← Назад
Решение #1277415 Гражданские
Бошқа турдаги илова ҳужжати; Чақирув қоғозига илова; Даъво аризаси; Паспорт нусхаси; Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси; Шартнома нусхаси; Ҳал қилув қарори; To'lov kvitansiyasi; Почта ҳаражатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| суд ФПК | 220 | — | law | |
| аролик процессуал кодекси | 72 | — | code_article | |
| аролик процессуал кодекси | 72 | — | code_article | |
| аролик процессуал кодекси | 75 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 164 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 184 | — | code_article | |
| Кодекс | 197 | — | code_article | |
| Мазкур Кодекс | 206 | — | code_article | |
| аролик процессуал кодекси | 138 | — | code_article | |
| аролик процессуал кодекси | 141 | 1 | code_article |
Текст решения
19 982 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил июль ойининг 26 куни фуқаролик ишлари бўйича Қуйичирчиқ
туманлараро суди, очиқ суд мажлиси, ўз биносида бўлиб,
Раислик қилувчи судья 2222,
судья ёрдамчиси 2222нинг котиблигида, даъвогар иштирокида, даъвогар
2222нинг 2222 манфаатида жавобгар 2222га нисбатан компенсация ундириш
ҳақидаги даъво аризаси асосида юритилган №2222-сонли фуқаролик ишини кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар 2222 2222 манфаатида жавобгар 2222га нисбатан компенсация
ундириш ҳақида даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унга кўра фуқаро 2222
Оққўрғон туман адлия бўлимига мурожаат қилиб, 2222да жойлашган нотурар жойбиноси туман ҳокимлиги томонидан давлат ва жамият эхтиёжлари учун бузилган
бўлсада компенсация тўловлари тўланмаганлигини маълум қилиб, компенсация
тўловини ундириб беришда амалий ёрдам сўраганлигини, аниқланишича,
компенсация тўлов сўралаётган 2222 кўчасида жойлашган нотурар жой бино
фуқаро 2222га Оққўрғон туманида фаолият олиб борувчи давлат нотариуси
томонидан 06.05.2005 йилда Р-485-сонли олди-сотди шартномасига асосан эгалик
ҳуқуқи асосида берилганлигини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013
йил 6 августдаги “2013-2015 йилларда Тошкент вилоятининг йўл-транспорт,
муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш
чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2020-сонли Қарори ва Тошкент вилояти
ҳокимининг 2013-йил 10-августдаги 182-сонли қарорлари ижросини таъминлаш
2013-2015 йилларда Оққўрғон туманинг йўл-траснпорт, муҳандисликкоммуникация ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари
тўғрисида Оққўрғон туман ҳокимининг 14.08.2013 йилда 231-сонли қарори қабул
қилинганлигини, мазкур қарорга асосан 2222га туман ҳокимлиги томонидан
нотурар жой обектини бузиш тўғрисида 02.08.2018 йилда 1-22-288-сонли
огоҳлантириш хати берилганлиги ва Қосимовга тегишли нотурар жой обекти
мулкдор томонидан 2018 йил декабр ойида тўлиқ бузилганлигини, Қосимов Аброр
Cосимович туман адлия бўлимига келиб берган тушунтиришга кўра, Оққўргон
тумани "Оҳунбобоев" кўчасида жойлашган қахвахона ва савдо дўконлари
мажмуасидан 0,20 гектар майдондан иборат бино-иншоотларда 2005 йилдан бери
2222 хусусий фирмаси юритиб келганлигини, ушбу биноларда умумий овқатланиш,
озиқ-овқат дўкони, аёллар сартарошхонаси, нонвойхона, "Юcелл” ва "Билайн" уяли
алоқа компаниялари офисларини очганлигини, 15 нафардан ортиқ фуқарони иш
билан таъминланганлигини, барча солиқ тўловларини ўз вақтида тўлаб
келганлигини, 2018 йил туман ҳокимлиги томонидан мажбурий тартибда буздириш
ҳақида огоҳлантирилганлигини, 0,04 гектар ер-майдони бузилишган тушганлигини,
Оққўргон шаҳри "Оҳунбобоев" кўчасида жойлашган 188,04 кв.м ер участкасидаги
қахвахона ва савдо дўконлари бино-иншоотлари бузилганлигини, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2013 йил 6 августдаги 2020 йил қарори ижросини
таъминлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 97-сонли қарорига асосан
компенсация тўловларини амалга ошириш бўйича Оққўрғон туман ҳокимлигини
2020 йил 18 феврал 48-сонли Фармойишига асосан ишчи гуруҳ тузилганлигини,
1
гуруҳнинг 16.01.2020 йилдаги далолатнома-хулосасида кўра унга умумий баҳолаш
суммасидан 50.791.000 сўм тўлаб берилганлигини, бироқ фуқаро 2222 Тошкент
вилояти Оққўрғон тумани ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизмати томонидан
(11:07:02:03:03:0012) реестр рақами билан бинолар, иншоотларга бўлган ҳуқуқнинг
давлат рўйхатидан ўтказилганлигини ва Оққўргон тумани 2-сонли ДНИнинг
06.05.2005 йилдаги Р-2-485-сонли олди-сотди шартномасига асосан тегишли 400
кв.м бўлган ер-майдони давлат ва жамоат еҳтиёжлари учун олиб қўйилганлигини ва
ўрнига тенга-тенг қийматли ер участкаси ажратиб берилмаганлиги учун туман
адлия бўлими томонидан унинг манфаатида Қуйичирчиқ фуқаролик ишлари бўйича
тумананлараро судига даъво аризаси киритилганлигини ва унинг фойдасига|
06.02.2023 йилда суднинг хал қилув қарори асосида 154.344.590 сўм ундириб
берилганлигини, ҳақиқатдан хам A.Қосимовга тегишли бўлган бино иншоот туман
ҳокимлиги томонидан бузилган ва унга эгалик ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер
майдони 0,04 га ер майдони давлат ва жамият эхтиёжи учун олинган. Олинган ер
учун туман ҳокимлиги томонидан тўлиқ зарар қоплаб берилган бўлсада, лекин,
бузилган мулк ҳуқуқи мавжуд бўлган бино иншоот учун тўлиқ компенсация
пуллари тўлаб берилмаганлигини, хозирги кунда қопланмаган зарар миқдори 2222
баҳоловчи ташкилот тамонидан 28.07.2023 йилда берилган 144/Т/1-сонли хисобкитоб хулосаларига кўра А.Қосимовга етказилган зарар 155.858.000 (бир юз еллик
беш миллион саккиз юз эллик саккиз минг) сўмни ташкил этишини маълум қилиб,
Оққўрғон тумани хокимиятидан 155 858 000 сўм компенсация ундириб беришни
сўраган.
Суд мажлисида даъвогар 2222 вакили 2222 даъво аризасида кўрсатилган
важларни тасдиқлаб, даъво аризасини қаноталантиришни сўраган.
Суд мажлисида сўралган манфаатдор шахс 2222 даъво аризасида кўрсатилган
важларни тасдиқлаб, хақиқатдан хам юқоридаги хукумат қарорлари асосида унга
тегишли бўлган 2222 кўчасида жойлашган нотурар жой биносининг “қизил чизиқ”
сархадига тушган қисми бузилишга тушганлигини, бузиш ишларини амалга
ошириш вақтида ушбу бино билан бир том остида бўлган қолган қисмини хам
бузишга мажбур булганлигини, сабаби хокимият томонидан замонавий
шахарсозлик нормалари талабларига жавоб берадиган икки қавватли бино қуриш
талаби қўйилганлигини, бинонинг фасад қисми бузилишга тушганлиги сабаби бино
эстетик жихатдан кўримсиз ва бинони авариявий холатига, мустахкамлигига
таъсирини кўрсатганлигини, натижада бино иншоотни 2018 йил декабр ойида
тўлиқ бузиб ташлаб кредит маблағлари хисобидан бошқатдан ўрнига бошқа бино
қуришга мажбур бўлганлигини, Оққўрғон тумани хокимлигининг 2020 йил 16
январдаги далолатнома хулосасига кўра унга бино иншоотнинг умумий бахолаш
суммасидан 50 791 000 сўм тўлаб берилганлигини, бинонинг бузилган қолган қисми
учун компенсация ундириб берилишини сўраган.
Суд мажлисида жавобгар вакили 2222, 2222нинг компенсация ундириш
бўйича мурожаати Оққўрғон тумани хокимиятида тузилган комиссия томонидан
ўрганиб чиқилганлигини, манфаатдор шахсга тегишли бўлган 2222 кўчаси
ҳудудида жойлашган қахвахона давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, бундан
ташқари хозирги кунда ушбу бино-иншоотлар белгиланган жойида мавжуд
эмаслигини, ушбу бино-иншоотлар ўрнидан қайта замонавий 2-қаватли бино
қурилганлигини, 2018-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2013 йил 6 августдаги "2013-2015-йилларда Тошкент вилояти йўл-транспорт,
муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш
2
чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-2020-сонли қарорига мувофиқ ҳамда Оққўрғон
туман Бош режасига асосан "қизил чизиқ" сархатига тушганлиги сабабли 0002литердаги 001 қисми тўлиқ (100%, 002 қисми қисман (50%), 0003 литердаги
бостирма қисман (10%) ва 0004 литердаги бостирма қисман (30%) ҳокимият
томонидан буздирилганлигини, хозииги кунда ер ва бинонинг бузишга тушган бир
қисми учун хокисмият томонидан компенсация тўлаб берилганлигини, яъни
бинонинг қизил сархадга тушган қисми учун Оққўрғон тумани хокимлигининг 2020
йил 16 январдаги далолатнома хулосасига кўра 2222га бино иншоотнинг умумий
бахолаш суммасидан 50 791 000 сўм тўлаб берилганлигини, 2222 мазкур
компенсация пулларини олиш вақтида бинонинг бузилган қолган қисми учун даъво
қилмаслик хақида тилхат ёзиб берганлигини, компенсация тўловлари бўйича бир
неча марта текширувлар келиши натижасида хужжатлар тартибсиз ахволдалиги
сабабли мазкур тилхатни топиб судга тақдим қила олмаганлигини, даъво аризасини
қаноатлантиришдан рад этишни сўраб, суднинг кейинги мажлисларига келмади,
суд ФПКнинг 220-моддасига асосан ишни унинг иштирокисиз кўришни лозим
топади.
Суд мажлисига манфаатдор шахс сифатида жалб қилинган Кадастрлар
палатаси Оққўрғон тумани филиали вакили 2222 судга берган тушунтиришида
2222 кўчаси ҳудудида жойлашган қахвахона бино-иншоотлари Оққўрғон Давлат
нотариал идорасининг 2005-йилда 06 майдаги Р-2-485-сонли олди-сотди
шартномасига асосан, 2222га тегишли бўлиб, унга кўра бино-иншоотнинг 0001литерда қахвахона биноси қурилиш ости майдони 296.10 кв.м фойдали майдони
260.90 кв.м, 0002-литерда қурилиш ости майдони 109.10 кв.м фойдали майдони
72.80 кв.м бўлган иншоотлар давлат рўйхатидан ўтганлигини, 2018-2019 йилларда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 6 августдаги "2013-2015йилларда Тошкент вилояти йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва
ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ2020-сонли қарорига мувофиқ ҳамда Оққўрғон туман Бош режасига асосан "қизил
чизиқ" сархатига тушганлиги сабабли 0002-литердаги 001 қисми тўлиқ (100%, 002
қисми қисман (50%), 0003 литердаги бостирма қисман (10%) ва 0004 литердаги
бостирма қисман (30%) ҳокимият томонидан буздирилганлигини, хозирги кунда
бино иншоот жойига чиқиб ўрганилганида бино иншоот тўлиқ бузилиб ўрнига 2
қавватли замонавий бино қурилганлигини маълум қилган.
Суд, иш бўйича тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш
материалларини таҳлил қилиб, тарафларнинг важларини ишдаги мавжуд ҳужжат ва
далиллар билан атрофлича муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра, даъвогар 2222нинг
2222нинг манфаатида даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг
72-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил
19 декабрдаги “Судлар томонидан фуқаролик ишлари бўйича далиллар ва
исботлашга оид қонун нормаларини қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 35-сонли
қарорининг талабига кўра, исботлаш мажбурияти Фуқаролик процессуал
кодексининг 72-моддасига белгиланган бўлиб, унга кўра ҳар бир тараф ўзининг
талаблари ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларни исботлаши шарт.
Фуқаролик процессуал кодексининг 75-моддасига кўра суд ҳаммага
маълум деб топган ҳолатлар исботлашга муҳтож эмас. Бир фуқаролик иши
бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган
3
фактлар худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа фуқаролик ишлари
муҳокамасида янгидан исбот қилинмайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 164-моддасига кўра,
Мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз
манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш,
шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай
бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. Мулк ҳуқуқи
муддатсиздир.
Ушбу Кодекснинг 184-моддасига кўра, мол-мулк олиш-сотиш, айирбошлаш,
ҳадя қилиш шартномалари, ҳамда қонун билан тақиқланмаган бошқа битимлар
асосида мулк қилиб олиниши мумкин.
Кодекснинг 197-моддаси билан, мулк ҳуқуқи мулкдорнинг ихтиёрий суратда
мажбуриятни бажариши, мулкдорнинг мол-мулк тақдирини ҳал қиладиган бир
томонлама қарор қабул қилиши, суд қарори асосида мол-мулкни олиб қўйиш (сотиб
олиш) йўли билан, шунингдек мулк ҳуқуқини бекор қилувчи қонун ҳужжатларига
асосан бекор бўлади.
Мазкур Кодекснинг 206-моддасига кўра эса, давлат органининг мулкдорнинг
мол-мулкини олиб қўйишга бевосита қаратилмаган қарори муносабати билан, шу
жумладан мулкдорга қарашли уй, бошқа иморатлар, иншоотлар ёки экинлар
жойлашган ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарори муносабати билан мулк
ҳуқуқининг бекор қилинишига қонунларда белгиланган ҳоллар ва тартибдагина йўл
қўйилади, бунда мулкдорга олиб қўйилган мол-мулкка тенг қимматли мол-мулк
мулк ҳуқуқи асосида берилади ва унинг кўрган бошқа зарарлари тўланади ёки мулк
ҳуқуқи бекор қилиниши билан етказилган зарар тўла ҳажмда тўланади. Олиб
қўйилаётган ер участкасидаги уйларнинг, бошқа иморатларнинг, иншоотларнинг
ёки экинларнинг, шунингдек ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қийматини
аниқлаш белгиланган тартибда баҳоловчи ташкилотлар томонидан амалга
оширилади. Бунда хусусий мулк ҳуқуқи бекор қилинганда олиб қўйилаётган молмулкнинг ва ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати бевосита ушбу молмулкни олиб қўйишдан олдинги ҳолатга кўра ёки келгусида олиб қўйилиши
ҳақидаги хабар мол-мулкнинг ва ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қийматига
таъсир қилган пайтдаги ҳолатга кўра баҳоловчи ташкилот томонидан аниқланади.
Олиб қўйилаётган ер участкасидаги уйни, бошқа иморатларни, иншоотларни ёки
экинларни бузиб ташлашга зарарларнинг ўрни бозор қиймати бўйича олдиндан ва
тўлиқ қоплангунига қадар йўл қўйилмайди. Мулк ҳуқуқининг бекор қилинишига
олиб келадиган қарорга мулкдор рози бўлмаган тақдирда, бу қарор низўсуд
томонидан ҳал қилингунича амалга оширилиши мумкин эмас. Низони кўриб чиқиш
вақтида мулкдорга етказилган зарарни тўлаш билан боғлиқ барча масалалар ҳам ҳал
қилинади.
Тошкент вилояти Оққўрғон тумани 2-давлат нотариал идорасининг
06.05.2005 йилдаги расмий рўйхат китобига №Р-2-485 сон билан қайд этилганч
“Қахвахона олди-сотди шартномаси”га асосан фуқаро 2222га Қахвахона биносисахни 296,9 чор метр, фойдали майдони 260,9 чор метр бўлган 9 та хонадан ва сахни
109,1 чор метр фойдали майдони 172,8 чор метр бўлгаи 5 та омборхонадан иборат
бўлган. Оққўрғон тумани “Ер муносабатлари ва кучмас мулк кадастри” бўлими
томонидан 16 апрель 2005 йилдан берилган 26 рақамли маълумотномасида
тасдиқланган ва шу кадастр бўлимидан ТУ№004034 рақами билан 15 апрель 2005
4
йилдан берилган гувоҳнома билан рўйхатдан ўтказилган. Ушбу Қахвахона фуқаро
2222га Оққўрғон тумани ҳокимининг 13.04.2005 йилдан берилган №185-сонли
Қахвахона биносини хусусий мулк сифатида тан олиш тўғрисидаги қарорига асосан
тегишли бўлган бино-иншооти олди-сотди қилинган.
Манфаатдор шахс 2222нинг эгалик ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган ва
унга Бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқнинг давлат
рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги 11.05.2005 йилда ТV №001179-сонли
гувоҳнома берилган .
Ушбу бино Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.08.2013 йилдаги
“2013-2015 йилларда Тошкент вилоятининг йўл-транспорт мухандисликкоммуникация ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПҚ-2020 сонли, Тошкент вилоят ҳокимининг 10.08.2013 йилдаги 182сонли ва Оққўрғон туман хокимининг 14.08.2013 йилдаги 231-сонли қарорига
асосан А.Навоий ва Й.Оҳунбобоев кўчаларининг муфассал режалаштириш
лойиҳаси тасдиқланиб, кўчалар кенгайтирилиши муносабати билан қизил чизиққа
тушган.
Оққўрғон тумани хокимлигининг 2018 йил 02 август кунидаги чиқиш№1-22288-сонли хатига асосан 2222га 2222 кўчасида жойлашган нотурар жой бино
қахвахона
биноси
бир неча бор огохлантириш берилишига қарамасдан
бузилмасдан келаётганлигини, хақида огохлантирилган.
Оққўрғон тумани хокимлигининг 2023 йил 15 июль кунидаги 03/22-173
сонли хатига асосан, 2018-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2013 йил 6 августдаги "2013-2015-йилларда Тошкент вилояти йўлтранспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмасини
ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-2020-сонли қарорига мувофиқ
ҳамда Оққўрғон туман Бош режасига асосан "қизил чизиқ" сархатига тушганлиги
сабабли 0002-литердаги 001 қисми тўлиқ (100%, 002 қисми қисман (50%), 0003
литердаги бостирма қисман (10%) ва 0004 литердаги бостирма қисман (30%)
ҳокимият томонидан буздирилган.
Даъвогар, даъво талабида жавобгар Оққўрғон тумани хокимияти
томонидан бинонинг қизил чизиққа тушган бир қисми учунгина учунгина
компенсация тўлаб берилганлигини, вахоланки бинонинг бир қисми бузилиши
оқибатида бинони тўлиқ бузиб ташлашга ва янги бино қуришга тўғри
келганлигини асос келтириб, 2222нинг 2023 йил 28 июль кунида тузилган
144/Т/1-сонли бахолаш хисоботига кўра низоли обектнинг бахоси 155 858 000
сўмни ташкил этганлигини маълум қилиб, шу миқдордаги компенсация пулини
ундиришни сўраган.
Мазкур холат юзасидан судга оид қурилиш техникавий экспертизаси
ўтказилган бўлиб, Адлия Вазирлиги хузуридаги 2222 номидаги РСЭМнинг 2024
йил 22 апрель кунидаги 29/12(2361)16Я-5968, 29/12(2361)16Я-596 сонли
хулосасига кўра 2222нинг 2023 йил 28 июль кунида тузилган 144/Т/1-сонли
бахолаш хисоботи Ўзбекистон Республикасининг ягона миллий бахолаш
стандарти меёрий хужжатларига мос келмайди, 2222 кўчасида жойлашган
нотурар жой қахвахона бино иншоотларнинг 0002-0004 литерлардаги 207,1 кв.м. ер
майдонида жойлашган биноларнинг ер майдонидан фойдаланиш хуқуқини хисобга
олмаган холда 2018 йил декабрьб ойига сарф харажат методида ёндашувда
аниқланган бахоси 116 381 844 сўмни ташкил этиши
5
маълум қилинган.
Оққўрғон тумани хокимлигининг 14.09.2020 йилдаги хатига кўра 2222
кўчасида жойлашган нотурар жой бинонинг 58,5 кв.м қисми бузилишга
тушганлиги учун ишчи гуруҳи томонидан 50,791 млн. сўм компенсация пули
хисобланганлиги, ушбу суммадан 5,079 млн. сўм қурилиш моллари учун ушлаб
қолиниб, қолган 45,712 млн. сўм маблағ тўлаб берилганлиги кўрсатилган.
Тошкент вилояти суди фуқаролик ишлари бўйича судлов хайъатининг 3426/21- сонли ажримига кўра манфаатдор шахс 2222нинг фойдасига Оққўрғон
тумани хокимиятидан қурилиш моллари учун ушлаб қолинган 5,079 млн сўм
компенсация ундирилган.
Компенсация суммасига аниқлик киритишда суд, Адлия Вазирлиги
хузуридаги 2222 номидаги РСЭМнинг 2024 йил 22 апрель кунидаги
29/12(2361)16Я-5968, 29/12(2361)16Я-596 сонли хулосаси далил сифатида қабул
қилади.
РСЭМнинг суд қурилиш экспертиза хулосасига кўра низоли обект 2018 йил
декабрь ойига 116 381 844 сўмга бахоланганлигини ва шу кунга қадар 50 791 000
сўм миқдорда компенсация пулларини олганлигини инобатга олиб, жавобгар
Оққўрғон туман хокимиятидан манфаатдор шахс 2222 фойдасига 65 590 844 сўм
компенсация тўлови ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
процессуал
кодексининг
138-моддасига кўра ҳал қилув қарори қайси тарафнинг фойдасига чиқарилган
бўлса, суд шу тарафга иккинчи тарафдан, гарчи бу тараф давлат даромадига
тушадиган суд харажатларини тўлашдан озод этилган бўлса-да, иш бўйича
қилинган ҳамма харажатларни ундириб беради.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
процессуал
кодекси
141-моддасининг 1-қисмига кўра, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган ва даъвогар
тўлашдан озод қилинган суд чиқимлари ҳамда давлат божи жавобгардан арз
қилинган талабларнинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда давлат
даромадига ундирилади.
Суд давлат божи масаласини муҳокама қилиб, ушбу вазиятда даъвогарнинг
даъво талаби қисман қаноатлантирилганлигини сабабли, манфаатдор шахс 2222дан
даъво талабининг қаноатлантиришдан рад этилган қисмга кўра 3 610 687 сўм,
жавобгар Оққўрғон туман хокимлигидан давлат фойдасига 2 623 634 сўм давлат
божи, шунингдек жавобгардан манфаатдор шахс фойдасига 4 092 000 сўм
экспертиза харажатларини ундиришни лозим топади.
Юқорида баён қилинган ҳолатлар, қайд қилинган қонун нормалари талаблари
ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 220, 249 ва
253-моддаларига қўлланиб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъвогар Оққўрғон туман адлия бўлимининг 2222 манфаатида жавобгар
2222га нисбатан 155 858 000 (бир юз эллик беш миллион саккиз юз эллик саккиз
минг) сўм компенсация ундириш ҳақидаги даъво аризаси – қисман
қаноатлантирилсин.
Жавобгар Оққўрғон тумани хокимиятидан манфаатдор шахс 2222
фойдасига 65.590.844 (олтмиш беш миллион беш юз тўқсон минг саккиз юз қирқ
тўрт) сўм компенсация тўлови ундирилсин.
6
Жавобгар Оққўрғон тумани хокимиятидан манфаатдор шахс 2222
фойдасига 4 092 000
(тўрт миллион тўқсон икки минг ) сўм экспертиза
харажатлари ундирилсин.
Жавобгар Оққўрғон тумани хокимиятидан давлат фойдасига 2 623 634
(икки миллион олти юз йигирма уч минг олти юз ўттиз тўрт ) сўм давлат божи
ундирилсин.
Даъвогар Оққўрғон туман адлия бўлимининг 2222 манфаатида жавобгар
2222га нисбатан 155 858 000 (бир юз эллик беш миллион саккиз юз эллик саккиз
минг) сўм компенсация ундириш ҳақидаги даъво талабининг қолган 90.267.156
(тўқсон миллион икки юз олтмиш етти минг бир юз эллик олти минг) сўм қисми
қаноатлантиришдан рад этилсин.
Манфаатдор шахс 2222дан давлат фойдасига 3 610 687 (уч миллион олти
юз ўн минг олти юз саксон етти минг) сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар 1 ой муддат ичида шу суд орқали
Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят беришга ҳақли.
Прокурор, юқори турувчи прокурорнинг иштирокида кўрилган иш бўйича,
шунингдек тарафларнинг мурожаати мавжуд бўлган тақдирда биринчи
инстанция судининг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан
апелляция протести келтиришга ҳақли.
Раислик қилувчи
/имзо/
2222
7