК | 116 | — | law | |
| Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс | 114 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ФК | 1114 | — | law | |
| нг ФК | 1135 | — | law | |
| збекистон Республикаси ОК | 23 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФК | 1113 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФК | 1135 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФК | 223 | — | law | |
| ФПКнинг | 141 | — | law |
Текст решения
25 235 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти Чирчиқ туманлараро суди
2024 йил декабр ойининг 23 куни ўз биносида, очиқ суд мажлисида
Раислик этувчи судья: Х.Ж.Каюмов,
Судья ѐрдамчиси М.Тилеровнинг котиблигида, даъвогар нинг жавобгарлар
, ,
ва ларга нисбатан умумий мулк деб топиш, ҳадя ва олди-сотди
шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш, меросхўр деб топиш ҳамда мерос
улушларини натурада ажратиш ҳақидаги даъво талаблари бўйича юритилган
2-1102-2318/6433-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Судга даъвогар жавобгар ва бошқаларга нисбатан даъво билан мурожаат
қилиб, унда отаси билан онаси 10.08.1988 йилда қонуний никоҳдан ўтиб,
никоҳлари даврида қуйидаги мол-мулкларни биргаликда орттирганликларини,
яъни Чирчиқ шаҳар, Наврўз МФЙ, Абай кўчаси 3-уй манзилидаги нотурар жой,
Чирчиқ шаҳар, Наврўз МФЙ, Абай кўчаси 3-уй, Чирчиқ шаҳар, А.Навоий
кўчаси 160-уй, 6-хонадон, Чирчиқ шаҳар, 1-кичик нохия, 6-уй, 8-хонадон,
Қибрай тумани, А.Жомий МФЙ, С.Айний кўчаси 18-уй, Қибрай тумани,
А.Жомий МФЙ, С.Айний кўчаси 17А-уй, онаси 21.11.2020 йилда вафот
этганлигини, онасининг ўлимидан сўнг мерос қолган меросхўрлар ўртасида
тенг тақсимланиши лозим бўлсада, бироқ низоли мол-мулклар ҳадя ва олдисотди қилиниб, унинг ҳуқуқларини бузганлигини маълум қилиб, суддан Чирчиқ
шаҳар, Наврўз МФЙ, Абай кўчаси 3-уй манзилидаги нотурар жой, Чирчиқ
шаҳар, Наврўз МФЙ, Абай кўчаси 3-уй, Чирчиқ шаҳар, А.Навоий кўчаси 160уй, 6-хонадон, Чирчиқ шаҳар, 1-кичик нохия, 6-уй, 8-хонадон, Қибрай тумани,
А.Жомий МФЙ, С.Айний кўчаси 18-уй, Қибрай тумани, А.Жомий МФЙ,
С.Айний кўчаси 17А-уйларни отаси билан марҳума онаси нинг никоҳлари
даврида орттирилган умумий мулкларни деб топишни; Чирчиқ шаҳар 1-сонли
ДНИ нотариуси И.Пулатов томонидан 07.11.2017 йилда реестрда 4-5883-сон
билан қайд қилинган олди-сотди шартномасини, Чирчиқ шаҳрида хусусий
амалиѐт билан шуғулланувчи нотариус И.Пулатов томонидан 03.02.2021 йилда
реестрда 202101828000206-сон билан қайд қилинган ҳадя шартномасини,
Чирчиқ шаҳрида хусусий амалиѐт билан шуғулланувчи нотариус И.Пулатов
томонидан 03.02.2021 йилда реестрда 202101828000207-сон билан қайд
қилинган ҳадя шартномасини, Чирчиқ шаҳрида хусусий амалиѐт билан
шуғулланувчи нотариус Д.Усмонов томонидан 05.07.2022 йилда реестрда
202202001002728-сон билан қайд қилинган олди-сотди шартномасини ҳақиқий
эмас деб топишни; Марҳума онаси нинг юқоридаги мулклардаги улушларига
нисбатан меросҳўр деб топиш ва мерос улушларини натурада ажратишни
сўраган.
Суд мажлисида даъвогар иштирок этиб, даъвони қувватлаб, даъво аризада
кўрсатилган холатлар каби судга баѐнот бериб, суддан даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар иштирок этиб, даъво талабларни тан олмасдан,
унда марҳума турмуш ўртоғи билан никоҳлари даврида низоли мол мулкларни
орттириб, Чирчиқ шаҳар, 1-кичик нохия, 6-уй, 8-хонадон, Қибрай тумани,
А.Жомий МФЙ, С.Айний кўчаси 18-уй, Қибрай тумани, А.Жомий МФЙ,
С.Айний кўчаси 17А-уйлар марҳума турмуш ўртоғи
номига
расмийлаштирилганлигини, Чирчиқ шаҳар, Наврўз МФЙ, Абай кўчаси 3-уй
манзилидаги нотурар жой, Чирчиқ шаҳар, Наврўз МФЙ, Абай кўчаси 3-уй,
Чирчиқ шаҳар, А.Навоий кўчаси 160-уй, 6-хонадонлар эса ўзининг номига
расмийлаштирилганлигини, Чирчиқ шаҳар, А.Навоий кўчаси 160-уй, 6-хонадон
турмуш ўртоғи ҳаѐт бўлган вақтида унинг розилиги билан сотилганлигини,
Чирчиқ шаҳар, Наврўз МФЙ, Абай кўчаси 3-уй манзилидаги нотурар жой,
Чирчиқ шаҳар, Наврўз МФЙ, Абай кўчаси 3-уйларга нисбатан ҳадя шартномаси
нотариал тартибда қонуний расмийлаштирилганлигини, турмуш ўртоғининг
вафот этганлигини нотариусга маълум қилганлигини, шунингдек Чирчиқ шаҳар,
1-кичик нохия, 6-уй, 8-хонадон ва А.Жомий МФЙ, С.Айний кўчаси 17А-уйлар
юзасидан мерос хужжатлари расмийлаштирилиб, нинг улуши очиқ
қолдирилганлигини, даъвогар ўз улушини олиши мумкинлигини баѐн қилиб,
суддан даъвони рад қилишни сўради.
Суд мажлисида жавобгар иштирок этиб, даъвони тан олмасдан, унда
Чирчиқ шаҳар, Наврўз МФЙ, Абай кўчаси 3-уй манзилидаги нотурар жой ва
турар уй юзасидан расмийлаштирилган ҳадя шартномалари нотариал тартибда
қонуний расмийлаштирилганлигини, синглиси га бу мулклардаги улушини пул
шаклида беришга рози эканлигини, бироқ ўзаро келишувга эришилмаганлигини,
даъвогар бу мулкларга ўз хиссасини қўшмаганлигини баѐн қилиб, суддан
даъвони рад қилишни сўради.
Судга жавобгар Зангиота туманида (олдин Чирчиқ шаҳрида) хусусий
амалиѐт билан шуғулланувчи нотариус И.Пулатов 18.12.2024 йилда хат билан
мурожаат қилиб, низоли бўлган Чирчиқ шаҳар 1-сонли ДНИ нотариуси
томонидан 07.11.2017 йилда реестрда 4-5883-сон билан қайд қилинган олдисотди шартномаси, Чирчиқ шаҳрида хусусий амалиѐт билан шуғулланувчи
нотариус И.Пулатов томонидан 03.02.2021 йилда реестрда 202101828000206сон билан қайд қилинган ҳадя шартномаси, Чирчиқ шаҳрида хусусий амалиѐт
билан шуғулланувчи нотариус И.Пулатов томонидан 03.02.2021 йилда реестрда
202101828000207-сон билан қайд қилинган ҳадя шартномаси ва уларга асос
бўлган хужжатларни тақдим қилиб, судни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни
сўраган.
Шунга кўра суд мазкур фуқаролик ишини ФПКнинг 220-моддасига асосан
унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Судга жавобгар Чирчиқ шаҳрида хусусий амалиѐт билан шуғулланувчи
нотариус Д.Усмонов ариза билан мурожаат қилиб, низоли бўлган 05.07.2022
йилда реестрда 202202001002728-сон билан қайд қилинган олди-сотди
шартномаси ва унга асос бўлган хужжатларни тақдим қилиб, судни унинг
иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Шунга кўра суд мазкур фуқаролик ишини ФПКнинг 220-моддасига асосан
унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Судга учинчи шахс Чирчиқ шаҳрида хусусий амалиѐт билан шуғулланувчи
нотариус Х.Мардиев мархума дан кейин очилган мерос иши ва Чирчиқ шаҳар,
1-кичик нохия, 6-уй, 8-хонадон ва А.Жомий МФЙ, С.Айний кўчаси 17А-уйлар
юзасидан мерос хужжатларини тақдим қилиб, судни унинг иштирокисиз кўриб
чиқишни сўраган.
Шунга кўра суд мазкур фуқаролик ишини ФПКнинг 220-моддасига асосан
унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд тарафларнинг тушунтиришларини эшитиб, иш хужжатлари билан
танишиб, қуйидаги хулосага келади:
Иш хужжатларига кўра, билан 10.08.1988 йилда қонуний никоҳдан ўтиб,
уларнинг ўзаро турмушларидан 29.06.1990 йилда туғилган ва 05.01.1993 йилда
туғилган исмли фарзандлари бор.
Чирчиқ шаҳар, 1-кичик нохия, 6-уй, 8-хонадон 31.08.1994 йилда реестрда
2-2720-сон билан қайд қилинган нотариал олди-сотди шартномасига асосан
номига расмийлаштирилган.
Қибрай тумани, А.Жомий МФЙ, С.Айний кўчаси 17А-уй 08.07.2003 йилда
реестрда 3-1236-сон билан қайд қилинган олди-сотди шартномасига асосан
номига расмийлаштирилган.
Қибрай тумани, А.Жомий МФЙ, С.Айний кўчаси 18-уй 27.11.1993 йилдаги
017-031/5103-сонли
Давлат
далолатномасига
асосан
номига
хусусийлаштирилган.
Чирчиқ шаҳар, А.Навоий кўчаси 160-уй, 6-хонадон 29.07.2014 йилда
реестрда 4950-сон билан қайд қилинган нотариал олди-сотди шартномасига
асосан номига расмийлаштирилган.
Чирчиқ шаҳар, Наврўз МФЙ, Абай кўчаси 3-уй манзилидаги нотурар жой
Чирчиқ шаҳар ҳокимининг 26.02.2014 йилдаги 61-сонли қарорига асосан
номига расмийлаштирилган.
Чирчиқ шаҳар, Наврўз МФЙ, Абай кўчаси 3-уй Чирчиқ шаҳар ҳокимининг
02.01.2014 йилдаги 5-сонли қарорига асосан номига расмийлаштирилган.
Чирчиқ шаҳар 1-сонли ДНИ нотариуси И.Пулатов томонидан 07.11.2017
йилда реестрда 4-5883-сон билан қайд қилинган олди-сотди шартномасига
асосан Чирчиқ шаҳар, А.Навоий кўчаси 160-уй, 6-хонадонни га олди-сотди
қилган.
21.11.2020 йилда вафот этган.
Чирчиқ шаҳрида хусусий амалиѐт билан шуғулланувчи нотариус
Д.Усмонов томонидан 05.07.2022 йилда реестрда 202202001002728-сон билан
қайд қилинган олди-сотди шартномасига асосан Чирчиқ шаҳар, А.Навоий
кўчаси 160-уй, 6-хонадонни га олди-сотди қилган.
Чирчиқ шаҳрида хусусий амалиѐт билан шуғулланувчи нотариус
И.Пулатов томонидан 03.02.2021 йилда реестрда 202101828000206-сон билан
қайд қилинган ҳадя шартномасига асосан Чирчиқ шаҳар, Наврўз МФЙ, Абай
кўчаси 3-уйни га ҳадя қилган.
Чирчиқ шаҳрида хусусий амалиѐт билан шуғулланувчи нотариус
И.Пулатов томонидан 03.02.2021 йилда реестрда 202101828000207-сон билан
қайд қилинган ҳадя шартномасига асосан Чирчиқ шаҳар, Наврўз МФЙ, Абай
кўчаси 3-уй манзилидаги нотурар жойни га ҳадя қилган.
Чирчиқ шаҳрида хусусий амалиѐт билан шуғулланувчи нотариус
Х.Мардиев томонидан 21.11.2020 йилда вафот этган нинг вафотидан кейин
мерос иши очилган.
06.12.2022 йилдаги реестрда 2022020118002787-сон билан қайд қилинган
нотариал аризаси билан онаси 21.11.2020 йилда вафот этган дан унга тегиши
керак бўлган улушидан отаси фойдасига воз кечган.
Чирчиқ шаҳрида хусусий амалиѐт билан шуғулланувчи нотариус
Х.Мардиев томонидан 23.04.2023 йилда реестрда 2023020118000879-сон билан
қайд қилинган қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномага
асосан 21.11.2020 йилда вафот этган га ½ қисмда (½ қисмига эри га гувоҳнома
берилган) тегишли бўлган Чирчиқ шаҳар, 1-кичик нохия, 6-уй, 8-хонадон ва
Қибрай тумани, А.Жомий МФЙ, С.Айний кўчаси 17А-уйларнинг 2/3 қисмига
нисбатан эри меросхўр деб топилиб, марҳумнинг фарзанди га тегиши керак
бўлган 1/3 қисм мерос мулк очиқ қолдирилган.
Қибрай тумани, А.Жомий МФЙ, С.Айний кўчаси 18-уйга нисбатан мерос
хужжатлари расмийлаштирилмаган.
Даъвогар
юқоридаги низоли мол-мулклар ота-онасининг никоҳлари
даврида орттирилиб, уларнинг умумий мулки бўлсада, бироқ ушбу мулкларнинг
бир қисмига нисбатан отаси томонидан ҳадя ва олди-сотди шартномалари
расмийлаштирилиб, меросхўр сифатида унинг ҳуқуқларини бузганлиги асоси
билан мазкур даъво талаблар билан судга мурожаат қилган.
Суд, дастлаб нинг Чирчиқ шаҳар, А.Навоий кўчаси 160-уй, 6-хонадонни эрхотиннинг умумий мулки деб топиш, ушбу хонадон юзасидан
расмийлаштирилган Чирчиқ шаҳар 1-сонли ДНИ нотариуси И.Пулатов
томонидан 07.11.2017 йилда реестрда 4-5883-сон билан қайд қилинган ҳамда
Чирчиқ шаҳрида хусусий амалиѐт билан шуғулланувчи нотариус Д.Усмонов
томонидан 05.07.2022 йилда реестрда 202202001002728-сон билан қайд
қилинган олди-сотди шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво
талабларни мухокама қилиб, уларни қуйидагиларга кўра асоссиз деб хисоблаб,
қаноатлантиришдан рад қилишни лозим топади.
Чунки, 07.11.2017 йилда реестрда
4-5382-сонли нотариал
тартибдаги аризаси билан Чирчиқ шаҳар, А.Навоий кўчаси 160-уй, 6-хонадонни
эри томонидан сотишига ўз розилигини билдирган. Шундан сўнг, бу хонадон
томонидан га, кейинчалик эса га олди-сотди қилинган.
Суд, нинг ҳадя шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги
талабини мухокама қилиб, қуйидаги хулосага келади.
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 116-моддасига кўра, қонун
ҳужжатларининг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим,
шунингдек ҳуқуқ-тартибот ѐки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда
тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Бундай битимга нисбатан ушбу
Кодекс 114-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар
қўлланилади.
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 1114-моддасига кўра, умумий
биргаликдаги мулк иштирокчисининг ўлими умумий мол-мулкка бўлган
ҳуқуқдаги
унинг
улушини
аниқлаш
ва
ушбу
Кодекснинг 226моддасида белгиланган тартибда умумий мол-мулкни тақсимлаш ѐхуд ундан
вафот этган иштирокчининг улушини ажратиш учун асос бўлади. Бу ҳолда
мерос вафот этган иштирокчининг улушига тўғри келадиган умумий молмулкка нисбатан очилади, мол-мулкни натура ҳолида тақсимлашнинг имкони
бўлмаганида эса — бундай улушнинг қийматига нисбатан очилади.
Умумий биргаликдаги мулк иштирокчиси умумий мол-мулкка бўлган
ҳуқуқдаги ўз улушини васият қилишга ҳақлидир, бу улуш унинг вафотидан
кейин ушбу модданинг биринчи қисмига мувофиқ аниқланади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2019 йил 4 январдаги 2-мҳсон буйруғи билан тасдиқланган “Нотариуслар томонидан нотариал
ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Йўриқноманинг 29-банди
4-хатбошсига кўра, эр ѐки хотиндан бири вафот этганда уларнинг никоҳи
давомида орттирилган умумий биргаликдаги мол-мулкига нисбатан ворислик
қоидалари қўлланилади.
Суд, Чирчиқ шаҳрида хусусий амалиѐт билан шуғулланувчи нотариус
И.Пулатов томонидан Чирчиқ шаҳар, Наврўз МФЙ, Абай кўчаси 3-уй юзасидан
03.02.2021 йилда реестрда 202101828000206-сон билан қайд қилинган ҳамда
Чирчиқ шаҳар, Наврўз МФЙ, Абай кўчаси 3-уй манзилидаги нотурар жой
юзасидан 03.02.2021 йилда реестрда 202101828000207-сон билан қайд қилинган
ҳадя шартномалари расмийлаштирилишида юқоридаги қонун ва қонуности
хужжатлари талаблари бузилган деб хисоблайди.
Чунки, ушбу битимлар расмийлаштирилишида низоли мулклар билан
унинг марҳум хотини ларнинг никоҳлари даврида орттирилганлигини
тасдиқловчи хужжатлар мавжуд бўлсада, (никоҳ гувоҳнома, ўлим ҳақидаги
гувоҳнома, мулк ҳуқуқи вужудга келган вақт) бироқ нотариус И.Пулатов бу
холатга қонун талабига кўра никоҳи давомида орттирилган умумий
биргаликдаги мол-мулкига нисбатан ворислик қоидаларини қўлламаган,
марҳумнинг вафотидан сўнг ФКнинг 1135-моддасига асосан унинг
меросхўрлари доираси аниқланмаган.
Шу билан бирга суд
томонидан меросни расмийлаштиришда
виждонсизлик қилинган деб хисоблайди.
Чунки, хотини билан никоҳ даврида орттирилиб, бироқ ўзининг номига
расмийлаштирилган Чирчиқ шаҳар, Наврўз МФЙ, Абай кўчаси 3-уй ва Чирчиқ
шаҳар, Наврўз МФЙ, Абай кўчаси 3-уйда манзилидаги нотурар жойлар
юзасидан аввал эр сифатида мулк ҳуқуқи сифатида гувоҳномани
расмийлаштирмасдан бошқа шахс номига бегоналаштирган бўлса, бироқ
марҳум хотини номига расмийлаштирилган Чирчиқ шаҳар, 1-кичик нохия, 6-уй,
8-хонадон ва Қибрай тумани, А.Жомий МФЙ, С.Айний кўчаси 17А-уйларга
нисбатан аввал эр сифатида уларнинг тенг ярмига мулк ҳуқуқи сифатида
гувоҳномани расмийлаштирган.
Суд, нотариус И.Пулатов томонидан низоли ҳадя шартномалари
расмийлаштирилишида низоли мулклар эр-хотиннинг никоҳлари даврида
орттирилиб, уларни тасарруф этиш бўйича битим тузиши учун аввал эрхотиннинг умумий мулки масаласи ҳал қилиниши лозим бўлсада, бироқ бу
масала қонуний ҳал қилинмасдан, қонун талаби бузилган деган хулосага келади.
Бундай холатда суд, Чирчиқ шаҳрида хусусий амалиѐт билан
шуғулланувчи нотариус И.Пулатов томонидан Чирчиқ шаҳар, Наврўз МФЙ,
Абай кўчаси 3-уй юзасидан 03.02.2021 йилда реестрда 202101828000206-сон
билан қайд қилинган ҳамда Чирчиқ шаҳар, Наврўз МФЙ, Абай кўчаси 3-уй
манзилидаги нотурар жой
юзасидан 03.02.2021 йилда реестрда
202101828000207-сон билан қайд қилинган ҳадя шартномаларини қонун
ҳужжатларининг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битимлар
сифатида бахолаб, уларни ҳақиқий эмас деб топишни лозим топади.
Суд, нинг мол-мулкларни эр-хотининг никоҳлари даврида орттирган
умумий мулки деб топиш ҳақидаги талабини мухокама қилиб, қуйидаги
хулосага келади.
Ўзбекистон Республикаси ОКнинг 23-моддаси 1-қисмига кўра, эр ва
хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек никоҳ қайд
этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган
мол-мулклари, агар қонун ѐки никоҳ шартномасида бошқача ҳол кўрсатилмаган
бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 20.02.2023 йилдаги
“Судлар томонидан эр ва хотиннинг умумий мулкини бўлиш ҳақидаги ишларни
кўришда қонунчиликни қўллаш амалиѐти тўғрисида”ги 3-сонли қарори 4-банди
4-хатбошисига кўра, мол-мулкни умумий биргаликдаги мулк деб топиш
масаласини ҳал қилишда мол-мулк эр ѐки хотиндан қайси бирининг номига
расмийлаштирилганлиги ѐхуд пул маблағлари қайси бири томонидан
киритилганлиги аҳамият касб этмайди.
Бундай холатда суд, юқоридаги қонун талабларидан келиб чиқиб, Чирчиқ
шаҳар, Наврўз МФЙ, Абай кўчаси 3-уй ва Чирчиқ шаҳар, Наврўз МФЙ, Абай
кўчаси 3-уй манзилидаги нотурар жойларни эр-хотин билан марҳума ларнинг
никоҳлари даврида биргаликда орттирилган умумий мол-мулклари деб
хисоблаб, ушбу кўчмас мулкларга нисбатан уларнинг ҳар бирига ½ қисмдан
мулк ҳуқуқини белгилашни лозим топади.
Суд, нинг Қибрай тумани, А.Жомий МФЙ, С.Айний кўчаси 18-уйга
нисбатан эр-хотининг никоҳлари даврида орттирган умумий мулки деб топиш
ҳақидаги даъво талабини мухокама қилиб, қуйидаги хулосага келади.
Қибрай тумани, А.Жомий МФЙ, С.Айний кўчаси 18-уй бўйича 27.11.1993
йилдаги 017-031/5103-сонли Давлат далолатномасига асосан номига умумий
майдони 65,20 кв.м. уй хусусийлаштирилиб, Қибрай тумани ҳокимининг
03.10.2018 йилдаги 2840-сонли қарори билан ушбу уйнинг жами ер майдони
0,09 га этиб белгиланган.
Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан
ўтказилганлиги тўғрисидаги 20.12.2024 йилдаги №1727248/R-А3714958-сонли
Давлат реестридан кўчирмага асосан 900 кв.м. ер майдони мерос қилиб
қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган.
Судда аниқланишича, Қибрай тумани, А.Жомий МФЙ, С.Айний кўчаси 18уйнинг кадастр хужжатларига кўра хусусийлаштирилган умумий майдони 65,20
кв.м. уй ўрнига ўзбошимчалик билан умумий фойдали майдони 313,68 кв.м.,
яшаш майдони 162,74 кв.м. бўлган бошқа иморат қурилиб, ушбу янги иморатга
бўлган мулк ҳуқуқи белгиланмаган.
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 1113-моддаси 1-қисмига кўра, мерос
очилган пайтда мерос қолдирувчига тегишли бўлган, унинг ўлимидан кейин ҳам
бекор бўлмайдиган барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар мерос таркибига киради.
Суд, юқоридаги қонун талабидан келиб чиқиб, Қибрай тумани, А.Жомий
МФЙ, С.Айний кўчаси 18-уйнинг 900 кв.м. ер участкасига нисбатан мерос
қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини эр-хотин билан ларнинг
никоҳлари даврида биргаликда орттирилган умумий мол-мулки деб хисоблаб,
унга нисбатан уларнинг ҳар бирига ½ қисмдан ҳуқуқ белгилашни лозим топади.
Суд, даъвогар нинг меросхўр деб топиш ҳақидаги даъво талабини
мухокама қилиб, қуйидаги хулосага келади.
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 1135-моддасига кўра, мерос
қолдирувчининг болалари (шу жумладан фарзандликка олинган болалари), эри
(хотини) ва ота-онаси (фарзандликка олувчилар) тенг улушларда қонун бўйича
биринчи навбатдаги ворислик ҳуқуқига эга бўладилар.
Суд, марҳум га ½ қисмда тегишли бўлган Чирчиқ шаҳар, Наврўз МФЙ,
Абай кўчаси 3-уй ва Чирчиқ шаҳар, Наврўз МФЙ, Абай кўчаси 3-уй
манзилидаги нотурар жой ҳамда Қибрай тумани, А.Жомий МФЙ, С.Айний
кўчаси 18-уйнинг 900 кв.м. ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод
эгалик қилиш ҳуқуқига нисбатан эри 2/3 қисмда, фарзанди 1/3 қисмда қонун
бўйича биринчи навбатдаги меросхўрлар деб топилади.
Суд, марҳум га ½ қисмда ((эри га ½ қисмига мулкка эгалик , ½ қисмнинг 2/3
улушига мерос гувоҳномаси берилган)) тегишли бўлган Чирчиқ шаҳар, 1-кичик
нохия, 6-уй, 8-хонадон ва Қибрай тумани, А.Жомий МФЙ, С.Айний кўчаси
17А-уйларнинг 1/3 қисмига нисбатан унинг фарзанди қонун бўйича биринчи
навбатдаги меросхўрлар деб топилади.
Суд, нинг мерос улушларини натурада ажратиш ҳақидаги даъво талабини
мухокама қилиб, қуйидаги хулосага келади.
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 223-моддаси 1-4-қисмларига кўра,
улушли мулкдаги мол-мулк иштирокчилар ўртасида уларнинг келишувига
мувофиқ тақсимланиши мумкин.
Улушли мулк иштирокчиси ўз улушини умумий мол-мулкдан ажратиб
беришни талаб қилишга ҳақли.
Улушли мулк иштирокчилари умумий мол-мулкни тақсимлаш ѐки улардан
бирининг улушини ажратиш усули ва шартлари тўғрисида келишувга эриша
олмасалар, улушли мулк иштирокчиси ўз улушини асл ҳолида ажратиб беришни
суд орқали талаб қилишга ҳақли.
Агар улушни асл ҳолида ажратиб олишга қонун йўл қўймаса ѐки уни
умумий мулк бўлган мол-мулкка номутаносиб зарар етказмасдан ажратиб олиш
мумкин бўлмаса, ажралиб чиқаѐтган мулкдор улушли мулкнинг бошқа
иштирокчилари томонидан улушининг қиймати тўланишини талаб қилиш
ҳуқуқига эга.
Суднинг 19.10.2023 йилдаги ажрими билан низолашилаѐтган мол-мулклар
юзасидан суд қурилиш-техник экспертизаси тайинланган.
Х.Сулаймонова номидаги РСЭМнинг 2024 йил 08 ноябрдаги
29/12(4172)16.1Z/16761 ва 29/12(4172)16.1Z/16762-сонли экспертиза хулосасига
кўра, Чирчиқ шаҳар, Наврўз МФЙ, Абай кўчаси 3-уй манзилидаги нотурар жой
(сартарошхона) ердан фойдаланиш ҳуқуқини инобатга олмаган холда бахоси
459 361 236 сўмни ташкил қилган, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
талабларига асосан ушбу бинони 1/6 қисмга тенг ажратишнинг имкони йўқ,
бироқ тенгликдан чекинган холда ажратиш имкони тақдим қилинган.
Х.Сулаймонова номидаги РСЭМнинг 2024 йил 18 ноябрдаги
29/12(4172)16.1Z/17290 ва 29/12(4172)16.1Z/17291-сонли экспертиза хулосасига
кўра, Қибрай тумани, А.Жомий МФЙ, С.Айний кўчаси 18-уйнинг бахоси
769 001 668 сўмни ташкил қилган, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
талабларига асосан ушбу уйни 1/6 қисм улушни тенг ѐки тенгликдан чекинган
холда ажратишнинг имкони йўқ.
Х.Сулаймонова номидаги РСЭМнинг 2024 йил 18 ноябрдаги
29/12(4172)16.1Z/17293 ва 29/12(4172)16.1Z/17294-сонли экспертиза хулосасига
кўра, Қибрай тумани, А.Жомий МФЙ, С.Айний кўчаси 17А-уйнинг бахоси
156 797 006 сўмни ташкил қилган, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
талабларига асосан ушбу уйни 1/6 қисм улушни тенг ѐки тенгликдан чекинган
холда ажратишнинг имкони йўқ.
Х.Сулаймонова номидаги РСЭМнинг 2024 йил 18 ноябрдаги
29/12(4172)16.1Z/17286 ва 29/12(4172)16.1Z/17287-сонли экспертиза хулосасига
кўра, Чирчиқ шаҳар, 1-кичик нохия, 6-уй, 8-хонадоннинг бахоси 385 502 290
сўмни ташкил қилган, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига асосан
ушбу уйни 1/6 қисм улушни тенг ѐки тенгликдан чекинган холда ажратишнинг
имкони йўқ.
Х.Сулаймонова номидаги РСЭМнинг 2024 йил 18 ноябрдаги
29/12(4172)16.1Z/17288 ва 29/12(4172)16.1Z/17289-сонли экспертиза хулосасига
кўра, Чирчиқ шаҳар, Наврўз МФЙ, Абай кўчаси 3-уйнинг бахоси 111 432 925
сўмни ташкил қилган, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига асосан
ушбу уйни 1/6 қисм улушни тенг ѐки тенгликдан чекинган холда ажратишнинг
имкони йўқ.
Суд, Чирчиқ шаҳар, Наврўз МФЙ, Абай кўчаси 3-уй манзилидаги нотурар
жой (сартарошхона) биносини 1/6 қисмга тенгликдан чекинган холда ажратиш
вариантига асосан натурда бўлишни мақсадга мувофиқ эмас деб хисоблайди.
Суд, юқоридаги экспертиза хулосаларига асосан даъвогар улушини
шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига асосан тенг ѐки тенгликдан
чекинган холда ажратиш имкони йўқлиги исботланганлигини инобатга олиб,
нинг мерос улушларини натурада ажратиш ҳақидаги даъво талабини
қаноатлантиришдан рад қилишни лозим топади.
Суд, ФПКнинг 141-моддасига асосан давлат божи масаласини мухокама
қилиб, даъвогар дастлаб 5 000 000 сўм давлат божи ва 10 946 100 сўм
экспертиза харажати тўлаганлигини инобатга олиб, низоли мол-мулклар
бахосидан
келиб
чиқиб
(С.Айний
18-уйдан
ташқари)
(459361236+111432925+385502290+156797006=1113093457х4%=44523738:6=
7 420 623х5=37 103 115:2=18 551 557) дан қўшимча 2 420 623 сўм, дан эса
18 551 557 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра ва ФПКнинг 249-253-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогар нинг жавобгарлар , , ва Чирчиқ шаҳрида хусусий амалиѐт билан
шуғулланувчи нотариусларга нисбатан умумий мулк деб топиш, ҳадя ва олдисотди шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш, меросхўр деб топиш ҳамда
мерос улушларини натурада ажратиш ҳақидаги даъво талаблари қисман
қаноатлантирилсин.
Чирчиқ шаҳрида хусусий амалиѐт билан шуғулланувчи нотариус
И.Пулатов томонидан 03.02.2021 йилда реестрда 202101828000206-сон билан
қайд қилинган Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳар, Наврўз МФЙ, Абай кўчаси
3-уй юзасидан билан ўртасидаги ҳадя шартномаси ҳақиқий эмас деб топилсин.
Чирчиқ шаҳрида хусусий амалиѐт билан шуғулланувчи нотариус
И.Пулатов томонидан 03.02.2021 йилда реестрда 202101828000207-сон билан
қайд қилинган Чирчиқ шаҳар, Наврўз МФЙ, Абай кўчаси 3-уй манзилидаги
нотурар жой юзасидан билан ўртасидаги ҳадя шартномаси ҳақиқий эмас деб
топилсин.
Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳар, Наврўз МФЙ, Абай кўчаси 3-уй, Чирчиқ
шаҳар, Наврўз МФЙ, Абай кўчаси 3-уй манзилидаги нотурар жой ва Қибрай
тумани, А.Жомий МФЙ, С.Айний кўчаси 18-уйнинг 900 кв.м. ер участкасига
нисбатан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи билан
ларнинг никоҳлари давомида орттирган умумий мулклари деб топилсин ва
уларнинг ҳар бирига ½ қисмдан мулк ҳуқуқи белгилансин.
21.11.2020 йилда вафот этган га
½ қисмда тегишли бўлган
Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳар, Наврўз МФЙ, Абай кўчаси 3-уй (яшаш
хоналари сони 3 та, яшаш майдони 42,12 кв.м., умумий фойдали майдони 58,08
кв.м., ер участкасининг фойдали майдони 483,70 кв.м.), Чирчиқ шаҳар, Наврўз
МФЙ, Абай кўчаси 3-уй манзилидаги нотурар жой (умумий майдони 91,25 кв.м.
ер участкасининг фойдали майдони 111 кв.м.) ва Қибрай тумани, А.Жомий
МФЙ, С.Айний кўчаси 18-уйнинг 900 кв.м. ер участкасига мерос қилиб
қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқига нисбатан унинг эри 2/3
улушда, фарзанди 1/3 улушда қонун бўйича биринчи навбатдаги меросхўрлар
деб топилсин.
21.11.2020 йилда вафот этган га
½ қисмда (эри га ½ қисмига
мулкка эгалик гувоҳномаси, ½ қисмнинг 2/3 улушига мерос гувоҳномаси
берилган) тегишли бўлган Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳар, 1-кичик нохия, 6уй, 8-хонадонга (2 та яшаш хонаси, яшаш майдони 30,70 кв.м., умумий фойдали
майдони 54,53 кв.м.) ва Қибрай тумани, А.Жомий МФЙ, С.Айний кўчаси 17Ауйга (4 та яшаш хонаси, яшаш майдони 40,64 кв.м., умумий фойдали майдони
65,30 кв.м.) нисбатан фарзанди 1/3 улушда қонун бўйича биринчи навбатдаги
меросхўр деб топилсин.
дан давлат фойдасига 18 551 557 сўм давлат божи ундирилсин.
дан давлат фойдасига 2 420 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар нинг қолган даъво талабларини қаноатлантириш рад қилинсин.
Ҳал қилув қарори устидан қарор чиқарилган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят
берилиши ѐки протест келтирилиши мумкин.
Раислик этувчи
Нусхаси аслига тўғри. Судья:
(имзо)
Х.Ж.Каюмов
Х.Ж.Каюмов