Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1701-2302/28913 Дата решения 17.07.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси Суд Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро суди Судья Солиева Умидахон Хамидовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Эрматов Абдулвосит Абдулқосим ўғли Ответчик / Подсудимый Эрматова Сохибахон Рахимбек қизи
Source ID 676ae7aaee3ec578cdc680bc Claim ID 4923539 PDF Hash e94c2d700e528cfc... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 76 law
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
Текст решения 5 494 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил июль ойининг 17 кунида фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, судья У.Х.Солиева раислигида, судья ёрдамчиси Д.А.Мўминованинг котиблигида, тарафлар иштирокида даъвогар Эрматов Абдулвосит Абдулқосим ўғлининг жавобгар Эрматова Сохибахон Рахимбек қизига нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъвоси бўйича юритилган 2-1701-2302/28913–сонли фуқаролик иши кўрилиб, қуйидагилар АНИҚЛАНДИ Даъвогар Эрматов Абдулвосит Абдулқосим ўғли жавобгар Эрматова Сохибахон Рахимбек қизига нисбатан никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар Эрматов Абдулвосит Абдулқосим ўғли даъвосини қувватлаб, жавобгар Эрматова Сохибахон Рахимбек қизи билан 21.11.2014 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганликларини, ўзаро турмушлари давомида икки нафар фарзандли бўлганликларини, ўзаро турмушларининг дастлабки вақтлари яхши яшаган бўлсаларда, кейинчалик келишмовчиликлар чиқа бошлаганини, шунинг учун 2023 йил апрель ойида ажраб кетишганини, шу вақтдан буён бирга яшамасликларини, оиласини тиклашга бир неча бор ҳаракат қилганлигини, лекин оилани тиклаш имкони бўлмаганлигини, жавобгар яшашни истамаганлигини, суд томонидан берилган муддат давомида ҳам оиласи тикланмаганлигини, ўрталарида мулкий низо йўқлигини, жавобгар билан оилани тиклашни хохламаслигини, жавобгар хам оилани тиклашни истамаслигини, оила барбод бўлганлигини баён қилиб, жавобгар Эрматова Сохибахон Рахимбек қизи билан ўрталаридаги қонуний никоҳини бекор қилиш ҳақида қарор чиқариб беришни сўради. Жавобгар Эрматова Сохибахон Рахимбек қизи суд мажлисида тушунтириш бериб, ҳақиқатда даъвогар билан 21.11.2014 йилда турмуш қурганини, турмушлари давомида икки нафар фарзандли бўлишганини, 2023 йил апрель ойидан буён даъвогар билан бирга яшамаслигини, келажакда ҳам даъвогар билан оиласи тикланмаслигини, шу сабабли никоҳни бекор қилинишига рози эканлигини, даъвогардан кўнгли қолганлигини ва яшаш нияти йўқлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд тарафларнинг тушунтиришини эшитиб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича текшириб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 21.11.2014 йилда қонуний никоҳ асосида турмуш қурган. Тарафлар биргаликдаги турмушлари давомида икки нафар фарзандлик бўлишган. Тарафлар 2023 йил апрель ойидан буён бирга яшамайди. Тарафларга суднинг 18.12.2023 йилдаги ажрими билан ярашиб олишлари учун олти ой муҳлат берилган. Андижон туман “Экин тикин” МФЙ ҳузуридаги оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш яраштириш комиссиясининг хулосасида тарафлар 2014 йилдан буён яхши яшамаганлигини, 8 йилдан буён тарафларни яраштириш чоралари натижа бермаганлиги, бирга яшган даврда ҳам бир-бирлари билан муносабатлари яхши бўлмаганлигини, уларни ажрашишларига бир-бирига нисбатан кўнгилсиз бўлганликлари сабаб бўлганлигини, шу сабабли бу оилани тиклашни иложи йўқлиги маълум қилинган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасида Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасидадир. Никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади. Давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитлар яратади деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий Суд Пленумининг 2011 йил 20июлдаги 6-сонли судлар томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларни кўришда қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисидаги Қарорини 16-бандида «Эр хотинни бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишига имконият йўқлигини, яъни оилани тамомила барбод бўлганлиги аниқланса, суд никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабни қаноатлантиришга ҳақли» деб тушунтириш берилган. Тарафлар 2023 йил апрель ойидан буён бир оила бўлиб яшамаётган бўлсада, тарафлар бир-бирларига нисбатан доимий кўнгилсиз бўлиб яшаган, бир-бирига нисбатан меҳр қолмаганлигидан оилани батамом барбод бўлганлиги кўринади. Суд баён этилганларга кўра, даъвогар Эрматов Абдулвосит Абдулқосим ўғлини жавобгар Эрматова Сохибахон Рахимбек қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвосини қаноатлантиришни, давлат божини кўриб чиқиб, никоҳдан ажратишни расмийлаштириш вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божини даъвогардан ундиришни лозим топди. Юқоридаги асосларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ : Даъвогар Эрматов Абдулвосит Абдулқосим ўғлини жавобгар Эрматова Сохибахон Рахимбек қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвоси қаноатлантирилсин. Даъвогар Эрматов Абдулвосит Абдулқосим ўғли ва жавобгар Эрматова Сохибахон Рахимбек қизи Андижон туман ФҲДЁ бўлимида 21.11.2014 йилда 1953-сон билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. Даъвогар Эрматов Абдулвосит Абдулқосим ўғлидан никоҳдан ажратишни расмийлаштириш вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Жавобгар Эрматова Сохибахон Рахимбек қизига никоҳгача бўлган фамилиясига қайтиш ҳуқуқи тушунтирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томонлар қарор эълон қилинган кундан бошлаб бир ой ичида шу суд орқали Андижон вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериши мумкин. Раислик этувчи:- У.Х.Солиева