← Назад
Решение #1277428 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Ажрим (ишни бошқа кунга қолдириш)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 220 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 76 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 40 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 45 | — | code_article |
Текст решения
5 685 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил 18 июль куни фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур
туманлараро суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида
Суд раиси М.З.Гуламова раислигида,
М.Шорахматованинг котиблигида, даъвогар иштирокида, даъвогар
И.Х.нинг жавобгар И.Б.га нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси
бўйича юритилган 2-1003-2311/23957-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар И.Х. 20.09.2023 йилда жавобгар И.Б.га нисбатан никоҳдан
ажратиш ҳақидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилиб, жавобгар билан
14.02.2010 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганликларини,
биргаликдаги турмушидан икки нафар - 03.03.2013 йилда туғилган К.Э. ва
07.04.2018 йилда туғилган К.С. исмли фарзандлари борлигини, жавобгар билан
эр-хотинлик муносабатлари 2021 йил июль ойида тугатилганлигини, шундан
кейин жавобгар билан бирга яшамасликларини ва умумий рўзғор
юритишмаслигини, оилани барбод бўлишига ўзаро характерлари ва
дунёқарашлари бир-бирига тўғри келмаганлиги сабаб бўлганлигини, жавобгар
оилада тез-тез жанжал чиқариб туришини, оилани сақлаб қолишга ҳаракат
қилишганлигини, лекин фойдаси бўлмаганлигини билдириб, жавобгар билан
ўртадаги никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар И.Х. даъво ариза талабларини қувватлаб, ҳозирги
кунда эр-хотинлик муносабатларини тиклашнинг имкони йўқлигини, яраштириш
учун берилган муддат давомида ҳам оилани тиклашнинг имкони бўлмаганлигини
маълум қилиб, суддан даъво аризани қаноатлантириб беришини сўради.
Суд мажлисларига жавобгар тегишли тартибда чақиртирилган бўлсада,
мажлисга келмаганлиги, келмаслик сабабини маълум қилмаганлиги боис, суд
мазкур фуқаролик ишини Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддасига
асосан жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд даъвогарнинг тушунтиришларини тинглаб, даъво талабларини
фуқаролик иши материаллари асосида ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасига кўра, оила
жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасидадир.
Никоҳ
Ўзбекистон
халқининг
анъанавий
оилавий
қадриятларига,
никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади.
Аниқланган ҳолатларга кўра, тарафлар 14.02.2010 йилда қонуний никоҳдан
ўтиб турмуш қурганлар. Биргаликдаги турмушидан икки нафар - 03.03.2013
йилда туғилган К.Э. ва 07.04.2018 йилда туғилган К.С. исмли фарзандлари бор.
Тарафлар ўртасида юзага келган келишмовчиликлар ва жанжаллар ўзаро
ҳурмат-ишонч, бир-бирини тушуниш ва меҳр-муҳаббат туйғуларини йўқолишига
сабаб бўлган. 2021 йил июлдан бери тарафлар бирга яшамайди, оилавий
муносабатлар тугатилган. Оилани сақлаб қолиш учун қилинган барча ҳаракатлар
ижобий натижа бермаган.
Суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 40-моддаси
ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги
“Судлар томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларни кўришда қонунларни
қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарори талабларига биноан
тарафларнинг оиласини тиклаш мақсадида уларга ярашиб олишлари учун тақдим
қилинган уч ой муҳлат ижобий натижа бермаган. Тошкент шаҳар Олмазор
тумани
“Беруний”
МФЙ
“Оилавий
қадриятларни
мустаҳкамлаш”
комиссиясининг 06.07.2024 йилдаги далолатномасига кўра, тарафларни
яраштириш учун кўрилган чоралар ижобий натижа бермаган.
Ушбу ҳолатлар эса тарафларнинг оиласи батамом барбод бўлганлигидан ва
уни сақлаб қолиш имкониятлари қолмаганлигидан далолат беради.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд
эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги
“Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни
қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16-бандига кўра, никоҳдан
ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт
кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг
иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим.
Суд юқорида қайд этилган қонун ва Пленум қарорининг раҳбарий
кўрсатмаларига асосланиб, даъвогарнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво
талабини қаноатлантириб, тарафларни никоҳларидан ажратишни лозим топади.
Шунингдек, суд Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси
ва 06.01.2020 йилдаги “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси
Қонунига илова Давлат божи ставкалари миқдорларининг 5-қисми б-бандига
мувофиқ никоҳдан ажратиш ҳолатларини расмийлаштиришда жавобгардан
давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат
божи ундиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
процессуал кодексининг 249–253-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъвогар И.Х.нинг жавобгар И.Б.га нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
даъво талаби қаноатлантирилсин.
И.Б. ва И.Х. (никоҳга қадар фамилияси Ж-ва) ўрталаридаги 14.02.2010
йилда Тошкент шаҳар Оила маросимлари маркази томонидан 99-сонли
далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсинлар.
Никоҳдан ажратиш ҳолатларини расмийлаштиришда жавобгар И.Б.дан
давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида
шу суд орқали Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёҳуд прокурор
протест келтириши мумкин.
Раислик этувчи:
М.З.Гуламова