← Назад
Решение #1277438 Гражданские
Чақирув қоғозига илова; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
6 611 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил июль ойининг 05 куни фуқаролик ишлари бўйича Тошкент
вилояти Қуйичирчиқ туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида
бўлиб,
Раислик этувчи, судья ААА,
судья ёрдамчиси ААА нинг котиблигида, тарафлар иштирокида,
даъвогар ААА нинг жавобгар ААА га нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
даъво аризаси асосида юритилган ААА -сонли фуқаролик ишини кўриб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар ААА жавобгар ААА га нисбатан никохдан ажратиш хақида
судга даъво ариза билан мурожаат этиб, унда у 2013 йилда қонуний никохдан
ўтиб жавобгар билан турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушидан бир
нафар фарзандлари борлигини, турмуши бошидан яхши бўлмаганлигини,
турмуш ўртоғи хеч қаерда ишламаслиги ва рўзғорга ёрдам бермаслиги
сабабли оилада жанжал келиб чиққанлигини, жавобгар билан ўзаро
келишмасдан
бирга
яшамаслигини
ва
эр-хотин
муносабатлари
тугаганлигини, 2019 йил октябрь ойида Туркия давлатига кетганлигини, 2022
йилда турмушга чиққанлигини ва бир нафар фарзандли бўлганлигини,
уларнинг оиласини сақлаб қолиш имкони қолмаганлигини, турмуш ўртоғи
хам бошқа оила қурганлигини баён этиб, уларни никохдан ажратиб беришни
сўраган.
Суд мажлисида сўралган даъвогар вакили ААА даъво талабини
қувватлаб, даъвогар унинг қизи эканлигини ва қизи ҳозирда Туркия
давлатида яшаб келишини, улар қонуний никохдан ўтиб турмуш
қурганлигини, ўрталарида бир нафар фарзандлари борлигини ва фарзандлари
унинг қарамоғида эканлигини, улар бир-бирлари билан келиша
олмаганлигини ва бирга яшамаслигини, даъвогар ҳозирда Туркия давлатида
бошқа оила қурганлигини ва бир нафар фарзандли бўлганлигини, уларнинг
оиласини тиклаш имкони қолмаганлигини билдириб, даъво аризани
қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида сўралган жавобгар ААА даъво талабини қисман тан
олиб, улар қонуний никохдан ўтиб турмуш қуриб яшаб келганлигини,
ўрталарида бир нафар фарзандлари борлигини, улар оилавий
келишмовчиликлар туфайли 2016 йилдан буён бирга яшамаслигини,
уларнинг оиласини тиклаш имкони йўқлигини, ажримга рози эканлигини,
ҳозирда бошқа оила қурганлигини ва бир нафар фарзандли бўлганлигини
билдириб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
Аниқланган ҳолатларга кўра, ААА билан жавобгар ААА ўртасидаги
никоҳ 2013 йил 19 октябрда Чиноз туман фуқаролик ҳолати
1
далолатномаларини ёзиш бўлими томонидан 977-сонли далолатнома ёзуви
билан қайд этилган.
Уларнинг биргаликдаги турмушларидан ўрталарида бир нафар, яъни
03.07.2014 йилда туғилган ААА исмли фарзандлари бор.
Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманлараро
судининг 26.12.2022 йилдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар ААА нинг
жавобгар ААА га нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси рад
этилган.
Даъвогар ААА судга қайта мурожаат қилган.
Мазкур суднинг 10.10.2023 йилдаги ажримига кўра тарафларга ярашиш
учун беш ой муҳлат тайинланган.
Суд томонидан берилган мухлат ичида тарафлар ярашмаган, уларни
оиласини сақлаб қолиш чораси суд томонидан кўрилган бўлсада, лекин икки
томон суд томонидан берилган мухлат ичида ярашмаган.
Тарафлар оилавий келишмовчиликлар туфайли бир оила бўлиб бирга
яшамайдилар, эр-хотинлик муносабатлари тугатилган. Умумий рўзғор
юритмайдилар.
Ишга тақдим этилган Чиноз тумани Сарбозор ва Хўжа МФЙнинг
далолатномаларига кўра, тарафларнинг оилавий шароити ўрганилганлиги,
тарафлар қонуний никохдан ўтиб турмуш қурганлиги, ўрталарида бир нафар
фарзандлари борлиги, эр-хотин оилавий келишмовчиликлар сабабли 2016
йилдан буён бирга яшамаслиги, ААА турк фуқаросига турмушга чиққанлиги
ва бир нафар фарзандли бўлганлиги, ААА 2023 йилда Россия давлатидан
қайтиб келиб шаръий никох билан бошқа оила қурганлиги ва бир нафар ўғил
фарзандли бўлганлиги, уларни яраштириш имкони бўлмаганлиги қайд
этилган.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра, агар
суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб
қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар
бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг
16-бандида никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин бундан
буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли
уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина
қаноатлантирилиши лозимлиги белгилаб қўйилган.
Суд иш ҳолатлари, юқоридаги Қонун ва Олий суд Пленуми қарори
талабларидан келиб чиққан ҳолда, тарафлар ўртасидаги оила тамомила
барбод бўлганлигини, тарафлар ўртасидаги оилани сақлаб қолиш имконияти
қолмаганлигини, уларнинг оиласини сақлаб қолиш ниятлари йўқлигини,
тарафларга ярашиш учун берилган мухлатда хеч нарса ўзгармаганлигини,
амалдаги қонунларда суд эр-хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва
оилани сақлаб қолишга имконият йўқлиги, яъни оиланинг тамомила барбод
бўлганлиги аниқланса, суд никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабни
қаноатлантиришга ҳақли эканлигини эътиборга олиб, даъвогар ААА нинг
2
жавобгар ААА га нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризасини
қаноатлантиришни лозим топади.
Суд, никоҳдан ажралганликни қайд этишда давлат фойдасига
ундирилиши шарт бўлган давлат божини мухокама қилиб, давлат божини
жавобгардан ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
процессуал кодексининг 249 ва 253-моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р
Қ И Л А Д И:
Даъвогар ААА нинг жавобгар ААА га нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин.
ААА билан ААА 2013 йил 19 октябрда Чиноз тумани фуқаролик ҳолати
далолатномаларини ёзиш бўлими томонидан 977-сонли далолатнома ёзуви
билан қайд этилган никоҳдан ажратилсин.
Даъвогар ААА никоҳдан ажралганликни қайд этишда давлат фойдасига
тўланадиган давлат божи тўловидан озод этилсин.
Жавобгар ААА дан базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари
миқдорида никоҳдан ажралганликни қайд этишда давлат фойдасига
тўланадиган давлат божи ундирилсин.
ААА нинг қизлик фамилиясига қайтиш ёки қайтмаслиги ўзининг
ихтиёрида қолдирилсин.
03.07.2014 йилда туғилган ААА исмли фарзандлари ААА нинг
қарамоғида қолдирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой муддат ичида мазкур суд орқали Тошкент вилоят
судига апелляция тартибида шикоят (протест) бериши мумкин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида мазкур
суд орқали Тошкент вилоят судига кассация тартибида шикоят (протест)
бериши мумкин.
Раислик этувчи
ААА
3