← Назад
Решение #1277433 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 122 | — | law | |
| Шу кодекс | 123 | — | code_article | |
| ушбу Кодекс | 122 | — | code_article |
Текст решения
3 506 символов
АЖРИМ
(аризани кўрмасдан қолдириш ҳақида)
2024 йил июль ойининг 17 куни фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл
туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб,
раислик қилувчи судья Р.А.Атаев,
судья ёрдамчиси С.Уринбековнинг котиблигида, адвокат Б.Норматова ва
даъвогар А.Гуламбаевларнинг иштирокида, даъвогар Гуламбаев Акмал
Мирзакаримовичнинг жавобгарлар Соипов Эркин Саидкаримович, Саипов
Тулкунбой Саидкаримович, Саипова Гулчехра Саидкаримовна ва ишга жавобгар
сифатида жалб қилинган Саипова Гулнара Саиткаримовна ва Саипов Амир
Саиткаримовичларга нисбатан меросхўр деб топиш ҳамда мерос мулкдан
улушини пул шаклида ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 21108-2302/7054-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Гуламбаев Акмал Мирзакаримович судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, унда 1973 йил 20 сентябрь куни Янгийўл туманида
туғилганлигини, отаси Гуламбаев Мирзакарим Холмахамедович 1952 йилда
туғилганлигини, Сайипова Дилбар Саидкаримовна 1954 йилда туғилиб, 1993 йил
05 сентябрь куни вафот этганлигини, бобоси Саипов Саиткарим 1935 йилда
туғилиб, 26.07.2000 йилда вафот этганлигини, бувиси Соипова Мели 1932 йилда
туғилиб, 03.02.2013 йилда вафот этганлигини, Янгийўл тумани, Ниёзбош
маҳалласи, О.Қўчқоров кўчаси 112-уй манзилида жойлашган турар жой Янгийўл
туман хокимининг 2002 йил 22 октябрдаги №1148-сонли қарорига асосан
мархум бобоси Саипов Саиткарим номига эгалик ҳуқуқи эътироф этилиб, давлат
рўйхатидан ўтказилганлигини, мархум бобоси Саипов Саиткаримнинг
вафотларидан сўнг ушбу турар жойга нисбатан онаси Сайипова Дилбар
Саидкаримовнани вафот қилганлиги учун мерос турар жойни расмийлаштириш
учун ҳаракат қилганлигини, аммо жавобгарлар билан мерос масаласида келиша
олишмаганлиги, шу сабабли судга мурожаат қилишга мажбур бўлганлигини
билдириб, ўзини Янгийўл тумани, Ниёзбош маҳалласи О.Қўчқоров кўчаси, 112уй манзилида жойлашган турар жойга нисбатан меросхўр деб топишни ҳамда
мерос мулкни тақсимлаш ҳақида ҳал қилув қаророи чиқаришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар Гуламбаев Акмал Мирзакаримович даъвони
кўрмасдан қолдириш ҳақида ариза тақдим қилиб, даъвони кўрмасдан
қолдиришни сўради.
Суд даъвогарнинг даъвони кўрмасдан қолдириш ҳақидаги аризаларини
муҳокама қилиб қуйидаги хулосага келади.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 122-моддаси 9-бандига даъвогар
томонидан аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида ариза берилган бўлса суд
аризани кўрмасдан қолдиради деб белгиланган.
Шу кодекснинг 123-моддаси 3-бандига кўра, ушбу Кодекс
122-моддасининг 5, 6 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар бўйича аризани
кўрмасдан қолдириш ҳақидаги суд ажрими устидан хусусий шикоят (протест)
берилиши мумкин.
Суд тарафларнинг аризасини инобатга олиб, дастлабки ва қарши даъвони
кўрмасдан қолдиришни ҳамда мазкур асос бўйича даъво кўрмасдан қолдирилган
ҳолатда суднинг ажрими устидан шикоят бериш қонунда назарда
тутилмаганлигини қайд қилишни лозим топади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 122, 123, 271-272моддаларини қўллаб,
АЖРИМ
ҚИЛАДИ:
Даъвогар Гуламбаев Акмал Мирзакаримовичнинг жавобгарлар Соипов
Эркин Саидкаримович, Саипов Тулкунбой Саидкаримович, Саипова Гулчехра
Саидкаримовна ва ишга жавобгар сифатида жалб қилинган Саипова Гулнара
Саиткаримовна ва Саипов Амир Саиткаримовичларга нисбатан меросхўр деб
топиш ҳамда мерос мулкдан улушини пул шаклида ундириш ҳақидаги даъво
аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Суднинг мазкур ажримига нисбатан хусусий тартибда шикоят қилинмайди
ва (ёки) протест келтирилмайди.
Раислик қилувчи:
Р.А.Атаев