← Назад
Решение #1277391 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; To'lov kvitansiyasi
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФК | 985 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФК | 1021 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФПК | 1 | — | law | |
| Шу кодекс | 80 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ФПК | 136 | — | law | |
| збекистон Республикаси | 138 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФПК | 141 | — | law |
Текст решения
26 715 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
2024 йил сентябрь ойининг 30 куни фуқаролик ишлари бўйича
Шайхонтоҳур туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
Раислик этувчи: судья Ж.Б.Мамаюсупов,
судья
ёрдамчиси
У.Чориеванинг
котиблигида,
тарафларнинг
иштирокида, даъвогар Раимбаев Улуғбек Якубовичнинг жавобгарлар
«ANGLESEY FOOD” МЧЖ ва Хошимов Алишер Камилевичга нисбатан
етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича юритилган 2-1003-2301/22593-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Раимбаев Улуғбек Якубович жавобгар «ANGLESEY FOOD”
МЧЖга нисбатан етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш ҳақидаги
даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, унда у яшаб келаётган Тошкент
шаҳар Олмазор тумани, 2-Файзи Баланд кўчаси, 74-уй-жойдаги 578 кв.м, ер
майдон, умумий майдони 272,53 кв.м., яшаш майдони 181,29 кв.м. 8 яшаш
хонасидан иборат уй-жой унга 04.12.2018 йилдаги ҳадя шартномасига асосан
тегишли бўлиб, ушбу ҳадя шартномаси тегишли тартибда давлат рўйхатидан
ўтказилганлигини, ушбу уй-жойда у оила аъзолари билан бирга истикомат қилиб
келишини, унинг уй-жойига бир девор қўшни бўлган Тошкент шаҳар Олмазор
тумани, Калинин мавзук тор кўчаси, 72 ва 78 уй-жойлар тўлиқ жавобгар
томонидан бузиб ташланиб, ўрнига “Карзинка” савдо маркази учун нотурар жой
биноси қурилганлигини, ушбу бино қурилиш жараёнида “ANGLESEY FOOD”
МЧЖ томонидан қурилиш ишлари олиб борилиб, ушбу қурилиш жараёнида
жавобгар томонидан выбро катек техникасидан выбро катекни ёқиб ишлатиши
натижасида у истикомат қилиб турган Олмазор тумани, 2-Файзи Баланд кўчаси,
74-уйинг яшаш қисмидаги уй деворлари ёрилиб иморат иккига бўлиниб
кетганлигини, бундан ташқари уйнинг ўзи эса чўкиб кетиши натижасида унинг
уй-жой авариный ҳолатга келиб, яшаш учун яроқсиз ҳолга келиб, ушбу уй жойда
яшаш инсон ҳаёти учун хавфли бўлиб қолганлигини, ушбу ҳолат юзасидан
қурилиш иши олиб борилаётган жамиятнинг раҳбарини бу ҳақда бир неча бор
огоҳлантиришига қарамай жавобгар томонидан унинг рухсатисиз қурилиш
ишлари ҳеч бир техника хавфсизликлари олди олинмаган ҳолда давом эггирилиб
нотурар жой биноси қуриб битирилиб, тўлиқ ишга туширилганлигини, натижада
унинг мулки жавобгарнинг хатти-ҳарактлари оқибатида зарар етказилганлигини,
мутахасисларга уй-жойини курсатганида мутахасислар томонидан уй-жойни
қайта тамирлаш имконияти йўқлигини, иморатни тамирлашнинг ягона йўли
ушбу иморатни бузиб ташлаб қайтадан иморат тиклаши лозимлигини унга
тушунтирганлигини, жавобгар томонидан унинг мулкига етказилган зарар
миқдорини аниқлаш мақсадида “OPTIMAL ESTIMATION” МЧЖга мурожаат
қилганлигини, “OPTIMAL ESTIMATION” МЧЖ томонидан унинг мулкига
етказилган зарар миқдори смета бўйича таъмирлаш ва тикланиш қиймати ҚҚС
15% билан қўшиб ҳисобланганда 2.078.788.403 сўмни ташкил қилиши ҳақида
хулоса берилганлигини, бундан ташқари жавобгар томонидан қурилиш ишлари
олиб борилиш жараёнида кафолат хати берилиб унга кўра, ушбу объект
қурилиш-монтаж ишлари олиб бориш жараёнида турар-жой бино ва иншоотига
қурилиш ишлари натижасида ҳар қандай етказилган зарар ўрганилиб чиқилиб,
зарар тасдиқланган тақдирда ўрнатилган тартибда ўз ҳисобидан қоплаб
берилиши ҳақида кафолат берган бўлишига қарамасдан шу кунга қадар унинг
мулкига етказилган зарар қоплаб берилмаганлигини, Ўзбекистон Республикаси
ФКнинг 985-моддаси ва 999-моддаси татибида жавобгар унга етказилган зарарни
қоплаши лозимлигини, бундан ташқари ҳозирги кунда уйининг деворлари
ёрилиб иккига бўлиниб кетиши натижасида уй ичидан қараганда бемалол кўча
кўриниб туришини, уйининг деворлари ёрлиб кетганлиги сабабли уй босиб
қолишидан оила аъзолари билан бирга қўрқувда яшаб келаётганлигини,
жавобгар эса инсонларнинг ҳаёти ва уларнинг ҳаётига бўлган хавфлар умуман
қизиқтирмаганлигини, жавобгарларнинг ушбу хатти-ҳаракатлари натижасида
унинг мулкига етказилган зарар таъсирида оиласи билан хозирги кунда гоҳ руҳан
эзилиб, гоҳ қўрқув остида ҳаёт кечириб келётганлигини, барча оила аъзолари
девор қулаб том босиб қолишидан қаттиқ хавотирда яшаб келаётганлигини,
уларнинг бошқа яшаш жойи бўлмаганлиги сабабли авария ҳолатига келиб қолган
низоли хонадонда яшашда давом этишга мажбур бўлаётганлигини, жавобгар бу
хатти харкати билан унга ва унинг оиласига маънавий зарар келтирганлигини
бундан ташқари уйни бузиб қайта қурса оила аъзолари билан яшашга бошқа
турар жойи йўқлиги сабабли ижара уйда яшаб туришга тўғри келишини,
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 1021-моддасига мувофиқ махнавий зарар
миқдорини 500.000.000 сўм деб баҳолашини баён қилиб, жавобгардан унинг
фойдасига 2.078.788.403 сўм моддий зарар ва 500.000.000 сўм маънавий зарарни
ҳамда у томондан қилинган суд харажатларини жавобгардан ундириб беришини
сўраган.
Шунингдек, даъвогар Раимбаев Улуғбек Якубович судга ариза тақдим
қилиб, унда даъво талабини тўлдириш ва аниқлик киритиш мақсадида у
томондан судга ва суд жараёнлари пайтида қилинган сарф-харажалар, яъни шу
кунга қадар у томонидан судга 01.08.2023 йилда 8.000.000 сўм давлат божи ва
33.000 сўм почта ҳаражати, Уй-жой қурилиш коммунал хўжалих соҳасида
назорат қилишга техних ҳолатни текшириш ва синов ишларини бажариш учун
14.140.000 сўм ва 34.340 сўм тўлаганлигини, Ўзбекистон Республикаси Адлия
Вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республиха суд экспертизаси
марказига 11.09.2024 йилда 6.120.000 сўм, 09.07.2024 йилда 10.676.000 сўм,
“OPTIMAL ESTIMATION” МЧЖ билан тузилган №03-298/23 сонли шартномага
асосан мол-мулкни баҳолаш хизмати учун 2.000.000 сўм ҳамда 18.000.000 сўм
қўшимча пул маблағлири тўланганлигини, шунингдек адвокатга юридик
хизмати учун 11.07.2023 йилдаги №82- сонли юридик ёрдам кўрсатиш
тўғрисидаги битимга кўра 11.205.750 сўм тўлов амалга оширилганлигини,
юқоридагиларни инобатга олиб у томонимдан тўланган 8.000.000 сўм давлат
божи ва 33.000 сўм почта харажати, 14.140.000 сўм ва 34.340 сўм, 6.120.000 сўм,
10.676.000 сўм, 2.000.000 сўм, 18 000 000 сўм, адвокатлик хизмати учун
11.205.750 сўм жами 70.209.090 сўм қўшимча харажатларни жавобгардан
ундириб беришини сўраган.
Суднинг 23.09.2024 йилдаги ажрими билан фуқаро Хошимов Алишер
Камилевич иш бўйича қўшимча жавобгар сифатида жалб қилинган.
Суд мажлисида даъвогар Раимбаев Улуғбек Якубович, даъво аризаси ва
унга қўшимча берган аризасини қуватлаб, суд томонидан тайинланган
экспертиза бщйича экспертлар хулосаси билан келишмаслигини, унинг
ҳимоячиси тақдим қилган экспертиза хулосаси билан келишишини билдириб,
суддан даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида даъвогар Раимбаев Улуғбек Якубовичнинг ҳимоячиси
И.М.Шуйбекова даъво талаблари ва даъвогар кўрсатмасини қувватлаб, суддан
даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Дастлабки суд мажлисларида жавобгар «ANGLESEY FOOD” МЧЖнинг
ишончли вакиллари А.Алимов, О.Мамарасулов ва З.Гадаевалар, даъво
талабларини тан олмасдан, даъво талабини асоссиз деб ҳисоблашларини,
қурувчи томонидан кафолат нафақат даъвогарга балки, нотурар жой ҳудудига
туташ бўлган барча қўшниларга розилик олиш мақсадида берилган
бўлганлигини, низоли 72-78 уй-жой 29.12.2022 йилда юридик шахсга
сотилганлигини, 72-78 уй-жойлар бирлаштирилиб, ўрнида нотурар бино
қурилган бўлганлигини, бугунги кунда улар бирлаштирилиб, 72-уй деб
номланишини, даъвогарнинг мулкига жисмоний ёки юридик шахс томонидан
зарар етказилганлигини аниқлаш имконсиз эканлигини, даъвогар томонидан иш
ҳужжатларига тақдим қилинган длолатнома 2023 йилнинг қевраль ойида
тузилганлигини, даъвогар томонидан унинг уй-жойига зарар етказилганлигини
2022 йилнинг кузида маълум қилганлигини, пудрат шартномаси Алишер
Хошимов билан тузилганлигини, ўзаро келишмовчиликлар натижасидаги
жиноят ишига «ANGLESEY FOOD” МЧЖнинг алоқаси йўқлигини, нотурар
жойга нисбатан мулк ҳуқуқи 30.01.2023 йилда давлат рўйхатидан
ўтказилганлигини, асос олди-сотди шартномаси ўлганлигини, олди-сотди
шартномаси нотариал тартибда расмийлаштирилмаганлигини, балки тарафлар
ўртасида ўзаро келишувга асосан расмийлаштирилганлигини, бино нотураржой
турига ўтказилган бўлганлигини, «ANGLESEY FOOD” МЧЖ томонидан ушбу
нотурар жой фуқаро Алишер Хошимовдан сотиб олинганлигини, “Виброкоток”
ва “Вибромолоток” ишлатилиши оқибатида даъвогарнинг уйига зарар
етказилгнлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд эмаслигини, бундан ташқари
кафолат
хатини
айнан
«ANGLESEY
FOOD”
МЧЖ
томонидан
берилмаганлигини, даъвогар томонидан тақдим қилинган баҳолаш хулосалари
билан келишмасликларини, сабаби баҳолашни асоссиз деб ҳисоблашларини,
зарарни баҳоланиш қиймати асл ҳолатга тўғри келмаслигини таъкидлаб, даъво
талабини тўлиқ рад қилиш ҳақида кўрсатма берганлар.
Шунингдек, дастлабки суд мажлисларида мутахассис сифатида сўралган
Тошкент шаҳар вурилиш ва уй-жой коммунал хўжалик соҳасида ҳудудий
назорат инспекцияси лобаранти Д.Расулов, лойиҳалар ва рухсатлар агарда
қурилиш майдони 500 кв.мдан катта бўлса шаҳар бошқармасига, агарда ушбу
ҳажмдан кичик бўлса туман архитектура бўлимларидан рўйхатдан
ўтказилишини, қурилиш ишларида қандай қурилиш моллари ишлатилганлиги
Конструкция қароридан билиш мумкинлигини, улар томонидан берилган
хулосада сейсмика бўйича кўрсатиб ўтилганлигини, бунда бино геометрика
бўйича тўғри шаклга эга бўлиши кераклигини, даъвогарнинг уйида бу тўғри
шаклда эканлигини, қурилма шакллари турли хил бўлиши мумкинлигини,
шаклига қараб сейсмика ўзига яраша талабларга эга бўлишини, чидамлилик
борасида тўртбурчак шаклдаги биноларнинг чидамлилиги яхши бўлишини, 5 ўқ
бўйича деворда ёриқлар бўмаганлигини, шунингдек, подвал қисмда ҳам ёриқлар
бўлмаганлигини,
ушбу
қисмларнинг
пойдевор
қисмини
очиб
кўрмаганликларини, чизма бўйича 3 билан 4 ўқлар бўйича чўкиш мавжудлигини,
ушбу қисмда асосий ўққа нисбатан силжиш борлигини, сейсмика бўлмаса
деворжа ёриқлар пайдо бўлмаслигини, ёриқларни бартараф этиш ва нормал
ҳолатга келтириш мумкинлигини, уйнинг ертўла жойлашган қисми ҳолати яъши
эканлигини, девормация грантга берилганлигини, уй-жойда керакли устунлар ва
уларда арматуралар борлигини, қурилишда деформация талаблари, шунингдек,
пойдеворнинг ҳам бир қанча ўз талаблари борлигини, уйнинг пойдевори 3
метргача тушмаганлигини, лекин агарда ташқи деформаци бўлмаса у 1000 йил
ҳам туриши мумкинлигини, нотурар жой асоси уйга яқин қазилганлигини,
бунинг ҳам даъвогарнинг уйига таъсири бўлганлигини, даъвогарнинг уйидаги
ёриқлар “Виброкоток” ва “Вибромолоток” ишлатилиши оқибатида юзага
келиши мумкинлигини, ушбу техникаларни қурилиш жараёнида кузатиб
турмаганлигини, бироқ ушбу техникалар ерга қаттиқ силкиниш беришини,
девор фндаменти ер 70 см чуқурликда бўлиши лозимлигини, сабаби ер музлаши
инобатга олиниши лозимлигини, дарбозахона пойдевори “Ленточный”
эканлигини, “Корзинка” биносини пойдеворини у билмаслигини, болахона
девори болахонани бемалол кўтаришини, ҳудудда 9 баллга тенг зилзила бўлиши
мумкинлигини билдириб, тушунтириш берган.
Суд мажлисида жавобгар «ANGLESEY FOOD” МЧЖ ишончли вакили
И.Худайберганов, даъво аризасини тан олмасдан, суднинг ажрими бўйича
берилган экспертиза хулосасига нисбатан эътирози йўқлигини, даъвогар вакили
томонидан тақдим қилинган экспертиза хулосаси билан келишмаслигини,
нотурар жой биноси 15.12.2022 йилда сотиб олинганлигини, олинганидан сўнг
фақат биножда ҳаво айланиш, иситиш, совутиш тизимлари ўрнатилиб, кичик
демонтаж ишлари олиб борилганлигини, «ANGLESEY FOOD” МЧЖ томонидан
қурилиш ишлари олиб борилмаганлигини, келтирилган даъво талабини асоссиз
деб ҳисоблашини билдириб, суддан даъво аризасини қаноатлантиришдан рад
қилишни сўради.
Суд мажлисида жавобгар Хошимов Алишер Камилевичнинг ишончли
вакили адвокат Р.Нурханов, даъво талабларини тан олмасдан, келтирилган даъво
талаблари асосиз эканлигини, даъвогарнинг уй-жойида пайдо бўлган ёриқларни
пайдо бўлиш вақти аниқ эмаслигини, ушбу ёриқлар айнан қурилиш ишлари
пайтида пайдо бўлганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд эмаслигини,
суднинг ажрими бўйича берилган экспертиза хулосасига нисбатан эътирози
йўқлигини, даъвогар вакили томонидан тақдим қилинган экспертиза хулосаси
билан келишмаслигини, сабаби даъвогар уйининг фундаменти талаб даражасида
бўлмаганлигини, бу эса йилллар мобайнида музлаш ва бошқа табиий тасир
оқибатида пайдо бўлган бўлиши мумкинлигини билдириб, суддан даъво
аризасини рад қилишни сўради.
Суд мажлисида ВКА орқали иштирок этган Х.Сулайманова номидаги
РСЭМнинг
суд-қурилиш
бўлими
экспертлари
Б.Хабибуллаев
ва
О.Мадаминовлар, улар томонидан тақдим қилинган хулосалар илмий жиҳатдан
асосланганлигини, экспретлар ўз хулосаларида тўхтамга келган якуний фикрлар
асоси хулосанинг тадқиқот қисмида батафсил ёритилганлигини билдиришди.
Суд, ишда иштирок этувчиларнинг фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини
муҳокама қилиб ва тўпланган далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
тўхтамга келади.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 1-моддасига кўра ҳар қандай
манфаатдор шахс бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқи ёхуд қонун билан
қўриқланадиган манфаатини ҳимоя қилиш учун қонунда белгиланган тартибда
судга мурожаат қилишга ҳақли.
Шу кодекснинг 80-моддасида суд далилларга ишнинг ҳамма ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда, ҳар тарафлама, тўлиқ
ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо бериши, ҳар
бир далил алоқадорлик, мақбуллик ва ишончлилик нуқтаи назаридан,
далилларнинг мажмуи эса етарлилик нуқтаи назаридан баҳоланиши лозимлиги,
ҳеч бир далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмаслиги қайд
қилинган.
Аниқланишича, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, 2-Файзи Баланд
кўчаси, 74-уй 04.12.2018 йилда нотариал тартибда расмийлаштирилган 2-8110сонли Ҳадя шартномасига асосан даъвогар Раимбаев Улуғбек Якубовичга
тегишли.
Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Тараққиёт МФЙ, Корсарой тор
Калинин-Мавзук кўчаси, 72-уй ўзаро 29.12.2022 йилда тузилган олди-сотди
шартномасига асосан «ANGLESEY FOOD” МЧЖга тегишли.
Иш ҳужжатлари ва тарфларнинг кўрсатмасидан аниқланишича Тошкент
шаҳар, Олмазор тумани, Тараққиёт МФЙ, Корсарой тор Калинин-Мавзук
кўчаси, 72-уй дастлаб 31.03.2021 йилда расмийлаштирилган олди-соти
шартномасига асосан фуқаро Хошимов Алишер Камилевичга тегишли бўлган.
02.02.2022 йида ушбу манзилдаги 72 ва 78 уйларни нотурар жой тоифасига
ўтказишга рухсат олиниб, мазкур ҳудудда қурилиш лойиҳа смета ҳужжатлари
тайёрланган. Тайёрланган лойиҳа смета ҳужжатларини келишиш бўйича
Архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши ишчи органининг 21.12.2022 йилдаги
61546-сонли Хулосасида кўриб чиқиш натижаси ижобий баҳоланган. 22.12.2022
йилда А.Хошимов Буюртмачи сифатида “KONSTRUKSIYA LOYIHA
EKSPERTIZA” МЧЖ томонидан 244-22-сонли экспертиза хулосаси олинган.
Қурилма юридик манзили Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Тараққиёт
МФЙ, Корсарой тор Калинин-Мавзук кўчаси, 72-уй деб белгиланган.
Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Тараққиёт МФЙ, Корсарой тор
Калинин-Мавзук кўчаси, 72-уй манзилида жойлашган нотурар жой биноси
тарафларнинг ўзаро келишуви асосида 29.12.2022 йилда тузилган олди-сотди
шартномасига асосан «ANGLESEY FOOD” МЧЖга ўтган.
Нотурар жой биноси қурилиши катлаван кавланган ҳолда бошланиб,
қуриб битказилган.
Мазкур ҳудудда 2021-2023 йиллар оралиғида қурилиш ишлари олиб
борилган.
Қурилиш ишлари А.Хашимов ва “O’ZPROMHOLODMONTAJ” МЧЖ
ўртаисда 03.03.2022 йилда тузилган 14-сонли “Пудрат шартномаси”га асосан
“O’ZPROMHOLODMONTAJ” МЧЖ томонидан амалга оширилган. Қурилиш
ишлари бошланишидан олдин Буюртмачи А.Хашимов томонидан қурилиш
ҳудудига туташ бўлган турар жой мулкдорларига олиб борилаётган қурилиш
ишлари оқибатида уларнинг турар-жой, бино иншоатларига ҳар қандай зарар
етказилса, ўрганиб чиқилиши, зарар тасдиқланган ҳолда ўз ҳисобидан ушбу
зарар қоплаб берилиши ҳақида Кафолат хати берилган.
Қурилиш ишлари жараёнида даъвогарга тегишли бўлган Тошкент шаҳар,
Олмазор тумани, 2-Файзи Баланд кўчаси, 74-уй деворларида қурилиш жараёнида
ёриқлар пайдо бўлганлиги, уй деворининг орқаси кавланиши ҳолати бўйича уйжой мулкдори, А.Сайфуллаев
ва М.Эркиновлар ўртасида тортишувкелишмовчилик пайдо бўлган. Ушбу ҳолат жиноят ишлари бўйича Олмазор
туман судининг 15.09.2022 йилдаги ҳукмида ўз аксини топган.
Даъво талабларида қурилиш ишлари унинг уйига жуда яқин котлаван
ковлашдан бошланганлиги, у ерда “Виброкоток” ва “Вибромолоток”
ишлатилиши оқибатида даъвогарнинг уйига зарар етказилгнлиги, унинг уй-жойи
яшаш учун хавли авариявий ҳолатга тушиб қолганлиги, шу боисдан уй-жойни
қайта қуриш зарурати пайдо бўлганлиги, уй-жойни қайта қуриш харажатлари
“AKBAR ARCH ARCHITECTS” МЧЖ, “OPTIMAL ESTIMATION” МЧЖ
томонидан 2.078.788.403 сўмга баҳоланганлигини, “GEO MIR” МЧЖ томонидан
техник ҳисобот тайёрланганлигини билдириб, жавобгардан ушбу етказилган
зарарни, шунингдек, 500.000.000 сўм маънавий зарар ҳамда суд ҳаражатларини,
вакил харажатларини унинг фойдасига ундиришни сўраган.
Зарар ҳолатига баҳо бериш ва даъвогар томонидан тақдим қилинган
ҳисоботларни илмий жиҳатдан асосли ёки асоссиз эканлигини текшириш
мақсадида суднинг 05.03.2024 йилдаги ажрими билан иш бўйича суд-қурилиш
экспертизаси тайинланган.
Х.Сулайманова
номидаги
РСЭМнинг
10.09.2024
йилдаги
29/12(5978)16.Z1/13975, 29/12(5978)16.Z1/13976, 29/12(5978)16.Z1/13977-сонли
хулосаларига кўра, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, 2-Файзи Баланд кўчаси,
74-уйнинг ташқи девор ва хона ичи деворларида ёриқлар мавжуд эканлиги,
бироқ ушбу ёриқлар қачон пайдо бўлганлигини аниқлаш имкони йўқлиги; ушбу
ёриқлар қўшни ҳудуд Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Тараққиёт МФЙ,
Корсарой тор Калинин-Мавзук кўчаси, 72-уй манзилида қурилиш ишлари олиб
берилишидан олдин кавланган котлаван (Пойдевор чуқури) жараёнида вужудга
келган бўлиши мумкинлиги, аммо келиш чиқиш техник сабабларини аниқлаш
имкони йўқлиги; “OPTIMAL ESTIMATION” МЧЖнинг берган хулосаси илмий
асосланмаганлиги; зарарни баҳолаш ва тикланиш ҳаражатларини ҳисоблаш,
ташқи ва ички деворлардаги ёриқларни бартараф этишнинг бозор қийматини
қанчани ташкил этишини аниқлаш Марказ экспертларининг ваколатига
кирмаслиги қайд этилган.
Шунингдек, Х.Сулайманова номидаги РСЭМ томонидан даъвогар
вакилига тақдим қилинган 20.10.2024 йилдаги 29/12(8384)16.Z1/14374-сонли
хулосасига кўра, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, 2-Файзи Баланд кўчаси, 74уйнинг кострукциясини мустаҳкамлаш бўйича “ANGREN TEX AUDIT
LOYIHA” МЧЖ томонидан тайёрланган сметаси илмий асосланганлиги;
Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, 2-Файзи Баланд кўчаси, 74-уйни дастлабки
ҳолатга келтириш учун уй-жойнинг ҳозирги кундаги бозор қиймати миқдори
қанчани ташкил этишини аниқлаш масаласи Марказ экспертининг ваколатига
кирмалсиги қайд этилган.
“ANGREN TEX AUDIT LOYIHA” МЧЖ томонидан тайёрланган сметага
кўра Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, 2-Файзи Баланд кўчаси, 74-уйнинг
кострукциясини мустаҳкамлаш ҳаражати 465.107.833 сўмни ташкил этади.
Х.Сулайманова номидаги РСЭМ томонидан даъвогар вакилига тақдим
қилинган 20.10.2024 йилдаги 29/12(8384)16.Z1/14374-сонли хулосасинигн
тадқиқот қисмидан аниқланишича, низоли Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, 2Файзи Баланд кўчаси, 74-уй ва Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Тараққиёт
МФЙ, Корсарой тор Калинин-Мавзук кўчаси, 72-уй бир-бирига тақаб
қуриилганлиги, оралиқ масафа 1 метрни ташкил этиши, савдо мажмуасини
қурилишидан олдин кавланган котлавон вақтида у ердаги грунтлар
сустлашганлиги,
қурувчи
томонидан
геологик
изланишлар
олиб
борилмаганлиги, деворга ва унга ёндош қурилмаларга котлаван кавланишиан
олдин кучлантириш ишлари олиб борилмаганлиги сабабли ҳамда чегара
деворларининг пойдевори яқинида кавлаш жараёнида ишлатилган ер қатламини
зичлаштириш тебраниш ишлари (виброкоток) ва техник деформациялар ҳолатга
катта таъсир этган бўлиши мумкинлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 985-моддсига кўра, Ғайриқонуний
ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига
етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой
берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши
лозим. Қонунда зарарни тўлаш мажбурияти зарар етказувчи бўлмаган шахсга
юклатилиши мумкин. Қонунчиликда ёки шартномада жабрланувчиларга зарарни
тўлашдан ташқари товон тўлаш мажбурияти белгилаб қўйилиши мумкин. Зарар
етказган шахс, агар зарар ўз айби билан етказилмаганини исботласа, зарарни
тўлашдан озод қилинади. Қонунда зарар етказган шахснинг айби бўлмаган
тақдирда ҳам зарарни тўлаш назарда тутилиши мумкин. Қонуний ҳаракатлар
туфайли етказилган зарар қонунда назарда тутилган ҳолларда тўланиши лозим.
Агар зарар жабрланувчининг илтимоси ёки розилиги билан етказилган бўлса,
зарар етказган шахснинг ҳаракатлари эса жамиятнинг ахлоқий тамойилларини
бузмаса, зарарни тўлаш рад этилиши мумкин.
Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Тараққиёт МФЙ, Корсарой тор
Калинин-Мавзук кўчаси, 72-уй манзилида қурилиш ишлари собиқ мулкдор
А.Хошимов мулкдорлиги даврида амалга оширилган. Бугунги кунда ушбу мулк
мулкдори «ANGLESEY FOOD” МЧЖ ҳисобланади.
Шу боисдан, суд ўз ташаббусига кўра суднинг 23.09.2024 йилдаги ажрим
билан фуқаро Хошимов Алишер Камилевични иш бўйича қўшимча жавобгар
сифатида жалб этишни лозим топди.
Қайд этилганларга кўра, суд Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, 2-Файзи
Баланд кўчаси, 74-уйга етказилган 2.078.788.403 сўм миқдордаги зарарни
ундириш қисмини муҳокама қилиб, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Тараққиёт
МФЙ, Корсарой тор Калинин-Мавзук кўчаси, 72-уй манзилида қурилиш ишлари
олиб борлиши жараёнида савдо мажмуасини қурилишидан олдин кавланган
котлавон вақтида у ердаги грунтлар сустлашганлиги, қурувчи ёки буюртмачи
томонидан геологик изланишлар олиб борилмаганлиги, деворга ва унга ёндош
қурилмаларга котлаван кавланишиан олдин кучлантириш ишлари олиб
борилмаганлиги, чегара деворларининг пойдевори яқинида кавлаш жараёнида
ишлатилган ер қатламини зичлаштириш тебраниш ишлари (виброкоток) ва
техник деформациялар ҳолатга катта таъсир этган бўлиши мумкинлиги, суд
мажлисларида қурилиш жараёнида “Виброкоток” ва “Вибромолоток”
ишлатилганлиги тарафлар томонидан инкор этилмаганлиги, бино-иншоат 1
мертли масофада катлавон кавланиб қурилганлигини инобатга олиб даъво
талабининг ушбу қисмини қисман асосли деб ҳисоблайди.
Бунда, суд қурилиш ишларининг таъсири бутун уй-жойга нисбатан
таъсир кўрсатмаганлигини инобатга олган ҳолда Х.Сулайманова номидаги
РСЭМ томонидан тақдим қилинган 20.10.2024 йилдаги 29/12(8384)16.Z1/14374сонли хулосаси билан келишади ва Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, 2-Файзи
Баланд кўчаси, 74-уйнинг кострукциясини мустаҳкамлаш бўйича “ANGREN
TEX AUDIT LOYIHA” МЧЖ томонидан тайёрланган сметаси доирасида
465.107.833 сўм пул маблағини моддий зарар сифатида жавобгарлар
«ANGLESEY FOOD” МЧЖ ва Хошимов Алишер Камилевичлардан солидар
тартибда даъвогар Раимбаев Улуғбек Якубовичнинг фойдасига ундиришни
лозим топади.
Суд, даъво талабининг 500.000.000 сўм маънавий зарарни ундириш
қисмини муҳокама қилиб, қуйидаги тўхтамга келади.
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 1021-моддасига кўра, Маънавий зарар
уни етказувчининг айби бўлган тақдирда, зарар етказувчи томонидан қопланади,
ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Маънавий зарар уни етказувчининг айбидан қатъи назар, қуйидаги ҳолларда
қопланади, агар: зарар фуқаронинг ҳаёти ва соғлиғига ошиқча хавф манбаи
томонидан етказилган бўлса; зарар фуқарога уни қонунга хилоф тарзда ҳукм
қилиш, қонунга хилоф тарзда жиноий жавобгарликка тортиш, эҳтиёт чораси
сифатида қамоққа олишни ёки муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат
олишни қонунга хилоф тарзда қўлланиш, қонунга хилоф тарзда маъмурий жазо
қўлланиш ва қонунга хилоф тарзда ушлаб туриш, шунингдек ҳар қандай
қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни
камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш натижасида етказилган
бўлса; зарар ор-номус, қадр-қиммат ва ишчанлик обрў-эътиборини ҳақоратловчи
маълумотларни тарқатиш туфайли етказилган бўлса; қонунда назарда тутилган
бошқа ҳолларда.
Ушбу ҳолатда, суд жавобгарларнинг ҳатти-ҳаракатларида ёки
ҳаракатсизлигида айбнинг ва қастдан амалга оширилган ҳаракатларнинг мавжуд
эмаслигини, жавобгарнинг ҳаракатида қурилиш нормалари ва қоидаларига
лозим даражада риоя этмаслик ҳолати эканлиги сабабли даъво талабининг
маънавий зарар ундириш қисмини асоссиз деб топади.
Суд, вакил харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб,
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 136-моддаси талаби доирасида оқилона
миқдорда адвокат хизмати учун тўланган 11.205.750 сўмни ярмини – 5.602.875
сўм пул маблағини жавобгарлардан даъвогарнинг фойдасига солидар тартибда
ундиришни лозим топади.
Шунингдек, суд Ўзбекистон Республикаси 138-моддаси тартибида суд
ҳаражатларини муҳокама қилиб, даъвогар томонидан даъво аризасини беришда
8.000.000 сўм миқдорда давлат божи тўланганлигини, даъво талабининг
маънавий зарарни ундириш қисми рад қилинганлигини инобатга олиб,
жавобгарлардан даъвогарнинг фойдасига ушбу сумманинг 7.320.000 сўм
қисмини ундиришни лозим топади.
Шунингдек, жавобгарлардан даъвогарнинг фойдасига экспертиза
харажатлари учун 16.796.000 сўм (6.120.000+10.676.000), ўзининг бузилган
ҳуқуқини тиклаш қилинган сарф-харажат сифатида баҳолаш смета ҳужжатлари
учун сарфланган 18.000.000 сўм, 2.000.000 сўм, 14.140.000 сўм, жами 50.936.000
сўм ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 141-моддаси талабига кўра,
ундирилган пул маблағига нисбатан 18.604.313 сўм давлат божи суммасининг
қолган 11.284.313 (18.604.313-7.320.000) сўм қисмини жавобгарлардан давлат
фойдасига ундиришни, даъво талабининг моддий зарарни ундиришни рад
қилинган қисми юзасидан даъвогардан давлат фойдасига 64.547.222 сўм
(2.078.788.403-465.107.833=1.613.680.570; 1.613.680.570х4/100) давлат боди
ундиришни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг
985, 1021, 1022-моддаси, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 72, 136, 138, 141,
249-253-моддаларига, асосан
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогар Раимбаев Улуғбек Якубовичнинг жавобгарлар «ANGLESEY
FOOD” МЧЖ ва Хошимов Алишер Камилевичга нисбатан етказилган моддий ва
маънавий зарарни ундириш ҳақидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгарлар «ANGLESEY FOOD” МЧЖ ва Хошимов Алишер
Камилевичлардан даъвогар Раимбаев Улуғбек Якубовичнинг фойдасига
еткзилган моддий зарар ҳисобига 465.107.833 сўм, даъво аризасини беришда
тўланган двлат божи ҳисобига 7.320.000 сўм, экспертиза ва смета харажатлари
ҳисобига 50.936.000 сўм ҳамда вакил харажати учун 5.602.875 сўм, жами
528.966.708 сўм солидар тартибда ундирилсин.
Жавобгарлар «ANGLESEY FOOD” МЧЖ ва Хошимов Алишер
Камилевичлардан давлат фойдасига 11.284.313 сўм давлат божи суммаси
солидар тартибда ундирилсин.
Даъвогар Раимбаев Улуғбек Якубовичдан давлат фойдасига 64.547.222
сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор
протест келтириши мумкин.
Раислик этувчи
/имзо/
Ж.Б.Мамаюсупов
Нусхаси аслига тўғри, судья:
Ҳал қилув қарори 10.06.2024 йилда қонуний кучга кирди, судья: