Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1102-2317/7169 Дата решения 17.07.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди Судья Комилжонов Феруз Комилжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ахмедова Султонпошшо Шухратовна Ответчик / Подсудимый Асланов Шарафиддин Хайруллаевич
Source ID 66d14e80383b5a4743e61d0a Claim ID 4662562 PDF Hash 9db4faf9a874aaa8... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 44-моддаси збекистон Республикаси ФПК 44 law
збекистон Республикаси Оила кодексининг 23-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 23 code_article
збекистон Республикаси ФКнинг 223-моддаси збекистон Республикаси ФК 223 law
збекистон Республикаси Оила кодексининг 27-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 27 code_article
ФПКнинг 141-моддаси ФПКнинг 141 law
ФПКнинг 133-моддаси ФПКнинг 133 law
Текст решения 18 196 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН 20xxx йил июль ойининг 17 куни фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилоят Чирчиқ туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида Раислик этувчи судья Ф.К.Комилжонов, Судья ёрдамчиси Ф.Исоқовнинг котиблигида, адвокатлар Xxx ва Xxxнинг иштирокида, даъвогар Xxxнинг жавобгар Xxxга нисбатан мол мулкни никоҳ даврида ортирилган мулк деб топиб, улушларини белгилаш ва улушни натурада бўлиш ҳамда қарши даъво ариза бўйича жавобгар Xxxнинг даъвогар Xxxга нисбатан эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлишда, умумий қарзини белгиланган улушларга мутаносиб равишда тақсимлаш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган № 2-1101-2xxx7/7xxx9-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Xxx судга мурожаат қилиб, унда жавобгар билан 2010 йилда қонуний никохдан ўтганлигини, ўрталарида никох шартномаси тузилмаганлигини, никохлари даврида Тошкент вилояти Xxx тумани, Xxx МФЙ, Xxx 3-берк кўчаси xxx-уйни, 20xxx йил 26 майдаги олди-сотди шартномасига асосан жавобгарнинг номига расмийлаштирилганлигини, ундан ташқари 2020 йилда ишлаб чиқарилган оқ рангли давлат рақами xxx бўлган “COBALT” русумли автотранспорт воситасини жавобгарнинг номига расмийлаштирилганлигини, келишмовчиликлар сабабли хозирги кунда жавобгар билан бирга яшамаслигини баён қилиб, суддан Xxx тумани, Xxx МФЙ, Xxx 3-берк кўчаси, xxx-уйни ва 2020 йилда ишлаб чиқарилган оқ рангли давлат рақами xxx бўлган “COBALT” русумли автотранспорт воситасини никоҳ даврида ортирилган биргаликдаги мулк деб топиб, улушларини белгилашни ва ўзининг улушини пул шаклида ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар Xxx даъво талабини ўзгартириб, уй жойга нисбатан улушини пул шаклида эмас, балки натура шаклида ажратиб берилишини, низоли уй-жойнинг 0003 литер, яъни 252 983 709 сўм деб бахоланган чап томон қисмини, яшаш уйи, бостирма(дарвозахона)нинг бир қисми, ер тўладан иборат ҳолда ўзига қолдиришни ўртадаги фарқ 63 198 920 сўмни ундан жавобгарга ундиришни, 0001 литер, яъни 125 983 709 сўмга бахоланган ўнг томон қисмини яшаш уйи ва бостирма (дарвозахона)нинг бир қисмини жавобгарга қолдиришни ҳамда 134 669 9xxx сўмга баҳоланган “COBALT” русумли автотранспорт воситасини жавобгарга қолдириб, тенг ярмини 67 334 958 сўмни жавобгардан ўзига ундириб беришни, мол-мулклар ўртасида фарқ учун (67 334 958 – 63 198 920 = 4 136 038) 4 136 038 сўм конпенсация ундиришни, суд харажатларини тарафлар ўртасида тенг тақсимлашни билдириб, ўзгартирилган даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд даъвогарнинг даъво талабини ўзгартириш ҳақидаги аризасига ҳуқуқий баҳо бериб, мазкур ҳолат даъвогарнинг Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 44-моддасида назарда тутилган махсус процессуал ҳуқуқи эканлигини инобатга 1 олиб, ишни даъвогарнинг ўзгартирилган даъво талаби доирасида муҳокама қилишни лозим топди. Суд мажлисида даъвогар Xxx асосий даъво аризада кўрсатилган холатлар каби судга баёнот бериб, жавобгар билан биргаликдаги турмушларидан уч нафар фарзандлари борлигини, ҳозирда фарзандлари ўзи билан бирга яшаётганлигини, келгусида фарзандлари учун алоҳида хона ажратиб бериши лозимлигини баён қилиб, суддан асосий даъвони қаноатлантиришни, қарши даъвони рад қилишни сўради. Суд мажлисида даъвогар Xxxнинг ишончли вакили адвокат Xxx иштирок этиб, асосий даъвони қувватлаб, қарши даъвони тан олмасдан, асосий даъво аризада кўрсатилган холатлар каби судга баёнот бериб, суддан асосий даъвони қаноатлантиришни, қарши даъвони рад қилишни сўради. Суд мажлисида жавобгар Xxx қарши даъво ариза тақдим қилиб, унда низоли уйни укаси қурганлигини, уйни қуришда укаси Xxxдан 67 000 АҚШ доллари қарзга олганлигини, қарзга олганлиги ҳақида тилхат ёзганлигини, укаси уйини ва атомашинасини сотиб низоли уйни қурганлигини, даъвогарнинг ўзи хам “телеграм” ижтимоий тармоғи орқали жавобгарнинг укасига ёзган смс хабарномасида уйни қурилишида Xxxнинг хизмати катта эканлигини тан олганлигини, бу қарз эр-хотиннинг умумий қарзи ҳисобланишини, келишувга кўра, 2020 йилдан бошлаб беш йил ичида уй-жойни қуриши ва қуриб бўлганларидан кейин пулларни йиғиб, кейинги беш йил ичида укасига олган қарзларини бўлиб-бўлиб қайтаришга келишганлигини, бу ишлардан даъвогарни хабари бўлганлигини, даъвогар томонидан унинг укасини номига пулларни бермаса ажрашиб болаларини олиб кетиб, кўрсатмайман деб босим қилганлиги учун 100 000 000 сўм пулларни 2014 йил 27 майда Ипотека банкининг Юнусобод филиалида ҳисоб рақамидан Xxxни номига омонот ҳисоб рақамига ўтказишга мажбур бўлганлигини, ҳозирга қадар даъвогар ва укаси пулларни қайтармаганлигини, бу пулларга Тошкент шаҳар Xxxтумани, xxx-мавзе, xxx-уйдан xxx-квартирани даъвогарнинг онасини номига сотиб олганлигини, даъвогар ҳозирга қадар мазкур манзилда яшаб келаётганлигини баён қилиб, тилхат асосида олинган 844 200 000 сўм умумий қарзни белгиланган улушларга мутаносиб равишда тақсимлашни, 100 000 000 сўм пуллар ҳисобига даъвогарнинг онасини номига расмийлаштирилган Xxxтумани, xxx-мавзе, xxxуй, xxx-квартирани умумий мулкдан улуш ажратишда ҳисобга олишни, даъвогар низоли уйда яшамаслигини инобатга олиб, улишини пул шаклида ажратиш ҳақида қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида жавобгар Xxx қарши даъво аризасини қувватлаб, асосий даъвони тан олмасадан, даъвогар билан 2010 йилда қонуний никохдан ўтганлигини, Xxx тумани, Xxx МФЙ, Xxx 3-берк кўчаси xxx-уйни сотиб олишда уни ҳам даъвогарни ҳам пули қўшилмаганлигини, уй жой қуриш учун қисман пул сарфлаганлигини, аслида қурилиш учун укасининг пуллари сарфланганлигини баён қилиб, суддан даъвогарнинг даъво талабини рад этишни, қарши даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар Xxxнинг қонуний вакили адвокат Xxx иштирок этиб, асосий даъвони тан олмасадан, қарши даъво аризада кўрсатилган ҳолатлар каби судга баёнот бериб, суддан асосий даъвони рад этишни, қарши даъвони қаноатлантиришни сўради. 2 Судга учинчи шахс сифатида ишга жалб қилинган жавобгарнинг укаси Xxx акасига ёрдамлашиш мақсадида низоли уй-жойни қуриш учун 2014 йил 20 май куни 67000 АҚШ долларини тилхатга асосан қарзга берганлигини, уйни беш йил ичида қуриб битказгач 2020 йилдан бошлаб бўлиб бўлиб 2025 йил май ойига қадар қарзни қайтаришга келишишганлигини, бундан даъвогарнинг хам хабари борлигини, “телеграм” ижтимоий тармоғи орқали даъвогар Xxx унга ёзган смс хабарномасида уйни қурилишида хизмати катта эканлигини тан олганлигини маълум қилди. Суд тарафларнинг баёнотини тинглаб, иш материаллари билан танишиб, қуйидаги хулосага келади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар 2010 йил 02 октябрда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган, уларнинг биргаликдаги турмушларидан уч нафар вояга етмаган фарзандлари бор. Xxx туман 1-сонли давлат нотариал идорасининг нотариуси З.Чариева томонидан 20xxx йил 26 июлда расмийлаштирилган олди-сотди шартномасига асосан Тошкент вилояти, Xxx тумани, Xxx МФЙ, Xxx 3-берк кўчаси, xxx-уй мулк ҳуқуқи асосида Xxxга тегишли. 2020 йилда ишлаб чиқарилган оқ рангли, дивигител рақами XXX давлат рақами xxx бўлган “COBALT” русумли автотранспорт воситаси Xxxнинг номига расмийлаштирилган. Томонлар ўртасида мол-мулкни бўлиш масаласида ўзаро келишувга эришилмаганлиги сабабли даъвогар мазкур даъво талаб билан судга мурожаат қилган. Суд, даъвогар Xxxнинг даъво талабини иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 23-моддасига кўра, эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади. Эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари жумласига (эр ва хотиннинг умумий мол-мулкига) эр ва хотин ҳар бирининг меҳнат фаолиятидан, тадбиркорлик фаолиятидан ва интеллектуал фаолият натижаларидан орттирган даромадлари, улар томонидан олинган пенсиялар, нафақалар, шунингдек махсус мақсадга мўлжалланмаган бошқа пул тўловлари (моддий ёрдам суммаси, майиб бўлиш ёки саломатлигига бошқача зарар етказиш оқибатида меҳнат қобилиятини йўқотганлик муносабати билан етказилган зарарни қоплаш тарзида тўланган суммалар ва бошқалар) киради. Эр ва хотиннинг умумий даромадлари ҳисобига олинган кўчар ва кўчмас ашёлар, қимматли қоғозлари, пайлари, омонатлари, кредит муассасаларига ёки бошқа тижорат ташкилотларига киритилган капиталдаги улушлари ҳамда эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган бошқа ҳар қандай мол-мулклари, улар эр ёки хотиндан бирининг номига расмийлаштирилган ёхуд пул маблағлари кимнинг номига ёки эр ва хотиннинг қайси бири томонидан киритилган бўлишидан қатъи назар, улар ҳам эр ва хотиннинг умумий мол-мулки ҳисобланади. 3 Бундай холатда суд, юқоридаги қонун талабларидан келиб чиқиб, ишда тўпланган далилларга баҳо бериб, Xxxнинг асосий даъво талабларини қисман қаноатлантириб, низоли Xxx тумани, Xxx МФЙ, Xxx 3-берк кўчаси, xxx-уйни ва 2020 йилда ишлаб чиқарилган оқ рангли дивигител рақами XXX давлат рақами xxx бўлган “COBALT” русумли автотранспорт воситасини Xxx билан Xxxларнинг турмуш давомида биргаликда орттирилган умумий мол-мулки деб ҳисоблаб, ушбу мол-мулкларга нисбатан уларнинг ҳар бирига ½ кисмдан эгалик ҳуқуқини белгилашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 223-моддасига кўра, улушли мулкдаги мол-мулк иштирокчилар ўртасида уларнинг келишувига мувофиқ тақсимланиши мумкин. Улушли мулк иштирокчиси ўз улушини умумий мол-мулкдан ажратиб беришни талаб қилишга ҳақли. Улушли мулк иштирокчилари умумий молмулкни тақсимлаш ёки улардан бирининг улушини ажратиш усули ва шартлари тўғрисида келишувга эриша олмасалар,улушли мулк иштирокчиси ўз улушини асл ҳолида ажратиб беришни суд орқали талаб қилишга ҳақли. Агар улушни асл ҳолида ажратиб олишга қонун йўл қўймаса ёки уни умумий мулк бўлган молмулкка номутаносиб зарар етказмасдан ажратиб олиш мумкин бўлмаса, ажралиб чиқаётган мулкдор улушли мулкнинг бошқа иштирокчилари томонидан улушининг қиймати тўланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга. Х.Сулайманова номидаги РСЭМ суд автотранспорт бахолаш экспертизасининг 20.11.2022 йилдаги xxx/xxx(xxx)13.3Z/xxx-сонли хулосасига кўра, 2020 йилда ишлаб чиқарилган оқ рангли давлат рақами xxx бўлган “COBALT” русумли автотранспорт воситасининг бозор бахоси 134 669 9xxx сўмни ташкил қилган. Суд, даъвонинг низоли автотранспорт воситасидаги тарафларнинг улушини пул шаклида ажратиш ҳақидаги даъво талабни мухокама қилиб, ишнинг ҳақиқий холатини инобатга олиб, томонларнинг судга берган баёнотидан келиб чиқиб, 2020 йилда ишлаб чиқарилган оқ рангли давлат рақами xxx бўлган “COBALT” русумли автотранспорт воситасининг Xxxга тегишли 1/2 қисмини пул шаклида ажратишни ва Xxxдан Xxxнинг фойдасига бир вақтнинг ўзида 67 334 958 сўм ундиришни ҳамда ушбу сумма тўлиқ тўлангандан сўнг Xxxнинг автомашинадаги ½ улушини тугатиб, ушбу бутун автомашинага нисбатан Xxxнинг мулк ҳуқуқини белгилашни лозим топади. Суд, даъвогар Xxxнинг низоли уй-жойни натурада бўлиб бериш ҳақидаги даъво талаби юзасидан қуйидаги хулосага келади. Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг 20xxx йил 21 июндаги xxx/12(3xxx1)xxx.1Z/9630-сонли, xxx/12(3xxx1)xxx.3Z/96xxx-сонли, xxx/12(3xxx1)xxx.3Z/9632-сонли суд қурилиш-техник экспертизаси хулосасига кўра, Xxx тумани, Xxx МФЙ, Xxx 3берк кўчаси, xxx-уй-жойнинг ½ қисми улушларда ер майдони билан бирга уйжойни бўлиш қуйидагича: Биринчи томонга яшаш уйи (литер 001), бостирма (литер 0002) қурилмасининг ярми тўғри келади. Бу томон ўзига ошхона ва хожатхона қуриб олиши керак. Бу томонга тегишли уй-жойнинг яшаш майдони 44,0 м2 га тенг бўлиб, ушбу уй-жойнинг ½ улушига тўғри келадиган идеал ҳиссасига нисбатан 6,xxx5 м2 га (44,0-50,xxx5=-6,xxx5 м2) кам. 4 Ушбу томонга келадиган қурилманинг баҳоси 125983709 сўмни ташкил этади, бу эса ½ улушга тўғри келадиган идеал ҳиссага нисбатан – 63 198 920 сўмга ((111910651+(28146117*1/2))-1891826xxx=6xxx98920) кам Тақдим этилган инвентар ҳужжатида кўрсатилган ўлчамлар асосида AutoCad дастури ёрдамида чизилган чизмага асосан ушбу томонга идеал ҳиссаси 397,5 кв.м. ер майдони тўғри келади. Иккинчи томонга яшаш уйи (литер 0003), ертўла (литер 0003), бостирма (литер 0002) қурилмасининг ярми тўғри келади. Бу томон ўзига ошхона, ҳаммом ва ҳожатхона қуриб олиши керак. Бу томонга тегишли уй-жойнинг яшаш майдони 56,49м2 га тенг бўлиб, ушбу уй-жйонинг ½ улушига тўғри келадиган идеал ҳиссасига нисбатан 6,xxx5 м2 га (56,49-50,xxx5=6,xxx5м2) кўп. Ушбу томонга тўғри келадиган қурилманинг баҳоси 25238xxx47 сўмни ташкил этади, бу эса ½ улушга тўғри келадиган идеал ҳисобга нисбатан 77271977 сўмга ((176961203+61347286+(28146117*1/2))-1891826xxx=6xxx98918 кўп. Бу томонга тегишли уй-жойнинг яшаш майдони 37,57 м2га тенг бўлиб, ушбу уй-жойнинг 1/2 улушига тўғри келадиган идеал ҳиссасига нисбатан 4,61 м2га (37,57-32,96 = 4,61 м2) кўп. Бу томон ўзига Шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидаларига асосан ошхона, хаммом ва хожатхона қуриб олиши керак. Ушбу томонга тўғри келадиган қурилманинг баҳоси 262355309 сўмни ташкил этади, бу эса 1/2 улушга тўғри келадиган идеал ҳиссасига нисбатан 88213433 сўмга ((127919xxx2+1xxx9783xxx+49xxx652/2)-174141876 = 88213433 сўм) кўп. Тақдим этилган инвентар ҳужжатида кўрсатилган ўлчамлар асосида AutoCad дастури ёрдамида чизилган чизмага асосан ушбу томонга идеал ҳиссаси 397,5 кв.м. ер майдони тўғри келади. Бундай холатда суд, тарафларнинг судга берган баёнотидан келиб чиқиб, низоли уйни томонларнинг ҳар бирининг 1/2 ва 1/2 улушларнинг тенглигидан келиб чиққан ҳолда қуйидагича натурада бўлишни лозим топади. Суд, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида 397,5 кв.м. ер майдонини ўз ичига олган, яшаш майдони 44 кв.м., яшаш уйи (литер 0001), бостирма (литер 0002нинг ярми), Xxxнинг эгалигида қолдириб, уй ва ер майдонининг шу қисмига нисбатан Xxxнинг мулк ҳуқуқини тугатишни лозим топади. Суд, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида 397,5 кв.м. ер майдонини ўз ичига олган, яшаш майдони 56,49 кв.м., яшаш уйи (литер 0003,), бостирма (литер 0002нинг ярими) Xxxнинг эгалигида қолдириб, уй ва ер майдонининг шу қисмига нисбатан Xxxнинг мулк ҳуқуқини тугатишни ҳамда жавобгар Xxxдан даъвогар Xxxнинг фойдасига уй-жойни бўлишдаги фарқ бўйича 63 198 920 сўмни бир вақтнинг ўзида ундиришни лозим топади. Суд мазкур тўхтамга келишида, яшаш майдони 56,49 кв.м., яшаш уйи (литер 0003,) яшаш уйидан амалда Xxx фойдланиб келаётганлигини инобатга олди. Суд жавобгар Xxxнинг даъвогар Xxxга нисбатан эр ва хотиннинг умумий мол-мулкни бўлишда, умумий қарзни (844 200 000+100 000 000) белгиланган улушларга мутаносиб равишда тақсимлаш ҳақидаги қарши даъво аризасини 5 муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 27-моддасига асосан кредитор ундирувни эр-хотиннинг умумий мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги талаб қўйиши мумкинлигидан келиб чиқиб, даъвогарни бу пул маблағини олинишида розилиги олингани ёхуд хабардор қилингани хақидаги далиллар тақдим қилинмаганлиги, даъвогар томонидан жавобгарнинг мазкур важи тўлиқ инкор этилганлигини инобатга олиб, қарши даъво ариза мақбул далиллари билан асослантирилмаган деб ҳисоблаб, уни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Суд, ФПКнинг 141-моддасига асосан давлат божини мухокама қилиб, даъво тақдим қилишда тўланган 660 000 сўмни инобатга олиб, низоли уй бахоси 1 772 488 570 (1 772 488 570х4%=70 899 542:2=35 449 771) сўмдан келиб чиқиб, уйни бўлиш ҳақидаги талаб учун томонларнинг ҳар биридан 35 449 771 сўмдан давлат божи ундиришни, автомашинани бўлиш ҳақидаги даъво талаб учун дастлаб тўланган 660 000 сўм билан чекланишни, шунингдек қарши даъво тақдим қилишда тўланган 6 800 000 сўмни инобатга олиб, ФПКнинг 133-моддасини қўллаб, жавобгарнинг моддий ахволини инобатга олиб, давлат божини қисман камайтириб, ушбу тўланган сумма билан чекланишни лозим топди. Юқоридагиларга асосан Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг xxx9-253моддаларига қўлланиб суд, Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар Xxxнинг жавобгар Xxxга нисбатан мол-мулкларни умумий мулк деб топиш, улушларини белгилаш ва улушни натура шаклида ажратиш ҳақидаги даъво аризаси – қисман қаноатлантирилсин. Тошкент вилояти, Xxx тумани, Унқўрғон МФЙ, Xxx 3-берк кўчаси, xxx-уй ва 2020 йилда ишлаб чиқарилган, ранги оқ, давлат рақами xxx бўлган “COBALT” русумли автомашина даъвогар Xxx ва жавобгар Xxxларнинг никоҳлари даврида орттирган умумий мулки деб топилсин ва ушбу мулкларга нисбатан уларнинг ҳар бирига ½ қимдан мулк ҳуқуқи белгилансин. Тошкент вилояти, Xxx тумани, Унқўрғон МФЙ, Xxx 3-берк кўчаси, xxx-уй (800 кв.м. ер майдонида жойлашган, 5 та яшаш хонаси, яшаш майдони 100,49 кв.м.) Xxx билан Xxxлар ўртасида улушларнинг тенглигидан чекинган ҳолда натурада қуйидагича бўлинсин: Мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида 397,5 кв.м. ер майдонини ўз ичига олган, яшаш майдони 44 кв.м., яшаш уйи (литер 0001), бостирма (литер 0002нинг ярими), Xxxнинг эгалигида қолдирилсин, уй ва ер майдонининг шу қисмига нисбатан Xxxнинг мулк ҳуқуқи тугатилсин. Мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида 397,5 кв.м. ер майдонини ўз ичига олган, яшаш майдони 56,49 кв.м., яшаш уйи (литер 0003,), бостирма (литер 0002нинг ярими) Xxxнинг эгалигида қолдирилсин, уй ва ер майдонининг шу қисмига нисбатан Xxxнинг мулк ҳуқуқи тугатилсин. Жавобгар Xxxдан даъвогар Xxxнинг фойдасига уй-жойни бўлишдаги фарқ бўйича 63 198 920 сўм бир вақтнинг ўзида ундирилсин. 6 2020 йилда ишлаб чиқарилган, ранги оқ, давлат рақами xxx бўлган “COBALT” русумли автомашинадаги Xxxнинг ½ қисмдаги улуши пул тариқасида ажратилиб, Xxxдан Xxxнинг фойдасига бир вақтнинг ўзида 67 334 958 сўм ундирилсин ҳамда ушбу сумма тўлиқ тўлангандан сўнг Xxxнинг автомашинадаги ½ улуши тугатилиб, ушбу бутун автомашинага нисбатан Xxxнинг мулк ҳуқуқи белгилансин. Даъвогар Xxxнинг қолган даъво талабини қаноатлантириш рад қилинсин. Жавобгар Xxxнинг даъвогар Xxxга нисбатан эр ва хотиннинг умумий молмулкни бўлишда, умумий қарзни белгиланган улушларга мутаносиб равишда тақсимлаш ҳақидаги қарши даъво аризаси қаноатлантиришдан рад этилсин. Xxxдан давлат фойдасига 35 449 771 сўм давлат божи ундирилсин. Xxxдан давлат фойдасига 35 449 771 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор эълон қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида апелляция тартибда Тошкент вилояти судига шикоят ёки протест келтиришга ҳақлидир. Раислик этувчи Ф.Комилжонов 7